Инвестиция (лот. investio — ўраш) — иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида ўз мамлакатида ёки чет элларда турли тармокларга, ижтимоийиқтисодий дастурларга, инновация, тадбиркорлик лойиҳаларига узок, муддатли капитал киритиш (қўйиш).
Истеъмол (C) – товарларнинг умумий миқдори, маълум вақт давомида сотиб олинган ва истеъмол қилинган. Бошқача айтганда, истеъмол бу умумий истеъмолчи ёки тўловга қодир талабнинг ифодасидир. Истеъмол - бу товар ва хизматлардан фойдаланиш жараёни.
Жамғарма (S) – бу истеъмол қилинмаган даромадлар қисми. Бошқача қилиб айтганда, жамғарма - истеъмолни камайтиришдир. Жамғарманинг иқтисодий аҳамияти унинг инвестициялар билан боғлиқлигида, яъни реал капитал ишлаб чиқариш. Жамғарма инвестициялар учун асос бўлади.
Масалаларни ечилиши бўйича намуналар
1-масала
Жамғаришга чегараланган мойиллик кўрсаткичи 0,2 га, автоном истеъмол ҳажми 700 га, чегараланган солиқ ставкаси 0,25 га, даромадлар даражаси 7000га тенг бўлса, топилсин:
а) истеъмол ва жамғармалар ҳажми;
б) истеъмолга ва жамғаришга чегараланган мойиллик кўрсаткичлари.
Ечиш:
Дастлаб истеъмолга чегараланган мойиллик кўрсаткичини ҳисоблаб топамиз Маълумки
MPC+MPS=100
MPC=100-MPS=100-20=80%, ѐки 0,8
Истеъмол функциясига кўра истеъмол харажатлари миқдорини аниқлаймиз
C=a+b (Y- tY)=700+0,8 (7000-0,25 7000)= 4900 ш.б.
Жамғариш миқдорини тасаруфдаги даромаддан истеъмол харажатларини айириб топамиз
S=Yd-C= (Y- tY)-C = (7000 - 0,25х7000)-4900 =5250-4900=350 ш.б.
Истеъмолга ва жамғаришга ўртача мойилликни топамиз
APC=С/Yd=4900/5250= 0,93 APS=S/Yd=350/5250=0,07
2-масала
Инвестициялaр (I) 50 ш.б.ни, давлат харажатлари (G) – 200, соф экспорт
(Xn) – 70, автоном истеъмол харажатлари (С) – 100 ш.б.ни, жамғармага чегараланган мойиллик (МРS) – 0,25 ни ташкил этса, ЯИМнинг мувозантли даржасини аниқланг.
Ечиш:
МРС = 1 – МPS = 1- 0,25 = 0,75;
Истеъмол харажатлари функцияси:
С = 100 + 0,75 Y
Y = C + I + G + Xn.
Мавжуд маълумотларни асосий макроиқтисодий айниятга қўйган ҳолда ЯИМнинг изланаѐтган мувозанатли миқдорини топамиз.
Y= 100 + 0,75 Y + 50 + 200 + 70
0,25 Y = 420 пул бирл.
Y = 420:0,25, бундан Y = 1680 пул бирл. эканлигини аниқлаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |