Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Тошкент Молия институти Андижон факультети


-Мавзу. Ўзбекистонда демократик, фуқаролик жамияти асосларини шаклланиши, амалга оширилган сиёсий ислоҳатлар


Download 83.57 Kb.
bet5/15
Sana26.01.2023
Hajmi83.57 Kb.
#1127701
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
домла қўлланмаси 22222222223

4-Мавзу. Ўзбекистонда демократик, фуқаролик жамияти асосларини шаклланиши, амалга оширилган сиёсий ислоҳатлар
Режа:
1.Мустақил Ўзбекистоннинг миллий давлат бошқарув тизимининг шаклланиши.
2.Ўзбекистонда ҳокимиятнинг бўлиниш тамойили
3.Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимининг вужудга келиши
Машғулотнинг биринчи саволи Мустақил Ўзбекистоннинг миллий давлат бошқарув тизимининг шаклланиши деб номланган.
Мазкур масалани ёритишда 1991 йил 31 августь куни Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилиниши, шу куни “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида”ги Қонунни қабул қилинганлиги, 1991 йил 30 сентябрь куни ушбу Қонунга Конституциявий мақом берилганлиги, шу йил 29 декабрь куни ўтказилган умумҳалқ референдумида иштирок этганларнинг 98,2 фоизи Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини маъқуллаб, овоз берганлигига алоҳида тўхталиш зарур.
Мустқилликка эришишда республиканинг биринчи Президенти И.Каримовнинг хизматларини таъкидлаш жоиз. Унинг раҳбарлигида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
1.Давлатнинг иқтисодий сиёсий ва маънавий ҳаёти янгича асосларда шакллантирилди. Ҳуқуқий демократик давлат асослари яратилди.
2.Давлат бошқаруви, жамиятнинг барча соҳаларида туб ислоҳатлар ўтказилди ва модернизация қилинди.
3.Ўзбекистон ҳалқи талофат ва қурбонларсиз ўтиш даврини бошидан кечирди.
4.Ўзбекистон учун тахликали, ташқи хавфларнинг кучайган даврида ҳам мамлакат ичкарисида тинчлик ва барқарорликни таъминлай олди.
Талабалар юқорида келтирилган фикрлар, йўналишларни таҳлил қилиб, хулосалар чиқариб кейинги саволга жавоб беришга ўтадилар.
Машғулотнинг иккинчи – “Ўзбекистонда ҳокимиятнинг бўлиниш тамойили”ни ёритишда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 11-моддасида белгилаб қўйилган:
“Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниш принципига асосланади”, деган қоидаларга таяниш керак.
Президент давлат бошлиғи сифатида учта йўналишдаги ҳокимиятларнинг фаолиятларини мувофиқлаштириб туради.
Олий Мажлис – Қонун чиқарувчи ҳокимият ҳисобланиб, у қуйи – Қонунчилик палатаси ва юқори палата - Сенатдан иборат.
Ижро этувчи ҳокимят – Бош вазир, вазирликлар, қўмиталар, концернлар, компаниялардан иборат бўлса,
Суд ҳокимяти – Конституциявий суд, Олий суд ҳамда жиноий, маъмурий ишлар, фуқаролик, иқтисодий ишлар бўйича ихтисослашган.
Талабалар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг тегишли моддаларидан келиб чиқиб, давлат ҳокимияти тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирадилар.
Машғулотнинг учинчи саволи “Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимининг вужудга келиши” деб номланган.
Талаба аввало сиёсий партия нима? деган саволга жавоб бериши керак. Сиёсий партия бу жамоатчилик ташкилоти бўлиб, жамиятдаги муайян ижтимоий гурух, табақаларнинг манфаатларини акс эттириб, сайловлар орқали давлат ҳокимияти органларида, жамиятни бошқаришда ўз вакиллари орқали иштирок этади.
Собиқ Иттифоқ даврида ягона Коммунистик партия бўлиб, у хукмрон партия ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 12-моддасида “Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма хиллиги асосида ривожланади. Хеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас”, дейилган. Демак, сиёсий партиялар ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятининг таркибий қисми ҳисобланади.
Ўзбекистонда қуйидаги сиёсий партиялар фаолият олиб боради:
1.Ўзбекистон Ҳалқ демократик партияси (Ўзбекистон ХДП) 1991 йил 1 ноябрда асос солинган.
2.Ўзбекистон Адолат социал демократик партияси. 1995 йил 18 февралда ташкил топган.
3.Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) 2003 йил 15 ноябрда ташкил топган.
4.Ўзбекистон Миллий тикланиш демократи партияси 1995 йил июнь ойида ташкил топган. 2008 йил 20 июнь куни “Фидокорлар” миллий демократик партияси билан бирлашган.
5.2017 йил 22 декабрда ташкил топган Ўзбекистон Экологик Ҳаракати негизида Ўзбекистон Эколгик партияси ташкил топган.
2021 йил 24 октябрда бўлиб ўтган Президентлик сайловида ҳар бир партия ўз номзоди билан иштирок этган.
Машғулот якунида талабалар фикр мулоҳазалари асосида хулосалар қилинади. Машғулотни “Ролли ўйин”, “Ақлий хужум”, гурухларга бўлиниб ишлаш усулларида олиб борилса яхши натижа беради, деб ҳисоблаймиз.


Download 83.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling