Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Тошкент Молия институти Андижон факультети
-Мавзу: Ўзбекистон Республикасида таълим соҳасида амалга оширилган ислоҳатлар
Download 83.57 Kb.
|
домла қўлланмаси 22222222223
8-Мавзу: Ўзбекистон Республикасида таълим соҳасида амалга оширилган ислоҳатлар
Режа: 1.Мустақиллик йилларида илм-фан. 2.”Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”. 3.Таълимнинг миллий моделини шаклланиши, ривожланиши ва соҳадаги муаммолар. 4.Ўзбекистонда мустақиллик йилларида олий таълим ва таълим соҳасидаги ҳалқаро ҳамкорлик. Машғулотнинг биринчи саволига жавоб беришда: Мустақилликнинг дастлабки йилларида амалга оширилган қуйидаги ишларга эътибор қаратиш керак. -1992 йил март Олий аттестация комиссияси, -1992 йил июлдаги “Илм фанни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш ва инновация фаолиятини ривожлантириш тўғрисида”ги Президент Фармонига асосан олимлар хорижий мамлакатларга тажриба оширишга юбориладиган бўлди. 1997 йилда Хоразм Маъмун академияси қайта ташкил этилди. 2000 йил Фанлар академияси Шарқшунослик институти қўлёзмалар фонди Юнеско маданий мероси рўйхатига киритилди. 2002 йилда “Ўзбекистонда археологик тадқиқотлар” йиллик тўплами нашр этилди. 2010 йилдан “Ўзбекистон археологияси” илмий журнали чоп этила бошланди. 2016 йилдан илм-фанда туб ислоҳатлар бошланди. 2016 йил 30 декабрда Ш.Мирзиёев мамлакатимизнинг етакчи илм-фан вакиллари билан учрашди. 2017 йил 17 февралда “Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларни ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Ш.Мирзиёев Қарорига асосан 9 та илмий тадқиқот муассасаси Фанлар академияси таркибига қайтарилди.Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича жамоатчилик кенгаши ташкил этилди.2017 йилда Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги ташкил этилди. 2017 йил 29 декабрда “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳақиқий аъзоларини сайлаш тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Унга кўра 32 нафар янги академиклар сайланди. Ҳозирги кунда фан соҳасида 2 мингдан ортиқ фан доктори, 9 мингдан ортиқ фан номзодлари фаолият олиб бормоқдалар. Шу ва бошқа масалалар ўрганилиб кейинги саволга ўтилади. Машғулотнинг иккинчи саволи “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” деб номланади. Мазкур йўналишни таҳлил қилишда Ўзбекистоннинг биринчи Президенти И.Каримовнинг 1997 йил 29 августда Олий Мажлиснинг IX сессиясида “Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори” номли маърузасида замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш зарурлигини асослаб берганлигига эътибор қаратиш зарур. Ана шу сессиясида Президент маърузасида белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш учун “Таълим тўғрисида”ги янги қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури қабул қилинди. Қонунга асосан қуйидаги таълим шаклларига ўтиш бошланди: Мактабгача таълим Умумий ўрта таълим Мактабдан ташқари таълим Уч йиллик академик лицей Уч йиллик касб-ҳунар коллежи Олий таълим тизимида: бакалавриат ва магистратура Олий ўқув юртидан кейинги таълим: аспирантура, докторантура Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш Қонун талабларини ва дастурда белгилаб берилган вазифаларни босқичма-босқич амалга ошириш белгилаб қўйилди. Биринчи босқич (1997-2001 йиллар) Иккинчи босқич (2001-2005 йиллар) Учинчи босқич (2006 йил ва ундан кейинги йилларни ўз ичига олади) Талабалар таълим шакллари, Қонун ва Дастурда кўрсатиб ўтилган босқичларни ўзига хос хусусиятларини таҳлил қиладилар, эришилган ютуқлар ва камчиликлар борасида фикр-мулоҳазалар билдирадилар. Таълимнинг миллий моделини шаклланиши, ривожланиши ва соҳадаги муаммоларга бағишланган учинчи саволни ёритишда Мактабгача таълим тизимида амалга оширилган ишларга тўхталиш лозим, зеро мактабгача таълим таълимнинг бошлангич бўғини ҳисобланади. Биринчи босқич якунига кўра 2001 йилга келиб хусусий ва хонадон боғчалари тармоги кенгайди.2001-2002 йилларда Республикадаги 6742 та мактабгача таълим муассасаларида 608500 нафар болалар тарбияланган эди. Уларда 65862 нафар тарбиячи-педагоглар фаолият олиб борган. Умумий ўрта таълим, ўрта-махсус касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар хусусида гап борганда 2009 йилдан Ўзбекистонда тўлиқ 12 йиллик мажбурий таълимга ўтилди. 9 йиллик умумий ўрта таълимдан кейин уч йиллик касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар фаолияти йўлга қўйилди. Бунинг учун 1997-2001 йилларда 46 та академик лицей ва 291 та касб-ҳунар коллежлари қурилди. Ўзбекистонда мустақиллик йилларида олий таълим ва таълим соҳасидаги ҳалқаро ҳамкорлик машғулотнинг учинчи саволидир. Мазкур йўналишни таҳлил қилишда мустақиллик йилларида соҳада амалга оширилган қуйидаги ислоҳатларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ бўлади: 1992 йилда республикадаги 8 та вилоят педагогика институтига университет мақоми берилди. 1993 йилда талаба ва аспирантларга стипендия таъсис этилди. 1992 йил тажриба асосида 6 та, 1993 йилда 19 та ОТМ ларида кириш имтихонларида тест синовлари ўтказилди. 1994 йилда Давлат тест маркази ташкил этилди. 1996 йилда ОТМ ларда ўқиш учун шартнома тўлови жорий этилди. 2013 йил Тошкент Юридик институтига университет мақоми берилди. 2017 йил сиртқи таълим тизими қайта тикланди ва хоказо. Энди ҳалқаро ҳамкорликка келсак, бу борада қуйидаги ишлар амалга оширилганлигига гувох бўламиз. 2002 йилда Вестминистр университети, 2006 йилда Ломоносов номидаги Москва давлат университети, 2007 йилда Губкин номидаги Россия нефть ва газ университети, 2008 йилда Сингапур менежментни ривожлантириш институти, 2009 йилда Турин политехника университети, 2009 йилда Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академияси, 2014 йил Жанубий Кореянинг Инха университети, 2018 йил Хиндистоннинг Шарда университети ва бошқа олий ўқув юртлари ташкил этилди. Кейинги йилларда олий таълим тизимида сифат жиҳатидан қандай ўзгаришлар юз беришини Президент Ш.Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобидан билиб оламиз.Жумладан асарда “Таълим кодексини яратиш зарурлиги, Олий таълим бакалавр босқичида “Маънавиятшунослик”, магистрлар учун “Касб маънавияти” фанларини ўқитиш йўлга қўйилганлиги, “Узлуксиз таълим тизимида ижтимоий фанларни ўқитиш тартиби ва тамойиллари тўғрисида” Қонун ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш, “2022-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасининг узлуксиз таълим ва тарбия соҳасини гуманитарлаштириш стратегияси”ни ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланган. Талабалар китобни ўқиш давомида олий таълимнинг барча соҳаларига оид маълумотларга эга бўладилар. Машғулотни “Ақлий хужум”, Б.Б.Б. технологиялари асосида олиб бориш тавсия этилади. Download 83.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling