Ўзбекистон республикaси олий тaълим, фан ва инновациялар вaзирлиги


ШЎРЛАНГАН ТУПРОҚ ШАРОИТИДА ЖЎХОРИ НАВЛАРИ ВА


Download 2.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/146
Sana23.07.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1661948
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   146
Bog'liq
ТЕЗИС конференция тўплами 2023й (2)

 
ШЎРЛАНГАН ТУПРОҚ ШАРОИТИДА ЖЎХОРИ НАВЛАРИ ВА 
КОЛЛЕКЦИОН НАЪМУНАЛАРИНИНГ МАҲСУЛДОРЛИГИ 
Холлиев А.Э.
1
, Кенжаев А.А.

1
БухДУ 
Гулистон Давлат Университети. 
azizkenja@inbox.ru

Аннотация. Мақолада жўхори ўсимлигининг 27 нав ва 
наъмуналарининг шўрланган тупроқ шароитда ўрганилган ва хосилдорлик 
юқори бўлган нав ва наъмуналар танлаб олинган. 
Калит сўзлар: жўхори, махсулдорлик, фитомелиорант, шўр, 
қурғоқчил, тупроқ, нав, генотип. 
Маълумки, қишлоқ хўжалик экинлари орасида жўхори шўрга ва 
қурғоқчиликка чидамли озуқабоп ҳисобланади. Дунё бўйича жўхори АҚШ, 
Нигерия, Индия, Мексика ва бошқа давлатларда катта майдонларда 
экилади. Жўхорининг муҳим хусусиятларидан бири юқорида қайд 
этганимиздек шўрга ва қурғоқчиликка чидамлигидир. Фитомелиорант 
14 
14,1 
14,3 
14,3 
14,6 
15 
15,1 
14,1 
14,2 
14,1 

8,6 
8,3 
8,2 

7,7 
7,5 

8,5 
8,3 
0
2
4
6
8
10
12
14
16
10,VI
12,VI
14,VI
16,VI
18,VI
20,VI
22,VI
26,VI
28,VI
30,VI
ҳужайра шираси % 
намлик % 


155 
сифатида тупроқ шўрланиши билан боғлиқ бўлган тузларни ўзлаштириш 
хусусиятига ҳам эга. 
Республикамизда жўхоридан озуқабоп экин сифатида фойдаланиш 
имкониятларини аниқлаш бўйича кўплаб тадқиқотлар олиб борилган. 
Қорақалпоғистонннинг ўртача шўрланган майдонларида жўхорининг 
“Даулет”, “Бойжўхори”, “Оранжевое -160”, “Рахмат” ва “Қорабош” 
навларидан гектаридан 24-28 тонна ва Ўзбекистон -5 навидан 27,1 т/га 
яшил масса олиш мумкинлиги аниқланган. 
Мазкур тадқиқотда жўхорининг нав ва намунлари объект сифатида олинди 
ва унинг ҳосилдорлиги ва у билан боғлиқ бўлган белгиларнинг 
кўрсаткичлари ўрганилди. Олинган натижалардан (жадвал) жўхори нав ва 
намунлардан навларидан ўртача 25,68 ц/га дон, 320,25 ц/га яшил масса 
олинганлигини кўриш мумкин. Жўхори навларининг бўйи ўртача 160,0 см 
ни ташкил этди. Паст бўйли жўхорининг бўйи 72,3 см ни, баланд 
бўйлиларники эса 185,9 см ни ташкил этди. Рўвакдаги доннинг массаси 
ўртача 35.36 г тенг эканлиги аниқланди. 
Шўрланган тупроқ шароитида генотипнинг сермаҳсул бўлиши унинг 
шўрга мослашганлигини белгилаб беради. Ўрганилган жўхори навлари ва 
коллекцион намуналари маҳсулдорлик бўйича қуйидаги гуруҳларга 
ажратилди: ўртача маҳсулдор бўлган -85%ни, ўртачадан юқори -11,1 % ва 
юқори маҳсулдор -3,8 % ни ташкил этди. 

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling