Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлиги


Download 1.84 Mb.
bet2/13
Sana18.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1560604
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
BMI SHAXZODA

Мактабгача таълим тизимида.
Давлат талаблари туғилгандан 7 ёшгача бўлган болаларнинг билим-кўникмалари бешта асосий ривожланиш соҳалари асосида белгиланади. Ўз навбатида ҳар бир ривожланиш соҳаси кичик соҳаларга бўлинган бўлиб, улар ҳар бир ёш гуруҳига мос бир нечта кутилаётган ривожланиш кўрсаткичларидан (талаблардан) иборат. Мактабгача ёшдаги болаларга таълим беришда компетенсиявий ёндашув ўсиб бораётган бола шахсини ҳаётга тайёрлаш, унда ҳаётий муҳим масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган, ахлоқий меъёр ва қадриятларни ўзлаштириш, бошқа инсонлар билан мулоқот қилиш, “Мен” образини қуриш билан боғлиқ бўлган фаолият усулларини шакллантиришга тайёргарликни кўзда тутади.
Мактабгача таълимни ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини муваффақиятли юритишга ва таълим-тарбия жараёнларини талаб даражасида ташкил етишга тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли муаммолар ва камчиликлар мавжуд. Булар қуйидагилар:
– мактабгача таълим ташкилотларида таълим самарадорлигини баҳолаш ва такомиллаш-тириш бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш асосида ишларнинг тўлақонли йўлга қўйилмаганлиги;
– таълим-тарбия усулларининг таъсирчанлигини оширишга хизмат қилувчи механизмларнинг йўқлиги;
– мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилар учун замонавий шароит ва еҳтиёжлар асосида ишлаб чиқилган ўқув-методик адабиётлар йетарли даражада таъминланмаганлиги;
– мамлакатимизда кейинги йилларда амалга оширилаётган таълимий ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда мактабгача таълим ташкилотлари учун математик тасаввурларни шакллантириш бўйича замонавий мазмун-моҳиятини касб етувчи методик ишланмалар йетарли даражада яратилмаганлиги;
– мактабгача таълим ташкилотларининг малакали педагог кадрлар билан тўлиқ таъ- минланмаганлиги;
– математика машғулотларини ташкил етиш учун мултимедиа ва дидактик материалларнинг йетишмаслиги;
– мактабгача таълим ва бошланғич таълим ўртасидаги узвийликнинг мавжуд емаслиги;
– замонавий ўқув методик материаллар ва кўргазмали қуролларнинг йетишмаслиги;
– илғор иш тажрибаларни ўрганиш, уларни оммалаштириш ишлари талаб даражасида ташкил етилмаганлигидир.
Математика таълими моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling