Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети


Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишда малакали кадрларнинг тутган ўрни ва аҳамияти


Download 0.95 Mb.
bet6/30
Sana21.06.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1644643
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
диссертация Сулейманова И Ш 11 06 23

1.2. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишда малакали кадрларнинг тутган ўрни ва аҳамияти

ФВВ тизимининг ривожланишида кадрлар потенциалини ривожлантириш муҳим ўрин тутади. Шунинг учун кадрлар тайёрлаш тизимини яратиш ва унинг сифатини такомиллаштириш ФВВнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Кадрлар тайёрлаш тизимининг мавжудлигини таъминлаш ва унинг ривожланиши учун унинг назарий асосларини ривожлантириш лозим.


Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш масаласи долзарб бўлиб турган ва шу билан бирга кенг миқёсли фавқулодда вазиятлар содир бўлиш хавфи ортиб бораётган бир шароитда бу соҳада кадрлар тайёрлаш муҳим аҳамият касб этади.
Табиий ва техноген хусусиятли фавқулода вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш ишларида вазирлик, вилоятлар ФВБлари, шаҳар ва туман фавқулодда вазиятлар бўлимларининг мутахассислари, шунингдек, ФВВга бўйсунувчи РМЦБР, СОБР, вилоятлар ФВБлари таркибидаги қутқарув тузилмалари, жумладан, авария-қутқарув гуруҳлари, радиацион-кимёвий муҳофаза гуруҳлари, тоғда қутқарув гуруҳлари муҳим ўрин тутади.
Вазирлик таркибидаги бошқармалар, вилоятлар ФВБлари, бўлимлар ҳарбий хизматчиларининг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишдаги ўрни қуйидаги вазифаларни амалга оширишда ўз ифодасини топади:
аҳолини, ФВДТ ҳудудий қуйи тизимининг мансабдор шахслари ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларини тинчлик ва ҳарбий даврда фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлашни ташкил етиш;
иқтисодиёт объектларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларни бартараф етиш, фуқаро муҳофазаси тадбирларининг бажарилишини назорат қилувчи органлар ишини ташкил етиш;
ФВ оқибатларини бартараф этиш ва огоҳлантириш бўйича ташкилий ва назарий тадбирлар ўтказилишини ишлаб чиқишни амалга ошириш;
ФВларнинг оқибатларини бартараф етиш даврида қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни олиб боришда фуқаро муҳофазаси куч ва воситаларининг ҳаракатларини бошқариш;
белгиланган ҳаракатларга тезда киришувчи авария-қутқарув отрядларининг доимий тайёргарлигини таъминлаш;
табиий, техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда ва террористик ҳаракат оқибатларида, одамларни қидириш ва қутқариш ишларини олиб бориш бўйича авария-қутқарув, қидирув-қутқарув кучлари ҳаракатини белгилаш;
авария-қутқарув, қидирув-қутқарув ишлари самарали бажарилиши учун мавжуд барча кучларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатини ташкил қилиш;
фавқулодда вазият содир бўлган жойларга вазирлик авария-қутқарув отрядларини ва бошқа юкларини барча турдаги транспорт воситаларида етказишни ташкил қилиш;
фуқаро муҳофазаси масалалари, авария-қутқарув, қидирув-қутқарув кучлари тузилмаларини тузиш ва асбоб-анжомлар билан мукаммал таъминлаш ишларида иштирок этиш;
содир бўлган фавқулодда вазият оқибатларидан олинган натижалар ҳисоботи билан шуғулланиш, тўғридан-тўғри ва тезкор бўйсинувдаги қидирув-қутқарув отрядлари ва тизимларида шу билан бирга ҳудудлар ва объектлар фуқаро муҳофазаси тузилмаларида жанговар тайёргарликни ошириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш;
қутқарувчилар тайёрлашни ташкиллаштириш;
авария-қутқарув, қидирув-қутқарув ишларини олиб боришда, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш;
қўмондонлик-штаб ва махсус-тактик ўқув машқ режалари моҳиятларини ишлаб чиқишда қатнашиш, машқлар ва машғулотлар ўтказилишини назорат қилиш ва ҳисобот юритиш, маълумотларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш;
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида ташкил этилган қутқарув отрядлариларининг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишдаги ўрни қуйидаги вазифаларни амалга оширишда ўз ифодасини топади:
Қутқарув отряди ёши 18 дан кичик бўлмаган, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, соғлом ва 30 ёшдан катта бўлмаган, иш йўналиши бўйича махсус тайёргарликга эга бўлган ёки мос келадиган мутахассислик бўйича олий ва ўрта махсус маълумотга эга ҳамда бўйи 175 см дан кам бўлмаган, жисмонан соғлом, руҳан чидамли, мустақил фикр юрита оладиган, соғлиғига кўра баландликда, сув остида ишлай олдиган, шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда, зарарли моддалар билан ишлашга яроқли бўлган фуқаролар сафидан танлов асосида жамланади.
Қутқарув отрядларининг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этишдаги ўрни қуйидагилардан иборат:
фавқулодда вазиятлар хавфи мавжуд бўлганда ёки содир бўлган пайтда, вазирлик ва идоралар авария-қутқарув хизматлари, шаҳар, туман ички ишлар бўлимлари, ёнғин хавфсизлиги, тез тиббий ёрдам ва бошқа навбатчи хизматлар билан ҳамкорликни таъминлаш;
ўта муҳим ва тоифаланган, кимёвий, ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд объектларда ҳамда жамоат масканларида, аҳоли пунктларида, тоғли ҳудудларда, ер ва қор кўчки хавфи бўлган жойларда содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш, жабрланган аҳолига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, хавфсиз жойларга кўчириш ҳамда қутқарув ишларини олиб боришни ташкиллаштириш;
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этишнинг замонавий услуб ва кўникмаларини тоғ-қутқарув, авария-қутқарув, қидирув-қутқарув, сувда-қутқарув ва радиацион, кимёвий, биологик (бактериологик) муҳофаза ишларида қўллаш ҳамда улардан самарали фойдаланиш, отряд фаолиятини такомиллаштириш, шахсий таркибнинг махсус ва жисмоний тайёргарлигини ошириш борасида шароитлар яратиб бериш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалда тадбиқ этиш;
ФВДТнинг ҳудудий тизимлари билан ҳамкорликда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишда ҳаракат тайёргарликни ошириш, қўмондонлик-штаб ва махсус-тактик ўқув машқларда иштирок этиш;
террорчилик-қўпорувчилик ҳаракатлари оқибатида юзага келган авариялар, ҳалокатлар ва бошқа фавқулодда вазиятларда жабрланганларни қидириш, қутқариш ҳамда биринчи ёрдам кўрсатишни амалга ошириш, аҳолини фавқулодда вазиятлар ўчоғидан хавфсиз жойларга кўчириш;
қидирув-қутқарув тадбирларини ўтказиш, сув ҳавзаларида рўй берган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш тадбирларини белгилаш, қор кўчкиси, сел, ер ўпирилиши натижаларида жабр кўрганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, моддий ва маданий бойликларни асраб қолиш, тиклаш ишларини амалга оширишда иштирок этиш;
отряд қутқарувчиларининг доимий шайлигини таъминлаш мақсадида, уларнинг касбий малакасини оширишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;
мавжуд махсус автотехника, авария-қутқарув, қидирув-қутқарув асбоб-анжомлари ва жиҳозларидан тўғри ва мақсадли фойдаланиш;
радиоактив, кимёвий ва биологик (бактериологик) моддалар ҳамда газ, нефть, ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд объектларда, иншоотларда, жамоат масканларида, аҳоли пунктларида, тоғли ҳудудларда содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш;
транспорт воситаларида кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларнинг тўқилиши билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятларда ўтказиладиган тадбирларда доимий тайёргарликда хизматлар билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш;
оммавий тадбирларда хавфсизликни таъминлаш тадбирларида қатнашиш;
сув ҳавзаларида рўй бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, сувда чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ходисаларда тезкор ёрдам кўрсатиш ва оқибатларни бартараф этиш;
авария-қутқарув, қидирув-қутқарув ишларида иштирок этувчи хизмат итларини парвариш қилиш, уларни хизматга тайёр ҳолда ушлаш, амалда қўллаш бўйича машғулотлар ўтказиш, ветеринария хизматини ташкиллаштириш;
қўйилган вазифаларни ечиш учун, фуқаро муҳофазаси ФВДТ ва доимий тайёргарликдаги тузилмалар билан ҳамкорликни ташкил қилиш;
қидирув-қутқарув, ғаввослик ишларини олиб боришда, радиоактив, кимёвий ва биологик моддалар билан ишлашда техника хавфсизлиги чораларини кўриш.
Вилоятлар ФВБлири таркибидаги қидирув қутқарув гуруҳларининг фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишдаги ўрни қуйидагилардан иборат бўлади:
фавқулодда вазият ўчоғида, аниқлаш ишларини олиб бориш ва тезкор маълумотларни етказишни таъминлаш;
аҳолига хавф туғдирувчи ностандарт вазиятлар юзага келганда аҳолига ёрдам кўрсатиш ишларини амалга ошириш;
кимёвий, газ, нефтни қайта ишлаш, ёнғин ва портловчи моддалар билан боғлиқ бўлган объектларда ҳамда жамоат жойларида, аҳоли пунктларида, тоғли шароитларда ер ва қор кўчкилари, баланд қаватли биноларда, вайрон бўлган биноларда техноген ва табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича қутқарув ишларини олиб боришни ва аҳолига ёрдам беришни ташкиллаштириш;
террористик-қўпорувчилик ҳуружларида, техноген ва табиий хусусиятдаги фавқулодда вазиятларда, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва кўчириш, ярадорларни тез тиббий ёрдам масканларига жўнатиш;
хавф содир бўлиши мумкин бўлган жойларни кўздан кечириш ва улар яқинида яшовчи аҳоли ва ҳудудларга таъсир кўрсатувчи хавф даражасини аниқлаш;
ўзининг жавобгар ҳудудида вазирлик ва идораларнинг доимий тайёргарликдаги авария-қутқарув тузилмалари билан ҳамкорликда ишни ташкил қилиш;
фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш, қутқарув ишларини олиб боришга қутқарувчиларни тайёрлашда янги усул, йўналишларни ўрганиш ва уларни амалда қўллашни тадбиқ қилиш;
мукаммал жойлашган тоғли ва инсон ҳаёти учун хавфли бўлган шароитларда қутқарув ишларини олиб боришда, ФВДТ таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар тузилмалари билан ҳамкорликни ташкил қилиш;
ўз жавобгарлик ҳудудидаги аҳоли учун мўлжалланган махсус хавфли ва транзит инсонпарварлик ёрдамларини қабул қилиш жараёнида содир бўладиган фавқулодда вазиятларда тезкор ҳаракат қилиш.
Сувда-қутқарув гуруҳларининг фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишдаги ўрни қуйидагилардан иборат бўлади:
сувда қутқариш учун мўлжалланган махсус воситалар, мол-мулк, ғаввослик мосламалари, асбоб-анжомларини ўз вақтида таъмирлаш;
шахсий таркибни, ғаввослик асбоб-анжом, мосламаларини ва сув жиҳозларини доимий тайёргарликда бўлишини таъминлаш;
аҳоли ўртасида сув билан боғлиқ бўлган талафотлардан сақланиш тадбирларини, профилактика ва тушунтириш ишларини олиб бориш;
аҳолига сув билан боғлиқ бўлган талофатларда ёрдам кўрсатиш;
сув ҳавзаларида қидирув-қутқарув ишларини олиб боришни ташкиллаштириш;
сув ҳавзаларида бахтсиз ҳодисалар тўғрисида огоҳлантириш, профилактика ишлари бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
ғаввослик қутқарув ишларини олиб боришда, техника, асбоб-анжомлар ва жиҳозларини ўзлаштиришнинг янги усулини, йўналишларини ўрганиш ва уларни амалда қўллашни тадбиқ қилиш.
Радиацион, кимёвий, биологик (бактериологик) муҳофаза қилиш гуруҳининг фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишдаги ўрни қуйидагилардан иборат бўлади:
РКБ (б) хавфли кимёвий моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар содир бўлганда, уларни чеклаш ва бартараф этиш учун ҳаракат қилишга шахсий таркибни, техника ва махсус мулкларни доимий шай ҳолда ушлаб туриш;
оммавий қирғин воситалари билан шикастланиш (заҳарланиш) ўчоқларида, халқ хўжалиги объектларидаги кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар (КТЭЗМ) билан боғлиқ аварияларда радиацион, кимёвий ва биологик разведкани олиб бориш, фуқаро муҳофазаси куч ва воситаларини, аҳолини кўчириш йўналишларини белгилаш ҳамда фавқулодда вазият ҳудуд чегараси ва улар ташқарисида қутқарув ва бошқа шошилинч ишларни олиб бориш;
РКБ (б) воситалар билан заҳарланган фавқулодда вазият зоналарида радиацион, кимёвий назорат олиб бориш;
радиацион, заҳарли ва биологик (бактериологик) воситалар билан заҳарланган зоналарни чеклаш ва бартараф этиш;
ҳудуд, бинолар, иншоотлар ва техникаларни, дегазация, дезактивация ва дезинфекция қилиш, РКБ (б) гуруҳини шахсий таркибини санитар ишловдан ўтказиш;
РКБ (б) моддалар билан заҳарланган аҳоли ва ҳудудларни, фуқаро муҳофазаси куч ва воситаларини санитар ва махсус ишловдан ўтказиш;
махсус анжомлар, асбоблар ва техникаларни йўналиш бўйича ишлатишга доимо тайёр ҳолда ушлаб туриш чора-тадбирларини ташкиллаштириш ҳамда ишлатилган анжомлар ва дезинфекцияловчи моддаларнинг ўрнини ўз вақтида тўлдириб бориш ишларини йўлга қўйиш;
террористик гуруҳлар томонидан радиоактив, кимёвий ва биологик (бактериологик) моддалар қўлланганда чеклаш ва бартараф этиш бўйича, шунингдек халқ хўжалиги объектларида ва транспортда кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларнинг тўкилиши билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятларда ўтказиладиган тадбирларда фуқаро муҳофазаси тузилмалари билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш.
ФВВ тизимидаги кинологик гуруҳнинг ўрни ва аҳамияти қуйидагилардан иборат:
Қутқарув итларини тайёргарлигини ва доимий шайлигини таъминлаш:
Навбатчи сменани ташкил қилиш:
кинолог-қутқарувчиларнинг ҳарбий интизомини таъминлаш;
хизмат итларининг соғлигини, ветеринария муолажаларининг ўз вақтида ўтказилишини, яшаш шароитини, кидирув-қутқарув кўникмаларини эгаллашини таъминлаш;
амалий ўқув машғулотларда, махсус тактик ўқув машқларида, фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш чоғида қутқарув итларининг иштирокини таъминлаш;
навбатчи смена шахсий таркибини соғлом, жисмонан бақувват ва кўйилган вазифаларни бажаришга чидамли этиб тайёрлаш;
навбатчи сменага бириктирилган техника, авария-қутқарув асбоб-анжомлари рўйҳати бўйича текширишга, қабул қилишга ҳамда аниқланган камчиликлар бўйича гуруҳ командирига маълумот беришга;
тасдиқланган машғулотлар режаси асосан, кинологлар ва хизмат итлари билан амалий машғулотлар олиб бориш, уларнинг малака ва тажрибасини ошириш;
фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудга чиқиш тўғрисидаги маълумотни олган вақтда, навбатчи сменани икки дақиқа давомида саф майдонида сафлаш, кейинги уч дақиқада маълумотни ўрганиб, уни шахсий таркибга етказишга ва вазифаларни белгилашга ҳамда саккизинчи дақиқада шахсий таркибни махсус автоуловларда белгиланган ҳудудга чиқиб кетишини таъминлаш.
ФВВда фаолият олиб борадиган кадрлар зиммасига жуда хилма-хил вазифалар юклатилган. Хусусан, уларнинг зиммасига зилзила, кўчки, селлар каби табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш, қутқарув ишларини олиб боришдан ташқари, сув остида қутқарув ишларини ташкиллаштириш, чўкканларни қутқариш, радиацион, кимёвий, тиббий, биологик, бактериологик вазиятлар билан боғлиқ вазиятларда уларнинг оқибатларини бартараф этиш каби хилма-хил вазифалар юклатилган.
Бундан ташқари ФВВ офицерлари иқтисодиёт объектлари фаолияти билан боғлиқ жуда хилма-хил вазифаларнинг бажарилишини назорат қилади ва уларда иштирок этади.
Бундай ҳолат ФВВлиги тизимида хизмат қилаётган кадрлар хилма-хил касб эгалари бўлишларини талаб қилади. Бундан ташқари улар ўз касбий фаолиятлари давомида бир-бирларининг ўрнини босиши, бунинг учун бошқа касблардан ҳам хабардор бўлишлари керак бўлади.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling