Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
-чизма. Уй хўжаликлари ялпи даромадлари таркиби
Download 4.25 Mb.
|
МЕХНАТ Маъруза мажмуа 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- 16.7-чизма. Лоренц эгри чизиғи
16.5-чизма. Уй хўжаликлари ялпи даромадлари таркиби
16.6 -чизма. Квинтил фонд индексининг ҳисоблаб чиқилиши Башарти, ялпи даромадлар нотекис тақсимланса, даромаднинг тегишли кумулятив квинтилларга тўғри келадиган кумулятив улушлари эгри чизиғи бўртиқ бўлиб, графикда пастга қараб эгилган чизиқ кўринишига эга бўлади. Бу чизиқ америкалик статист ва иқтисодчи номи билан Лоренц эгри чизиғи деб аталади, аҳоли даромадлари табақалашишини баҳолаш учун бундай ёндашишдан фойдаланишни Лоренц биринчи таклиф этган эди. Лоренц эгри чизиғи жами даромаддан аҳолининг 20,0 %, кейин 40,0 %, шундан кейин 60,0 %, сўнг 80,0 % ва 100,0 % қанча улуш олишини кўрсатади (14.7-чизмани қаранг). 16.7-чизма. Лоренц эгри чизиғи Графикдан кўриниб турибдики, аҳолининг дастлабки икки гуруҳи даромадлар жами миқдорининг нисбатан кам қисмига эга бўлади (мазкур ҳолда гуруҳлар даромадларнинг ҳажмига қараб жойлаштирилган: аввалига нисбатан паст даромад оладиган гуруҳлар, кейин ўртача даражадаги даромадларга эга гуруҳлар ва ниҳоят, юқори даромадли гуруҳлар келтирилган). Масалан, аҳоли кам ҳақ оладиган қисмининг 40,0 %и аслида даромадлар жами миқдорининг атиги 20,0 %ни ола олади. Таққослаш учун айтамиз: юқоридаги гуруҳга даромадларнинг тахминан 40,0 %и тўғри келади. Шундай қилиб, эгри чизиқнинг биссектрисадан четга чиқишлари ўлчами даромадлар тақсимланишидаги тенгсизликнинг даражасини кўрсатади. Ушбу график аҳолининг гуруҳларга бўлиниши ва ушбу гуруҳлар ўртасида даромад тақсимланиши каби икки ҳодисанинг ҳаракатини акс эттиради. Услубий жиҳатдан аҳолининг жами миқдоридан беш гуруҳ ажратилиши мумкин (бунда уларнинг ҳар бири жами миқдорнинг 20,0 %ни ташкил этади). Олинган даромадлар миқдори ҳам тегишлича фоиз гуруҳларига шартли равишда бўлинади. Даромадлар жамланиши коэффициенти ёки Жини коэффициенти (G) турлича тақсимланишларни таққослашдаги тенгсизликнинг ўлчагичларидан бири ҳисобланади, у Лоренц эгри чизиғи ва биссектриса билан чекланган майдон (S)нинг идеал тенглик тўғри чизиғи остидаги умумий майдонга нисбати сифатида ҳисоблаб чиқилади. Бу коэффициент даромадлар ва бойликни баҳолаш янги усулларини ишлаб чиққан италиялик статист, иқтисодчи ва демограф Коррадо Жини номи билан аталган. G=SOABCДЕ FSOEF Даромадлар жамланиш коэффициенти (Жини индекси) даромадлар барча миқдорининг аҳоли айрим гуруҳлари ўртасида тақсимланишининг нотекислик даражасини тавсифлайди. Унинг ўлчами 0 дан 1 гача турлича бўлиши мумкин. Шу билан бирга, кўрсаткич қиймати қанчалик юқори бўлса, жамиятда даромадлар шунчалик нотекис тақсимланган бўлади. Лекин амалиётда Жини коэффициенти кўрсатиб ўтилган энг паст ва энг юқори қийматларга етмайди. Download 4.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling