Ўзбекистон республикаси олий уа ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.53 Mb.
bet5/14
Sana27.01.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1130274
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
MAKTABGACHA TA\'LIM MAXSUS METODIKA 2 KITOB (Кириллча)

«Гудок» оВ/ъ/н. Болалар бир қатор бўлиб ўтиришиб, қоМларини ёндан юқорига кўтарадилар. Сўнгра аста-секинлик билан ёнга туширадилар. Қўлни ёндан пастга тушираётганда у товушини аwал баланд овозда, сўнгра паст ва янада пастроқ овозда талаффуз этадилар. Қўлларини пастга туширганда у товушини талаффуз этишдан тўхтайдилар.
Методик қўлланма: 0ъйинни аwал тарбиячининг ўзи кўрсатади, сўнгра иккита болани чақиради ва биргаликда гудок чалинишини тасвирлайдилар. Қолган болалар фақат қўллари билан ҳаракат қиладилар. Сўнгра ҳамма болалар биргаликда ўйнайдилар.
Овоз баландлигини ривожлантириш.
Машғулотнинг мавзуси: «Бўғирсоқ» эртагининг расмларини кўрсатиб туриб эртакни айтиб бериш.
Машғулотнинг мақсади: овоз баландлигини ўзгартириш малакасини ривожлантириш.
Методик ко ърсатма: болалар ҳар бир образни тулкининг овозига тақлид қилганларида жуда баланд ёки жуда паст гапирмасликлари даркор. Болаларнинг ёшига мос равишда овозни баландлатиш ёки пастлатиш керак.
Овоз машқлари болалар учун таниш бўлган товушларга тақлид қилиш орқали олиб борилади. Олдин дефектологнинг ўзи арининг овозига тақлид қилиб кўрсатади («з-з-з-з»).
Овозни тарбиялаш болага секин ва қаттиқ, паст ва баланд товуш билан гапириш, ўртача овоз кучи билан сўзлашиши, сўзлаганда қисилмаслик, овозни ўзгартира олиш (баланд ва паст қила билиш) имконини беради, бу эса тасвирий нутқни тарбиялашда жуда муҳимдир.
Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар товуш маданиятини шакллантиришда товуш, сўз талафифузини, интонатсия, суръат, овоз кучи ва нутқнинг таъсирли ҳамда тасвирий оҳангдорлигини оширишга катта аҳамият бериш муҳим ҳисобланади. Нутқ маданиятининг асосини эшитиш нутқи ва нутқда нафас олиб, нафас чиқариш ташкил қилади. Буларни эгалламасдан нутқни яхши эгаллаб бўлмайди.
Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларда товуш маданиятини шакллантириш қийинчилик билан амалга ошади. Чунки уларда бош миянинг органик жароҳатланиши натижасида, билиш фаолиятида турғун бузилишлар кузатилади. Бу ўз вақтида нутқни ривожлантиришига салбий таъсир кўрсатади. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар кўп товушларни, яъни сирғалувчи (с, з), шовқинли (ш, ж, ч), тил орқа (қ, г, ҳ), чуқур тил орқа (қ, ғ, х), сонор (п,р) товушларни талаффуз қила олмайдилар ёки нотўғри талаффуз қиладилар. Бундай ҳолат бола нутқини ҳаракатга келтирувчи аппаратнинг суст ёки ривожланмаганлигидан далолат беради.
Шунингдек, баъзи болалар сўздаги бўғинларнинг жойини ўзгартириб, сўзни нотўғри айтадилар. Масалан, «даҳлиз — далҳиз», «дераза-дезара». Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларда товушларни талаффуз қилиш ҳар хилдир.

  1. 6 яшар ақли заиф болаларнинг айримлари бошқаларга нисбатан нутқни бирмунча яхши эгаллайди, баъзиларининг нутқини умуман тушуниб бўлмайди.

  2. 7 ёшга келиб болаларнинг нутқи бирмунча ўзгаради, улар нутқида баъзи бир товушлар пайдо бўла бошлайди. Дастлаб болалар бу товушларни аниқ талаффуз эта олмайдилар. Дефектолог ёрдамида бу товушлар ўзлаштириб борилади. Бунда талаффузнинг турғун бўлмаслиги ақли заиф болалар учун характерли хусусиятлардандир. Болалар товушларни баъзан тўғри, баъзан нотўғри талаффуз қиладилар. Бу тасодифий бир ҳои бўлмай, бола янги товушни эски товуш билан чалкаштириб юборади, янги товушни ўринли, ўринсиз ишлатаверади. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларнинг нутқини ҳаракатга келтирувчи аппаратламинг суст ёки ривожланмаганлиги сабабли нутқ аъзоларининг ҳаракатчанлигини ошириш мақсадида машқлар олиб борилиши лозим. Товуш ва сўзларнинг тоза, аниқ талаффуз этилиши артикулатсия ҳаракатининг аниқлиги ҳамда кучига боғлиқ. Шунинг учун ақли заиф болаларда товушларни тўғри талаффуз этишни таркиб топтириб бориш билан бирга алоҳида нутқ аъзоларини ҳаракатга келтирувчи аппаратларини: лаб, тил, лунж мускулларини доимий машқ қилдириб бориш ва жағнинг ҳаракатчанлигини ўстириш учун артикулатсион машқлардан фойдаланилади. Масалан:

  • лаб учун умумий артикулатсион машқлар: лабни кулги ҳолатига келтириш, лабни чўччайтириш;

  • тил учун — тилни юқори-пастга, ўнг-чапга ҳаракатлантириш, тилни кенгайтириш, ингичка ҳолга келтириш, тилни кенгайтириб пастки, сўнг юқори лаблами ёпиш, пастки ва юқориги тишлами тил билан айлана ҳаракат қилдириш;

  • жағ учун — оғизни очиб, ёпиш, пастки жағни ўнгга ва чапга фазовий муносабатни акс эттирувчи ҳаракат қилдириш;

  • лунж учун — лунжни шиштириш, ҳавони бир текис чиқариш, ҳавони куч билан чиқариш.

Кўпинча артикулатсион машқлар ўйин характерида бўлади.
0ъйинда болалар керак бўлган сўз ва товушларни бир неча бор такрорлайдилар.
Бундай ишлами ўтказиш методлари қуйидагилардан иборат: кўрсатма материаллар билан ўйналадиган дидактик ўйинлардан, масалан: лозим бўлган товушлар иштирок этадиган ўйинчоқлар тўплами билан «Ажойиб халтача» ўйинидан ёки оғзаки дидактик «Бу кимнинг уйи» (ҳайвонларнинг овозига тақлид қилиш учун), «Оркестр» (мусиқа асбобининг овозига тақлид қилиш учун) ўйинларидан фойдаланиш мумкин.
Булардан ташқари, ҳаракатли «От-отакам» (болалар отга тақлид қилиб, туёқларнинг овозини чиқарадилар, аравакашни тасвирлаб, тилларини чўпиллатадилар. Ҳар икки ҳолда ҳам болалар тилнинг ҳаракатчанлигини тарбиялашга қаратилган ўйин ҳаракатини бажарадилар). «Поезд», «Чумчуқлар ва автомобил» ўйинлари ўтказилади. Товушларга тақлид қилувчи ҳикоялар ўқилади (Қарғавой эртагини қайта айтиш), махсус танланган ашула, шеърлар ёддан айтилади, катта гуруҳларда эса тез айтиш машқлари ўтказилади. Асосий усуллар тўғри талафТуз намунасини кўрсатиш якка-якка ва биргаликда такрорлаш, кўрсатма бериш ҳамда тушунтиришдир. Бу усуллардан нарсалар ва суратларни кўриш, сайрда кузатиш вақтида ҳам фойдаланиш мумкин.
Олқув йилининг бошида ҳамма гуруҳларда ўйин ва машқларга талафТуз жиҳатидан осон (п, б, м, т, д, 1) товушлар киритилади. Дефектолог болалар артикулатсион аппаратининг ишини кузатиб боради, кимнинг лаб ва жағи кам ҳаракат қилса, уни фаоллаштиради.
Бундай машғулотлар бир неча марта ўтказилгандан кейин ўйин мазмунига қийинроқ шовқинли товушлар (ж, ш, ч), шунингдек, тил орқа (қ, г), чуқур тил орқа (қ, ғ,), сонор (р) товушлар ҳам киритилади. Сўзлами тўғри талафТуз этиш юзасидан олиб бориладиган ишлар алоҳида аҳамиятга эга. Мактабгача тарбия ёшидаги ақли заиф бола сўзнинг бўғин таркибини бузиб айтади. Бу эса кўпроқ кичик ёшдаги ақли заиф болаларда учрайди (сўздаги бўғинламинг ўмини алмаштириб юборади). Сўз тузилишини тўғри сақлаб қолишда нутқ суръатининг оҳисталиги, талаффузнинг равон бўлиши жуда муҳим. Болаларда ашулали матнларда, қийин бўлмаган шеърлами секин ўқиш давомида тарбиялаб борилади.
Сўзларни талафТуз қилиш устида ишлаш учун «Дўкон», «Кутубхона» сингари дидактик ўйинлардан ҳам фойдаланилади. «Дўкон» ўйинида болалар бошқарувчига, яъни сотувчига мурожаат этиб, ҳар бир сўзни равон айтишга ўрганадилар.
Катта гуруҳларда намуна бўйича ҳикоя қилишдан фойдаланилади. Бунда болалар хато қиладиган сўзлар қўлланилади, болалар мана шу берилган намуна асосида ўзларининг кичик ҳикояларини тузадилар. Бу тузган ҳикояларида берилган сўзлардан албатта фойдаланадилар. Дефектолог катта гуруҳларда радио эшиттиришларини тинглаш, телевидение кўрсатувларини томоша қилиш (машғулотда ва машғулотдан ташқари вақтларда) ишларини системали равишда ташкил этиш лозим. У болаларнинг эътиборини сўзлаётган кишининг нутқининг тўғрилиги ва талаффузининг гўзаллигига жалб қилади. Умуман нутқларининг орфоепик жиҳатдан тўғри бўлишига болалар катталар нутқига тақлид қилиш билан эришадилар.
Болаларнинг адабий тил талаффузини тўғри ўзлаштиришлари ва уни такомиллаштиришлари учун дефектолог томонидан жуда кўп куч сарфланиши лозим.

Махсус болалар боғчасида нутқ ўстиришга оид иш формалари
Болалар нутқини ўстириш икки хил шаклда олиб борилади.

  1. Машғулотларда она тилига ўргатиш.

  2. Кундалик ҳаёт давомида (ўйин, меҳнат, маиший фаолият ва сайр вақтларида нутқ ўстиришга раҳбарлик қилиш).

Ақли заиф болалар билан нутқ ўстириш машғулотларини тизимли равишда олиб бориш лозим. Машғулотлар вақтида катталами диққат билан эшитишга, вазифалами бажаришга, саволларга жавоб беришга, ўзининг ҳаракатлари ҳақида айтиб беришга ўргатиб борилади. Шунинг учун ҳар бир режалаштирилган машғулотлар фақат ўзига хос вазифаламигина эмас, балки нутқий вазифалами ҳам ҳал қилади.
Нутқ ўстириш бўйича махсус ташкил қилинган машғулотларда болалар томонидан ўзлаштирилган амалий материаллар бир тизимга солинади. Болалар мулоқот жараёнида сўз бойлигида мавжуд барча сўзлардан фойдаланиши керак. Кўпгина ақли заиф болаларда нутқнинг тўлиқ ривожланмаганлигидан ташқари нутқнинг локал бузилишлари кузатилади. Бу бузилишлар дислалия, дизартрия, нутқнинг фонетик-фонематик ривожланмаганликларида намоён бўлади. Улар махсус логопедик машғулотлами талаб этади. Шунинг учун нутқ ўстириш бўйича ишлар ақли заиф болалар билан ҳам оммавий, ҳам якка машғулотларда олиб борилади.
Нутқ ўстириш бўйича оммавий машғулотлар жадвал асосида барча ёш гуруҳларида ҳафтада 2 марта олиб борилади. Уни ўтказиш учун гуруҳ икки гуруҳчаларга бўлинади. ИВ ўқув йилида фронтал машғулотлар барча гуруҳ болалари билан олиб борилади.
Якка логопедик машғулотларда ҳар бир бола ҳафтада камида 3 мартадан қатнашиши шарт. Логопедик ташхисни болани синчиклаб текширгандан кейин дефектолог қўяди.
Индивидуал коррексион машғулотИар мазмуни ақли заиф боланинг руҳий ва нутқий ривожланишидан келиб чиқиб аниқланади.
Машғулот материаллари ўқув йили бўйича ўрганилаётган мавзуни кенгайтириш ва янгиликлар киритиш асосида мураккаблаштириб борилади. Бунда ақли заиф болалар томонидан материални ўзлаштириш учун такрорлашга кўп вақт талаб этилишини ҳисобга олиш керак.
Болалар билан доимо мулоқотда бўладиган дефектолог, тарбиячи ва бошқа ходимламинг нутқи, уларга тақлид қилиш учун намуна, тўғри нутқ маданиятини шакллантириш учун асос бўлиб ҳисобланади. Ақли заиф болалар билан ишлаш жараёнида буни ҳисобга олиш муҳимдир. Шунинг учун катталар нутқи тўлиқ етарли даражада баланд, грамматик жиҳатдан тўғри бўлиши керак.
Болалар нутқини ўстиришда қуйидаги методик усуллардан фойдаланилади: табиий материаллар билан ишлаш ва уларни номлаш (болалар учун таниш материаллардан фойдаланилади), буюмларнинг тасвирини кўрсатиш, буюмлар билан ҳаракатлами бажариш ва уларни номлаш, дидактик ўйинлар (танлаш, гуруҳлаш, солиштириш, материални топиш), нутқ машқлар (нутқ машқларини бажариш), расм билан ишлаш (предметли ва сужетли), ёки матн устида ишлаш, матн тузишда ўзлаштирган нутқ воситаларидан фойдаланиш ва ҳоказолар.
Нутқ ўстириш бўйича махсус машғулотлар дефектолог томонидан ўтказилади. Махсус мактабгача тарбия муассасасида нутқ ўстириш бўйича кундалик ишлар барча боғча ходимлари томонидан олиб борилади.
Нутқ ўстиришнинг муваффақияти машқ қилишга, нутқ тажрибасига боғлиқ. Машғулот жараёнида ҳамма вақт ҳам ҳар бир боланинг нутқини ўстиришга шароит бўлмайди.
Дефектолог ақли заиф болаларда шундай кўникма ҳосил қилиши керакки, у машғулотдан ташқари вақтда ҳам ўз нутқини ўстириш билан шуғуллансин.
0ъйин, меҳнат, маиший ҳаёт фаолиятларини ташкил қилиш орқали дефектолог, тарбиячи болаларнинг нутқ фаоллигини ўстириб бориш, ҳар бир бола билан суҳбатлашиши, у ўз нутқида ишлатиши лозим бўлган сўзни айтиб бериш, бола нутқидаги хатони тузатиб бориши лозим.
Болалар мулоқотини турли фаолият кўринишларида ташкил қилиш керакки. улар янги сўзлами ўзининг фаол нутқларида доимо қўллаш имкониятига эга бўлсинлар.
Коррексион-педагогик жараёнда мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларнинг ўз-ўзига хизмат ва маиший хўжаликдаги меҳнатига катта ўрин ажратилади. Бу ақли заиф болаларнинг ижтимоий адаптатсия ва
реабилитатсияси режасида муҳим амалий аҳамиятга эга.
0ъз-ўзига хизмат қилишни шакллантириш, маънавиятнинг барча соҳаларида мустақилликни ошириш, ўзига ишонч, ҳиссий ирода соҳаларини ва нутқдаги камчиликлами коррексиялаш имконини беради. Нутқ ўстириш учун маиший-ижтимоий фаолиятнинг турли усулларидан фойдаланилади. Предмет ва ҳаракатларни номлаш, уларни тасвирлаб бериш, предметлами таққослаш, уларнинг қисмларини айтиш, амалга оширилган фаолият маҳсуллари бўйича ҳисобот бериш ва бошқалар шулар жумласидандир. Булар натижасида ақли заиф болаларнинг нутқи ҳам ривожланиб боради.
Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларнинг психик ва жисмоний жиҳатдан ривожланишида ўйиннинг аҳамияти каттадир. 0ъйин вақтида бола ўз хулқини ўзи бошқаришга, уни ўзи бажараётган, ўз зиммасига олган ролнинг қоидаларига бўйсундиришга, ўз-ўзида содир боМаётган психик жараёнлами бошқаришни ўрганиб борадилар (у аниқ мақсадга қаратилган ҳаракатларни, ўйин сужетига қараб ривожланиб борадиган фикрларга мувофиқ ҳаракатлар қилишни, ҳаракатларга мос нутқдан фойдаланишни ва шунга ўхшаш ишлами бажаришни ўрганиб олади).
Сайрлар ақли заиф болаларга катта қувонч, табиат қучоғида бўлиш эса лаззат бахш этади; сайрларга болалар диққатини мавсум ўзгариши билан ўсимликлар, ҳашаротлар, ҳайвонлар ҳаётида, хатти-ҳаракатида, ташқи кўринишида юз берадиган ўзгаришларга жалб қилиш, солиштириб аниқлаш, юз берган ўзгаришларни сўз билан ифодалашга ўргатиш орқали уларда билимга қизиқишни уйғотади, синчковликка ўргатади, тафаккурини ривожлантиради, нутқини ўстиради.
Шундай қилиб, дефектолог, тарбиячилар болаларнинг кун давомидаги ҳаётини турли йўллар билан ташкил қилган ҳолда, уларнинг нутқини ўстиришга аҳамият бериб боради.



  1. Махсус болалар боғчасида луғат иши методикаси

Махсус болалар боғчасининг таълим ва тарбия дастурида болаларни теварак-атроф билан таништириш ва улар луғатини бойитишга катта ўрин берилган.
Ақли заиф болаларнинг сўз бойлигини ошириш махсус педагогиканинг долзарб масалаларидан бўлиб келган.
Сўз нутқнинг энг асосий хомашёсидир. Мадомики шундай экан, мактабгача олигофренопедагогика фанининг олдида турган энг асосий талаблардан бири болаларни сўзИар хазинасига олиб кириш, бу хазинадан баҳраманд қилишдир. Бу мураккаб вазифани сўз устида муттасил иш олиб бормай туриб амалга ошириб бўлмайди.
Ақли заиф болалар билан олиб борилган кузатишлар таҳлили шуни кўрсатадики, улар предметлар ва ҳолатларни билдирувчи сўзларнинг маъносини тушунишда қийинчилик ва хатоларга дуч келадилар, ҳаётий тажрибаларида кам учрайдиган предметларни ҳатто кўрсата олмайдилар.
Шунинг учун махсус болалар боғчасида болаларнинг фаол луғатини уларга нотаниш ва қийин сўзлар ҳисобига бойитиш устида ишлаш муҳимдир.
Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар Иуғатини кенгайтириш иши уни қуршаб олган олам билан таништириш асосида олиб борилади.
Ҳар бир инсоннинг фаол ва пассив луғати бўлади.
Фаол луғат сўзловчининг фақат тушунибгина қолмай, балки ўз нутқида қўллайдиган сўзларидир. Пассив луғат сўзловчининг муайян тилда тушунадиган сўзларидир.
Кузатишлар шуни кўрсатадики, мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларнинг пассив сўз бойлиги салмоғи фаол нутқидан юқори туради. Расмдаги тасвирлами мазкур тоифадаги болалар кўрсатиб бера олади, аммо номлашга ақлий имкони етмайди. Фаол сўз бойлигининг камлиги ақли заиф болаларнинг атрофдагилар билан мулоқот қилишда қийинчилик туғдиради. Ақли заиф болалар баъзи сўзларнинг расмдаги тасвирини айтиб беради, лекин бошқа шароитда ва вазиятда шу сўзларнинг маъносини тушунмайди.
Шу билан бирга, сўз бойлигининг камбағаллиги туфайли болалар бир гуруҳ сўзлардангина фойдаланиши натижасида нутқнинг бир ёқлама, ноаниқ бўлишига олиб келади.
Махсус болалар боғчасидаги луғат ишининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  1. Болалар луғатини бойитиш — болаларни янги ва мустақил ўзлаштириб олишлари учун қийин бўлган сўзлар билан режа асосида мунтазам равишда таништириб бориш демакдир. Болаларнинг луғати уларнинг теварак-атрофдаги

24
воқеалар билан бевосита танишишлари асосида, билиш фаолиятлари жараёнида: кузатишЖар, кўздан кечириш, экскурсиялар вақтида бойиб боради. Янги сўзлами ўзлаштириб фақат муомала қилишгагина ёрдам бермай, у болаларнинг тафаккурини такомиллаштириш воситаси бўлиб ҳам ҳисобланади. Чунки бу жараёнда болалар бутунни қисмларга бўлиш, алоҳида белгилами бир-биридан фарқ қилиш, таққослаш, умумлаштириш, бир тизимга солишни ўрганадилар.

  1. Болалар нутқида бўлган бор луғатни мустаҳкамлаш ва унга аниқлик киритиш. Бу вазифа болаларнинг хусусиятларига, уларнинг нутқининг тараққиёт хусусиятларига мувофиқ равишда илгари сурилади. Ақли заиф болалар сўзлами кўп марта такрорлашга муҳтождир. Аwало болалар учун қийин боМган сўзларни уларнинг хотирасида мустаҳкамлаш билан махсус шуғулланиш лозим. Болалар учун янги бўлган товушларни тўғри талаффуз этилишига эътибор бериб борилади. Кўпинча сўзлами хотирада мустаҳкамлаш билан бир қаторда бошқа вазифалар сўзламинг маъно- сини аниқлаш, уларнинг маъносини чуқурлаштириш ҳам амалга оширилади. Бу жараён бутун мактабгача тарбия ёшида давом этади.

Сўзларнинг маъносини аниқлаш учун дефектолог ақли заиф болалар кўриб турган нарсани кўрсатиш ва уларнинг номини аниқ айтиб бериш усулидан кенг фойдаланади.
д) Болаларнинг луғатини фаоллаштириш махсус болалар боғчасидаги луғат ишининг энг муҳим вазифаларидандир. Луғатни фаоллаштириш нутқда фойдаланадиган, мазмуни болаларга аниқ тушунарли бўлган сўзлами кўпайтиришдир.
Турли ёш гуруҳларида қилинадиган луғат ишининг мазмуни «Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларни ўқитиш ва тарбиялаш» дастурида белгилаб берилган. Дастурда луғат иши болаларни теварак-атроф билан таништириш асосида олиб боришни назарда тутади. Дастурда болаларнинг фаол луғатига муайян талаблар қўйилади. Теварак-атрофдаги буюмлар ҳамда ҳодисалар ҳақидаги билим ва тасаввурларни чуқурлаштириш асосида болаларнинг фаол луғатига буюмлар, уларнинг сифати, қандай материалдан тайёрланганлигини англатувчи сўзлар киритиб борилади. Луғат ишининг мазмуни ҳар бир ёш гуруҳида мураккаблаштириб борилади.
Луғат ишининг усуллари
Луг4ат иши — болаларни теварак-атрофдаги ҳаёт билан таништириш ишининг ажралмас қисми бўлиб, у турли метод ва усуллар билан амалга оширилади.
Луг1 ат ишида қуйидаги усуллардан фойдаланилади:

  1. Луғат ишининг етакчи воситаси ўргатишдир. Ўргатиш машғулотлари болалар луғатини бойитишнинг самарали йўлидир. Луғат иши усуллари болаларни тарбиячи нутқидаги керакли сўзни аниқлаб, унинг маъносини тушуниб, пухта эсда сақлаб қолишига, шунингдек, у сўзни ўз нутқида ишлатилишига ёрдам бериши керак.

  2. Янги ва қийин сўзни айтиб бериш болалар луғатини бойитишнинг фаол усулидир. Янги сўз аниқ, адабий жиҳатдан тўғри қилиб бўғинларга бўлмасдан талаффуз этилади. Номини айтиб беришда буюмнинг ўзи кўрсатилиб, тушунтирилиб берилади.

  3. Тарбиячи болаларнинг янги сўзларни эслаб қолишларига эришиш учун такрорлаш усулидан фойдаланиб, машғулот давомида бир ўзи айрим болалар билан биргаликда ёки бутун гуруҳ билан ўша сўзлами бир неча маротаба такрорлашлари мумкин. Янги сўзни барча болалар билан такрорлаш усулидан болалар боғчасининг барча гуруҳларида фойдаланилади. Бу усул болаларнинг нутқ фаоллигини кучайтиради, бир болага янги сўзни айтиш имконини беради.

Луғат иши учун баъзи машқлар ва дидактик ўйинлар ҳам усул сифатида қўлланилиши мумкин. Масалан: катта гуруҳларда сўз танлаш машқларидан фойдаланилади. Буюмларни классификатсиялаш, таққослаш, топишмоқ, ўйинлардан катта гуруҳларда болалар луғатини фаоллаштириш учун фойдаланилади.
Тарбиячи луғат ишини режалаштираётганида болалар билан махсус ишлашни талаб этадиган сўзларни аниқлаши ва бу сўзларни ўргатиш усулларини танлаши занир.
Луеъат ишини олиб боришда сурат билан ишлаш.
Болалар луғатини ўстиришда суратлар муҳим аҳамиятга эга. Луғат ишининг барча вазифаларини ҳал этишда суратдан фойдаланилади.
Болалар сурат ёрдамида педагог бевосита кўрсата олмайдиган буюмлар, ҳайвонлар, ҳодисалар билан танишадилар. «Хирмон», «пахта даласи», «пахта териш машинаси» каби янги сўзларни билиб оладилар.
Бошқа ҳолларда эса суратдан болаларнинг билими ва луғатини мустаҳкамлаш, аниқлаштириш ҳамда фаоллаштириш воситаси сифатида фойдаланилади. Бунда суратлардан кузатиш, кўздан кечириш ва экскурсиялардан кейин фойдаланилади.
Ақли заиф болаларга мўлжалланган суратлар педагогик жиҳатдан қийматли, қизиқарии ва болаларга тушунарли бўлиши лозим. Суратнинг мазмуни мактабгача ёшдаги болалаига тарбия бериш вазифаларига мос бўлиши керак.
Кичик, ўрта гуруҳларда предметли ва сужетли расмлардан фойдаланилади. Катта ва мактабга тайёрлов гуруҳларида асосан сужетли суратлардан фойдаланилади, вақти-вақти билан предметли суратлардан ҳам фойдаланилади.
Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар диққатининг тарқоқлиги сабабли машғулот бошланмасдан олдин дефектолог суратни гуруҳ хонасига беркитилган ҳолда олиб киради. Сурат учун таглик ва уни кўрсатиш учун таёқча тайёрлайди. МашғуИот кўпинча кичикроқ муқаддима суҳбат тарзида ўтказилади. Бу суҳбат жараёнида дефектолог болаларни суратнинг мазмунини тушунишга яқинлаштиради.
Саволлардан фойдаланиб, болаларнинг ўз тажрибаларидаги сурат мазмунига яқин ҳодисалами эслашларига ёрдам беради.
Сурат асосида ўтказиладиган машғулот жараёнида янги сўзлами изоҳлаб бериш, қийин сўзлами хор бўлиб такрорлаш, таққослаш усулларидан фойдаланиш мумкин.
Болаларга суратнинг мазмунини тушуниб олишларида ёрдамлашиш учун дефектолог саволларни тўғри ифодалай олиши керак. Чунки болаларнинг тўғри жавоб беришлари саволларнинг қандай қўйилишига ва уни тўғри тушунишга боғлиқ.
Масалан: «Суратда нима тасвирланган?» деган савол болаларни суратда тасвирланган ҳамма нарсани айтиб чиқишга мажбур қилади. Шунингдек, ақли заиф болалар диққатини асосий нарсага эмас, балки иккинчи даражали нарсаларга қаратади.
«Бу сурат нима ҳақида?» деган савол эса болаларга унинг мазмунини тушуниб олишга ёрдам беради.
Сурат билан ишлашда саволларнинг турли шаклларидан кенг фойдаланилади.

  1. Суратнинг умумий мазмунини аниқлаш учун: Нима тўғрисида, қандай айтамиз?

  2. Буюмлами айтиш учун: нима, қанақа, қаерда, нима қиляпти?

  3. Суратнинг таркибий қисмлари ўртасидаги алоқаларни аниқлаш учун нимага, нима учун, кимники, нега?

  4. Тасвирлангандан четга чиқиш учун: Сиз қандай ўйлайсиз? Кейин нима қиладилар? Бунгача нима бўлган?

  5. Сурат мазмунига яқин болаларнинг шахсий тажрибаси бўйича саволлар: Сенда шундай ўйинчоқлар борми? Яқинда бизнинг гуруҳимизга ким келди? Биз янги болани қандай кутиб олдик?

  6. Луғатларини фаоллаштириш мақсадида катта болаларга синонимлами танлаш учун саволлар берилади: Бу ҳақда яна қандай айтиш мумкин! (юраксиз, қўрқоқ ва ҳоказо).

Луғатни фаоллаштиришда стол устида кўриладиган майда суратлар ҳам жуда муҳим.
Педагог машғулотлар учун суратлар, иллустратсиялар, откриткалар мажмуаларини танлаб олиши лозим.
Болаларнинг сў? бовлиеини оширишда дидактик о ъвинлардан фовдаланиш.
Дидактик ўйинлар ақлий тарбия бериш методи бўлиб, бу метод воситасида болаларнинг диққат, хотира, кузатувчанлик, топқирлик каби психик сифатлари таркиб топтирилади. Дидактик ўйинлар болаларнинг билимларини улар учун осон ва қизиқарли шаклда мустаҳкамлаш имконини беради.
Дидактик ўйин нутқни ўстиришнинг, луғатни мустаҳкамлаш ва фаоллаштиришнинг муҳим методларидир. Ҳар бир дидактик ўйин ўзининг дастур мазмунига эга бўлиб, у буюмлар ҳақидаги билимларни мустаҳкамлайди.
Бу ўйин орқали ақли заиф болаларнинг ҳис-туйғулари ривожлантирилади. Дидактик ўйинлардан асосан болаларнинг ақлий фаолиятларини ривожлантиришга таъсир этувчи восита сифатида фойдаланиш билан бир қаторда нутқни ўстириш, атроф-муҳит билан, табиат билан таништиришда кенг қўлланилади. Олйин шаклида ўтказиладиган машқлар эса болаларнинг диққатини ўзига жалб қилади, қизиқтиради, натижада болалар ўзларини қийнамай, мажбур қилмай такрорлаш лозим бўлган сўз ёки ҳаракатларни осонлик билан такрорлайдилар. Демак, дидактик ўйинлар болаларнинг нутқларини ўстиришда кенг фойдаланиладиган таълимий воситалардан бири бўлиб ҳисобланади.
Дидактик ўйинлар жараёнида ақли заиф болаларнинг сўз бойлигини орттириш, товушларни тўғри талаффуз этишни машқ қилдириш, сўз интонатсиясини тўғри ифодалай олишга ўргатиш юзасидан иш олиб борилади.
Дидактик ўйин учун танланадиган материал ўзининг ташқи кўриниши билан болаларни қизиқтирадиган, ўйинга жалб этадиган бўлиши керак. Танланган нарсалар машғулот мазмунига мос бўлиши, нарсаларнинг белгилари аниқ бўлиши керак.
Луғат иши учун қандай ўйинлардан фойдаланиш мумкин?
Кичик гуруҳларда ўтказиладиган дидактик ўйинларда асосан турмуш луғати, яъни болаларнинг теварак-атрофдаги буюмларнинг номлари, сифати ва вазифаларини ифодаловчи сўзлар мустаҳкамланади. Турмуш луғатини фаоллаштириш вазифаси махсус болалар боғчасида ҳам В. И. Тихеева томонидан яратилган қўғирчоқлар билан ўтказиладиган ўйинларда муваффақиятли ҳал қилинади.
«Қўғирчоқни чўмилтириш» ўйини натижасида болалар устки ва ички кийимларнинг, чўмилтириш учун зарур буюмлар (совун, сочиқ) нине номларини аниқлайдилар.
«Қўғирчоқни ухлатамиз» ўйинида болалар қўғирчоқин ётқизаётиб, кўрпа-ёстиқ номига боғлиқ сўзларнинг (то^^к нстини ёпиб қўйиш, ётқизиш) маъносини тушуниб оладилар.
0ърта гуруҳларда турли мазмундаги ўйинларда ўзларининг турмуш луғатларини (кийим-кечак, идиш-товоқ, табиатга оид: ҳайвонлар, ўсимликлар, сабзавотлар, мевалар) мустаҳкамлайдилар, буюмларнинг белгилари сифати, вазифаларини билиб оладилар, буюмлардаги ўхшашлик ва фарқларни аниқлайдилар, буюмларни гуруҳлар бўйича классификатсия қиладилар (стол, стул, шкаф — мебел).
Қўғирчоқлар билан ўтказиладиган турли-туман ўйинларда ақли заиф болалар сўз бойлигига янги сўзлар киритилади ва уларнинг маъноси аниқланади.
«Қўғирчоқлами чой билан меҳмон қиламиз» ўйинида таниш буюмларнинг вазифалари аниқланади: чойнак — чой учун, қанддон

  • қанд учун, сут идиш — сут учун ва ҳоказо.

Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар луғатини фаоллаштиришда «Ажойиб халтача» ўйинидан кенг фойдаланилади. Бола халтачадаги нарсаларнинг номини билмаса, унинг шакли билан танишган бўлмаса, у халтачага қўлини тиқиб, қўли билан ушлаган нарсанинг номини айта олмайди. Шунинг учун бу ўйинни ўтказишда болалар маълум даражада билим ва кўникмаларни эгаллаган бўлишлари керак. Бу ўйинда болалар нарсани кўрмасдан, ушлаб, пайпаслаб, унинг шаклига кўра номини аниқлаш қобилияти тарбияланади.
Катта гуруҳларда буюмларсиз — оғзаки дидактик ўйинлардан фойдаланилади. Катта ёшдаги болаларнинг оғзаки нутқларини ўстиришда, эркин сўзлай олиш қобилиятларини тарбиялашда, ҳозиржавобликка ўигатишда нарсаларсиз ўтказиладиган оғзаки дидактик ўйинлар муҳим амалий аҳамиятга эга. Бундай ўйинлар болаларнинг сўз бойлиги анча ортганидан, атроф-муҳит ҳақида маълум даражада билимга эга бўлганЖаридан кейин ўтказилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки бундай ўйинда болалардан берилган саволларга жавоб бера билишлари талаб этилади. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларнинг психик ривожланишидаги нуқсонлар буюмларсиз оғзаки дидактик ўйинларини ўтказишда маълум қийинчиликларни келтириб чиқаради. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларнинг сўз бойлиги сифат жиҳатидан таҳлил қилинганда, асосан улар томонидан йўл қўйилган лексик хатолар, яъни сўзламинг маъносига кўра нотўғри қўллаганликлари кузатилди. Сўз маъносини тушунмаган бола бир сўзни иккинчи сўз билан алмаштиради ва сўзларни бир-бири билан боғлай олмайди. Лексик маъноси жиҳатидан яқин предметнинг номи, белгиси ва иш-ҳаракатини билдирувчи сўзларни дифференсиатсия қилишда камчиликларга йўл қўядилар.
Шунинг учун оғзаки ўйинлар ўтказиш табиий буюмлар билан бевосита танишилгандан кейин режалаштирилади, оғзаки ўйинлар тегишли луғатни анча мустаҳкамлайдиган машқлар, буюмли ўйинлар, ўйинчоқлар ва суратлар билан алмаштирилиб турилади.
«Янглишма» ўйинида кийим-кечакни ифодаловчи луғат фаоллаштирилади. Доира ўртасида ўтииган кўзи боғлиқ, бола кийимининг тавсифлаб беришига қараб болалардан қайси бирининг ўз олдига келганини топади.
Масалан: унга «Бу яшил кўйлак, қизил туфли кийган, сочига оқ лента таққан қиз» дейдилар. Топувчи қизнинг номини айтади.
Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар билан ўйинни бошлашдан олдин уни ўтказиш қоидаси билан болаларни таништириш, 2—3 марта ўйинни боришини дефектолог кўрсатиши лозим. 0ъйинда мустаҳкамланадиган сўзлар рўйхати олдиндан белгилаб олинади. Ҳар бир боланинг нутқий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ўйинга жалб қилинади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling