Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети


Download 0.95 Mb.
bet4/30
Sana21.06.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1644643
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
диссертация Сулейманова И Ш 11 06 23

Диссертация ишнинг мақсади. Аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
Диссертацияда қўйилган вазифалар:
аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофазалаш тизимида маҳаллий кадрлар тайёрлашнинг бугунги ҳолати ва хорижий давлатлар тажрибасини таҳлил қилиш.
аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришнинг услубий тавсияларини ишлаб чиқиш.
Тадқиқот натижаларининг илмий жиҳатдан янгилик даражаси:
аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар тайёрлашнинг хорижий давлатлар тажрибасининг таҳлили асосида, фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тизимига кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришнинг услубий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Тадқиқот объекти: Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва худудларни муҳофазаси соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг хозирги замон шароитидаги ўрни ва роли.
Тадқиқот предмети. аҳоли ва худудларни муҳофазаси соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш тизими услублари.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, ҳамда хорижий тажрибаларни ўрганган ҳолда юқори малакали кадрларни тайёрлашни амалда татбиқ этиш.
Диссертация ишининг апробацияси.
Диссертация иши юзасидан иккита мақола хорижий журналларда нашр қилинган, республика ва хорижий илмий-амалий анжуманларда муҳокамадан ўтказилди.
Тадқиқот услубияти ва услублари: маълумотларни тўплаш, ўрганиш, тизимли ва қиёсий таҳлил қилиш, умумлаштириш, тажриба, статистик, дедукция ва кузатиш методлари.
Диссертациянинг тузилиши ва таркиби.
Диссертация иши 3 боб, ҳар бир боб бўйича хулоса, умумий хулоса, адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Илмий иш компьютерда терилган бўлиб, 78 варақли матн, адабиётлар рўйхати ва иловани ўз ичига олади.


Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling