Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


Download 0.87 Mb.
bet12/76
Sana09.04.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1345546
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   76
Bog'liq
Макроиқтисодиёт фанидан амалий машғулотлар учун услий қўлланма 20

Ишсизлар — бу, ишчи кучининг бир қисми бўлиб, ижтимоий ишлаб чиқаришда банд бўлмаган, лекин ишлашни хохловчи ва фаол иш қидираётган аҳолидир.
Фрикцион ишсизлик – иш қидираётган ёки яқин вақтлар ичида иш билан таъминланишни кутаётган ишчи кучи киради.
Таркибий ишсизлар – ишлаб чиқариш структурасининг ўзгариши натижасида ишчи кучига талаб таркибининг ўзгариши натижасида ишсиз қолганлар киради.
Даврий ишсизлик – асосан ишлаб чиқаришнинг пасайиши натижасида ишчи кучига бўлган талабнинг камайишидан пайдо бўлади.
Ишсизлик даражаси – деб ишсизларни ишчи кучи сонига нисбатига (% хисобида) айтилади
Ишлаб чиқариш потенциали – барча мавжуд ресурслардан тулиқ фойдаланиш ёки ишсизликнинг табиий даражаси холатида иқтисодиётда яратилиши мумкин бўлган махсулот хажмини иқтисодиётнинг деб аталади.
Инфляция – бу, ялпи товар ва ҳизматлар баҳосииинг кўпайиши ва у билан боғлиқ пул бирлиги харид қувватининг тушиб кетишидир. Инфляция макроиқтисодий беқарорликни акс эттиради.

Масалаларни ечилиши бўйича намуналар
1-масала
Қуйидаги маълумотлар асосида ишсизлик даражасини аниқланг:
Жами аҳоли – 450 минг киши, жумладан:
16 ѐшгача болалар – 80 минг киши;
–пенсионерлар – 60 минг киши, шундан 10 минг киши ҳали ишлайди;
–ишсизлар - 13 минг киши;
–муддатли ҳарбий хизматда – 5 минг киши;
–лицей ва коллеж талабалари – 20 минг киши;
–уй бекалари - 5 минг киши;

Ечиш:


Ишсизлик даражаси расман рўйхатга олинган ишсизлар сонини ишчи кучи сонига бўлиш йўли билан аниқланади, яъни:



ишчи кучи сони = 450-80-50-5-20-5 = 290


(қўшимча ишловчи пенсионер ишчи кучи таркибига кирадилар)
Ишсизлик даражаси= (13/290) х 100% = 4,5%


2-масала:


2009 йилдa шартли иқтисодий тизимда аҳоли сони таркиби тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар мавжуд эди:

  • ишчи кучи сони – 350 млн. киши,

  • ишсизлар – 30 млн. киши, жумладан:

  • 15 млн. киши корхона банкротлиги натижасида ишсиз бўлиб қолди,

  • 3 млн. киши янги касбни ўрганади;

  • 3 млн. киши ишлаб чиқариш қисқартирилгани натижасида ишдан бўшатилган;

  • 5 млн. киши корхона янги фаолият турига ўтганлиги туфайли ишдан бўшатилди;

  • 4 млн. киши ишламайди, чунки ѐш болалари ва қари ота-оналари мавжуд.


Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling