Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети


Фавқулодда Вазиятлар Давлат Тизимининг тузилиши, вазифалари, куч ва воситалари, иш тартиби


Download 0.95 Mb.
bet7/30
Sana21.06.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1644643
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   30
Bog'liq
диссертация Сулейманова И Ш 11 06 23

Фавқулодда Вазиятлар Давлат Тизимининг тузилиши, вазифалари, куч ва воситалари, иш тартиби.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 август, 515-сонли «Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди [13].
ФВДТнинг фаолият кўрсатиши тартиби.
Прогнозлаштирилаётган ёки юзага келган фавқулодда вазиятларнинг ҳолати, кўламларидан келиб чиқиб муайян бир ҳудудда ФВДТ қуйидаги режимлардан бирида фаолият юритади:
кундалик фаолият режими — муайян бир ҳудудда, объектда фавқулодда вазиятлар содир бўлиши хавфи мавжуд бўлмаганда;
юқори тайёргарлик режими — фавқулодда вазиятлар содир бўлиши хавфи юзага келганда (тегишли даражадаги ФВДТ бошқарув органларининг прогнози олинганда);
фавқулодда вазият режими — фавқулодда вазиятлар юзага келганда ва фавқулодда вазиятлар даврида (тегишли даражадаги ФВДТ бошқарув органларидан хабарнома олинганда).
ФВДТ фаолиятининг юқори тайёргарлик ва фавқулодда вазият режимлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳамда тегишли объектлар раҳбарларининг қарорлари билан жорий этилади.
ФВДТ фаолиятининг юқори тайёргарлик ва фавқулодда вазият режимларини жорий этиш бўйича қарорда:
тегишли фаолият режимини жорий этиш учун асос бўлган ҳолат;
фавқулодда вазият содир бўлиши мумкин бўлган ҳудуд чегаралари ёки фавқулодда вазият ҳудудининг чегаралари;
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш учун жалб этиладиган куч ва воситалар;
фавқулодда вазиятларни келтириб чиқариши мумкин бўлган омилларни ёки содир бўлган фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича чоралар;
фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга масъул мансабдор шахслар ёки фавқулодда вазиятни бартараф этиш тадбирларининг раҳбари белгиланади.
Фавқулодда вазият режимини жорий этишда фавқулодда вазиятлар таснифи, шунингдек, аҳолининг ҳаёт фаолияти хавфсизлигига таъсир кўрсатувчи бошқа омиллар ҳамда аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш учун қўшимча талаб этиладиган чора-тадбирлардан келиб чиқиб фавқулодда вазиятларни бартараф этишнинг қуйидаги даражаларидан бири ўрнатилади:
а) объект даражасида бартараф этиш;
б) маҳаллий даражада бартараф этиш;
в) республика даражасида бартараф этиш.



1.1.-расм. Фавқулодда вазиятлар давлат тизимининг даражалари


Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда давлат тузилмалари ҳудудий, функционал ва информацион-бошқарув кичик тизимларидан иборат бўлиб, республика маҳаллий, объект миқёсида учта даражада бўлади.


Ҳудудий ва объектлардаги тузилмалар умумий ва махсус вазифаларни бажарувчи тузилмаларга бўлинади.
Умумий вазифали тузилмаларга қуйидагилар киради:
- ахборот йиғувчи гуруҳ;
- қутқарувчи гуруҳ;
- ишларни механизациялаш гуруҳи.
Махсус вазифали тузилмаларга қуйидагилар киради:
- ёнғинга қарши хизмат;
- тиббий хизмат;
- огоҳлантириш ва алоқа хизмати;
- муҳандислик хизмати;
- техник авария хизмати;
- радиацион ва кимёвий моддаларга қарши курашувчи хизмат;
- транспорт хизмати;
- зарарсизлантириш хизмати;
Ҳудудий кичик тизимлар - 14та. Улар - Қорақалпоғистон Ресиубликасида (1), ҳамма вилоятларда (12) ва Тошкент шаҳрида (1).
Ҳудудий кичик тизимлар ўзларининг маъмурий ҳудудлари чегарасида фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни тугатишга мўлжалланган бўлиб, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, овулга тўғри келадиган бўғинлардан иборат бўлади.
Функционал кичик тизимлар вазирликлар, давлат қўмиталари, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва компанияларда ташкил этилади. Бугунги кунда функционал кичик тизимларнинг умумий сони - 22та.





Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling