Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Тошкент Молия институти Андижон факультети


-Мавзу: Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар


Download 83.57 Kb.
bet2/15
Sana26.01.2023
Hajmi83.57 Kb.
#1127701
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
домла қўлланмаси 22222222223

1-Мавзу: Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар
Режа:
1.ХХ асрнинг 80-йиллари охирида Ўзбекистонда юзага келган оғир ва таҳликали вазият.
2.И.Каримовнинг Ўз.Компартия Марказий Кенгашининг биринчи котиби этиб тайинланиши.
3.И.Каримовнинг Ўзбекистон Президенти этиб сайланиши.

Мазкур семинар машғулотига тайёргарлик кўришда талабаларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.Каримовнинг 2011 йилда чоп этилган “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” номли китобидан фойдаланиш тавсия этилади.


Хусусан, мавзунинг “ХХ асрнинг 80-йилларида Ўзбекистонда юзага келган оғир ва таҳликали вазият” деб номланган биринчи масаласини ўрганишда китобнинг кириш қисми, И.Каримовнинг 1989-йил 24 июндаги “Биз бундан буён эскича яшолмаймиз ва бундай яшашга замоннинг ўзи йўл қўймайди”, 19-августдаги “Жамиятни янгилаш учун курашаётган барча соғлом кучларни бирлаштириш зарур” номли нутқларида ифодаланган маълумотлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
И.Каримовнинг Ўз.Компартия Марказий Кенгашининг биринчи котиби этиб тайинланиши” деб номланган иккинчи саволни ёритишда И.Каримов республикамиз раҳбари сифатида иш бошлаган пайтда (1989 йил 23 июнь) юртимизда узоқ йиллар давомида хукм сурган коммунистик мафкура, бюрократик маъмурий-бошқарув тизим ҳамда фақат хом-ашё етказиб беришга асосланган бир ёқлама иқтисодий сиёсат ҳалқ хўжалигининг барча соҳаларида ўзининг аянчли салбий таъсирини кўрсата бошлаган эди. Ана шуларда келиб чиққан ҳолда талабалар тарихий далиллар, статистик маълумотлар асосида ўз фикр мулоҳазаларини баён этишлари тавсия этилади.
“И.Каримовнинг Ўзбекистон Президенти этиб сайланиши” - деб номланган учинчи саволга жавоб беришда И.Каримовнинг “Одамлар биздан амалий ишлар, аниқ натижалар кутмоқда” (1990 йил 24 февраль), “Ҳалқ иродаси билан танланган йўл” (1990 йил 24 март) номли маъруза ва нутқларидан фойдаланиш тавсия этилади.
Хусусан, 1990 йил 24 февралдаги маърузасида “қайси раҳбар, қайси амалдор ўз обрўсини тўкмоқчи бўлса, у зиёлилар билан орасини бузади. Тарихда ҳам, ҳозирги кунда ҳам бунга мисоллар кўп...” деган бўлса, 1990 йил 24 мартдаги нутқида “...Ўзбекистоннинг сиёсий мустақиллигини мустаҳкамлаш ва янада такомиллаштириш, уни янги ва ҳаётий мазмун билан бойитиш”, деб таъкидлайди. Шу билан бирга ХХ аср 90-йилларининг бошида Президентлик бошқарувини ҳаётнинг ўзи, унинг мураккаб зиддиятли жараёнлари тақазо этганлигига эътибор қаратилган эди.
Мавзуни ёритишда талаба ўша даврдаги ҳолат билан 2016 йилдан Ўзбекистонда ислоҳатларнинг янги даври бошланганлигига оид билимларга ҳам эга бўлган ҳолда уларни қиёсий таҳлил қилишлари лозим. Бунда Ш.Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти этиб сайланиши, Ўзбекистон Республакисининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уларда илгари сурилган устувор йўналишлар, Президент Ш.Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” номли асарларини ўқиб ўрганишлари зарур.
Семинар машғулотларини олиб боришда эса ўқитишнинг интерфаол усулларидан, хусусан “Ақлий хужум”, “Б.Б.Б. технологияси”, “Кластер”, “Гурух-гурух” бўлиб ишлаш каби усулларидан фойдаланиш мумкин. Умуман олганда мавзуни хусусиятидан келиб чиқиб усул танлаш мақсад мувофиқ бўлади.

Download 83.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling