Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлиги
Бошланғич синфларда геометрия елементларини ўргатиш методикаси
Download 1.84 Mb.
|
BMI SHAXZODA
1.2Бошланғич синфларда геометрия елементларини ўргатиш методикаси
Барчамизга маълумки, бошланғич таълим – инсон ҳаётида егаллайдиган билимлар оламининг пойдевори бўлиб ҳисобланади, келажакда ўзлаштириб бориладиган фанларга умуман ўқишга қизиқиши айнан боланинг илк АКТ ни жорий етиш катта аҳамият касб етади. Бошланғич синфлар ўқитувчисининг фаолияти енг аввало, жажжи ўқувчи–болажонларни таълим муҳитига мослаштириш ҳисобланади. Уларда ўқиш жараёнига қизиқиш ҳамда замонавий ўқувчиларга зарур бўлган хусусиятларни шакллантириш, таълим жараёнининг ўзига хос жиҳатлари билан таништириш биринчи ўқитувчининг вазифаси бўлиб ҳисобланади. Ҳозирги давр бошланғич синфлар ўқитувчиси ўқувчи болаларни замонавий ахборот жамияти шароитларида ўқитиш, таълим ва тарбия бериш, уларга дастлабки билимларни замон руҳига мувофиқ равишда, йетказиб бера билиши зарур. Бунда бизга компютер технологияларининг таълим муассасаларига татбиқ етиш ўқитиш жараёнини оптималлаштиришга кенг йўл очиб беради. Кейинги 10 йилликда математика фанини ўқитишда компютер технологияларидан фойдаланиш бир неча асосий йўналишларда олиб борилади. Буларга баҳолаш, турли типдаги ўргатувчи дастурларни ишлаб чиқиш ва ривожлантириш, билишга оид математикавий ўйинларни ишлаб чиқиш ва бошқалар киради. Бошланғич синф ўқувчиларни ўқишга қизиқтириш, уларда кўникма ҳосил қилишларига ёрдам беришда ўқитувчи ўқув материални баён қилиш емас, балки ўқувчиларни қизиқишидан келиб чиқиб, фаол ижодий ёндашмоғи даркор. Синфда шундай ижодийлик руҳи бўлиши керакки, ҳар ким хоҳлаган фикрини бемалол айта олишга шароит ярата олиш керак. Ўқитишнинг бундай тури ўқувчини нафақат фикрлашга, балки танқид қила олишга ҳам ундайди. Бундай шароитда ўқувчилардан шундай фикрлар ешитишимиз мумкинки, уларда келажакда буюк олимларни тарбиялаш ғурури ўзингизни қувонтириши мумкин. Бошланғич мактабда математика таълими ўқувчиларнинг ўз фикрларини мустақил баён қила олиш, егаллаган билимларини ҳаётга тадбиқ қилиш ҳамда таълимнинг иккинчи босқичида ўқишни давом еттириш учун математик тайёргарликни таъминлашга хизмат қилади. Геометрияга оид материалларни ўрганишнинг самарали усулларидан бири – ясаш, чизиш ва амалий ишлар дарсларидир. Ясаш, чизиш ва амалий ишлар ўқувчиларнинг геометрик шакллар моҳиятини ўзлаштиришида ижобий таъсир кўрсатади. Ишлаб чиқилган методика геометрик шаклларни таққослаш ва қарама-қарши қўйиш усулини ўз ичига олади. Бу усул И синфда шакллар тўплашда, доиралар, кўпбурчаклар тўпламини, чизиқлар тўпламини ва ҳоказоларни ажратиб олишга имкон беради. ИИ ва ИИИ синфларда бу иш шаклларнинг хусусиятларини, уларнинг классификациясига ажратишга имкон беради. Геометрик материални ўрганиш бўйича қилинадиган иш табиий илмий фанларга боғлаб олиб борилиши керак. Шаклларнинг хусусиятлари тажриба йўли билан юзага чиқарилади, зарур атамалар ва малакалар ўзлаштирилади. Ўқувчилар геометрик шаклларнинг турли материаллардан ясалган моделлари билан иш кўриб, бу моделлар билан кўп тажрибалар ўтказиб, улар материалга, рангга, вазиятга, оғирликка боғлиқ бўлган енг умумий белгиларни аниқлайди. Бунга ўрганилаётган геометрик обйектларни моддийлашуви усулини тизимли равишда қўлланиш йўли билан еришилади. Масалан: тўғри чизиқ фақат обйект бўлиб қолмай, ҳаракатланаётган нуқтанинг изи бўлибгина қолмай, балки чизғичнинг четки қирраси, таранг тортилган ип, қоғоз вароғининг букилиш чизиғи, икки текисликнинг кесишиш чизиғи ҳам еканлигини тушунтириб бориш. Ўқувчилар моддий буюмларнинг аниқ хусусиятларини еътибордан четга қолдириб, геометрик тасаввурларни егаллайдилар. Геометрик материални ўрганиш вазифаларини ҳисобга олган ҳолда ўқитишнинг ҳар хил воситаларидан фойдаланиш керак. Булар геометрик шаклларнинг рангли картонлар ёки қалин қоғоздан тайёрланган кўргазмали бутун синф учун мўлжалланган моделлари, шакллар тасвирланган плакатлар, доскадаги чизмалар, диопозитивлар кодопозитивлар, диафилмлардан иборат. Бундан ташқари индивидуал кўрсатма, қўлланмалар ҳам керак бўлади. Булар қоғоз полоскалар кўринишидаги тарқатма материаллар, шакллар моделлари, қоғоз ва картондан қирқилган ҳар хил узунликдаги чўплар ва бошқа нарсалар бўлиши мумкин. Айрим мавзуларни ўрганишда ўқувчилар билан биргаликда қўлда турли шакллар ҳам тайёрлаш мумкин. Геометрик шакллар ҳақидаги фазовий тасаввурлар геометрик шаклларни чизмачилик ва ўлчаш асбоблари ёрдамида ва бу асбобларнинг ёрдамисиз ўлчаш ва ясашларнинг амалий малакаларини кўзда чамалаш, қўлда чизиш кабилар таркиб топтирилади: ўқувчиларнинг нутқи ва фикирлари шу асосида ривожлантирилади. Ўлчаш ва чизмачилик асбобларидан фойдаланиши, геометрик шакллар тасвирларини ясаш ўқувчилар қилган иш жараёнини ва натижаларни тавсифлаш билим малакасини ҳосил қилишни таъминловчи машқлар тизими ишлаб чиқилган. Бу тизимни амалга оширишнинг муҳим методик шарти амалларни онгли равишда бажаришни таъминлаш ва шундан кейингина автоматизм даражасига йетиштирилган амалларга еришишдан иборатдир. Геометрияни ўқитиш натижасида шаклларни ўлчаш ва ясашда пухта амалий малакалар ҳосил қилишдангина иборат бўлиб қолмай, балки аниқлик ҳақида тасаввурлар ҳам пайдо қилишдир.Геометрик материални баён қилиш жараёнида ўқувчида индуктив малакалар пайдо бўлади. Енг содда индуктив ақлий хулосалар чиқара билиш маҳорати билан тарбияланади. Шу билан бир вақтда аста-секин дедуктив тасаввур малакалари ривожланади. Уларнинг ҳаммаси анализ ва синтез, таққослаш, мавҳумлаштириш, умумлаштириш сингари ақлий ишлаш усулларини вужудга келиши орқали олиб борилади. Геометрик материалларни ўрганишнинг бошланғич математик курсининг бошқа матерали билан боғланиши сон билан шакл ўртасида муносабат ўрнатиш имкониятига асосланган. Абу Райҳон Берунийнинг “Геодезия” асари геометрия фани учун ҳам бугунги кунгача таянч вазифасини ўтаб келмоқда. Ўқувчиларни математика фанига қизиқтиришда бефарқ қарамасликни таъминлаш ҳар бир бугунги кун педагогининг вазифаси ҳисобланади. Математика фанида тўрт амалнинг бажарилишини ўргатиш билан бирга шакллар, улар тузилиши, фарқини ва ўлчамини ўргатиш зарурияти ҳам муҳим аҳамиятга ега. Бу геометрия фанининг илк тушунчалариҳисобланади.Бунда бошланғич синф ўқитувчисининг роли ниҳоятда катта.Бошланғич математика дастурида геометрик материал жуда катта ўринниегаллайди. Геометрик материални ўрганишнинг асосий мақсади геометрик фигуралар(нуқта, тўғри ва егри чизиқ, тўғри чизиқ кесмаси, синиқ чизиқ, кўпбурчак, айланава доира) ҳақида уларнинг елементлари ҳақида, фигуралар ва уларнинг елементлариорасидаги муносабатлари ҳақида, уларнинг баъзи хоссалари ҳақидаги тасаввурларнинг тўлатизимини таркиб топтиришдан иборат. Геометрик елементларни ўргатишда қуйидаги методлардан масалан: геометрик моделлаштиришдан фойдаланиш, қоғоз, чўплар, пластин ва симлардан фигура (шакл)ларнинг моделларини ясаш, қоғозда геометрик шаклларни чизиш – болалар онгидагеометрик тасаввурни ривожлантиришига омил қилиб кўрсата оламиз. Бундай шароитдаматериалнинг тури, ранги, ўлчамлари, текисликдаги ҳолатини назарда тутмаган ҳолдашаклларни шундай танлаш керак-ки, болалар уларнинг асосий белгиларини (шакли,геометрик сифатларини) аниқлай олсинлар. Шуларга диққат қаратиш керакки, ўқувчиларгеометрик фигураларнинг барча сифатларини тўғри ажрата билсинлар. Бу шакллартасаввурнинг тўғри бўлишига ёрдам беради. Масалан тўғри бурчаклитўртбурчакни ўрганиш жараёнида болалар унинг икки асосий сифати тўғри тўртбурчакеканлиги ва бурчаклари тўғри еканлигини тушуниб йетишлари керак. Ўқитувчи шундайтушунтириши керакки ўқувчиларга бу тушунарли ва қизиқарли бўлиши лозим. Геометрик фигуралар ҳақидаги фазовий тасаввурлар, геометрик фигураларничизмачилик ва ўлчаш асбоблари ёрдамида ва бу асбобларнинг ёрдамисиз ўлчашва ясашларнинг амалий малакаларини (кўзда чамалаш, қўлда чизиш ва ҳоказо)таркиб топтирилади. Ўқувчиларнинг нутқ ва фикрлашлари шу асосда ривожлантирилади.Ўқувчиларда геометрик тасаввурларни таркиб топтириш, уларни чизиш ва ўлчашмалакалари билан қуроллантириш, улар тафаккурини ривожлантириш масалаларига геометрияелементларини ўргатишда қўлланадиган ўқитиш методлари жавоб беради. Нуқта, тўғричизиқ ва егри чизиқ, тўғри чизиқ кесмаси. Биринчи синфдан бошлаб ўқувчилардануқта, тўғри чизиқ ва егри чизиқ, тўғри чизиқ кесмаси ҳақида аниқ тасаввурларнитаркиб топтириш керак. Шуни еслатиб ўтамизки, “нуқта”, “тўғри чизиқ” тушунчалариҳозирги кунда ўқитилаётган мактаб геометрия курсининг асосий тушунчаларидир. Шусабабли “нуқта деб нимага айтилади?”, “тўғри чизиқ деб нимага айтилади?” дегансаволлар маънога ега бўлмай қолди. Бошланғич синф ўқитувчиларини ўқитиш учунтаклиф етилаётган геометрик материал мазмуни қандай? Бошланғич синфўқитувчилар тайёрлайдиган факултетлар учун математик тайёргарлик бўйича давлаттаълим стандартининг таҳлили ўқитувчининг математик тайёргарлигида геометрикматериал учун жуда ҳам оз рол ажратилган, бу еса унинг ўқитилишининг мажбурийбўлмай қолишини келтириб чиқаради. Шуниси аниқки, стандарт талаблар томониданҳозирги замон геометрия курсини асосий ғоясини тушуниш мумкинлигинитаминламайди, шу жумладан, мактаб курсини ҳам, масалан, ҳаракат тушунчаси ваунинг турлари қараб чиқилмайди, шунинг учун стандарт бошланғич синфматематикасининг янги геометрик мазмунига мос емас, у(стандарт) у кичик ёшдаги ўқувчиларни геометрия елементларига саводли ҳолдаўқитилишига зарур бўлган геометрик билимлар минимумини бермайди. Бундан ташқари,стандарт мазмунли талаблар томонидан ижодий, профессионал фаолият кўрсатиш учунйетарли бўлган фундаментал билим, ўқув ва малакалар ҳосил қилишларига имкониятяратади. Яна ўрганилаётган бошланғич геометрия предметига бўлганўзларининг услубий қарашларини шакллантиришларига имкон бермайди. Шунинг билан бирга стандарт мазмуни аввалгидек Евклид геометрияси ягона мумкин бўлган геометрия деган муносабатни шакллантиради. Геометрик тушунчаларни киритишда терминлардан нотўғри фойдаланиш шунгаолиб келадики, ўқувчилар онгида нотўғри тасаввурлар ҳосил бўлишиги ва топшириқларнинг тўғри ифодалашига, қўлланишига, олиб келувчи нарсалар билан методик ишанмалартўлиб тошган бўлади. Бунга кўра фақат баъзи мисолларни келтирамиз. Шундай иккикесишувчи тўғри чизиқлар жуфтини танлагинки, улар квадратнинг диагоналлари бўлсин.Танланган диагоналларга ега квадратни ясаши керак. (расмда кесишувчи тўғричизиқларнинг мумкин бўлган уч варианти берилган бўлиб, уларнинг ҳеч биримасаланинг талабига жавоб бермайди). Чизиқсиз қоғозда шундай иккита кесишувчи тўғри чизиқларни чизинки, бу чизиқлар унинг диагоналлари бўлсин. Шундай тўғри тўртбурчак чизилганки, унингфақат битта бурчаги тўғри бурчак бўлсин (изоҳга ҳожат йўқ) Шундай тўғритўртбурчак чизингки, унинг фақат иккита бурчаги тўғри бурчак бўлсин (изоҳсиз)Иккита учбурчак чизиш мумкинми, уларнинг фақат иккита нуқтаси умумий бўлсин?4та умумий нуқталари? Кўпроқ-чи? (Жавоб:6тагача мумкин).Бу топшириқдаучбурчак ҳақида емас, балки уч звеноли синиқ чизиқ ҳақида гапириш керак еди,чунки учбурчак текисликнинг қисми бўлиб, учта звеноли синиқ чизиқ билан чегараланган кўпбурчак тушунчаси билан ёпиқ синиқ чизиқ тушунчалар ҳуддидоира ва айлана тушунчалари каби бир-биридан фарқ қилади. Айлана чизинг. Унингмарказини белгилаб, қирқиб олинг. Бу топшириқни ҳам изоҳлашга ҳожат йўқ, чунки кимҳам айланани қирқиб ола оларди. Вараққа ёпиқ чизиқ чизинг. Унинг ичида ва ташидабир нечталарини белгиланг. Нуқталарни қайерга қўйиш мумкин ичкаригами ёкиташқарига. Бу йерда “ташқаридан” термини бутунлай нотўғри ишлатилган. Бунданташқари болалар, еҳтимол, қўйилган саволларга тўғри жавоб бера олмасликлари мумкин,чунки фигуранинг ички ва ташқи соҳасида нуқталар чексиз кўп ва бу нуқталар сонинитаққослаш мумкин емас. Тушунчанинг муҳим белгиларини тушунмасдан, жуда кўпҳолларда ўқитувчилар уни ўрганишда зиддиятларга йўлиқишади, ва бу бунипайқашмайди ҳам. Масалан, текислик ва чексизлик тушунчаларини қарагандаўқувчиларга бундай машқни таклиф етишади. “Қайчини олинг ва текисликни сиздагирасм контури бўйича қирқинг.Сизда ёпиқ чизиқ, контур билан чегараланган текисликбор. (Бу текислик чексиз деган нарсани тушунтиргандан кейин).Уни текис фигурадейилади.Уни чегараловчи ёпиқ чизиқки, унинг “чегараси” контури деймиз. Чегараичида- фигуранинг ички қисми, ташқарисида ташқи қисми”Бу машқда шу келиб чиқадики, текис фигура бу чегараланган текислик бўлиб,бунинг еса бўлиши мумкин емас; агар чегара -бу чизиқ бўлса у ҳолда чегара ичитермини нимани англатади?Бу йерда текисликни тушунтиришдаги геометрик фигурамантиқнинг бузилишини очиқ-ойдин кузатамиз. Ўқитувчи ўзига ўзи қарши чиқади,ва албатта биз бу ҳолда ўқитувчининг юқори геометрик маданиятли деб айтаолмаймиз, агар акси бўлмаса. Бошланғич синфларда математика дарсларида кичик-кичик математика диктантлар ўтказилади. Ушбу диктантларга геометрик мазмундаги материалларни киритиб бориш мақсадга мувофиқ. Бу геометрия елементлари ҳақида олинган билимларни мустаҳкамлашга, еслашга ҳамда шаклларнинг гавдалантиришга, шаклларни хоссаларни ёдда сақлашга ёрдам беради. Бошланғич синф ўқувчиларини математика фанига қизиқтиришда математик ўйинлардан,қизиқарли мантиқий масалалардан дарс жараёнида фойдаланиш ҳам катта аҳамиятгаега. Қизиқарли геометрик масалалар, математик дидактик ўйинлар ўқувчиларнингмантиқий тафаккурини оширишга ёрдам беради.Мунтазам равишда спорт машғулотлари билан шуғулланиш танани соғлом, кучлива мустаҳкам қилганидек, мунтазам математика билан шуғулланиш миянинг ақл-идрок ва когнитив қобилиятни ривожлантиради ҳамда дунёқарашни кенгайтиради.Математика билан шуғулланган одам бошқа ҳар қандай нарсани тез ва самаралиўрганади.Бошланғич синфларда геометрия тушунчаси алоҳида фан сифатида ўргатилмайди.Математика дарсларида синфлар кесимида кетма-кетлик асосида (осондан мураккабгатомон) ўргатиб борилади. Масалан, 1-синфда ўқувчилар дастлаб енг содда геометрикфигуралар учбурчак, тўртбурчак, доира, квадрат билан танишади. Фигураларнингўхшашлик томонларини фарқлайди, ўлчамлари бўйича таққослайди, уларнинг хоссаларибўйича тўпламларга ажратади, тўпламларнинг сони орқали бир-биридан таққослай олади. Букаби тушунчалар геометрия оламига киришнинг илк қадамлари деб тушунсак бўлади.Секин-аста ўқувчилар тасаввурида геометрик шаклларни чизиш, қирқиш ясаб кўришорқали кенгайиб бораверади. Бошланғич синф ўқувчиларнинг бошланғич геометрик тушунчаларни ўзлаштириш пойдеворини яратиш ва уларни ўрганиш методикасини, ўзлаштирилиши фаолиятини ташкил етиш ўқитувчининг йетакчи ролини, унинг шахси, билими ва ўқувчиларга бўлган муносабати, методик маҳорати масаланинг муваффақиятли йечилишида катта аҳамиятга ега. Фазовий муносабатлар ҳақида тасаввурлар ҳосил қилиш ва уларда бошланғич синфларда геометрия елементларини ўрганишда фойдаланиш геометрик тушунчалар мазмунини ўзлаштирилишга имкон беради, атроф муҳитни бутун ранг баранглиги билан ҳис қилишга олиб келади, реал мавжуд дунё ҳақида билимлардан аста-секин абстракт-геометрик дунёга, фазовий тафаккур ривожига, ўқувчиларнинг умумий ривожланиш даражасининг юксалишига олиб келади. Шу билан бирга еътибор бериш керакки, бунда геометрик фигура (шакл) лар устида амаллар бажариш мумкин бўлган обйектлар еканлигини назарда тутиш ва ўқувчилар томонидан унинг қандай қабул қилинишига еътибор бериш керак, ҳамда ўқувчиларни мантиқий боғловчилар билан таништиришни унутмаслик даркор. Маълумки, болаларда геометрик тасаввурларни шакллантиришга муҳим таъсир ўқувчиларнинг геометрик тасаввур шаклланишига оид фаолиятлари муҳим таъсир кўрсатади. Тушунчаларни ўзлаштириш бўйича фаолият ичида асосийлардан бири таърифлар (таърифлашдир ). Бироқ бошланғич синфларда геометрик тушунчалар билан танишишда таърифлардан фойдаланиш чегаралари ҳам аниқланмаган еди, чунки улар турли вариантларда турлича бўлиши мумкин. Бошланғич мактаб амалиётида икки хил оғиш мавжуд: таърифларнинг ортиқча кўплиги ёки тўла йўқлиги. Униси ҳам, буниси ҳам таълимни еффекциз (натижасиз) қилиб қўяди. Бу оғишлардан ўқитувчини қандай ҳимоя қилиш мумкин? Методистлар тўғри тўртбурчак, квадрат, ўткир ва ўтмас бурчаклар ва ҳокозолар тушунчаларни шакллантириш жараёнида бу тушунчалар мазмунини акс еттирувчи еҳтиёжи қондирилади ва педагогик – психологик хусусиятлари геометрик тушунчаларни ўзлаштириш жараёнида мустаҳкамланади. Геометрик тасввурни ривожлантиришга омил бўла олади. Бундай шароитда материалнинг тури, ранги, ўлчамлари, текисликдаги ҳолатини назарда тутмаган ҳолда шаклларни шундай танлаш керакки, болалар уларнинг асосий белгиларини (шакли, геометрик сифатларини) аниқлай олсинлар. Шуларга диққат қаратиш керакки, ўқувчилар геометрик фигураларнинг барча сифатларини ажрата билсинлар. Бу шакллар тасаввурнинг тўғри бўлишига ёрдам беради. Масалан тўғри бурчакли тўртбурчакни ўрганиш жараёнида болалар унинг икки асосий сифати-тўртбурчак еканлиги ва бурчаклари тўғри еканлигини тушуниб йетишлари керак. Ўқитувчи шундай тушунтириши керакки ўқувчиларга бу тушунарли ва қизиқарли бўлиши лозим. Кичик ёшдаги мактаб ўқувчиларида геометрик тасаввурни шакллантириш методикасида маълум шакллдаги реал предметдан унинг тасвири томон ёки тасвирдан реал предмет сари бормоқ керак. Геометрик елементларни ўргатишда қуйдаги методлардан масалан, қоғоз, чўплар, пластин ва симлардан шакллар ясаш, қоғозда геометрик шаклларни чизиш- болалар онгида геометрик тасввурни ривожлантиришга омил бўла олади. Бундай шароитда материалнинг тури, ранги, ўлчамлари, текисликдаги ҳолатини назарда тутмаган ҳолда шаклларни шундай танлаш керакки, болалар уларнинг асосий белгиларини, (шакл, геометрик сифатларини )аниқлай олсинлар. Шуларга диққат қаратиш керакки, ўқувчилар геометрик фигураларнинг барча сифатларини ажрата билсинлар. Бу шакллар тасаввурнинг тўғри бўлишига ёрдам беради. Масалан тўғри бурчакли тўртбурчакни ўрганиш жараёнида болалар унинг икки асосий сифати-тўртбурчак еканлиги ва бурчаклари тўғри еканлигини тушуниб йетишлари керак. Ўқитувчи шундай тушунтириши керакки ўқувчиларга бу тушунарли ва қизиқарли бўлиши лозим. Ўқувчиларда геометрик тасаввурларни таркиб топтириш, уларни чизиш ва ўлчаш малакалар билан қуроллантириш, улар тафаккурини ривожлантириш масалаларига геометрик елементларни ўргатишда қўлланадиган ўқитиш методлари жавоб беради. Геометрия пропедевтик курсини ўқитишнинг муҳим методлари кузатиш методи, таққослаш методидан иборатдир. Бунда индуктив хулоса чиқариш билан бир қаторда дедуксия елементларидан ҳам фойдаланилади. Лаборатория ва амалий ишлар методи геометрик материални ўрганишнинг еффектив методларидан биридир. Лаборатория ишлари ва амалий ишлар ўқувчиларнинг геометрик фигураларнинг моҳиятини ўзлаштиришларида ижобий таъсир кўрсатади. Геометрик елементларни ўргатишда қуйидаги методлардан масалан: геометрик моделлаштиршдан фойдаланиш, қоғоз, чўплар, пластин ва симлардан фигура (шакл) ларнинг моделларини ясаш, қоғозда геометрик шаклларни чизиш – болалар онгида Ўқувчиларни математика фанига қизиқтириш, бу фанга бефарқ қарамаслигини таъминлаш ҳар бир педагогнинг вазифаси ҳисобланади. Математика фанида тўрт амални бажарилиши билан биргаликда шакллар, уларнинг фарқи, тузилиши ва ўлчамини ўргатиш ҳам муҳим аҳамиятга ега. Бу геометрия фанининг илк тушунчалари ҳисобланади. Бунда бошланғич синф ўқитувчисининг рўли ниҳоятда каттадир. Кичик ёшдаги мактаб ўқувчиларида геометрик тасаввурни шакллантириш методикасида маълум шаклдаги реал предметдан унингтасвири томон ва аксинча, тасвирдан реал предмет сари бормоқ керак.Геометрик елементларни ўрганишда қуйидаги методлардан: масалан,геометрик. моделлаштиришдан фойдаланиш, қоғоз, чўплар,пластилин ва симлардан шаклларнинг моделларини ясаш, қоғозда геометриc шаклларни чизиш - болалар онгида геометрик тасоввумиривожлантиришга омил бўлади. Бундай шароитда материалнинг тури,ранги, ўлчамлари, текисликдаги ҳолатини назарда тутмаган ҳолдашаклларни шундай танлаш керакки, болалар уларнинг асосий белгиларини(шакли, геометрик сифатларини) аниқлай олсинлар. Шунга диққат қаратишкеракки, ўқувчилар геометрик шаклламинг барча сифатларини ажратабилсинлар. Бу шакллар тасаввуминг тўғри бўлишига ёрдам беради.Масалан, тўғрибурчакли тўртбурчакни ўрганишжараёнида болаларунинг икки асосий сифати-тўртбурчак еканлиги ва бурчаклари тўғриеканлигини тушуниб йетишлари керак. Геометрик шаклларни ўргатишнинг турли методлари мавжуд бўлиб булар: • Кўргазмалар орқали тушунтириш. • Геометрик шаклларнинг моделларини кўрсатиш ва мустақил ясаш. • Чизиш. • Дидак ўйин -Фақат кўргазмалар орқали тушунтиришда ўқитувчи ўқувчи фикрини жамлашга, уларда тасаввур ҳосил бўлишига еришиши мумкин. Лекин уларда мустақил ишлаш кўникмаси ҳосил бўлмайди. -Фақат геометрик шаклларнинг моделларини кўрсатиш ва ясаш орқали ўқувчиларда тушунча ҳосил бўлади, таққослай олади, чизиш малакаси шаклланмайди. -Фақат чизиш орқали ўқувчи ўзининг тасаввуридагини емас балки ўқитувчинингтасаввуридаги геометрик шаклларни тасвирлай олади, унинг учларини, бурчакларини, томонларини белгилай олади. -Дидактик ўйин ўтилган мавзуни такрорлаш ёки янги мавзуни мустаҳкамлашучун самарали усулдир. Дидактик ўйинидан фойдаланиш ўқувчи диққатини жамлаб олишга,дарсга бўлган қизиқишини ортишига хизмат қилади. Агарда бу методларни ҳаммасини бир дарсда қўллай олсакчи? Масалан, интеграциялашган дарсларда кузатишимиз мумкин (математика, тасвирий санъат, технология).Геометриянинг мактаб курсида унинг асосий тушунчалари синфдан-синфга ўтган сари ўзгариб боради. Масалан, «кесма», «бурчак», "кўпбурчак" каби тушунчалар ноаниқ тушунчалар гуруҳигакиради. Шунинг учун бошланғич синф ўқувчиларига«Учбурчак нима?» деб савол бериш нотўғри бўлар еди. Лекин бу саволни бошқа шаклда, «Учбурчак ҳақида нима дея оласиз?» дегансаволга болалар ўз билими доирасида жавоб бера оладилар (учбурчакнингучта бурчак, учта томонлари бор). Бошланғич синфларда геометрия тушунчаси алоҳида фан сифатида ўргатилмайди. Бошланғич синфларда геометрик материалларни ўргатиш методикасинитакомиллаштиришда екскурсиялардан фойдаланишда қандай самарага еришиш мумкин? Деган савол барчамизда бўлиши табиий бунда: Екскурсия – мактаб ҳовлиси, шаҳар, кўргазма, музейларни кўпчилик бўлиб кўриш.Бошланғич синф дарсларида екскурсияни ташкил етиш ўқувчининг дунё қарашиникенгайтиради, тасаввурини оширади, маънавиятини юксалтиради. Масалан, математикадарсларида мактаб ҳовлисига екскурсия ташкил етиш. Юза мавзусини тушунтиришдаекскурсиядан фойдаланамиз. Бу йерда ўқувчи гул майдонини юза қисми билан танишади,биринчи ва иккинчи гул майдони юза қисмини чамалаш орқали таққослай олади.Келинглар ўқувчилар қадамлаб ўлчаш орқали гул майдончамизнинг юзасини топамиз.Бунинг учун ўқувчининг битта босган қадами ўлчамини аниқлаб оламиз. Тўғритўртбурчак шаклидаги гул майдончанинг томонларини қадамлаб ўлчаймиз ва унингтомонларини аниқлаб оламиз. Унинг юзаси томонлари кўпайтмасига тенг.Математика дарсларида екскурсия дарсларини ташкил етишда нафақат кўриш, тушуниш,тасаввур қилиш балки, оғзаки ҳисоблаш кўникмаси ҳам ривожлантирилади. Екскурсиядарсини доимо ташкиллаштириш қийин лекин барча фан дарсларида буни амалгаошириш мумкин. Вақти-вақти билан екскурсияга чиқиш ўқувчи учун таълимий ва тарбиявияҳамиятга егадир. Олинган билимларнинг мустаҳкамлашнинг ва текширишнинг яна бир усули тестдир. Геометрик тестлар-бу масалалар тўплами емас, балки махсус вазифалар тўплами бўлиб, улар шундай тузилганки ўқувчи мактаб дастуридан нимани ва қай даражада егаллаганини текширувчи омилдир. Кўриниб турибдики, ўқитиш воситалари маълумот (янги билимлар) манбаи, назорат, қилиш, билимларнинг қанчалик ўзлаштирилганлигини ҳисобга олиш ва ниҳоят, ўқувчиларнинг мустақил индивидуал ишларини ташкил қилиш вазифаларни бажаради. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling