Битирув малакавий ишининг предмети: Бошланғич синфларда геометрия елементларини ўрганиш дарсларининг самарадорлигини оширувчи метод ва воситалар.
Битирув малакавий ишининг илмий фарази:
Агар;
-бошланғич синф ўқувчиларига геометрия елементларини ўргатишнинг илмий педагогик асослари ўрганилиб, ўқувчиларнинг геометрияга оид билимларини бойитишнинг мазмуни, метод ва воситалари такомиллаштириб борилса;
-ўқувчиларга геометрия елементларини ўргатишда аниқлик, онглилик, кўргазмалилик ҳамда кундалик ҳаёт билан боғлиқлик таъминласа;
-таълим жараёни ўқувчиларга геометрия елементларини ўргатишнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, турли ноанъанавий усуллар, интерактив методлар, дидктик ўйинлар ҳамда АКТ воситаларидан ўринли фойдаланиб ташкил етилса;
-бошланғич синфларда ўрганиладиган енг содда геометрик елементларни кўргазмалилик асосида ўқитиш шу елементларни кўргазмалар асосида ўқитиш шу елементлар билан боғлиқ бўлган юқорисинф геометрия курсида ўқитиладиган фазовий фигуралар ва уларнинг хоссаларини ўрганишда ўқувчиларнинг математикадан олган билимларнинг сифат кўрсаткичи юқори бўлиши еътиборга олинса кутилган самарадорликка еришиш мумкин.
Битирув малакавий ишининг вазифалари;
Муаммога доир назарий манбаларни ўрганиш.
Ўқувчиларга геометрия елементларини ўргатишнинг мавжуд ҳолатини ўрганиш.
Таълим жараёнида ўқувчиларга геометрия елементларини ўргатиш имкониятларини аниқлаш
Ўқувчиларга геометрия елементларини ўргатишга доир илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқиш.
Битирув малакавий ишининг янгилиги:
Ўқувчиларга геометрия елементларини ўргатиш муаммоси ўрганилади, манбалар таҳлил қилинади.
Ўқувчиларга геометрия елементларини ўргатиш йўллари ва усуллари аниқланди.
Таълим жараёнида ўқувчиларга геометрия елементларини ўргатишга доир илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |