Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Т.р. Фамилияси, исми, отасининг исми
Download 0.72 Mb.
|
Сайлов УСЛУБИЙ ТАВСИЯЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- Яшаш манзили
- Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!
- Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!
Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари! Энди сизларни алифбо тартибида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларнинг таржимаи ҳоли билан таништираман. (Номзодларга маъруза қилиш учун сўз берилади). Марҳамат, номзодларга маҳалламиз ҳаётига доир ёки ўзингизни қизиқтирган бошқа саволлар билан мурожаат қилишингиз мумкин. Шу тариқа савол-жавоб амалга оширилади. Номзодларга яна саволлар борми? Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари! Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддасида белгиланган нормаларга асосланиб, фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) сайлаш яширин овоз бериш орқали амалга оширилади. Яширин овоз беришда фуқаролар ўз хоҳиш-истакларини эркин ифода этиш имкониятига эга бўлиб, ҳар бир фуқаронинг ўзи хоҳлаган номзодга ҳеч кимнинг назоратисиз овоз бера олишини таъминлайди. Сайлов бюллетенлари саноқ комиссияси томонидан сайловчиларнинг рўйхатига асосланиб, сайловда иштирок этаётган фуқаронинг битта овоз бериш ҳуқуқига эга эканлигини билдирувчи устувор тамойилни таъминлаш мақсадида сайловчининг шахсини тасдиқловчи паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат асосида берилади. Бу ўринда паспорт ўрнини босадиган ҳужжатлар қаторига, қонун ҳужжатларига мувофиқ, ҳарбий хизматчининг гувоҳномаси ва ички ишлар органлари томонидан бериладиган белгиланган нусхадаги маълумотнома киради. Овоз бериш бюллетенлари фуқаролар вакилларига саноқ комиссияси томонидан бевосита овоз беришдан олдин тарқатилади. Бюллетенлар Олий Мажлис Сенати Кенгаши томонидан белгиланган намунада ва шаклда тайёрланади. Сайловда иштирок этаётган ҳар бир фуқаро сайлов бюллетенини олгани ҳақида имзо чекади. Шундан кейингина унга сайлов бюллетени берилади. Бу ҳолат сайлов якунларининг қонунийлигини таъминлашга хизмат қилади. Сайлов бюллетени овоз берувчи томонидан яширин овоз бериш кабинаси ёки хонасида тўлдирилади. Кабиналар яхши ёритилган, иш столчалари билан жиҳозланган, ёзув ручкалари билан таъминланган бўлиши керак. Яширин овоз бериш учун кабиналар (хоналар) сони сайловчиларнинг сонига қараб белгиланади. Сайлов бюллетенини тўлдириш вақтида кабинада (хонада) овоз берувчидан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлиши тақиқланади. Сайлов бюллетенини мустақил равишда тўлдириш имконига эга бўлмаган сайловчи, яъни ўқиш имкониятига эга бўлмаган, вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотган фуқаролар, ногиронлар ўз хоҳишига кўра, сайлов ўтказиш пайтида масъул шахслардан бошқа бирон кишини кабина ёки хонага таклиф қилишга ҳақли. Ушбу қоиданинг татбиқ этилиши сайловда овоз берувчиларнинг эркин иштирок этишини таъминлашга хизмат қилади. Сайлов бюллетенига фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури) ва иш жойи кўрсатилган ҳолда алифбо тартибида киритилади. Сайлов бюллетенида уни тўлдириш тартиби тўғрисидаги тушунтириш бўлиши керак. Сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаро юқорида кўрсатиб ўтилган қоидалар билан танишиб чиқиб, ўзи ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси қаршисида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга «+», « » ёки «х» белгисини қўяди. Тўлдирилган бюллетенни овоз берувчи махсус муҳрланган, сайловчиларнинг бюллетенлари йиғиладиган қутига ташлайди. Бузиб қўйилган сайлов бюллетени сайловчининг илтимосига кўра янгиси билан алмаштирилиши мумкин. Бузиб қўйилган сайлов бюллетенларининг саноқ комиссияси томонидан янгиси билан алмаштириб берилиши сайловчиларга уларнинг ўз сайлов ҳуқуқларини амалга оширишлари учун тўлиқ имконият яратиб беради. Бузиб қўйилган сайлов бюллетенлари ҳисобга олиниши, бекор қилиниши ва алоҳида сақланиши лозим. Яширин овоз бериш жараёнида сайлов қутилари фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) раислик қилувчи овоз бериш тугаганини эълон қилганидан кейин саноқ комиссияси томонидан комиссиянинг барча аъзолари иштирокида очилади. Овоз бериш тугагунига қадар сайлов қутиларини очиш қатъиян тақиқланади. Фойдаланилмаган барча сайлов бюллетенлари, сайлов варақалари саноқ комиссияси томонидан санаб чиқилади ва бекор қилинади (бюллетень, варақанинг пастки чап бурчаги қирқиб ташланади ва бир тахламда боғланади). Овозлар сайлов ўтказилаётган хонада (залда) саналади. Бунда овозларни санаб чиқишда иштирок этаётган шахсларнинг барчаси саноқ комиссияси аъзоларининг ҳаракатларини кузатиб туриш имкониятига эга бўлишлари лозим. Овозларни санаб чиқиш сайлов натижалари аниқланмагунга қадар танаффусcиз давом эттирилиши лозим. Овозларни санашда сайлов қутисидан олинган бюллетенлар, варақаларни ёйиб, ҳақиқий эмас деб топилган бюллетенлар, варақалар ажратиб олинади ва саналади, шундан сўнг овозларни санашга киришилади. Сайловчилар томонидан сайлов бюллетенлари ва варақаларига қўшимча тарзда ёзилган фуқароларнинг фамилиялари бўйича берилган овозлар ҳисобга олинмайди. Белгиланмаган намунадаги сайлов бюллетенлари ва варақалари, шунингдек овоз бериш чоғида биттадан ортиқ квадратга белги қўйилган (яъни икки ва ундан ортиқ номзодга овоз берилган) ёки битта ҳам квадратга бундай белги қўйилмаган сайлов бюллетенлари ва варақалари ҳақиқий эмас деб топилади. Сайлов бюллетенининг, варақасининг ҳақиқийлиги шубҳа туғдирса, масала саноқ комиссияси томонидан овозга қўйиш орқали ҳал этилади. Овозлар саноқ комиссияси томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ёки унинг маслаҳатчилари лавозимига ҳар бир номзод бўйича санаб чиқилганидан сўнг, овозларни санаш натижалари бўйича саноқ комиссияси томонидан баённома тузилиб, саноқ комиссиясининг раиси ҳамда аъзолари томонидан имзоланади. Баённомада сайланган вакиллар сони, сайлов мажлисида иштирок этган вакиллар сони ҳамда овоз беришда қатнашган вакиллар сони алоҳида кўрсатилади. Шунингдек баённомада ҳар бир номзодга берилган овозлар сони, яширин овоз берилганда бузилган бюллетенлар сони кўрсатилади. Саноқ комиссиясининг баённомаси саноқ комиссиясининг раиси томонидан ўқиб эшиттирилади ва фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан тасдиқланади. Баённома икки нусхада тузилади: бир нусхаси ишчи гуруҳга, бир нусхаси сайлов мажлиси баённомасига илова тарзида туман, шаҳар кўмаклашувчи комиссиясига берилади. Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling