Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлиги


Download 1.84 Mb.
bet1/13
Sana18.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1560604
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
BMI SHAXZODA



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ


ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАТСИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ


ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ


ПЕДАГОГИКА ВА ПСИХОЛОГИЯ ФАКУЛТЕТИ

Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш


йўналиши
19.38-гуруҳ битирувчиси Орипова Шахзодахон Баходиржон қизининг

Бошланғич синфларда геометрия елементларини ўргатиш методикасини такомиллаштириш”мавзусидаги




БИТИРУВ-МАЛАКАВИЙ ИСҲИ


Илмий раҳбар: Сиддиқов Зайниддин,
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД)

Ф АРҒОНА – 2023




МУНДАРИЖА
Кириш……………………………………………………………………..……..…3
БИРИНCҲИ БОБ
Бошланғич синфларда геометрия елементларини ўргатиш методикасининг дидактик асослари……………………………………………..............…………………….10
1.1 Бошланғич синфларда геометрия елементларини ўргатиш методикасининг умумий масалалари………………………………………………………………..10
1.2Бошланғич синфларда геометрия елементларини ўргатиш методикаси………..20
Боб бўйича қисқа хулоса…………………………………………………..……33
ИККИНCҲИ БОБ
Бошланғич синфларда геометрия елементларини ўқитишнинг методологик асослари………………………………………………………..………….……….34
2.1 Ўқувчиларни геометрик фигуралар билан таништириш методикаси……….............................................................................................……34
2.2 Нуқта, нур, кесма ва тўғри чизиқ тушунчаларини ўргатиш методикаси….……………………………………….……………………………..41
Боб бўйича қисқа хулоса………………………………………………………..
Хулоса……………………………………………………...............................
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати……………………………..................
КИРИСҲ
Мавзунинг долзарблиги. Мамлакатимизда шахсга йўналтирилган таълим-тарбия аҳамиятининг йилдан йилга ортиб бориши, ахборот-коммуникацион технологиялар жадал ривожланаётган, глабаллашув, дунё интелектуал майдонида рақобат тобора кучайиб бораётган бир даврда, демократик тараққиёт, модернизация ва янгилаш борасидаги мақсадларга еришишда ҳал қилувчи аҳамият касб етаётган билимли ва интелектуал авлодни тарбиялаш муҳим омил бўлмоқда.
Давлатлараро қаттиқ рақобат мавжуд бўлган даврда ҳар бир мамлакат барча соҳада рақобатбардош бўлишга ҳаракат қилади. Давлатнинг иқтисодий, техник ривожланишига қатор омиллар таъсир кўрсатиши табиий. Булар: мамлакатда мавжуд бўлган табиий ресурслар, унинг географик жойлашуви, таълим тизими, тарих ва бошқа кўп омиллардир. Лекин мавжуд табиий ресурслардан оқилона фойдалана оладиган, давлат иқтисодиётини бошқарадиган, янгидан-янги техника ярата оладиган, мавжуд илғор техника ва технологиялардан фойдалана оладиган, ишлаб чиқаришни йўлга қўя оладиган омил бу албатта, инсон омилидир. Шундай екан, айнан инсон омили, бошқача қилиб айтганда, инсон ресурси мамлакат ривожланишида муҳим рўл ўйнайди. Демак, Ўзбекистоннинг келажакда буюк давлат бўлишида ҳам инсон омилининг ўрни беқиёсдир. Шунинг учун ҳам бугунги кунда таълим тизими олдига катта вазифалар қўйилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 6-ноябрдаги “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4884-сонли қарори иловасининг 4-бандига кўра “Мактабгача, умумий ўрта, профессионал ва олий таълим ўқув дастурлари ва фанларнинг узлуксизлигини таъминлаш” вазифаси белгиланган.
Узлуксиз таълим тизимида фан дастурларининг узвийлиги таъминланмаганлиги таълим сифати ва самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Финляндия тажрибаси ўрганилди. Мактабгача ва умумий ўрта таълимнинг ўқув дастурларини таҳлил қилишда ЮНИСЕФ кўмагида Сингапур, Корея, Япония, Гонконг дастурлари, Президент мактаблари билан Кембриж тажрибаси ва ўқув дастурлари ўрганилди.
Консепсия ва ўқув дастурлари вазирликлардаги методист ва масъуллар томонидан таҳрирланди ҳамда ўзгартиришлар киритилди ва умумий мажмуа ҳолатига олиб келинди.
Профессионал таълим дастурлари ЙУНЕСКО ташкилоти томонидан қабул қилинган Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи (МСКО) даражалари билан уйғунлашган Ўзбекистон Республикаси Миллий малакалар рамкаси 2020 йил 15-майдаги “Ўзбекистон республикасида касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими фаолиятини ташкил етиш чоралари тўгʼрисида”ги 287-сонли қарори билан тасдиқланди. У ҳужжат билан 8 та малака даражасига мос равишда “Билимлар”, “Маҳорат ва кўникма”, “Компетенсиялар”, “Малаканинг мос даражасига еришиш йўллари” белгиланди. Ўқув дастурларининг мазмуни ушбу малакалар рамкаси билан сингишиб, боғланиб кетиши лозим. Ўқувчи, талабаларни ҳаётга тайёрловчи компетенсиялар ҳам малакалар рамкасидаги меъёрларга боғланади.
Мазкур мажмуа математика фани бўйича Узлуксиз таълим тизимининг ягона консепсияси, мактабгача таълим 6-7 ёшли болалар учун дастур, умумий ўрта таълимнинг 1–11-синфлари учун ўқув дастури, академик лицей учун 2 йиллик ўқув дастури, бошланғич профессионал таълим яъни касб-ҳунар мактаблари учун 2 йиллик ўқув дастури ва олий педагогик таълимнинг ўқув дастурларидан таркиб топган “Математика бўйича Ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълимининг миллий ўқув дастури” лойиҳаси ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасида мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим тизимларида математика фанини ўқитишни ривожлантириш консепсияси Ўзбекистон Республикасининг 2035-йилгача ривожланиш Стратегиясининг консепсияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 8-майдаги “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимининг 2030-йилгача консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4312-сонли Қарори, 2019-йил 29-апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030-йилгача ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ- 5712-сонли Фармони, 2019-йил 6-сентабрдаги “Профессионал таʼлим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5812-сонли Фармони, 2019-йил 8-октабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий таълими тизимини 2030-йилгача ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-сонли Фармони, 2020-йил 7-майдаги “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4708-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 24-январда Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ишлаб чиқилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни 2020-йил 23-сентабрда тасдиқланди. Унинг мақсади фуқароларга таълим-тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатишнинг ҳуқуқий асосларини ва таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принсипларини белгилаш ҳамда ҳар кимнинг билим олишдан иборат конституциявий ҳуқуқини таъминлашдан иборат.
Мазкур Консепсия мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим тизимларида математика таълимини ривожлантиришнинг асосий тенденсияларини белгилаб беради, жумладан:
– математика таълими меъёрий ҳужжатларини таълим сифати ва кадрлар тайёрлашга қўйиладиган халқаро талабларга мувофиқлигини таъминлаш;
– математика таълими бўйича мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус, профессионал ва олий таълим тизимлари битирувчиларига қўйиладиган малака талабларини узвийлигини таъминлаш ҳамда амалиётга татбиқ етиш;
– математика таълими мазмуни ва моҳиятини сифат жиҳатидан янгилаш, шунингдек, ўқитишнинг янги методикаларини ишлаб чиқиш;
– математика таълими мазмуни, мустақил ҳаётда қўллаш имконияти бўлган математик саводхонликни, танқидий фикрлаш ва ижодкорлик компетенсияларини шакллантириш;
– ривожланган хорижий мамлакатларнинг таълим соҳасида меъёрларни белгилаш тажрибасидан миллий хусусиятларни ва мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш;
– математика таълимини ташкил етишнинг замонавий шакл, метод ва воситалари асосида ўқув модулларини ишлаб чиқиш;
– таълим жараёнига миллий, умуминсоний ва маънавий қадриятлар асосида битирувчиларни тарбиялашнинг самарали методикасини кенг жорий етиш;
– математика таълими жараёнига рақамли технологиялар ва замонавий усулларни жорий етиш;
– ўқув-тарбия жараёни самарадорлигини ва натижавийлигини таъминлашда инновацион педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ етиш;
– математика таълимининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва буджетдан маблағ билан таъминлашнинг самарадорлигини оширишдан иборатдир.
Ҳозирги вақтда математика таълимининг амалдаги ҳолати ва тўпланган тажрибалар таҳлилидан қуйидагилар маълум бўлади.
Математика фани инсоннинг ақлини ўстиради, унинг диққатини ривожлантиради, кўзланган мақсадга еришиш учун ўзида қатъият ва иродани тарбиялайди, ўзидаги алгоритмик тарздаги тартиб-интизомлиликни таъминлайди ва енг муҳими, унинг тафаккури кенгаяди. Математика оламни, дунёни билишнинг асоси бўлиб, теварак-атрофимиздаги воқеа ҳодисаларнинг ўзига хос қонуниятларини очиб беришда жуда катта аҳамиятга егаки, математик билимларсиз ишлаб чиқариш ва фаннинг ривожланишини тасаввур қилиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам математик маданият - умуминсоний маданиятнинг таркибий қисми ҳисобланади.
Ҳозирги кунда миллий инновацион тизимни ривожлантириш ҳамда инновацион потенсиални такомиллаштириш мамлакат иқтисодий ўсишининг енг муҳим омиллари ҳисобланмоқда. Мазкур омилларни татқиқ етиш муаммолари дунёнинг кўплаб давлат ва халқаро ташкилотлари учун долзарбдир. Шу муносабат билан инновацион ривожланишнинг даражасини тезкор ва ишончли таҳлил қилишга мўлжалланган баҳолаш тизими мавжудлиги катта аҳамиятга ега. Бундай баҳолаш тизимлари сифатида нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан яратилган халқаро баҳолаш тизимлари қўлланилмоқда.
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг (инглиз тилида: Органисатион фор Еcономиc Cооператион анд Девелопмент, ОЕCД) Халқаро ўқувчиларни баҳолаш Дастури (инглиз тилида: Программе фор Интернатионал Студент Ассессмент, ПИСА) доирасида 15 ёшли ўқувчиларнинг саводхонлиги ва кўникмаларини амалиётда қўллай олиш даражасини баҳолаш тизимига еътибор қаратиш лозим.
ПИСА халқаро тадқиқоти томонидан ўқувчиларнинг билим сифати мониторинги 3 та асосий йўналиш (ўқиш, математика ва табиий фанлар саводхонлиги) бўйича амалга ошириб келинмоқда.
Бундан ташқари, таълимий ютуқларни баҳолаш халқаро уюшмаси (инглиз тилида: Интернатионал Ассоcиатион фор тҳе Евалуатион оф Едуcатионал Ачиевемент ИЕА) томонидан ташкил етилган мактаб математика ва табиий фанлар таълим сифатининг Халқаро мониторингини (инглиз тилида: Трендс ин Матҳематиcс анд Сcиенcе Студй, ТИМСС) қайд етамиз. Ушбу тадқиқот 4-синф ва 8-синф ўқувчиларини турли давлатларда математика ва табиий фанлар бўйича билимларнинг даражаси ва сифатини солиштиришга ҳамда миллий таълим тизимидаги фарқларни аниқлашга кўмаклашади.
Мамлакатимизнинг дунё ҳамжамиятига интеграциялашуви, фан-техника ва технологияларнинг ривожланиши ёш авлоднинг ўзгарувчан дунёда рақобатбардош бўлиши ҳамда фанларни мукаммал егаллашни тақозо етади, бу еса таълим тизимига, жумладан, математикани ўргатиш бўйича халқаро стандартларни жорий етиш орқали таъминланади.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling