Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси


-илова __________ туман (шаҳар) “_______” маҳалла (шаҳарча


Download 0.72 Mb.
bet31/44
Sana24.12.2022
Hajmi0.72 Mb.
#1063299
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   44
Bog'liq
Сайлов УСЛУБИЙ ТАВСИЯЛАР

1-илова


__________ туман (шаҳар) “_______” маҳалла (шаҳарча, қишлоқ, овул) фуқаролар вакиллари йиғилишини олиб бориш
ТАРТИБИ


2022 йил “___” ___________

_________________
(ўтказилган жой номи)


(Йиғилишни фуқаролар йиғини раиси __________________________ очади


ва олиб боради) (Ф.И.Ш.)


Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!
Йиғилишда иштирок этиш учун сайланган ____ нафар вакилдан ____ нафари иштирок этмоқда. Йиғилишимиз ишини бошлаш учун кворум етарли.
Шунингдек йиғилишда маҳалла ҳудудидаги корхона, ташкилот ва муассаса вакиллари ҳам иштирок этишмоқда.
Мазкур йиғилишни бошлаш таклиф этилмоқда.
Бошқа таклифлар борми? Йўқ.
Ушбу таклифга овоз беришингизни сўрайман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Таклиф қабул қилинди.
Йиғилишни очиқ деб эълон қиламан.
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари !
Йиғилишимиз баёнини ёзиб бориш учун йиғилиш котибини сайлаб олишимиз керак. Йиғилиш котиблигига маҳалла фаоли (Ф.И.Ш.) нинг номзодини тавсия этаман.
Бошқа номзодлар борми? Йўқ.
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Қабул қилинди.
Сайланган йиғилиш котиби ўз жойини эгаллашини сўрайман.


Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари !
Энди биз сайланган вакиллар орасидан йиғилишимиз раёсатини сайлаб олишимиз керак. Аввало раёсат аъзолари миқдорини белгилаб олишимиз керак. Марҳамат таклиф беришингизни сўрайман. Раёсат 3 кишидан иборат бўлсин деган таклиф тушди.
Бошқа таклифлар борми?
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Таклиф қабул қилинди.
Раёсат аъзолигига номзодлар вакиллар томонидан кўрсатилади. Битта вакил битта номзод кўрсатиш ҳуқуқига эга. Марҳамат қилиб, номзодлар бўйича таклифлар беришингизни сўрайман.
Раёсат аъзолигига қуйидаги номзодлар таклиф этилмоқда (номзодларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи ва лавозими ўқилади).
Раёсат аъзолигига кўрсатилган номзодларни алоҳида-алоҳида овозга қўямизми ёки рўйхат бўйичами?
Номзодларга рўйхат бўйича овоз берилсин деган таклиф бор.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Таклиф қабул қилинди.
Рўйхатда номлари кўрсатилган вакиллар раёсат аъзолари этиб сайлансин деган таклифга овоз беришларингизни сўрайман.
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Таклиф қабул қилинди.
Марҳамат қилиб, сайланган раёсат аъзолари жойларини эгаллашларини сўрайман.
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонунининг 30-моддасида: “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови натижалари бўйича фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) бир ой ичида фуқаролар йиғини кенгашини шакллантиради, фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) маслаҳатчиларини, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни ва тафтиш комиссиясини сайлайди”, деган норма белгиланган. Ушбу талабдан келиб чиққан ҳолда кун тартибини тасдиқлаб олишимиз керак. Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилиши таклиф этилади:
1. Саноқ комиссиясини сайлаш.
2. Фуқаролар йиғини кенгашини тасдиқлаш.
3. Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ёшлар масалалари бўйича ҳамда кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиларини сайлаш.
4. Тафтиш комиссиясини сайлаш.
5. Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни сайлаш.
6. Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси таркибини сайлаш.
7. Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Аёллар маслаҳат кенгаши” жамоатчилик тузилмаси таркибини сайлаш.
8. Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Кексалар маслаҳат гуруҳи” жамоатчилик тузилмаси таркибини сайлаш.
Бошқа таклифлар борми? Йўқ.
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Таклиф қабул қилинди.
Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!
Биз йиғилишимизнинг иш тартибини белгилаб олишимиз керак.
Қуйидаги иш регламенти таклиф қилинмоқда:
номзодлар билан таништириш – 3 дақиқагача;
муҳокамада сўзга чиқувчиларга – 5 дақиқагача;
савол-жавобларга – 10 дақиқагача.
Бошқа таклифлар борми? Йўқ.
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Таклиф қабул қилинди.
Раҳмат.
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!
Кун тартибидаги биринчи масалани кўриб чиқишга ўтамиз.
Овоз бериш якунларини санаб чиқиш учун саноқ комиссиясини сайлаб олишимиз керак.
Саноқ комиссиясининг таркиби уч кишидан иборат бўлсин деган таклиф бор.
Бошқа таклифлар борми?
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Таклиф қабул қилинди.
Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!
Марҳамат қилиб, саноқ комиссияси таркибига номзодларни таклиф этишингизни сўраймиз (Изоҳ: бир вакил битта номзод кўрсатиши мумкин, номзодлар битта кўчадан ёки кўп қаватли уйдан бўлиб қолмаслиги керак. Маҳалла ҳудудининг турли жойидан бўлса, мақсадга мувофиқ бўлади. Саноқ комиссиясининг таркиби камида уч кишидан иборат таркибда сайланади).
Вакиллар томонидан _______________,______________________,
(ф.и.ш.) (ф.и.ш.)
_______________________________ нинг номзодлари таклиф этилди.
(ф.и.ш.)
Бошқа таклифлар борми? Йўқ.
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Таклиф қабул қилинди.
(Ҳар бир номзодга шу тариқа алоҳида-алоҳида овоз берилади ва йиғилиш қарори ўқиб эшиттирилади.)
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!
Кун тартибидаги иккинчи масала ҳисобланган фуқаролар йиғини кенгашини тасдиқлашга ўтамиз.
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасида фуқаролар йиғинининг қарорларини бажариш ва фуқаролар йиғинлари оралиғидаги даврда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жорий фаолиятини амалга ошириш учун фуқаролар йиғинининг кенгаши шакллантирилиши лозимлиги ҳамда кенгаш таркиби белгиланган. Ушбу қонунга биноан фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини кенгаши таркиби номзодлар бўйича эмас, балки белгиланган лавозим ваколатлари бўйича умумий рўйхат асосида тасдиқланади.
Кейинги йилларда маҳалла институтининг нуфузи ва мавқеини ошириш борасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида фуқаролар йиғинлари тузилмасида ўзгаришлар бўлганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 1 мартдаги ПФ-81-сон Фармонида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб фуқаролар йиғини кенгаши таркибига фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли), унинг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари (профилактика инспектори) ва маслаҳатчилари (фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича ҳамда кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари), кўчабоши, уйбоши, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, шунингдек, ҳудуддаги мактабгача таълим ва таълим муассасалари, оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари раҳбарлари ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудга бириктирилган масъул ходимларини киритиш тавсия этилади.
Бунда кенгаш таркиби тасдиқланганидан сўнг сайланган ёки тасдиқланган фуқаролар йиғинлари ходимлари эгаллаган лавозимлари бўйича кенгаш аъзолари ҳисобланади. Шунингдек, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ҳудуддаги мактабгача таълим ва таълим муассасалари, оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари раҳбарлари ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудга бириктирилган масъул ходимлари ўзгарганда уларнинг ўрнига тайинланганлар лавозимлари бўйича кенгаш аъзолари ҳисобланади.
Ушбу талабдан келиб чиқиб, фуқаролар йиғини кенгаши таркиби белгиланган лавозимлар бўйича умумий рўйхат асосида тасдиқлансин, деган таклифга овоз беришларингизни сўрайман.
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Таклиф қабул қилинди.
Маҳалла (қишлоқ, шаҳарча, овул) фуқаролар йиғини кенгаши таркиби тасдиқланди.
Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!
Кун тартибидаги учинчи масала, фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ёшлар масалалари бўйича ҳамда кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиларини сайлашга ўтсак.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сонли Фармони билан фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича ҳамда кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари лавозими жорий этилди.
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасига кўра фуқаролар йиғини раисининг маслаҳатчилари фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан сайланади. Ушбу ваколатдан фойдаланиб, фуқаролар йиғини раисининг маслаҳатчиларини сайлашимиз керак.
Фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича ҳамда кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари сайлови муқобиллик асосида ҳар бир лавозим бўйича икки ва ундан ортиқ номзод кўрсатилган ҳолда амалга оширилади.
Маҳаллада яшовчи фуқароларнинг фикри инобатга олинган ҳолда фуқаролар йиғини раисининг маслаҳатчилари лавозимига қуйидаги номзодлар кўрсатилмоқда (алифбо тартибида кўрсатилади):
______________________________________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, яшаш манзили)
______________________________________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, яшаш манзили)
______________________________________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, яшаш манзили)
______________________________________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, яшаш манзили)


Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!
Энди сизларни ўзларининг келгуси фаолият дастурлари билан таништиришлари учун фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчиси лавозимига номзодларга сўз берилади. (Номзодларга алифбо тартибида сўз берилади).
Марҳамат, номзодларга маҳалламиз ҳаётига доир ёки ўзингизни қизиқтирган бошқа саволлар билан мурожаат қилишингиз мумкин.
Номзодларга яна саволлар борми? (Шу тариқа савол-жавоб амалга оширилади).
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!
Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) маслаҳатчиларини сайлаш очиқ овоз бериш орқали амалга оширилади.
____________________________________(ф.и.ш.)нинг номзодини маҳалла (шаҳарча, қишлоқ, овул) фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига сайлаш учун овозга қўяман (номзодлар алифбо асосида ҳар бир лавозим бўйича алоҳида овозга қўйилади).
(Ҳар бир номзодга алоҳида овоз берилади).
Овоз берилади.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
(Саноқ комиссия томонидан (ёқлаб, қарши ёки бетараф) овозлар санаб чиқилади).
Овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг ярмидан кўпроғининг овозини олган номзод фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига сайланган деб ҳисобланади.
Саноқ комиссияси овоз бериш натижаларини аниқлайди ва саноқ комиссиясининг раиси саноқ комиссиясининг баённомасини ўқиб эшиттиради ва фуқаролар вакилларининг йиғилиши томонидан тасдиқланади.


Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!
Овоз бериш якунлари бўйича _______________________(ф.и.ш.) фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, ______________________(ф.и.ш.) фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси лавозимига сайландилар. Ушбу масала бўйича қарор қабул қилинди. Қарор раислик қилувчи томонидан ўқиб эшиттирилади.


Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!
Энди кун тартибидаги тўртинчи масала, яъни “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасида номзодлари фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан тақдим этилиши белгиланган тафтиш комиссиясини сайлашга ўтамиз.

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling