Ўзбекистон республикaси олий тaълим, фан ва инновациялар вaзирлиги


СИЛ КАСАЛЛИГИ БИЛАН КАСАЛЛАНГАН АҲОЛИНИНГ


Download 2.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/146
Sana23.07.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1661948
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   146
Bog'liq
ТЕЗИС конференция тўплами 2023й (2)

 
СИЛ КАСАЛЛИГИ БИЛАН КАСАЛЛАНГАН АҲОЛИНИНГ 
ТИББИЙ –ИЖТИМОИЙ ВА ЭПИДЕМИОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ. 
Мансурова М.Х. 
Бухоро давлат тиббиёт институти 
Туберкуллез асрлар давомида инсоният соғлигига жиддий хавф 
солиб келаётган глобал ва чегара билмас юкумли касаллик бўлиб 
келмоқда. БМТ 2030 йилга қадар бутун дунёда туберкуллез эпидемиясини 
тўхтатиш мажбуриятини илгари сурди . Дунё ахолисининг 500 млни 
мультирезистент туберкуллезга чалинганлиги қайд этилмокда. [1] 
Касалликнинг эрта даврларида асоратлар пайдо бўлмасдан дори 
воситаларига резистентликни эрта аниқлаш,касалликни анъанавий 
функционал усуллар билан бирга генетик аломатларини аниқлаш 
имконини берадиган сезгир усулларни қўллаш долзарб вазифа бўлиб 
хисобланади.
Тадқиқотнинг мақсади: Бирламчи ва иккиламчи сил касаллиги 
учраш даражасининг қиёсий тиббий-ижтимоий ва эпидемиологик 
жиҳатлари ва беморлар хаёт сифатини оширишга янгича ёндашишни 
ишлаб чиқишдан иборат. 
Тадкикот объекти : Бухоро вилоятида Ўпка туберкуллёзи билан 
касалланиш 
бўйича 
2011-2022 
йиллар 
мобайнидаги 
статистик 
кўрсаткичлар ва эпидемиологик суриштирув маълумотлари.
Ҳозирги вақтда ҳаёт сифатини ўрганиш нафақат шахс, балки 
одамлар гуруҳлари - турли ёшдаги, касбий ва бошқа тоифадаги аҳоли ва 
умуман жамиятнинг умумий фаровонлигини баҳолашнинг ишончли усули 
ҳисобланади. Шу билан бирга, ҳаёт сифатини ўрганиш бошқа ҳеч қандай 
усул билан аниқлаб бўлмайдиган бундай саломатлик хусусиятларини 
олиш имкониятини беради [1] 
Ҳозирги вақтда ҳаёт сифатини ўрганиш нафақат шахс, балки 
одамлар гуруҳлари - турли ёшдаги, касбий ва бошқа тоифадаги аҳоли ва 
умуман жамиятнинг умумий фаровонлигини баҳолашнинг ишончли усули 
ҳисобланади. 
Шу билан бирга, ҳаёт сифатини ўрганиш бошқа ҳеч қандай усул 


92 
билан аниқлаб бўлмайдиган бундай саломатлик хусусиятларини олиш 
имкониятини беради . Адабиётларга кўра, сил касаллигини ривожланиш 
хавфи юқори бўлган контингент орасида унинг аниқланиши умумий 
аҳолига қараганда 6-8 марта тез-тез учрайди. [2.3] Биринчи хавф гуруҳига 
сил Иккинчи хавф гуруҳига сурункали соматик касалликларга чалинган, 
спиртли ичимликларни суиистеъмол қилувчилар, хавфли ишлаб чиқариш 
шароитида ишлайдиган одамлар киради - булар биотиббий хавф омиллари 
деб аталади. Учинчи гуруҳга ижтимоий хавф омиллари бўлган шахслар 
киради: алкоголизм, гиёҳвандлик, озодликдан маҳрум қилиш жойларида 
бўлиш, ишсизлик. [2] Хизмат кўрсатиш соҳасида ишлайдиган шахслар 
алоҳида хавф гуруҳи сифатида белгиланади. Хизмат кўрсатиш соҳасида 
банд бўлган контингентнинг хавф гуруҳига киритилиши биотиббиёт, 
ижтимоий ва эпидемиологик омиллар мавжудлиги билан боғлиқ эмас, 
балки контактларнинг катта доираси мавжудлиги ва сил касаллиги 
тарқалишининг олдини олиш учун ўз вақтида ташхис қўйиш зарурати 
билан боғлиқ. 

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling