Ўзбекистон республикaси олий тaълим, фан ва инновациялар вaзирлиги


ОКСИДАТИВ СТРЕССДА ТУРЛИ ТЎҚИМАЛАР АНТИОКСИДАНТ


Download 2.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/146
Sana23.07.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1661948
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   146
Bog'liq
ТЕЗИС конференция тўплами 2023й (2)

 
ОКСИДАТИВ СТРЕССДА ТУРЛИ ТЎҚИМАЛАР АНТИОКСИДАНТ 
ТИЗИМИГА ЦИНАРОЗИДНИНГ ТАЪСИРИ 
Мирзаева М.
1
, Эргашев Н.
2
, Комилов Э.
2
, Йўлдошев Б.
2
, Гайибова С.
3
 
1
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.,
2
ЎзМУ 
ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти.,
3
ЎзР ФА Биоорганик кимё 
институти 
nurali7973@mail.ru
 
Маълумки, организмда кечаётган турли метаболик жараёнлар 
натижасида аъзo ва тўқималарда эркин радикаллар миқдoрининг ортиши 
энергия алмашинув жараёнларининг издан чиқишига олиб келади. Бундан 
ташқари, 
оксидатив 
стресс 
ҳолатида 
липидлар 
перекисли 
оксидланишининг ривожланиши бутун организмга салбий таъсир 
кўрсатади. Бу ўз навбатида организм антиоксидант тизимини ишдан 
чиқишига сабаб бўлади. Ҳозирги вақтда ушбу жараёнларни олдини олиш 
учун юқори антиоксидант хоссага эга биологик фаол моддалар, хусусан 
полифеноллар ва флавоноидлар кўпчилик олимларнинг диққат-
эътиборини тортмоқда.
Шу боис ишимизда цинарозид флавоноидини in vivo шароитда 
оксидатив стресс жараёнига таъсири ўрганилди.
Тадқиқодларда 25-30 г оқ сичқонлардан фойдаланилди. Оксидатив 
стресс чақириш учун тажриба гуруҳи ҳайвонларига 150 мг/кг ҳисобда 
аллоксан моногидрат цитрат буферда (рН-4,0) эритилган ҳолатда 
ҳайвонлар тери остига инъекция қилинди. Тадқиқотлар 10 кун давом 


93 
эттирилди. Бунда аллоксан моногидрат инъекция қилинмаган оқ 
сичқонлар соғлом-назорат гуруҳ сифатида ишлатилди. Аллоксан 
моногидрат инъекция қилинган ҳайвонлар 2 гуруҳга бўлинди: 1 тажриба 
гуруҳига ҳеч қандай бошқа таъсуротлар қўлланилмади, 2 тажриба 
гуруҳига оғиз орқали 10 кун давомида 50 мг/кг ҳисобда цинарозид 
флавоноиди бериб борилди. Шундан сўнг ҳайвонлар декапитация 
қилиниб, ички аъзоларидан ошқозон ости бези, жигар ва буйрак олинди. 
Бу аъзолар 1:10 нисбатда физиологик эритма билан гомогенат қилиниб, 
аъзолар гомогенатида липидларнинг перекисли оксидланиш маҳсулоти 
ҳисобланган малондиальдегид миқдори тиобарбитурат кислота ёрдамида 
аниқланди.
Олинган натижалардан маълум бўлдики, оксидатив стресс 
чақирилган 1 тажриба гуруҳ ҳайвонларида малондиальдегид миқдори 
назорат гуруҳидаги ҳайвонларникига нисбатан кескин ортиб кетди. Бу 
ҳолатда малондиальдегид миқдори ошқозон ости безида (122,0 фоизга) 
жигарда (103,5 фоизга) ва буйракларда (91,2 фоизга) ортганлиги қайд 
этилди. 
Маълумки, 
аллоксан 
моногидрат 
диабетоген 
бирикма 
ҳисобланади, у шунинг учун ошқозон ости безига кучлироқ таъсир 
кўрсатиб, кучли оксидатив стресс чақирган бўлиши мумкин. Шу билан 
бирга цинарозиднинг 50 мг/кг миқдори билан коррекция қилинган 2 
тажриба гуруҳида малондиальдегид миқдори кескин камайганлиги ва 
назорат даражасида қайд этилганлиги аниқланди. Бунда малондиальдегид 
миқдори ошқозон ости безида 1 тажриба гуруҳига нисбатан 45,8 фоизга, 
жигарда 51,3 фоизга ва буйракларда 53,6 фоизга камайганлиги қайд 
этилди. 
Олинган натижалардан кўриниб турибдики, in vivo шароитда 
аллоксан моногидрат билан чақирилган оксидатив стресс 50 мг/кг ҳисобда 
цинарозид флавоноиди билан коррекция қилинганда, уни бартараф этиб
юқори антиоксидантлик хоссасини намоён қилиши аниқланди. 

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling