Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Тошкент Молия институти Андижон факультети


-Мавзу: Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг маънавий ва маданий тараққиёти


Download 83.57 Kb.
bet8/15
Sana26.01.2023
Hajmi83.57 Kb.
#1127701
TuriСеминар
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
Bog'liq
домла қўлланмаси 22222222223

7-Мавзу: Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг маънавий ва маданий тараққиёти
Режа:
1.Миллий истиқлол даврида маънавий мерос, миллий қадриятларнинг тикланиши
2.Мустақиллик йилларида адабиёт, меъморчилик, амалий санъат ва кино равнақи
3.Театр, цирк, мусиқа ва қўшиқчилик санъати, музей ва спорт тараққиёти
Машғулотнинг биринчи саволини ёритишда: И.Каримовнинг “Моддий ислоҳатлар ўз йўлига, уларни ҳал қилиш мумкин... Аммо маънавий ислоҳатлар – қуллик ва мутелик исканжасидан озод бўлиш ...ота боболаримиз удумларини тиклаб, уларга муносиб ворис бўлиш – бундан оғирроқ ва шарафлироқ вазифа йўқ... деган фикрларига эътибор бериш керак.
1994 йил 23 апрелда Республика “Маънавият ва маърифат” жамоатчилик марказининг ташкил этилиши, 1996 йил январ ойида “Олтин мерос” ҳалқаро хайрия жамғармаси ташкил этилди.
1997 йил Хива ва Бухоро шаҳарларининг
2002 йилда Термиз шахрининг 2500 йиллиги
2003 йилда Нукус шахрининг 70 йиллиги кенг нишонланди.
2017 йил Ш.Рашидовнинг 100 йиллиги кенг нишонланди.
1991 йил Фаргона, 1993 йил Хивада қўғричоқ театрлари иш бошлади. 1994 йил Тошкентда Туркистон саройи, 2001 йилда Ўзбек миллий академик театри иш бошлади.
Буюк мутаффаккирлар, давлат арбобларининг таваллуд кунлари кенг нишонланиши йўлга қўйилди.
Ўзбекистоннинг биринчи Презиенти И.Каримовнинг 1991 йил 12 февралдаги фармонига асосан “Наврўз” умумҳалқ байрами кенг нишонланадиган бўлди.
1997 йил 27 март фармонига асосан эса Хайит байрамлари кенг нишонланиб, дам олиш кунлари эълон қилинди.
1999 йил “Алпомиш” достонининг 1000 йиллиги, 2001 йилда “Авесто”нинг 2700 йиллиги кенг нишонланди. Буларнинг барчаси юртимизда мустақиллигимиз шарофати эканлигини яхши англашимиз керак.
Машғулотнинг иккинчи саволига жавоб беришда адабиёт соҳасида Эркин Вохидов, Пиримқул Қодиров, Абдулла Орипов, Тохир Малик, Муҳаммад Юсуф каби ижодкорлар фаолиятига алоҳида тўхталиш жоиз. Меъморчиликда – “Мустақиллик майдони”, “Шахидлар хиёбони”, Олий Мажлис биноси, Туркистон саройи, Темурийлар тарихи музейи, мехмонхоналар, масжиду мадрасалар қурилишида миллийлик ва замонавийликнинг уйғунлашувига эътибор қаратилган.
Хайкалтарошлар Х.Жабборов, К.Жабборовларнинг Амир Темур хайкалларини, З.Мирбошевнинг З.М.Бобур, Абдулла Қодирий, Чўлпон сиймоларини акс эттирган ижодлари ҳақида тўхталиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Кино санъатида Буюк Амир Темур, Бехбудий, Авлонийлар ҳақида фильмлар яратилганлиги таҳлил қилинади.
Машғулотнинг учинчи масаласи: Театр, цирк, мусиқа ва қўшиқчилик санъати, музейлар ва спорт соҳаларига бағишланган.
Бу борада 1991 йил Фаргонада, 1993 йил Хивада, кейинчалик Андижонда қўғирчоқ театрлари иш бошлагани, 1994 йил Тошкентда Туркистон саройи, 2001 йилда Ўзбек миллий академик театри фаолияти йўлга қўйилганлиги маданият соҳасида кетта ишлар қилинганлигидан гувохлик беради.
Қўшиқчиликда мақом, фольклор жамоалари, лапар ва ялла ижрочилар танлови, Самарқандда “Шарқ тароналари” ўтказилди. Тошкент ҳалқаро кинофестивали қайта тикланди. Театр соҳасида “Ўзбек театр” ижодий уюшмаси ташкил этилди.
Олимжон Тошкенбоев “Ўзбек цирки” дорбозлари, Зариповлар сулоласи вакили Карима Зарипова “Пластик этюд” бесуяк ўйинда Парижда 1997 йил январда олтин медални қўлга киритганлиги муҳим воқеа бўлди.
Спорт соҳасида – бокс, миллий кураш, дзюдо, шахмат, таэквандо, йўналишларида спортчиларимиз эришган ютуқларга алоҳида тўхталиш керак.
Талабалар мавзуни ёритишда у ёки бу соҳада эришилган ютуқлар билан муаммоларга ҳам тўхталиб, ўз фикр мулоҳазаларини билдирадилар, хулосалар чиқарадилар.
Машғулотни кластер, “Ақлий хужум”, Б.Б.Б. технологиялари асосида олиб бориш тавсия этилади.


Download 83.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling