Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси


Фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодларга доир ҳужжатларни тайёрлаш


Download 0.72 Mb.
bet6/44
Sana24.12.2022
Hajmi0.72 Mb.
#1063299
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
Сайлов УСЛУБИЙ ТАВСИЯЛАР

1.5. Фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодларга
доир ҳужжатларни тайёрлаш

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига ўз ишига масъулият билан ёндашувчи, фуқаролар йиғини жойлашган ҳудуддаги аҳолини бирлаштира оладиган ва ўзига эргаштира оладиган номзодларни танлаш имконияти фуқароларда доимо мавжуд бўлиши лозим. Шунинг учун ишчи гуруҳ томонидан тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг раис лавозимига номзодлар бўйича таклифлари олинади ва умумлаштирилади.
Ишчи гуруҳлари томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига тақдим этилган номзодлар билан уларнинг ижтимоий-сиёсий, психологик, маънавий-маърифий салоҳияти ҳамда раҳбарлик қобилиятларини аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказилади.
Ишчи гуруҳи томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларга доир ҳужжатлар тайёрланади ва туман (шаҳар) ҳокими билан келишиш учун номзодларнинг шахсий хужжатларидан нусхалар, номзоднинг фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига ёзма розилик хати, номзодни тавсия этиш бўйича ишчи гуруҳнинг тавсия хати тақдим этилади. (14- намуна)

1.6. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жараёнини
ташкил этиш ва ўтказиш

Ишчи гуруҳ туман (шаҳар) ҳокимининг ижобий ҳулосалари бўйича тақдим этилган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар ҳақидаги ахборотни (автобиографияси, сайлов олди дастурини) фуқаролар йиғини биносига, гузарларга ва аҳоли гавжум бўлган жойларга осиб қўяди
(15- намуна).
Ишчи гуруҳи томонидан сайлов кунига қадар ҳудуддаги ҳовлилар, уйлар, кўчаларда ўтказилган умумий йиғилиш баённомасига асосан фуқароларнинг сайланган вакилларининг рўйхати тузилиб, ишчи гуруҳ раиси ва котиби томонидан имзоланади. Фуқаролар вакилларининг рўйхати сайловга уч кун қолганида ҳамма танишиши учун маҳалла идораси ҳамда сайлов ўтказиладиган жойга осиб қўйилади.
Фуқаролар йиғини раиси сайлови бўйича ўтказиладиган фуқаролар йиғинига (фуқаролар вакилларининг йиғилишига) ишчи гуруҳнинг раҳбари раислик қилади.
Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) кун тартибига, қоида тариқасида, қуйидаги масалалар киритилади:
саноқ комиссиясини сайлаш;
фуқаролар йиғини раисини сайлаш.
Иш регламенти (номзодларнинг маърузалари ва муҳокамаси, савол ва жавоблар учун вақт белгиланади).(Маҳалла фуқаролари йиғилишини олиб бориш тартиби 16-намунада берилган)
Фуқаролар йиғини раиси сайлови бўйича овоз бериш натижаларини аниқлаш учун камида уч кишидан иборат таркибда саноқ комиссияси ҳамда комиссия раисини сайлайди (17-18-намуна).
Йиғилишга раислик қилувчи фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларни эълон қилади ва алифбо тартибида номзодларнинг ҳар бирига сўз беради. Номзодлар ўз дастурий маърузалари билан сўзга чиқадилар. Савол-жавоблардан сўнг саноқ комиссияси томонидан ваколатли вакилларга сайлов бюллетенлари берилади. Ҳар бир бюллетеннинг орқа томонига ишчи гуруҳи раҳбари ва бир нафар аъзосининг, шунингдек фуқаролар йиғинига бириктирилган туман (шаҳар) кўмаклашувчи комиссияси аъзосининг имзоси ҳамда фуқаролар йиғинининг муҳри қўйилган бўлиши лозим. Фуқаролар йиғини раисини сайлаш яширин овоз бериш орқали амалга оширилади. Бюллетень овоз берувчи томонидан яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида тўлдирилади. Овоз берувчи бюллетеннинг ўнг томонида ўзи ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси қаршисида жойлашган бўш катакка «+», « » ёхуд «х» белгисини қўяди ва бюллетенни сайлов қутисига ташлайди

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling