Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Тошкент Молия институти Андижон факультети


-Мавзу: Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти


Download 83.57 Kb.
bet11/15
Sana26.01.2023
Hajmi83.57 Kb.
#1127701
TuriСеминар
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
домла қўлланмаси 22222222223

10-Мавзу: Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти
Режа:
1.Мустақил Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига қўшилиши
2. Ўзбекистоннинг БМТ йиғилишларида илгари сурган ташаббуслари
3. Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати

“Мустақил Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига қўшилиши” деб номланган биринчи саволни ёритишда И.Каримовнинг 1992 йил 4 январдаги “Ўзбекистон дунё ҳаритасида ўзига муносиб жой олди” номли маърузасида маънавий ҳаётимизда уйғониш юз бергани, удумларимиз, қадриятларимизга қайтганлигимиз, мустақиллигимиз туфайли ўз тақдиримизни ўзимиз ҳал этиш имконига эга бўлганлигимиз ҳақида гапириб ўтганлиги, шу билан бирга чегаралар очилиб, ватандошларимиз билан юз кўришганлигимиз, 1992 йил январь ойи бошига келиб дунёнинг ўттизта мамлакати бизни тан олганлиги, улар қаторида Туркия, АҚШ, Канада, Япония, Буюк Британия, Саудия Арабистони, Хитой, Хиндистон каби йирик давлатларнинг борлиги эътиборга молик бўлди.


Ўзбекистон: 1992 йил 2 март куни БМТга қабул қилинди. 1992 йил февралда Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлди. 1992 йил февралда Қўшилмаслик Ҳаракати аъзосига айланди.
1992 йил октябрда Парламентлараро иттифоққа қабул қилинди.
1993 йил 29 октябрда ЮНЕСКОга аъзо бўлди.
2001 йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлди.
Ўзбекистонни ҳозирда 170 дан ортиқ давлат тан олган бўлиб, 130 дан ортиқ мамлакатлар билан расмий муносабатлар ўрнатилган, 140 дан ортиқ мамлакатлар билан савдо-иқтисодий муносабатлар ўрнатилган. 1993 йил февраль ойида Тошкентда БМТ ваколатхонаси очилган ва ҳ.к. Буларнинг барчаси юртимизни жаҳон ҳамжамиятига дадил қўшилганлигидан далолат беради.
Машғулотнинг иккинчи саволи “Ўзбекистоннинг БМТ йиғилишларида илгари сурган ташаббуслари” деб номланган.
Аввало талабалар БМТ ўзи қандай ташкилот эканлиги хусусидаги тушунчаларини мустаҳкамлаб олишлари зарур.
Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ) 1945 йил 24 октябрда ташкил топган бўлиб, у ер юзида тинчликни мустаҳкамлаш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида иккинчи жаҳон урушидан кейин вужудга келган нодавлат ташкилоти ҳисобланади. Қароргохи, штаб квартираси Нью-Йорк (АҚШ)да жойлашган, 193 та давлат аъзо бўлиб, расмий тиллари, рус, инглиз, хитой, француз, испан, араб тиллари ҳисобланади. (баъзи маълумотларда араб тили расман кўрсатилмайди.)
И.Каримов: 1993 йил сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида, 1995 йил октябрда 50-сессиясида, 2001 йил сентябрда “Минг йиллик саммити”да иштирок этган.
Президент Ш.Мирзиёев эса БМТ Бош Ассамблеясининг 2017 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган 72-сессиясида “Аждодларимизнинг донишмандлик анъаналарига амал қилиб, қатъий ислоҳатларни амалга оширмоқдамиз” номли нутқи билан иштирок этди.
Шу билан бирга БМТ Бош Ассамблеясининг “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси, Ёшлар ҳуқуқлари бўйича конвенциясини қабул қилиш бўйича Ўзбекистон ташаббусини маъқулланганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Умуман олганда маданият, таълим, инновациялар, кутубхона ва музей иши соҳаларидаги йўналишларда БМТ билан фаол ҳамкорлик йўлга қўйилганлиги самарали натижалар бераётганлигини талабалар яхши англаб олишлари зарур.
Машғулотнинг учинчи саволи “Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати”га бағишланган. Мазкур масалани ёритишда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 17-моддасида давлатимизнинг ташқи сиёсат борасидаги фаолияти қонуний белгилаб қўйилганлигига эътибор бериш лозим.
Ўзбекистон ташқи сиёсатида БМТ, Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти (2000 йил 10 октябрда ташкил топган, штаб квартираси Москвада), МДХ (1991 йил 8 декабрда ташкил топган, штаб квартираси Минск шахрида), Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (2001 йил 14 июнда ташкил топган, штаб квартираси Пекин шахрида) каби ҳалқаро ташкилотларга аъзо ва улар билан ҳамкорлик қилади.
Шу билан бирга ташқи сиёсатимизда:
-Марказий Осиё ядро қуролидан холи худуд
-Афғонистон муаммоси
-Трансчегаравий дарёлар, сув захираларидан оқилона фойдаланиш
-Экологик муаммолар (умуман глобал муаммолар масаласи)
-Иқтисодиётга хорижий сармояларни жалб этиш
-Илм-фан, маданият, таълим, спортни ривожлантириш, меҳнат миграцияси масалаларида муносабатлар ўрнатилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Янги Ўзбекистон стратегияси” номли китобида Президент Ш.Мирзиёев “Бугун Ўзбекистон дунёга очилмоқда, жаҳон майдонида бутун бўй-басти билан намоён бўлмоқда” деб ёзганида мутлақо ҳақ эканлигига яна бир бора ишонч хосил қиламиз.
Талабалар ҳам бу борадаги фикрларини эркин, мустақил ифодалаб, ташқи сиёсат борасидаги Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатлари тўғрисида чуқур билимга эга бўладилар.


Download 83.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling