Ўзбекистон республикaси олий тaълим, фан ва инновациялар вaзирлиги
Download 2.39 Mb. Pdf ko'rish
|
ТЕЗИС конференция тўплами 2023й (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- , Маҳмудов Л.У 3
61 КЎЛ БАҚАСИНИНГ ГЕЛЬМИНТЛАР БИЛАН ЗАРАРЛАНИШИДА ҚОНДАГИ ТАРКИБИЙ ЎЗГАРИШЛАР Икромов Э.Э. 1 , Икромов Э.Ф. 2 ,Амиров О.О 1 , Маҳмудов Л.У 3 1 ЎзР ФА Зоология институти, 2 Наманган давлат университети, 3 ЎзР ФА Биоорганик кимё институти Тошкент ш., Ўзбекистон. hansem@list.ru Кўл бақаси- Pelophylax ridibundus (Pallas, 1771) ҳар қандай тоза сув биоценозларини таркибий қисмига кириб, кўплаб гельминтларнинг ҳаёт циклида асосий, оралиқ ва резервуар хўжайин ролини бажаради. Ўзбекистонда кўп сонли нашрлар амфибияларни гельминтларига бағишланган бўлса-да, гельминтоз касалликларида бақа қонида содир бўладиган таркибий ўзгаришлар ҳақидаги маълумотлар жуда кам сонда. Тадқиқотнинг мақсади: кўл бақасининг гельминтлар билан зарарланишида қондаги таркибий ўзгаришларни ўрганишдан иборат. Хорижий давлатларда ўтказилган тадқиқотларда кўрсатишича, паразит организмлар таъсирида бақаларда кўпроқ агранулоцитлар (моноцит ва лимфоцит) ўзгаришга мойилроқ эканлиги, паразитларнинг кўплигига қараб, кўл бақаларининг қонида эозинофил гранулацитларнинг нисбий таркибининг ортиши ва лимфоцитлар улушининг камайишига олиб келиши аниқланган. Амфибиялардан қон намуналарини олиш, умумқабул қилинган клиник амалий кўрсатмадан фойдаланилиб амалга оширилди. Қон таркибини ўрганиш учун автоматик гематологик анализатор-Dymind DH36 (3DIFF) дан фойдаланилди. Тадқиқот давомида олинган гематологик натижалардаги ўртача арифметик қийматлардаги фарқланишларни “t-test” Стьюдент методи ва STATISTICA 10 компъютер дастури ёрдамида статистик таҳлил қилинди. Тадқиқот натижаларига кўра, жами текширилган 73 та кўл бақаси - Pelophylax ridibundus (Pallas, 1771) дан 51 таси (75,0 % ) гельминтлар билан зарарланганлиги аниқланди. Кўл бақасининг гельминтофаунаси 3 та синфга тегишли 10 тур гельминт ва гельминт личинкаларига тегишлилиги қайт этилди. Гельминтлар кўл бақасининг нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш тизимида 5 тадан турни, тана бўшлиғида-1 та, айриш тизимида эса 4 та турга мансублиги қайт этилди. Кўл бақасини гельминтлар билан зарарланишида моноинвазия ва полиинвазия кузатилди. Яшаш шароити ва ёши (ўлчамдаги) бир бўлган гельминтлар билан зарарланган кўл бақаларининг қон намуналарида шаклли элементларнинг миқдорий кўрсаткичлари, зарарланмаган (назорат) индивидларга нисбатан 62 солиштирилганда кескин даражадаги камайишлар кузатилди. Хусусан, аралаш инвазияда-лейкоцитлар сони 48,7 фоизга, тромбоцитлар-30,1 фоизга, гемоглобин-60,3 фоизга; трематодозда-лейкоцитлар-69,8 фоизга, тромбоцитлар 31,5 фоизга, гемоглобин миқдори эса 37,5 фоизга; нематодозда-лейкоцитлар 48,6 фоизга, тромбоцитлар 73,6 фоизга, гемоглобин миқдори эса 37,5 фоизга камайган. Бақанинг поли-(аралаш) ва моно-инвазияси унинг барча ҳаётий жараёнлари, шунингдек иммун тизимида жиддий ўзгаришларга олиб келади. Оқибатида, бақаларда сурункали ҳамда ўткир лейкоз, тромбоцитопения ва анемия касалликлари чалинади. Ўтказилган тадқиқотларни кўрсатишича кўл бақанинг аралаш инвазиясида гемоглобин миқдори 60,3 фоизгача, трематодозда лейкоцитлар-69,8 фоизгача ва нематодозда тромбоцитлар-73,6 фоизгача камайиши мумкин. Юқоридаги гематологик тадқиқотлар асосида айтиш мумкинки, гельминтлар амфибияларни популялари сонини чеклашда жиддий омил эканлигини кўрсатади. Download 2.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling