Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси


Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ фаолиятини самарали йўлга қўйиш


Download 0.72 Mb.
bet4/44
Sana24.12.2022
Hajmi0.72 Mb.
#1063299
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
Сайлов УСЛУБИЙ ТАВСИЯЛАР

1.3. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш
ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ фаолиятини самарали йўлга қўйиш

Ишчи гуруҳи ўз фаолиятини жамоа фикрини ўрганиш, ҳар бир хонадонга кириб бориш орқали маҳаллаларда аҳолини кўпроқ ташвишлантираётган масалаларни аниқлаш асосида шакллантиради. Шунинг учун ҳам ишчи гуруҳи сайловчиларга энг яқин бўғин ҳисобланади. Сайлов пайтида ошкораликни таъминлаш, энг муносиб номзодларни қўллаб-қувватлаш учун адолатли сайлов муҳитини яратиш эл-юрт ғамида ёниб яшайдиган, фидойи инсонларнинг фуқаролар йиғини раиси (оқсоқол) этиб сайланишига сабаб бўлади.
Бунда ишчи гуруҳлари томонидан сайловларнинг уюшқоқлик билан ўтиши ҳамда сайловнинг барча босқичларида очиқ-ойдинлик, шунингдек адолатни таъминлаш бўйича пухта ўйланган иш режа ишлаб чиқилади ва ишчи гуруҳ раиси томонидан тасдиқланади. Режада фуқаролар йиғинида сайловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирлар, уларнинг бажарилиши муддатлари ва ижрочи масъуллар белгиланади (5-намуна).
Ишчи гуруҳи томонидан фуқаролар йиғинида юритилиб келинадиган “Маҳалла паспорти”нинг маълумотлари янгиланган ҳамда йиғин раиси томонидан тасдиқланган нусхаси олинади.
Ишчи гуруҳи ўз фаолияти давомида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли ҳужжатларни юритишда қуйидагиларга эътибор қаратиши лозим:
Ишчи гуруҳи фаолияти учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, йиғилиш баённомалари ва бошқа ҳужжатларнинг мавжудлиги (6-намуна);
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳида гуруҳ аъзоларининг аниқ ва эркин ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида фуқаролар йиғини ҳудудига кирувчи кўчалар ва йўлларнинг жойлашуви, жумладан, уйларнинг рақами ва кўча номлари аниқ кўрсатилган чизма-харитаси (А-4 ҳажмда) бўлиши керак. (7-намуна).
Ишчи гуруҳи томонидан сайловга тайёргарлик жараёнларини самарали ташкил этиш, сайловчилар рўйхатларини шакллантиришда кўча ва кўп қаватли уйлар бошлиқлари ҳамда йиғин фаолларидан маълумотлар олиш, улар билан сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ташкил этишда ҳамкорлик қилиш мақсадида қуйидаги маълумотлар шакллантирилиши лозим:
фуқаролар йиғинидаги кўчалар ва кўп қаватли уйлар бошлиқлари рўйхати (8-намуна);
фуқаролар йиғини ходимлари ва фаолларининг рўйхати (9-намуна);
Ишчи гуруҳ томонидан шакллантирилган ҳудуддаги ҳовлилар, уйлар ва кўчалардан сайланган фуқаролар вакилларининг рўйхати (10-намуна);
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига тайёргарлик кўриш ва юқори савияда ўтказишни ташкил этиш, сайлов ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳ томонидан кириш ва чиқиш ҳужжатларининг йиғма жилди, кириш ва чиқиш ҳужжатларини қайд этиш дафтари, фуқароларнинг оғзаки ва ёзма мурожаатларини қайд этиш дафтари юритилади (11-намуна).
Ишчи гуруҳ томонидан сайловдан камида беш кун олдин фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ўтказиладиган сана, вақт ва жой ҳақидаги маълумотлар фуқаролар йиғини биноси ва гузарларга, шунингдек аҳоли гавжум бўлган жойларга (савдо шоҳобчалари, автобус бекатлари ва ҳ.) осиб қўйилиши, сайловга уч кун қолганда эса сайланган вакилларга таклифномалар юборилиши керак.



Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling