Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!
Кун тартибидаги иккинчи масалани кўриб чиқишга ўтамиз.
Фуқаролар йиғини ҳудудида доимий яшовчи фуқароларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ишчи гуруҳи томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига ______ нафар номзодлар бўйича таклифлар тайёрланди. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларнинг ўз номзоди кўрсатилишига ёзма розилиги олинди.
Ишчи гуруҳ томонидан “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасига мувофиқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларга доир ҳужжатлар туман (шаҳар) ҳокими билан келишиш учун фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман (шаҳар) комиссиясига сайловдан камида ўн кун олдин тақдим этилди.
Комиссия томонидан туман (шаҳар) ҳокимининг фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига тақдим этилган номзодлар бўйича асослантирилган хулосалари тақдим этилди ҳамда келишилган номзодлар ҳақидаги батафсил маълумотлар сайловдан камида беш кун олдин фуқаролар йиғини биноси ва гузарида тайёрланган махсус пешлавҳаларга жойлаштириб қўйилди.
Шунингдек, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларининг расмий веб-сайтларига сайлов ўтказилишидан беш кун олдин номзодлар ҳақида маълумот жойлаштирилди.
Бу сайловларнинг шаффоф ва ошкоралигини таъминлаши шубҳасиз. Боиси фуқароларнинг эркин хоҳиш билдириши ва мустақил танлов ҳуқуқини амалга ошириши бевосита номзод хақидаги тўлиқ ва батафсил ахборотга эга бўлиши билан боғлиқ. Сайлов жараёнига даҳлдор ахборотларнинг веб-сайтларда бериб борилиши фуқароларнинг уйида туриб ҳам сайлов жараёнига тааллуқли янгиликлардан бохабар бўлиш имконини яратди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига қуйидаги номзодлар кўрсатилади (алифбо асосида кўрсатилади):
Do'stlaringiz bilan baham: |