Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Download 0.87 Mb.
|
Макроиқтисодиёт фанидан амалий машғулотлар учун услий қўлланма 20
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ечиш
Ишсизлар — бу, ишчи кучининг бир қисми бўлиб, ижтимоий ишлаб чиқаришда банд бўлмаган, лекин ишлашни хохловчи ва фаол иш қидираётган аҳолидир.
Фрикцион ишсизлик – иш қидираётган ёки яқин вақтлар ичида иш билан таъминланишни кутаётган ишчи кучи киради. Таркибий ишсизлар – ишлаб чиқариш структурасининг ўзгариши натижасида ишчи кучига талаб таркибининг ўзгариши натижасида ишсиз қолганлар киради. Даврий ишсизлик – асосан ишлаб чиқаришнинг пасайиши натижасида ишчи кучига бўлган талабнинг камайишидан пайдо бўлади. Ишсизлик даражаси – деб ишсизларни ишчи кучи сонига нисбатига (% хисобида) айтилади Ишлаб чиқариш потенциали – барча мавжуд ресурслардан тулиқ фойдаланиш ёки ишсизликнинг табиий даражаси холатида иқтисодиётда яратилиши мумкин бўлган махсулот хажмини иқтисодиётнинг деб аталади. Инфляция – бу, ялпи товар ва ҳизматлар баҳосииинг кўпайиши ва у билан боғлиқ пул бирлиги харид қувватининг тушиб кетишидир. Инфляция макроиқтисодий беқарорликни акс эттиради. Масалаларни ечилиши бўйича намуналар 1-масала Қуйидаги маълумотлар асосида ишсизлик даражасини аниқланг: Жами аҳоли – 450 минг киши, жумладан: 16 ѐшгача болалар – 80 минг киши; –пенсионерлар – 60 минг киши, шундан 10 минг киши ҳали ишлайди; –ишсизлар - 13 минг киши; –муддатли ҳарбий хизматда – 5 минг киши; –лицей ва коллеж талабалари – 20 минг киши; –уй бекалари - 5 минг киши; Ечиш:Ишсизлик даражаси расман рўйхатга олинган ишсизлар сонини ишчи кучи сонига бўлиш йўли билан аниқланади, яъни: ишчи кучи сони = 450-80-50-5-20-5 = 290 (қўшимча ишловчи пенсионер ишчи кучи таркибига кирадилар) Ишсизлик даражаси= (13/290) х 100% = 4,5% 2-масала:2009 йилдa шартли иқтисодий тизимда аҳоли сони таркиби тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар мавжуд эди: ишчи кучи сони – 350 млн. киши, ишсизлар – 30 млн. киши, жумладан: 15 млн. киши корхона банкротлиги натижасида ишсиз бўлиб қолди, 3 млн. киши янги касбни ўрганади; 3 млн. киши ишлаб чиқариш қисқартирилгани натижасида ишдан бўшатилган; 5 млн. киши корхона янги фаолият турига ўтганлиги туфайли ишдан бўшатилди; 4 млн. киши ишламайди, чунки ѐш болалари ва қари ота-оналари мавжуд. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling