Маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бўйича комиссия – 10 - 15 нафар нафар аъзодан иборат таркибда рўйхат бўйича сайланади.
Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси – 8 — 12 нафар аъзодан иборат таркибда рўйхат бўйича сайланади.
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия – камида 15 нафар аъзодан иборат таркибда рўйхат бўйича сайланади.
Аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича комиссия – 10 — 15 нафар аъзодан иборат таркибда рўйхат бўйича сайланади.
Ёшлар билан ишлаш бўйича комиссия –8-15 нафар аъзодан иборат таркибда рўйхат бўйича сайланади.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия – 10-15 нафар аъзодан иборат таркибда рўйхат бўйича сайланади.
Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси таркибини сайлаш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролар йиғини ҳузуридаги жамоатчилик тузилмалари тўғрисида”ги намунавий низомда “Ота-оналар университети” таркиби фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилганидан кейин бир ой ичида 8 — 12 нафар аъзодан иборат таркибда овоз бериш йўли билан шакллантирилиши белгиланган.
Университет аъзолари ҳуқуқшунос, шифокор, педагог, психолог ва бошқа мутахассислар ҳамда Университетга юкланган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини чуқур тушунадиган, обрў-эътиборли, катта ҳаётий тажрибага ва ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган, жамиятда ўзининг намунали хулқи билан обрў-эътибор қозонган фаол фуқаролар орасидан сайланади.
Университет раҳбари, унинг ўринбосари ва аъзолари фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан уч йил муддатга сайланади.
“Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси аъзолигига номзодларга фуқаролар йиғини мажлисида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи рўйхат бўйича ёқлаб овоз берганида, таркиб сайланган ҳисобланади.
Университет раҳбари вазифасини қоида тариқасида маҳалладаги хотин-қизлар фаоли амалга оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |