Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети


-БОБ. АҲОЛИ ВА ҲУДУДЛАРНИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДАН МУҲОФАЗА ҚИЛИШ СОҲАСИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИНГ ТАҲЛИЛИ


Download 0.95 Mb.
bet5/30
Sana21.06.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1644643
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
диссертация Сулейманова И Ш 11 06 23

1-БОБ. АҲОЛИ ВА ҲУДУДЛАРНИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДАН МУҲОФАЗА ҚИЛИШ СОҲАСИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИНГ ТАҲЛИЛИ


1.1. Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимининг ҳолати
Ҳозирги глобаллашув ва тезкор ахборот алмашинуви даврида салмоқли муваффақиятларга эришиш, юртимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг куч-қудратини ва халқимиз фаровонлигини оширишда кадрлаш тайёрлаш тизимини такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга.
Олимларнинг таъкидлашича, миллий бойликнинг 64-80,0%и инсон капитали ҳиссасига тўғри келади. Шу сабабли бутун жаҳонда олий таълим сифати менежментига, тизимни инновацион ишланмалар асосида такомиллаштиришга оид тадқиқотлар олиб борилмоқда. Айниқса юқори малакали кадрлар сифати ва самарадорлигини ошириш, таълим жараёнини демократлаштириш, узлуксиз таълимни онлайн тизими орқали амалга ошириш мавзулари интенсив тарзда илмий тадқиқ этилмоқда.
Жаҳон тажрибасини шуни кўрсатмоқдаки кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга. Бу борадаги илмий изланишлар жаҳоннинг етакчи илмий марказлари ва ОТМларида, жумладан, Буюк Британиянинг Оксфорд ва Кембридж университетлари, АҚШнинг Гарвард, Стэнфорд, Принстон,Чикаго, Колумбия ва Калифорния университетлари, шунингдек Япония, Германия, Франция, Дания, Швейцария ва бошқа мамлакатларнинг нуфузли ОТМларида, UNDP, UNESCO каби халқаро ташкилотида, Россиянинг Москва давлат университети, Россия иқтисодиёт университети, Халқаро Вестминстер университетининг Тошкент филиали, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент молия институтида олиб борилмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида фаолият олиб бораётган кадрларни тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишдаги асосий вазифа аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш, фавқулодда вазиятлар хавфини камайтириш, аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш ва бошқалар ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, кадрлар тайёрлашда асосий вазифа кадрларда қуйидаги йўналишларда билим ва кўникмаларни шакллантиришга қаратилади:
аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
иқтисодиёт объектларининг муҳофазаланганлик даражасини оширишга қаратилган режаларни ишлаб чиқиш ва амалга киритиш;
авария-қутқарув тузилмаларини тузиш ва ривожлантириш;
фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш учун зарур бўлган моддий ва молиявий заҳираларни жамлаш бўйича услубий ёрдам кўрсатиш;
гуманитар ёрдам кўрсатиш ишларини ташкиллаштириш;
сув ҳавзаларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш.
ФВВ фаолиятида назорат ишларининг самарадорлигини ошириш:
Ўз ваколати доирасида террористик ҳаракатлар оқибатларини бартараф этиш ишларида иштирок этиш;
Аҳолини содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, уларнинг башорати, оқибатларини бартараф этиш жараёни, аҳолига кўрсатилаётган зарур ёрдам ҳақида хабардор қилиш;
Оммавий ахборот воситалари орқали аҳолининг ижтимоий ва ёшга доир қатламлари ўртасида ҳаёт фаолияти хавфсизлиги маданиятини оширишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш;
Аҳолининг ижтимоий ва ёшга доир қатламлари ўртасида ҳаёт фаолияти хавфсизлиги маданиятини оширишга қаратилган тадбирлар ва махсус лойиҳаларни амалга ошириш;
Оммавий ахборот воситаларида ФВВнинг асосий йўналишлари, қонун ишлаб чиқиш фаолияти, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича янги иш усуллари ва турларини тарғиб қилиш;
Фуқаро муҳофазаси соҳасида:
Ҳозирги замон талабидан келиб чиқиб фуқаро муҳофазаси соҳасида меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
Фуқаро муҳофазаси тизими бошқарувини такомиллаштириш, аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш соҳасида янги технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;
Мавжуд ҳимоя воситаларининг ҳисобини юритиш, уларнинг тайёрлигини таъминлаш;
Фуқаро муҳофазаси олдида турган асосий вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Муҳофаза воситалари, моддий-техник, озиқ-овқат, тиббий ва бошқа воситалар заҳираси яратилишини назорат қилиш;
Фуқаро муҳофазаси кучларини такомиллаштириш, уларнинг тайёргарлиги ва ҳаракатчанлигини таъминлаш;
Аҳолини фавқулодда вазиятлар ҳақида хабардор қилиш тизимини такомиллаштириш ишларида иштирок этиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5066-сонли фармонида аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими замонавий талабларга жавоб бермаслиги, келгусида ушбу соҳада ишловчи профессионал кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизими мавжуд эмаслиги қайд этиб этилиб, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги ходимларни фавқулодда вазиятларга тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш, шунингдек, вазирлик учун кадрларни шакллантириш тартибини тубдан қайта кўриб чиқиш вазифаси юклатилган [5].
Ушбу фармонда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизимини янада ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар Дастури тасдиқланган бўлиб, унда устувор йўналишлардан бири қилиб Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш механизмларини такомиллаштириш вазифаси юклатилган.
Ушбу фармоннинг 4-иловасида Ўзбекистон республикаси ФМИ негизида “Фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлиги” йўналишидаги магистр даражасидаги олий маълумотли касб мутахассисларини тайёрлашни ташкил этиш белгилаб қўйилган. Ушбу ишларни ташкиллаштириш мақсадида вазирлик ходимларининг касбий билимларини ошириш учун мамлакатдаги етакчи олий таълим муассасалари илмий-педагогик кадрларни, хориж таълим муассасалари мутахассисларини жалб этиш кўзда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3030-сонли қарорида ҳам аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳамда фуқаро муҳофазаси соҳасида кадрлар тайёрлаш ишлари ҳар томонлама танқидий таҳлил қилиниб ушбу соҳада мутахассисларни тайёрлашнинг мавжуд тизими ҳозирги кун талабларига тўлиқ жавоб бермаслиги кўрсатиб ўтилган. Жумладан, ФВДТ бошқарув органлари ходимларини, фуқаро муҳофазаси кучларини, шунингдек, аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш тизими ҳамда олий касбий маълумотли мутахассисларни магистр даражасида тайёрлашнинг ягона тизими мавжуд эмаслиги танқид қилиниб, амалдаги ўқув дастурларини тубдан қайта кўриб чиқиш, тайёргарликдан ўтказишнинг ягона тизимини яратиш, мутахассисларни аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш даражаси ва сифатини янада такомиллаштириш ва тубдан ўзгартириш вазифаси юклатилган [6].
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3030-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 667-сонли қарори асосида 2017-2018 ўқув йилидан Ўзбекистон Республикаси ФМИда 5А640103-“Фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлиги” мутахассислиги бўйича магистрлар тайёрлаш йўлга қўйилди [6].
Юқорида келтирилган қарорлар билан кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикаси ФМИга қуйидаги вазифалар юклатилди:
- республика аҳолиси ва ҳудудларини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек, фуқаро муҳофазаси соҳасида комплекс тадбирларни ташкил этиш ва бажариш бўйича ФВДТнинг республика ва маҳаллий бошқарув органлари мутахассислари ва мансабдор шахсларини ҳамда фуқаро муҳофазаси кучларини тайёрлашнинг ягона тизимини ташкил этиш, ривожлантириш ва ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш;
- давлат стандартлари, жаҳон тажрибаси, фан ва таълим соҳасидаги инновацион технологиялар анъаналари талабларини ҳисобга олган ҳолда “Фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлиги” мутахассислиги бўйича магистр даражасига эга бўлган олий маълумотли, юқори малакали кадрларни тайёрлаш;
- аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек, фуқаро муҳофазаси соҳасида ФВВнинг контракт бўйича ҳарбий хизматчилари ва фуқаро муҳофазаси ходимларини, таркибий ва ҳудудий бўлинмалари қутқарув хизматлари қутқарувчиларини, ФВДТ таркибига кирувчи бошқа вазирлик ва идораларнинг қутқарув тузилмаларини, шунингдек, мутахассислари ва мансабдор шахсларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
- ФВВ аҳоли ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш марказларининг фуқароларни ҳамда вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва корхоналар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларини тайёрлаш, шунингдек, умумий ўрта таълим мактаблари, ўрта махсус касб-ҳунар ва олий ўқув муассасаларининг ўқувчи ёшларини фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва содир бўлганда ҳаракат қилишга тайёрлаш бўйича фаолиятига ўқув-услубий раҳбарлик қилиш;
- фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш, табиий офатлар, авария ва ҳалокатлар оқибатларини бартараф этиш, ҳаётий фаолият хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг барча тоифаларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга сафарбар этишга доир билимларни аҳоли ўртасида оммалаштириш.
- ишларни аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс тадбирлар дастури асосида амалга ошириш.
3030-сонли қарорнинг 2-иловаси билан “Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар комплекс дастури” тасдиқланган бўлиб, ушбу дастурда коллежларда ФВВ ва ФВДТ учун кадрларни тайёрлаш, 5640100 - «Ҳаётий фаолият хавфсизлиги» мутахассислиги бўйича бакалаврларни тайёрлаш ҳамда “Фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлиги” мутахассислиги бўйича олий маълумотли юқори малакали магистрлар тайёрлаш белгилаб берилди.
ФВВ ва ФВДТ тизимида келгусида ишлаши учун касб-ҳунар коллежларида ўрта махсус, касбий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш кўзда тутилган. Хусусан, Андижон қурилиш ва транспорт коллежи, Самарқанд информацион технологиялар коллежи, Олмазор политехника коллежи, Чингелди маиший хизмат коллежларида Қутқарувчи-ҳайдовчи, Ғаввос-қутқарувчи, Дезинфекция инструктори, Дозиметрист, Газдан қутқарувчи мутахассислари тайёрланмоқда. Бунда Андижон қурилиш ва транспорт коллежи “Қутқарувчи” касби бўйича мутахассисларни – Андижон вилояти, Наманган вилояти, Фарғона вилояти ФВБларига, Самарқанд ахборот технологиялари коллежи Самарқанд вилояти, Бухоро вилояти, Хоразм вилояти, Қорақолпоғистон Республикаси ФВБларига, Олмозор политехника коллежи Тошкент шаҳар, Қашқадарё вилояти, Сурхондарё вилояти ФВБларига, Чингелди маиший хизмат коллежи Тошкент вилояти, Сирдарё вилояти, Жиззах вилояти, Навоий вилояти ФВБларига тайёрлаб бериши кўзда тутилган.
ФВВ учун ўрта малакали ходимларни тайёрлаш соҳасини такомиллаштириш мақсадида, Тошкент гидрометеорология коллежида 2018-2019 ўқув йилларида “қутқарув иши” йўналишида “радиацион, кимёвий, биологик (бактериологик) муҳофаза қутқарувчиси”, “қутқарувчи-альпинист”, “сувда қутқарувчи” мутахассисликлари, “сейсмология” йўналишида “техник-гидрогеолог”, “техник-гидрофизик”, “техник-сейсмолог” мутахассисликлари, “гидротехника иншоотлари” йўналишида “гидротехник иншоотларни қуриш”, “гидротехник иншоотларининг эксплуатацияси”, “насос станциялари эксплуатацияси” мутахассисликлари бўйича ўқув йўналишлари очилди. Ушбу коллеж ФВВ талабларидан келиб чиқиб, республика миқёсида ўқувчиларни қабул қилишни ташкил этган.
Ўзбекистон Республикаси ФВВ ва ОваЎМТВнинг биринчи ўринбосари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори томонидан имзоланган буйруқда Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ФВБлари томонидан ўз эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим марказига буюртмалар бериб ўқувчиларни танлов асосида ишга қабул қилиш, ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётини бириктирилган ФВБларида ўтказиш, битирув имтихонлари ўтказилишида давлат аттестацияси комиссияси таркибига ФВВ ва унинг ҳудудий бошқармаларидан номзодларни киритиш белгилаб қўйилган [8].
Бундан ташқари дастурда қуйидаги жойларда 5640100 - «Ҳаётий фаолият хавфсизлиги» мутахассислиги бўйича бакалавр даражасига эга олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш ташкил этилиб уларнинг ўқув Дастурлари такомиллаштирилган:
1.И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети;
2. Тошкент ирригация ва мелиорация институти;
3. Тошкент кимё-технология институти;
4. Наманган давлат университети;
5. Андижон машинасозлик институти.
Дастур асосида, шунингдек, йўналиш соҳасида магистрлар тайёрлаш мақсадида И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳарбий кафедрасида «Ҳаётий фаолият хавфсизлиги» ҳамда «Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси» мутахассислиги йўналишида магистратура ташкил этилди.
Бир қатор олий таълим ва ўрта махсус таълим муассасаларида ФВВ тизими учун кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилганлигига қарамасдан ушбу муассасалар ФВВни етарли миқдордаги мутахассислар билан таъминлаб бера олмайди.
Шу сабабли ФВВ тизими учун мутахассислар бошқа таълим муассасаларида ҳам тайёрланиши ва ФВВ табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлар профилактикаси ишларини олиб бориш мутахассислигига юқорида санаб ўтилган олий ўқув юртларидан ташқари табиий таълим йўналишларидан бирини битирган (геология, география, геофизика, биология, гидрология, метереология, гидромеханика, қуруқлик-гидрологияси, атмосфера физикаси ва шу каби йўналишлар) бакалавр ва магистрлар, техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятлар профилактикаси ишларини олиб бориш мутахассислигига олий ўқув юртларининг техника-технология таълим йўналишларидан бирини битирган (архитектура, гидротехника, муҳандислик-ирригация, муҳандислик-энергетика, муҳандислик-механика, ахборот технологияси ва шу каби йўналишлар) бакалавр ва магистрлар, радиацион, кимёвий ва биологик (бактериологик) муҳофазаси ишларини олиб бориш мутахассислигига олий ўқув юртларининг физика (ядро физикаси), кимё, кимё-технология, биология, биология-кимё, тиббиёт, радиология, санитар-эпидемиология, геофизика йўналишларидан бирини битирган бакалавр ва магистрлар, моддий-техник таъминот, заҳира ва қурилиш йўналишидаги мутахассисликларга олий ўқув юртларининг енгил ва озиқ-овқат саноати, иқтисодиёт, автомобил, қурилиш йўналишларини битирган бакалавр ва магистрлар танлаб олиниши белгилаб қўйилган [5].
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 606-сон Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўғрисида низом”да юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш ва уни босқичма-босқич такомиллаштириш, кадрлар тайёрлаш соҳасида хорижий хизматлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш ва уни босқичма-босқич такомиллаштириш белгилаб қўйилган [10].
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 7/2017- сон ва 4- сонли қўшма қарорида И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг “Ҳаётий фаолият хавфсизлиги” ва “Экология ва атроф муҳит муҳофазаси” йўналишларидан ҳарбий кафедрани тамомлаган битирувчиларини ҳамда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига ҳақиқий харбий хизматга олиш тартиби белгилаб берилган [9].
Ушбу тартибга мувофиқ ФВВ Кадрлар бошқармаси вакили томонидан сухбат ўтказиш орқали ҳарбий кафедрага қабул қилинган талабаларнинг билими, салоҳияти ва шахсий фазилатларига баҳо берилади ҳамда келгусида вазирлик тизимида ҳақиқий ҳарбий хизматни ўташ учун номзодлар рўйхатига киритилади.
Ҳарбий кафедрани тамомлаган битирувчиларни ФВВ тизимига ҳақиқий харбий хизматга чақириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПП-257-сонли қарорига асосан амалга оширилади [11].
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 9 cентябрдаги 754 – сонли “Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”қарорида аҳолининг барча қатламларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқланган [12].
Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлашнинг асосий вазифалари этиб белгилаб қўйилган:
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари, ишчи ва хизматчиларининг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда фуқаро муҳофазаси бўйича билимларини изчил ошириб бориш ва кўникмаларини ҳосил қилиш;
қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари, шунингдек, фуқаро муҳофазаси тузилмаларини фавқулодда вазиятларни бартараф этишга тайёрлаш;
аҳолини, шу жумладан, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаганларни, мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасалари талабаларини фавқулодда вазиятларда муҳофазаланиш, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш, жамоавий ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш қоидалари ва усулларига ўргатиш.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишган ҳолда ҳаётий фаолият хавфсизлиги ва фуқаро муҳофазаси йўналишларидаги ўқув дастурларини замонавий талаблар асосида такомиллаштирсинлар ва 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб таълим жараёнига жорий этилишини таъминланиши белгиланган.
Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш тизими учун аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида мутахассисларни тайёрлаш тизими қуйидаги тарзда амалга оширилади.
Мутахассисларни тайёрлаш ишлари фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш, қутқарув ишлари олиб бориш, жабрланганлар сонини имкон даражасида камайтириш, ўз-ўзига ҳамда ўзгаларга ёрдам кўрсатиш бўйича кўникмалар шакллантириш мақсадида амалга оширилади.
Раҳбар ходимлар ва тузилмалар командирлари вилоятлар ФВБлари АРТТМ ҳамда ФМИда жамлаш режаси асосида, тегишли ўқув дастурлари, иш жойларида ўтказиладиган машқлар, махсус ўқув машқлари ёрдамида тайёргарликдан ўтказилади. Аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш учун масъул шахслар фуқаро муҳофазаси бошлиқлари – марказий ва ҳудудий бошқарув органлар ва иқтисодиёт объектлари раҳбарлари ҳисобланади.
Раҳбар ходимлар ва мутахассисларни тайёрлашда асосий эътибор фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, улар содир бўлганда оқибатларини бартараф этиш, раҳбар ходимларда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда бошқариш ишларини олиб боришда раҳбарликни амалга ошириш, авария-қутқарув ишларини олиб бориш учун зарур бўлган куч ва воситаларни шай ҳолатга келтириш бўйича кўникмаларни шакллантиришга қаратилади.
Раҳбар ходимларни тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси ФМИда ҳамда вилоятлар ФВБларидаги Раҳбарлар таркибини тайёрлаш марказларида тегишли дастурлар асосида амалга оширилади.
Лавозимга янги тайинланган раҳбар ходимлар лавозимга тайинланган йили бирламчи тайёргарликдан ўтказилади. Кейинги тайёргарлик эгаллаб турган лавозимидан келиб чиқиб амалга оширилади.
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш тизими учун аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси соҳасида мутахассисларни Фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлашда юқоридагилардан ташқари Ўзбекистон Республикасининг “Аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Фуқаро муҳофазаси тўғрисида”ги “Қутқарув хизмати ва қутқарувчилар мақоми” тўғрисидаги Қонун ва Қарорлари, Ўзбекистон Республика Фавқулодда вазиятлар вазирининг аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга доир буйруқлари талаблари ҳам бажарилиши лозим.



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling