Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Тошкент Молия институти Андижон факультети


-Мавзу: Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси. (Президент Ш.Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” асари асосида)


Download 83.57 Kb.
bet13/15
Sana26.01.2023
Hajmi83.57 Kb.
#1127701
TuriСеминар
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
домла қўлланмаси 22222222223

12-Мавзу: Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси. (Президент Ш.Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” асари асосида)
Режа:
1.Президент Ш.Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” асари ҳақида умумий маълумот
2.Янги Ўзбекистон стратегияси
3.Ҳалқпарвар давлат
4.Миллий иқтисодиётни ривожлантириш
Президент Ш.Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” асари ҳақида умумий маълумот деб номланган биринчи масалани ёритишда талабалар Янги Ўзбекистонни ва Учинчи ренессанс асосларини яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳатлар, ундан кўзланган мақсад ва амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар ҳамда устувор йўгалишлар, мустақил тараққиётимиз истиқболлари хусусида тушунчаларга эга бўладилар.
Шунингдек, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, кимнингдир хохиш-иродаси эмас, балки ўзининг чуқур тарихий илдизларига эга бўлган, шу билан бирга мамлакатимиздаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий вазиятнинг ўзи тақазо этаётган, бир сўз билан айтганда ҳалқимизнинг асрий орзу-интилишларига, миллий манфаатларига тўла мос келадиган объектив воқелик эканлигини англаб етадилар.
Китобнинг муқаддима қисмидаёқ “Дунёда хеч қачон бир хил тонг этган эмас”, деган фалсафий иборанинг қўлланилиши, бутун коинот, табиат ва башарият доимий ўзгаришда , янгиланишда эканлигига далолатдир.
“Янги Ўзбекистон стратегияси, деб ёзади Президент Ш.Мирзиёев, - фуқароларнинг мамлакат ижтимоий – сиёсий ҳаётидаги иштирокини кенгайтириш, уларнинг орзу интилишларини рўёбга чиқариш, илғор ташаббусларини амалга ошириш, ҳаётий муаммоларини ҳал этиш, турмуш даражасини юксалтириш, мустақил равишда ўз моддий фаровонлигини ошириш учун етарли ва зарур шароитларни яратиш деганидир”.
Китоб қуйидаги еттита йўналиш:
1.Янги Ўзбекистон стратегияси
2.Ҳалқпарвар давлат
3.Миллий иқтисодиётни ривожлантириш
4.Адолатли ижтимоий сиёсат
5.Маънавий тараққиёт
6.Хавфсизлик ва ташқи сиёсат
7. Ўзбекистон ва умумбашарий муаммолар ҳамда хотима қисмидан иборат.
Устувор йўналишларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, машғулотни 4 соатга мўлжаллаш тавсия этилади, биринчи машғулот дарсида дастлабки учта йўналиш, Б.Б.Б. технологияси, гурух-гурух бўлиб ишлаш каби педагогик усуллардан фойдаланилса, яхши натижалар беради деб ҳисоблаймиз.
Янги Ўзбекистон стратегияси ҳақида гап борганда: “Янги Ўзбекистон орзуси”, “Янги Ўзбекистон феномени”, “Янги Ўзбекистон: янгиланиш ва тараққиёт омиллари”, “Янгиланаётган Ўзбекистон”нинг ўзига хос жиҳатлари ўрганилади.
“Ҳалқпарвар давлат” тушунчасида ифодаланган: “Давлат – инсон учун” тамойилининг демократик ислоҳатлар мезони эканлиги, давлат органлари ҳалққа хизмат қилишнинг самарали воситаси, давлат бошқарувининг цивилизациявий имкониятлари, худудий масалаларни ҳал қилиш масъулияти, қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти, мустақил ва одил судлов тизими, эркин ва очиқ фуқаролик жамияти, ижтимоий масъулиятли оммавий ахборот воситалари ҳақида тушунчаларга эга бўлинади.
“Миллий иқтисодиётни ривожлантириш”да иқтисодиёт – жамият ҳаётининг танаси, хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш, қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш, сув ресурслари самарадорлигини ошириш, худудларнинг иқтисодий тараққиёти, туризм – Ўзбекистон иқтисодиётининг драйвери, рақамли иқтисодиёт сари қилиниши керак бўлган ишларнинг моҳияти ўрганилиб, муайян хулосаларга келинади.


Download 83.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling