Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!
Энди йиғилишимизнинг кун тартибини тасдиқлаб олишимиз керак. Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилиши таклиф этилади:
1. Саноқ комиссиясини сайлаш тўғрисида.
2. фуқаролар йиғинининг раисини (оқсоқолини) сайлаш тўғрисида.
Бошқа таклифлар борми? Йўқ.
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Таклиф қабул қилинди.
Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!
Биз йиғилишимизнинг иш тартибини белгилаб олишимиз керак.
Қуйидаги иш регламенти таклиф қилинмоқда:
номзодларнинг маърузалари учун – 5 дақиқагача;
муҳокамада сўзга чиқувчиларга – 2-3 дақиқагача;
савол-жавобларга – 3-5 дақиқагача.
Бошқа таклифлар борми? Йўқ.
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Таклиф қабул қилинди.
Раҳмат.
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!
Кун тартибидаги биринчи масалани кўриб чиқишга ўтамиз.
Овоз бериш якунларини санаб чиқиш учун саноқ комиссиясини сайлаб олишимиз керак.
Саноқ комиссиясининг таркиби уч кишидан иборат бўлсин, деган таклиф бор.
Бошқа таклифлар борми?
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Таклиф қабул қилинди.
Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!
Марҳамат қилиб, саноқ комиссияси таркибига номзодларни таклиф этишингизни сўраймиз. (Изоҳ: бир вакил битта номзод кўрсатиши мумкин, номзодлар битта кўчадан ёки кўп қаватли уйдан бўлиб қолмаслиги керак. Фуқаролар йиғини ҳудудининг турли жойидан бўлса, мақсадга мувофиқ бўлади. Саноқ комиссиясининг таркиби камида уч кишидан иборат таркибда сайланади).
Вакиллар томонидан қуйидагиларнинг номзодлари таклиф этилди:
1._______________________________________
(Ф.И.О. тўлиқ кўрсатилади)
2._______________________________________
(Ф.И.О. тўлиқ кўрсатилади)
3._______________________________________
(Ф.И.О. тўлиқ кўрсатилади)
Бошқа таклифлар борми? Йўқ.
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Таклиф қабул қилинди.
(Ҳар бир номзодга шу тариқа алоҳида-алоҳида овоз берилади)
Do'stlaringiz bilan baham: |