Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлиги
Download 1.84 Mb.
|
BMI SHAXZODA
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот ишининг мадсади
- Битирув малакавий ишининг обйекти
Мактабгача таълим тизимида.
Мактабгача ёшдаги болаларни мактаб таълимига тайёрлаш, жумладан, мактабда “математика” фанида зарур бўладиган билим ва кўникмаларни мактабгача таълим ташкилотларида ўтиладиган машғулотларда шакллантирилади. Ушбу билим ва кўникмаларни самарали шакллантириш учун қуйидагиларни мустаҳкамлаш зарур: ўқув-методик ҳамда дидактик материаллар, ривожлантирувчи ўйинлар ва ўйинчоқлар, мебел, компютер техникаси, ўқув қуроллари билан жиҳозлаш; мактабгача таълим тизимини ривожлантиришда молиялаштиришни зарурий даражада амалга оширилиши, мактабгача таълим хизматларини кўрсатишда буджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш. мактабгача таълим ташкилотининг моддий-техник базас Ўзбекистон Республикасининг жаҳон ҳамжамиятига интеграция таълимсоҳасида нафақат янги имкониятларни очди, балки ўқувчи ёшларга таълим ва тарбия беришда юқори сифатга еришишни таъминлашни тақозо етади. Бу натижаларга еришиш учун ўз вақтида Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” қабул қилингандир. “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасида белгилаб берилганидек, “давлат таълим стандартлари умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим мазмунига ҳамда сифатига қўйиладиган талабларни белгилайди. Давлат таълим стандартини бажариш Ўзбекистон республикасининг барча таълим муасассалари учун мажбурийдир”.1 Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И. А. Каримовнинг “Таълим-тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини ислоҳ қилиш, баркамол авлодни вояга йетказиш тоғрисида”ги Қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да математика ўқитишнинг сифатини ошириш билан бирга ўқувчиларнинг тафаккури ва шахсий сифатларини, математик саводхонлигини шакллантириш ҳамда ижодий қобилиятларни ўстириш масалалари белгилаб берилган. Дастур математик тушунчаларнинг ҳаётий материаллар асосида ўзлаштириши лозим бўлган тушунча ва қоидалар амалиётга хизмат қилишини, ҳаётий материаллар асосида ўқувчиларга йетказиб бериш имконини беради. Шу билан бир қаторда, фан ва амалиёт ўртасидаги алоқаларни тоғри тушунишга асос яратади. Ўрта мактаб таълим тизимини ислоҳ қилиш жадал суръатлар билан олиб борилаётган ҳозирги даврда мактаб математикасини мазмуни жиҳатдан кўриб чиқиш замон талаби бўлиб, ўқувчиларнинг билим ва малакаларини жаҳон талаблари даражасида бўлиши талаб қилинади. Бунинг учун еса бошланғич синфданоқ ҳар томонлама йетук инсонлар тайёрлашга ҳаракатни бошлаш лозим. Бунда еса дарс жараёнларида замонавий компютер технологияларидан фойдаланиш зарур. Барчамизга маълумки, математика фани инсоннинг ақлини ўстиради, унинг диққатини ривожлантиради, кўзланган мақсадга еришиш учун ўзида қаътият ва иродани тарбиялайди, ўзидаги алгоритмик тарздаги тартиб-интизомлиликни таъминлайди ва енг муҳим, унинг тафаккурини кенгайтиради. Биринчи Президентимиз такидлаб ўтганларидек: ,,…чуқур таҳлил, мантиққа асосланмаган фикр одамларни чалғитади. Фақат баҳс-мунозара, таҳлил меваси бўлган хулосаларгина бизга тўғри йўл кўрсатиши мумкин”.2 Демак, замонавий инсон мустақил қарор қабул қила оладиган, жамоада ишлай оладиган, ташаббускор, мустақил қарор қабул қила оладиган, янгиликларга мослаша оладиган, машаққатли ҳолатларга чидамли ҳамда бу ҳолатлардан чиқа оладиган бўлиши керак. Бундай сифатларни қарор топтиришга математика таълимида компетенсиявий ёндашувдан фойдаланиш асосида еришиш мумкин. Бугунги кунда ривожланган давлатларда компетенсиявий ёндашув таълим мазмунини модернизация қилиш ва янгича ўқитиш йўналишларидан бирига айланган. Бу давлатлардаги умумий таълимнинг янгича мазмуни асосини ўқувчиларнинг таянч компотенсияларини ҳосил қилиш ва ривожлантириш ташкил етади. Таълимга компетенсиявий ёндашув анъанага айланиб қолган “билим кўникма ва малакани ўзлаштиришдан фарқли ўлароқ, касбий, шахсий ва жамиятдаги кундалик ҳаётда учрайдиган ҳолатларда самарали ҳаракат қилишга имкон берадиган турли кўринишдаги малакаларнинг ўқувчилар томонидан егаллашини назарда тутади. Шундай қилиб компетенсия математик таълимнинг асосини амалий ҳамда тадбиқий йўналишларини кучайтириш ташкил қилади. Мамлакатимизнинг дунё ҳамжамиятига интеграциялашуви, фан-техника ва технологияларнинг ривожланиши ёш авлоднинг ўзгарувчан дунёда рақобатбардош бўлиши фанларни мукаммал егаллашни тақозо етади, бу еса Ўзбекистон Республикаси таълим тизимига математикани ўргатиш бўйича халқаро стандартларни жорий етиш орқали таъминлади. Стандарт лойиҳаси тузилишида қуйидаги умумеътироф етилган халқаро меъёрлардан фойдаланилганлиги аҳамиятлидир; Йевропа кенгашининг “Узлуксиз таълим учун таянч компетенсиялар-умумйевропа стандартлари структураси” тўғрисидаги ҳужжати ( “Кей cомпетенcес фор лифелонг-а Еуропен Референcе Фреамеwорк”)3. Иқтисодий ҳамокорлик ва ривожланиш ташкилоти (Органисатион фор Економиc Cооператион анд Девелопмент)нинг “Халқаро ўқувчиларни баҳолаш Дастури” (“Программе фор Интернатионал Студент Ассессмент”) стандартлари.4 Таълим натижаларини баҳолаш Халқаро Ассоциацияси ( ъИнтернатионал Ассоcиатион фор тҳе Евалуатион оф Едуcатионал Ачиевемент”) Халқаро математика ва аниқ ва табиий фанларнинг тенденсияларини ўрганиш маркази (Трендс ин интернатионал матҳематиcс анд сcиенс студй Cентер) стандартлари.5 Шуларни инобатга олган ҳолда, ўқувчиларда егалланган билим, ўқув малакаларни турли хил шароитларда, турли хил қўллай олишга ўргатишни ўқитишнинг махсус масаласи сифатида қараш керак. Бу ўқувчиларнинг политехник тайёргарлигига қаратилган ишнинг бошланишидир. Бошланғич мактабдаёқ ўқувчиларда кузатиш ва таққослаш, солиштираётган ҳодисалардаги ўхшашлик ва фарқ қиладиган томонларини ажратиш, таҳлил синтез, умумлаштириш, абстракциялаш, аниқлаштириш каби функсияларни амалга оширишга ўргатиш лозим. Болаларда мантиқий фикрлаш қобилиятини шакиллантириш масаласи билан уларда тўғри, аниқ, қисқа математик нутқни ўстириш масаласи узвий равишда боғлангандир. Бу ўқувчиларда геометрик тушунчалар асосида фикрлаш орқали амалга оширилади. Бошланғич синфларда математика ўқитиш методикасини такомиллаштиришга бағишланган илмий адабиётлар таҳлили психологик-педагогиктадқиқотларда бошланғич синфларда математика ўқитиш самарадорлигини оширишнинг илмий таҳлили ахборотларни бойитиб бориш орқали таълим мазмунини ўзгартириш (Б.П.Ерднийев, П.М.Ерднийев), ҳар бир фаннинг асосий ғоясини ажратиш (и.Д.Зверев, В.Н.Максимова, Р.А.Мавлонова, А.Абдуқодиров, А.М.Маркушевич), назарий билимларнинг ролини ошириш (В.В.Давидов, А.К.Маркова, Ж.Икромов, А.М.Пишкало, Л.СҲ.Левенберг, Н.У.Бикбайева, Е.Янгибайева, М.Ахмедов) йўналишларида амалга оширилган. Бошланғич синф учун дарслик ва ўқув қўлланмалари (К.Қосимова, Р.А.Мавлонова, Л.СҲ.Левенберг), ўқувчилар учун қўлланмалар (М.И.Мопо, А.М. Пишкало, Л.СҲ.Левенберг, Н.У.Бикбайева) ва ўқувчилар учун, тажриба синов қўлланмалари (М.Аҳмедов, Н.Абдураҳмонова, Р.Ибрагимов, Й.М.Колягин, П.М.Ерднийев) орқали бошланғич мактаб ўқувчиларининг билиш фаолиятини шакллантириш мумкинлигига тўхталиб ўтилган. Таълим методикасига бағишланган ишларда (П.М. Ерднийев, Н.У.Бикбайева, Л.СҲ.Левенберг, Р.А.Мавлонова, К.Қосимова ва бошқалар) геометрия елементларини ўқитиш муаммоси умумий ҳолатда кўзда тутилади, бироқ махсус тадқиқот сифатида ажратиб олинмаган. Ўқувчиларнинг геометрик тасаввурларини тизимли шакллантириш ҳамда егалланган билимларни амалий фаолиятда қўллай олишга ўргатиш бошланғич таълимнинг муҳим вазифаларидан биридир. Битирув малакавий ишининг долзарблиги ҳам айнан шунда, шу масалаларга бироз бўлса ҳам ойдинлик киритишдадир, яъни ўқувчиларга геометрия елементларини ўқитишнинг янги шакл ва методларини таълим жараёнига олиб кириш бошланғич синфларда математика ўқитишни бир оз бўлса ҳам йенгиллаштирадими? Болаларни мактабда бошланғич синфдан кейинги синфларга ўтишида вужудга келадиган қийинчиликларни бартараф етадими? Бу саволлар методикамизда ўзининг тўлиқ жавобини топмаган. Мавзунинг долзарблиги шу билан характерланади. Тадқиқот ишининг мадсади: Бошланғич синфлар ўқувчиларига геометрия елементларини ўқитишнинг илмий педагогик асосларини ўрганиш ва ўргатиш самартадорлигини оширишга қаратилган шакл методикасини такомиллаштириш Битирув малакавий ишининг обйекти: Бошланғич синфларда геометрия елементларини ўрганиш методикасида геометрик фигуралар ва уларнинг елементлари орасидаги муносабатлар ҳақидаги тасаввурлар тизимини таркиб топиш жараёни. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling