Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси


-намуна “_______” маҳалла (шаҳарча, қишлоқ, овул) фуқаролар йиғини


Download 0.72 Mb.
bet14/44
Sana24.12.2022
Hajmi0.72 Mb.
#1063299
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   44
Bog'liq
Сайлов УСЛУБИЙ ТАВСИЯЛАР

16-намуна

_______” маҳалла (шаҳарча, қишлоқ, овул) фуқаролар йиғини


раисини (оқсоқолини) сайлаш бўйича ўтказилаётган фуқаролар
вакилларининг йиғилишини олиб бориш

ТАРТИБИ


(Йиғилишни фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи раиси очади ва олиб боради)
Йиғилишда иштирок этиш учун сайланган ____ нафар вакилдан ____ таси иштирок этмоқда. Йиғилишимиз ишини бошлаш учун кворум етарли.
Мазкур йиғилишни бошлаш таклиф этилмоқда.
Бошқа таклифлар борми? Йўқ.
Ушбу таклифга овоз беришингизни сўрайман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Таклиф қабул қилинди.
Йиғилишни очиқ деб эълон қиламан.
Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!
Йиғилишимизда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи _____________ туман (шаҳар) комиссияси раиси (ёки аъзоси) _______________(Ф.И.Ш) ҳамда сенатор, депутат ______________ (Ф.И.Ш.) иштирок этмоқда.
Шунингдек, йиғилишда ҳудуддаги корхона, ташкилот ва муассаса вакиллари ҳам иштирок этишмоқда.
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари !
Йиғилишимиз баёнини ёзиб бориш учун йиғилиш котибини сайлаб олишимиз керак.
Йиғилиш котиблигига ишчи гуруҳ аъзоси ________________нинг номзодини тавсия этаман.
Бошқа номзодлар борми? Йўқ.
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Қабул қилинди.
Сайланган йиғилиш котиби ўз жойини эгаллашини сўрайман.
Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари !
Энди биз сайланган вакиллар орасидан йиғилишимиз раёсатини сайлаб олишимиз лозим. Аввало раёсат аъзолари миқдорини белгилаб олишимиз керак.
Марҳамат таклиф беришингизни сўрайман. Раёсат ___ кишидан иборат бўлсин деган таклиф тушди (Раёсат аъзолигига ишчи гуруҳ раҳбари ҳам киритилади).
Бошқа таклифлар борми?
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Таклиф қабул қилинди.
Раёсат аъзолигига номзодлар вакиллар томонидан кўрсатилади. Битта вакил битта номзод кўрсатиш ҳуқуқига эга. Марҳамат қилиб, номзодлар бўйича таклифлар беришингизни сўрайман.
Раёсат аъзолигига қуйидаги номзодлар таклиф этилмоқда (номзодларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш, ишлаш жойи ва лавозими ўқилади)
Раёсат аъзолигига кўрсатилган номзодларни алоҳида-алоҳида овозга қўямизми ёки рўйхат бўйичами?
Номзодларга рўйхат бўйича овоз берилсин, деган таклиф бор.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Таклиф қабул қилинди.
Рўйхатда номлари кўрсатилган вакиллар раёсат аъзолари этиб сайлансин, деган таклифга овоз беришларингизни сўрайман.
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Таклиф қабул қилинди.
Марҳамат қилиб, сайланган раёсат аъзолари жойларини эгаллашларини сўрайман.

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling