2.7. Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Аёллар маслаҳат кенгаши” жамоатчилик тузилмаси таркибини сайлаш
Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Аёллар маслаҳат кенгаши” фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) томонидан 10 — 15 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади ҳамда туман (шаҳар) хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши қарори билан тасдиқланади.
Кенгаш аъзолари сони маҳалладаги аҳоли сони ҳамда иш ҳажмига қараб белгиланади.
“Аёллар маслаҳат кенгаши” таркибига хотин-қизлар фаоли, маҳаллада истиқомат қиладиган ҳамда бой ҳаётий ва амалий тажрибага эга, аёлларнинг муаммоларидан яқиндан хабардор бўлган, фаол ҳамда ташаббускор, аҳоли орасида обрў-эътиборга эга бўлган хотин-қизлар, зиёли онахонлар, тадбиркор аёллар, ҳудуддаги таълим ва тиббиёт муассасаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритаётган хотин-қизлар, отинойилар, психологлар киритилиши мумкин.
Кенгаш фаолиятига, қоида тариқасида, маҳалладаги хотин-қизлар фаоли раҳбарлик қилади.
2.8. Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Кексалар маслаҳат гуруҳи” жамоатчилик тузилмаси таркибини сайлаш
Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Кексалар маслаҳат гуруҳи” таркиби фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилганидан кейин бир ой ичида 8 — 12 нафар аъзодан иборат таркибда сайланади.
Гуруҳ таркибига ижтимоий фаол, маҳаллада обрў-эътиборли, бошқаларга ибрат бўладиган кекса авлод вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг нафақадаги ходимлари киритилади.
Гуруҳга раҳбарлик фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан амалга оширилади.
“Кексалар маслаҳат гуруҳи” жамоатчилик тузилмаси аъзолигига номзодларга фуқаролар йиғини мажлисида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи рўйхат бўйича ёқлаб овоз берганида, таркиб сайланган ҳисобланади.
Сайлов натижаларига кўра сайланган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан бир ой ичида фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ўтказишга доир ҳужжатлардан
НАМУНАЛАР
Do'stlaringiz bilan baham: |