3-амалий машғулот.
Бозор иқтисодиѐтининг даврий ривожланиши. Ишсизлик
1.Иқтисодий даврлар
2. Иқтисодий тебранишларнинг сабаблари.
3. Ишсизлик тушунчаси ва ишсизлик турлари
4. Ишсизлик даражасининг ўлчаниши.
5. Ишсизликнинг иқтисодий оқибатлари.
6. 70 миқдор қоидаси ва А. Оукен қонуни.
Фойдаланиш учун адабиётлар
1. Ишмухамедов А.Э., Жумаев К.Х., Жумаев З.А. Мақроиқтисодиёт (маърузалар матнлари). — Т.: ТДИУ - 2000.
2. Каримов И. А. Узбекистон: миллий истиклол, сиёсат, мафкура. 1-том. — Т.: «Узбекистон», 1996.
3. Аҳмедов Д.Қ., Ишмуҳамедов А.Э., Жумаев Қ.Х, Жумаев А. З. Макроиқтисодиёт: Дарслик. Т.: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабиёт жамғармаси нашриёти, 2005.
4. Жумаев А. З. Макроиқтисодиёт: Ўқув қўлланма. –Т.: Инновацион ривожланиш нашриёт матба уйи, 2018.
5. Ишмуҳамедов А.Э., Джумаев З.А, Жумаев Қ. Х. Макроиқтисодиёт: Ўқув қўлланма. Т.: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабиёт жамғармаси нашриёти, 2005. -192 бет.
6. Dornbush R.,Fisher S., Makroekonomika: Darslik. M: INFRA-M, 1997
7. Gregory Mankiw. N. Macroeconomics. 9 th edition. Harvard University. NY.: Worth Publishers, 2016.
Назорат ва мухокама учун саволлар
1. Нима учун иқтисодий тебранишлар такрорланиб туради?
2. Ишсизликнинг қандай турлари мавжуд? Ишсизлик даражаси кандай аниқланади?
3. A.Оукен қонунинг мохиятини тушунтириб беринг.
МАВЗУГА ДОИР ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
Иқтисодий цикл — умумий иқтисодий фаолликнинг муайян йиллар давомида даврий юксалиб ва пасайиб, тебраниб туриши; бир неча йиллар да-вомида иқтисодиётда юксалиш ва пасайишнинг даврий такрорланиб туриши, юксалиш, танглик, депрессия, жонланиш фазаларидан иборат. Ишлаб чиқариш, бандлилик ва инфляция даражасининг даврий тсбраниши
Ўсиш (иқтисодиётда) — мамлакатда товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар яратиш ҳажмининг олдинги йил (давр) ларга нисбатан кўпайган миқдорда такрорланиши. Иқтисодий ўсишни таъминлаш ҳар қандай мамлакат иқтисодий сиёсатининг асосий мақсади ҳисобланади.
Меҳнат бозори фаолият кўрсатиш омилларга: аҳоли сони, ёши ва жинси таркибининг ўзгаришларга; иш билан бандлиликдагиҳ ва тармоқ ўзгаришларига; қушимча ишчи кучини ишлаб чиқаришга жалб этиш механизмига; ишлаб чиқариш хажмига, унинг усиш суръатига, ишлаб чиқариш таркибига; меҳнат ресурсларини бошқариш усули ва бошқаларга.
Do'stlaringiz bilan baham: |