95
оптимал таъминланганлик шароитида (оптимал фонда) тупроқ
намлиги
чекланган дала нам сиғими (ЧДНС) га нисбатан 70-72% ни,
моделлаштирилган қурғоқчилик фонида эса 48-50% ни ташкил қилган
пайтда, ҳар иккала фондаги ўсимликларда бир вақтнинг ўзида аниқланди.
Барглардаги умумий сув миқдори ўсимлик сув алмашинувининг энг
муҳим физиологик кўрсаткичларидан бўлиб, бу
белгини ингичка толали
ғўза тизмаларида ўрганиш ингичка толали ғўзанинг қурғоқчиликка
чидамли навларини яратишда муҳим аҳамият касб этади.
Бунда оптимал
сув билан таъминланганлик шароитда ингичка толали ғўза
тизмалари
гуруҳида ўсимлик барглардаги умумий сув миқдори
белгисининг энг
юқори кўрсаткичи Т-41 тизмасида бўлиб, 82,1 % ни, энг паст кўрсаткич
эса Т-31 тизмасида қайд этилиб, 77,1 % ни ташкил этди.
Сув танқислиги шароитида барглардаги умумий сув миқдори
белгисининг энг юқори кўрсаткичи Т-43 тизмасидабўлиб, 78,6 % ни, энг
паст кўрсаткичи эса Т-30 Т-33 ва Т-41 тизмаларида аниқланиб, мос
равишда 73,5%; 73,0% ва 73,4% ни ташкил этди.
Мослашувчанлик коэффициенти (Кмос.) кўрсаткичларига кўра,
ингичка толали ғўза тизмалари гуруҳида ўсимлик
баргларидаги умумий
сув миқдори белгиси бўйича сув танқислигига Т-35, Т-41 ва Т-43
тизмалари кучсиз, Т-39 ва Т-41 тизмалари
эса кучли даражада
таъсирчанлик намоён этдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: