Натижада, пандемия содир бўлмаганида кутилганидан кўра, болали оилаларнинг ўртача оилавий даромади кутилганидан анча паст бўлди. Масалан, 2.2-расм шуни кўрсатадики, 2020 йил апрел ва октябр ойлари орасида оилаларнинг ўртача даромадлари пандемия бўлмагандаги даврга нисбатан 23 фоизга камайган. Даромаднинг бундай кутилмаган пасайиши туфайли, уй хўжаликлари пандемия оқибатларини юмшатиш учун пулни қарзга олиш ёки тежашдан фойдаланиш каби салбий курашиш механизмларини қўллашга мажбур бўлиши мумкин. Молиявий зарба уй хўжаликларининг зарур нарсаларни сотиб олиш имкониятларига ҳам таъсир қилган бўлар эди. Дарҳақиқат, 2020 йилнинг учинчи чорагида болали уй хўжаликларининг 12 фоизи оила аъзолари учун етарлича озиқ-овқат сотиб ололмаётганликлари ҳақида хабар беришди, бу олдинги йилга нисбатан 73 фоизга кўпдир.
2.2-расм: 2018 йил сентябр - 2020 йил октябр ойларида болалар ўртасида аҳоли жон бошига тўғри келадиган уй ҳўжалигининг ўртача ойлик даромади
Ушбу салбий таъсирлар бутун Ўзбекистон бўйлаб болалар ва уларнинг оилаларига таъсир кўрсатди. Масалан, пандемия олди прогнозлари билан таққослаганда, 2020 йил апрел ва октябр ойлари оралиғида болалар шаҳарларда уй хўжаликлари даромадларининг 27 фоизга, қишлоқларда эса 22 фоизга камайишига дуч келган. Бундан ташқари, 2.3-расм шуни кўрсатадики, пандемия олдидаги прогнозларга нисбатан паст даромад квинтилидаги уй хўжаликлари юқори даромад йўқотишларини бошдан кечирган бўлса, иккинчи квинтилдаги уй хўжаликлари энг кўп зарар кўрган. Шуниси эътиборга лойиқки, COVID-19 инқирози жуда оғир бўлганига қарамай, иккинчи квинтилдаги уй хўжаликлари.
Ўзбекистоннинг қашшоқликни камайтиришга йўналтирилган ижтимоий ҳимоя дастурларига кира олмайди (4.4-бўлимда квинтил бўйича қамров даражаларига қаранг). Энг юқори квинтилдаги уй хўжаликлари, шунингдек, пандемия олдидаги прогнозларга нисбатан даромаднинг 24 фоизга пасайишига дуч келишди. Аъзолар, эҳтимол, озиқ- овқат каби муҳим нарсалар учун пул тўлашлари мумкин бўлган бўлса-да, улар заифлик ва қарз олиш ҳолатига тушиб қолган бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |