Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазилиги


I боб. Пул-кредит сиёсати ва уни белгилаб берувчи омиллар


Download 1.02 Mb.
bet3/19
Sana14.05.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1460297
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Javohir G’ulomov

I боб. Пул-кредит сиёсати ва уни белгилаб берувчи омиллар

1.1. Пул-кредит сиёсати ва унинг моҳияти


Макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлашни давлатнинг иқтисодий сиёсатини амалга ошириш эришилади. Шундай экан, монетар сиёсатга, ўз навбатида давлатнинг иқтисодий сиёсатининг муҳим йўналиши деб қаралади.
Шу сабабли, монетар сиёсатга “иқтисодий сиёсатнинг, иш билан бандлилик ва баҳоларнинг барқарорлигини, иқтисодий ўсишни ва ташқи тўловлар баланслилиги каби мақсадларга пул масссаси, фоиз ставкасининг даражаси ва таркиби, ҳамда бошқа кўрсаткичлари орқали пул тизимини назорат қилиш ёрдамида эришишга йўналтирилган, бир қисми“2 деб таъриф берилади.
Республикамиз иқтисодиётини юксалтиришда ишлаб чиқариш соҳаларини янада ривожлантириш билан бир қаторда бозор инфратузилмасида таркибий ўзгаришларни олиб бориш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Ушбу тизимда молиявий тизимнинг муҳим таркибий қисмларидан бири саналган банк тармоғи ҳам муҳим ўрин тутиб, мустақиллик йилларида жаҳон талабларига мос келадиган янгича шаклдаги банк тизими шакллантирилди. Хусусан, республикамизда икки поғонали, яъни юқори поғонада бош мақсади миллий валютада – сўмнинг барқарорлигини таъминлаш ҳисобланган Марказий банк ва қуйи поғонасида бевосита иқтисодиёт субъектларига хизмат кўрсатувчи тижорат банкларидан иборат банк тизими ташкил топди.Марказий банкнинг асосий мақсади бўлиб миллий валюта курсини барқарор ҳолатда сақлаш ва шу орқали мамлакат ҳудудида баҳолар барқарорлигини таъминлаш ҳисобланади.3
Бугунги кунда ҳар қандай давлатнинг молия-кредит тизимида энг асосий ва муҳим ўринни расмий пул-кредит сиёсатини юргизувчи - Марказий банк эгаллайди. Ўз навбатида пул-кредит сиёсати бюджет сиёсати билан биргаликда иқтисодиётни бутун мамлакат миқёсида тартибга солишнинг асоси бўлиб ҳисобланади. Марказий банк фаолиятида пул-кредит сиёсатининг асосий воситаларини эгалламасдан туриб, бозор иқтисодиётини монетар сиёсат орқали самарали тартибга солиш мумкин эмас.
Иқтисодиётни пул-кредит воситалари орқали тартибга солиш воситалари ниҳоятда турли-тумандир. Шу нарса характерлики, ҳозиргача пул-кредит воситаларининг туркумланиши борасида ягона бир йўналиш мавжуд эмас. Лекин, шу билан бирга кўпчилик олимлар қуйида келтирилган воситаларни асосий пул-кредит сиёсати инструментлари сифатида қайд этадилар. Бизҳам, фақат умумий ва аниқ характердаги инструментлар хусусида фикр юритишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг пул-кредит сиёсатини амалга оширишда қуйидаги инструментлардан фойдаланилади:

  1. Мажбурий резервлар сиёсати;

  2. Ҳисоб ставкалари сиёсати;

  3. Очиқ бозордаги операциялар сиёсати;

  4. Валюта сиёсати ва шу кабилар.

Марказий банкнинг эмиссион монополияси деярли барча давлатларда фақатгина банкноталар ва баъзи ҳолларда тангалар чиқаришда қонун бўйича белгиланган.
Ривожланган мамлакатларнинг марказий банклари кўп ҳолларда фақат пулни зарб этиш билан эмас, балки унинг дизайни, банкноталар ҳимоясини ҳамда бошқа техник масалаларни кўриб чиқади. Банкноталар банкларга номинал бўйича сотилади, аммо баъзи ҳолларда Марказий банк қўшимча хизматлар кўрсатгани учун комиссион ҳақ олади. Масалан, Норвегия Марказий банки автомат аппаратларда ишлатишга ярайдиган банкноталарни етказиб бергани учун (шу жумладан, махсус қадоқланган тангалар учун) қўшимча ҳақ олади.
Марказий банк учун банкноталар товар сифатида баҳолангани туфайли давлат пулнинг номинали билан унга кетган сарф-харажатлар ўртасидаги фарқдан фойда олади, бу эса, банкнинг асосий ресурс (пассив)ларини ташкил этади. Бундай даромад нақд пул массасининг кичиклигини эътиборга олсак, кўпгина давлатларда катта суммани ташкил этмайди.
Банкноталар (қоғоз пуллар) вақти-вақти билан инфляция таъсирига учраши мумкин. Табиийки, бу ҳол муомаладаги нақд пуллар сезиларли бўлган мамлакатларга хосдир. Агар банкноталарнинг бир қисми Марказий банкка қайтмаса (тезаврация), давлат қўшимча муомала воситаларини муомалага чиқаради, бу эса инфляция жараёнининг кучайишига туртки бўлиб хизмат қилади.
Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатини тартибга солиш юзасидан мавжуд тартибларига мувофиқ, тижорат банклари мажбурий резервларни Марказий банкда сақлашади.
Марказий банк пул-кредит сиёсатини юргизувчи орган бўлиб ҳисобланади, у эса валюта курсига, фоиз ставкаларига, банк тизимининг умум ликвидлилик ҳажмига ва табиийки бутун иқтисодиётга таъсир ўтказиш учун йўналтирилади. Бу вазифаларни ечишда иқтисодиётни барқарор ўсишини ҳамда ишсизлик ва инфляцияни камайишини таъминлаш мақсади ётади. Марказий банк одатда устав бўйича пул муомаласини ва миллий валюта курси барқарорлигини таъминлашга жавобгар, шу мақсадда ўз сиёсатини бошқа давлат органларининг сиёсати билан мослаштиришга ҳаракат қилади. Пул-кредит сиёсати бутун иқтисодий сиёсатнинг энг асосий элементи бўлиб ҳисобланади ва кўпинча унинг моҳияти Марказий банкнинг мустақиллиги билан белгиланади.
Пул-кредит сиёсатининг асосий жиҳатларидан бири бўлиб - пул-кредит ва валюта сиёсатининг бирлиги ҳисобланади. Марказий банк миллий пул бирлигининг ички барқарорлигини таъминлашда тўхтамаслигининг асосий сабаби валюта сотиб олиши ва сотишини бевосита банк тизимининг ликвидлилигида намоён бўлиши ва унинг эмиссия билан боғлиқлигидир.
«Тор» ва «кенг» пул-кредит сиёсати мавжуд. «Тор» сиёсатда валюта бозорида интервенция, ҳисоб ставкаси ва қисқа муддатли фоиз ставкасига таъсир ўтказувчи бошқа инструментлар ёрдамида валюта курсининг мақбуллигига эришиш тушунилади. «Кенг» сиёсатда муомаладаги пул массасига таъсир этиш орқали инфляцияга қарши кураш тушунилади.
Пул-кредит сиёсатининг халқаро жиҳатлари ўзгача муаммони вужудга келтиради, яъни булар валюта курси, резервлар, тўлов баланси масалаларидир.
Пул-кредит сиёсати бюджет ва солиқ сиёсатидан, шу жумладан, давлат бюджетини молиялаштиришдан жуда аниқ ажратилган бўлиши шарт.
Марказий банк, аввало, давлат ва банклар ўртасида иқтисодиёт орқали воситачи вазифасини ўтайди. Шундай муассаса сифатида у пул ва кредит оқимини қонунда рухсат этилган воситалар ёрдамида тартибга солади.
Инструментлар қуйидаги туркумларга бўлинади: қисқа ва ўзоқ муддатли, бевосита ва билвосита, умумий ва танловли, бозор ва нобозор. Айтиб ўтилганлардан кўриниб турибдики, давлат бозор стихиясини кучли воситалар ёрдамида тартибга солувчи кучга эга, бироқ у бозор қонунларига қарши чиқмайди, балки аксинча унинг барқарорлигини таъминлашга ҳаракат қилади.
Бу ерда кўрсатилган ёки кўрсатилмаган пул-кредит сиёсатининг инструментлари ҳоҳ “қиммат” (рестриктив) сиёсат ёки “арзон” пуллар сиёсати бўлмасин, фақат бу сиёсатни фискаль сиёсат ва қонунчилик билан боғлиқ бўлгандагина самарали деб ҳисоблаш мумкин. Масалан, марказлашган кредит режаси амал қилса, корхоналар операциясидан аҳоли операциялари ажратилган бўлса, давлат бюджет дефицитини эмиссия ёки Марказий банкдан ресурсларни тортиб олиш билан молиялаштириш мавжуд бўлса, у ҳолда мажбурий резервлар тизимини киритиш мантиққа тўғри келмайди.
Шу ўринда иқтисодиётнинг реал секторини маблағлар билан таъминлаш, инвестицион жараёнларни янада тезлаштириш, корхоналарни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва модернизациялаш, тўловларни тезкор амалга оширишда банк тизимининг ўзига хос ўрни борлигини эътироф этиш зарур.
Пул-кредит сиёсатининг асосий жиҳатларидан бири бўлиб - пул-кредит ва валюта сиёсатининг бирлиги ҳисобланади. Марказий банк миллий пул бирлигининг ички барқарорлигини таъминлашда тўхтамаслигининг асосий сабаби валюта сотиб олиши ва сотишини бевосита банк тизимининг ликвидлилигида намоён бўлиши ва унинг эмиссия билан боғлиқлигидир.
«Тор» ва «кенг» пул-кредит сиёсати мавжуд. «Тор» сиёсатда валюта бозорида интервенция, ҳисоб ставкаси ва қисқа муддатли фоиз ставкасига таъсир ўтказувчи бошқа инструментлар ёрдамида валюта курсининг мақбуллигига эришиш тушунилади. «Кенг» сиёсатда муомаладаги пул массасига таъсир этиш орқали инфляцияга қарши кураш тушунилади.
Пул-кредит сиёсатининг халқаро жиҳатлари ўзгача муаммони вужудга келтиради, яъни булар валюта курси, резервлар, тўлов баланси масалаларидир.
Пул-кредит сиёсати бюджет ва солиқ сиёсатидан, шу жумладан, давлат бюджетини молиялаштиришдан жуда аниқ ажратилган бўлиши шарт.
Марказий банк, аввало, давлат ва банклар ўртасидаиқтисодиёт орқали воситачи вазифасини ўтайди. Шундай муассаса сифатида у пул ва кредит оқимини қонунда рухсат этилган воситалар ёрдамида тартибга солади.
Инструментлар қуйидаги туркумларга бўлинади: қисқа ва ўзоқ муддатли, бевосита ва билвосита, умумий ва танловли, бозор ва нобозор. Айтиб ўтилганлардан кўриниб турибдики, давлат бозор стихиясини кучли воситалар ёрдамида тартибга солувчи кучга эга, бироқ у бозор қонунларига қарши чиқмайди, балки аксинча унинг барқарорлигини таъминлашга ҳаракат қилади.



Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling