16.8-чизма. Ўзбекистонда даромадларни тартибга солиш даражаси
Бу барча даражалар ўзаро боғлиқ, ўзаро қарам, аммо ҳар бири ўз хусусиятига ва иерархияда ўз ўрнига эга. Давлат етакчи тармоқдир, у тартибга солишнинг йўналиши, тактикаси, услублари, механизми ва устувор жиҳатларини ишлаб чиқади. Иқтисодиётнинг ижтимоий ориентацияси хўжаликни шахсни камол топтириш вазифасига онгли равишда бўйсундиради. Даромадлар сиёсатида иқтисодий самарадорлик ва ижтимоий адолат ўртасидаги мувозанат амалга оширилади. Бу сиёсат, бир томондан, ҳаддан ташқари самарадорликка интилишни адолатни чеклаш ҳисобига юмшатади, бошқа томондан – адолатга риоя қилган ҳолда самарадорликни оширади.
Ҳар бир жамиятда даромадлар сиёсати конституция ва унга тенглаштирилган қонуний ҳужжатларда белгиланган маълум тамойиллар асосида юритилади. Бу тамойиллар қуйидагилардан иборат:
- ижтимоий адолат;
- ижтимоий ҳамкорлик ва аҳоли барча қатламларининг бирдамлиги;
- ўз моддий аҳволи учун шахсий масъулият;
- меҳнат ҳуқуқи ва уни муносиб рағбатлантириш;
- касаба уюшмалари ҳуқуқи;
- иқтисодий мақсадга мувофиқлик ва бошқалар.
Маълумки, иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг энг юқори шакли иқтисодий дастурлашдир. Унинг вазифаси иқтисодий сиёсатнинг барча элементларидан глобал мақсадларда ҳар томонлама фойдаланишдир. Бундай дастурларнинг объектлари сифатида тармоқлар, ҳудудлар, ижтимоий соҳа, илмий тадқиқотларнинг турли йўналишлари ва шу кабилар танлаб олиниши мумкин. Мазкур дастурларнинг барчаси (бевосита ва билвосита) аҳоли даромадларига боғлиқ ва уларга таъсир кўрсатади.
Ўзбекистонда бозор иқтисодиёти тамойиллари амал қилиб турган бугунги кунда ривожланган давлатларнинг даромадларни тартибга солиш тажрибасини ўрганиш фойдадан холи эмас.
XVII-МАВЗУ. Ижтимоий-меҳнат муносабатлари ва уларнинг тартибга солиниши
17.1. Ижтимоий институтлар ва ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш механизми
17.2. Ижтимоий институтлар ва ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш механизми
17.3. Ижтимоий муҳофаза шакллари ва меҳанизмларини амалга оширишда давлатнинг роли
17.4. Ўзбекистонда Республикасида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимининг ўзига хос хусусиятлари
Do'stlaringiz bilan baham: |