Ўзбекистон республикаси олий уа ўрта махсус таълим вазирлиги
(машинанинг ғилдираги, одамнинг
Download 1.53 Mb.
|
MAKTABGACHA TA\'LIM MAXSUS METODIKA 2 KITOB (Кириллча)
(машинанинг ғилдираги, одамнинг ко ъзи, уйнинг эшиги, деразалари ва бошқалар).
Фазовий муносабатлар бузилишидан ташқари, мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар расмларида предмет шакли ва қисмлари ўзига хос тасвирланади. Одатда, улар машғулотда чизишни ўрганган предмет шаклларини тўғри тасвирлайдилар. Агар предмет улар томонидан аwал чизилмаган бўлса, расмдаги унинг шакли бузилади. Қисмлар жойлашувини фазодаги ва шаклдаги бузилиши натижасида болалар, кўпинча, оз фурсат ўтса-да, ўз расмларини танимайдилар. Элемент бўйича кўрсатиш, диктант йўли билан таълим амалга оширилса, ақли заиф болалар сужетли расм чизиш ва лой ёки пластилин билан нарса ясаш даражасига ўтмайдилар, айниқса, ўз хоҳишига кўра тасвими бажара олмайдилар. Уларнинг расмларида тирик мавжудод тасвири учрамайди, меъёрда ривожланаётган болаларнинг доимий тасвирлаш обекти бўлган одам танаси тасвирини ҳеч қачон чизмайдилар. Ақли заиф болаларда тасвирий фаолият мазмуни камбағал, улар кундалик ҳаёт, ўйин тажрибаси, машғулотлар билан боғланмаган бўлади. Улар олиб бориЖган ўқитиш билан чегараланадилар. Болаларда машғулотдан ташқари вақтда чизиш хоҳиши ҳам кузатилмайди. Доимий равишда тасвирлами кетма-кетлигини кўрсатиш, уларда мустақил тасвирий фаолиятни шакллантиришни таъминламайди. Шу билан бирга ақли заиф болаларнинг тасвирий фаолиятидаги кўриб ўтилган камчиликларни мумкин қадар юмшатиш ва бартараф этиш, расм чизишга қизиқишни уйғотади ва психик жараёнлари ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Тасвирий фаолият машғулотларини ташкил этиш Таълимнинг биринчи икки йилида расм, лой иши, аппликатсия ва қуриш- ясаш машғулотларини тарбиячи олиб боради. Ҳафтада 4 марта машғулот ўтказилади (барча фаолият турларига биттадан машғулот тўғри келади). Таълимнинг учинчи йилидан бошлаб қуриш-ясаш машғулотини ўқитувчи дефектолог олиб боради, тарбиячи эса фақат болаларни тасвирий фаолиятга ўргатади (ҳафтасига 4 та машғулот: лой ёки пластилиндан нарса ясаш ёки аппликатсия ҳафтада 1 та, расм 3 марта, шулардан 1 та предметли, 1 та сужетли, 1 та декоратив). Ҳамма машғулотлар куннинг биринчи ярмида, гуруҳчалаига бўлинган ҳолда олиб борилади. 1—2 йил таълим олаётган болалар гуруҳида машғулотлар 15—20 дақиқа давом этади, 3—4 йил таълим олаётганларда 35 дақиқагача давом этади. Машғулот ўтказиш учун болаларнинг стуллари тарбиячи столи олдига ярим доира шаклида қўйилади. Стуллами бундай жойлаштириш фронтал машғулотда якка ишлаш имконини беради: ҳар бир бола ишни қандай бажараётганини кўради, натурани у барча болалаига яхши кўриниши, кўз ўнгида бўлиши лозим; тарбиячи столига шундай жойлаштириш керакки, машқлар ўтказиш учун керакли ўйинчоқлами жойлаштириш зарур. Машғулотлар, одатда, қуйидаги тартибда қурилади: Таwорлов қисми. Суҳбат, тайёр тасвирни кўздан кечириш, тарбиячининг болалар ҳаётидаги вазиятни қоғозга бўёқ билан ёки доскага бўр билан тасвирлаш, эртак ёки ҳикоя ўқиш, предмет (шакл, ранг, катталик бўйича элементламинг мослиги, фазода жойлашганлиги) хусусиятлами идрок этишни ривожлантиришга доир ўйин ва машқлар ўтказиш, кўрув- ҳаракат координатсияларини шакллантириш тайёрлов даврининг мазмунини ташкил қилади Асосив а исм. Предметли расм чизиш, лой ёки пластилиндан нарса ясаш, аппликатсия ишларини бажаришдан аwал натура таҳлил қилинади. Унда предметли лой иши, расм чизиш, аппликатсиядан аwал натурани таҳлил қилиш, қуриш, ясашдан олдин намунани таҳлил қилиш, сужетли расм чизиш, лой ёки пластилин, аппликатсия ишларининг мазмуни режалаштириш амалга оширилгач, болаларнинг мустақил фаолияти бошланади. Машғулот болалар фаолиятини баҳолаш ва тайёр ишни таҳлил қилиш билан якунланади. Таълимнинг ҳамма йиллари учун машғулотларга асосий талаблар қуйидагилар: Таклиф этилаётган вазифаларга болалар қизиқишини ўстириш; мос ҳиссий ҳолатни яратиш; болалар фаолиятга керакли мотиватсияни (кўпинча ўйин) таъминлаш. Шу муносабат билан ҳар бир машғулотнинг бошланғич босқичини тўғри ташкил этиш жуда муҳим. Болаларда тасвир обектига, сужет мазмунига нисбатан қизиқиш уйғотиш, сужетли расм чизиш, лой ёки пластилин билан ишлаш босқичида қизиқарли мазмун акс этиш талабини шакллантириш муҳимдир. Болаларда идрок этилган фаолиятни ривожлантириш учун вазифа бажаришда мустақилликни шакллантириш бўйича тизимли иш олиб борилади. Фақат шундай шароитдагина ақли заиф болалар сужетли ва мавзуга оид расм, лой ёки пластилин, аппликатсия бўйича нарсалар ясаш даражасига ўтадилар. Тасаwури бўйича нарсаларни тасвирлашда бутун тасвирни барча хусусиятлари билан мустақил тасвирлаш хусусиятига эга бўладилар. Болаларда ўз тасвирий тажрибаларини сўз билан ифодалаш қобилиятини ривожлантиришга асосий эътибор қаратилади. Тасвиминг мазмунини бир неча содда гап билан баён қилиш, улар нимани ясашгани, чизишгани, ёпиштиришгани ҳақида ҳикоя қилиб берадилар. Болаларга аwал педагог ёрдамида, кейин мустақил равишда ўз фаолиятларини режалаштириб олишга ўргатилади. Сўз ёрдамида режалаштириш болаларда тасаwур бўйича чизиш, ясаш, ёпиштиришни ривожлантириш, тасвиминг вазифасини ажратиш, машғулотнинг якуний босқичини мақсадга йўналтирилган ҳолда ўтказиш, яъни бажарган тасвирларини баҳолаш учун катта аҳамиятга эга. 0ъзларининг тасвирий тажрибаларини сўз билан ифодалаш қобилиятларини ривожлантиришга, чизган, ясаган, елимланган нарсалари ҳақида сўзлаб беришларига, тасвир мазмунини бир неча содда гапларда етказиб беришларига катта эътибор қаратилади. Ҳар бир боланинг олдида турган фаолиятларини элементар режалаштириш (аwал тарбиячи билан, кейин мустақил) ҳам эътиборсиз қолдирилмайди. Ақли заиф болаларнинг 4 йил мобайнида тасвирий фаолиятларини шакллантириш жараёни қуйидаги босқичлардан иборат. Таълимнинг биринчи йили пропедевтик характерга эга. Бу вақтда болаларга турли тасвирлами идрок этишга ўргатилади, тасвирий фаолият восита ва материаллари билан таништирилади, кўрув-ҳаракат координатсияси ривожлантирилади. Бу вақтда тарбиячи болаларни ўз хоҳиши билан тасвирий фаолиятга киришиши учун кўп чизишига шароит яратади, лой ёки пластилин билан ясайди, кўради. Таълим йили охирида болалар малакаси примитив тасвирлаш даражасига етади. Таълимнинг биринчи йилида болаларнинг катталаига тақлид қилиш ва намуна асосидаги ҳаракатлари қўлланилади. Таълимнинг иккинчи йили турли предметларни тасвирлаш малакаларини ўзлаштириш даври сифатида кўриш мумкин. Предметли чизиш, лой ёки пластилин билан ишлаш, аппликатсия фақат асосида ўтказилади. Мақсадга қаратилган предметни натура таҳлил қилиш асосида болалар расм чизадилар, ёпиштирадилар, қурадилар, бу ишлар тарбиячи раҳбарлигида бажарилади. Болаларга асосий қисмни ажратиш, предметни шакли, ранги, элементлар жойлашишини кўра олиш ўргатилади. Бу барча хусусиятлар ва сифатлар текшириш жараёнида аниқланади, улар сўзда кейин тасвирда намоён бўлади. Предметлар билан таништиришда предметларни бутун ҳолда идрок қилиш, унга ижобий-ҳиссий муносабатлами шакллантиришга диққат қаратилади, бунинг натижасида болалар томонидан бажарилган тасвирларнинг сифати яхшиланиб боради. Шу вақтда болаларни ҳажмли ва текис намуналами таҳлил қилишга ўргатилади. Учинчи ва тўртинчи таълим йили сужетли расм чизиш, лой ёки пластилиндан нарса ясашни ривожлантириш, шунингдек, болаларнинг ижодий ишларини ривожлантириш даври ҳисобланади. Бу вақтда болаларни олдиндан режалаштириш, фикрларини англаш, тасвирларни солиштириш, ўзи ва ўртоқларининг ишини баҳолашга ўргатилади. Табиий равишда тасвирий фаолиятнинг мавзулари кенгаяди. Болаларни расм ва лой ёки пластилин билан ишлаш сужетли-ролли ўйинлар, ҳикоялар, эртаклар, таниш шеърламинг мазмунини тасвирлашга ундайди. Катта гуруҳларда болалар бўш вақтларида хоҳишларига кўра чизиш, ясаш имкониятлари бўлиши учун тасвирий фаолият бурчаклари ташкил этилади. Ҳар бир болада расм учун ўз албоми бўлиши керак. Улар алоҳида варақларда бўлмаслиги керак, чунки бу бола фаолияти характерига таъсир кўрсатади. Ақли заиф болаларда тасвирий фаолиятни ривожлантириш ишининг муваффақияти кўп жиҳатдан таълим методларига, машғулотларда иш турларини тўғри танлашга, ҳар бир боланинг якка хусусиятига ва имкониятларига боғлиқ бўлади. Тасвирий фаолиятга ўқитишнинг тайёргарлик босқичи Кўрсатилганидек, таълимнинг биринчи йилини болаларда тасвирий фаолиятни ҳосил бўлишига тайёргарлик сифатида қараш мумкин. Таълимнинг биринчи икки ойида тарбиячидан машғулотларни ташкил қилишга катта эътибоми талаб қилади. Бу давр—тайёрлов даври дейилади. Бу вақтда тайёр тасвирларни, предмет хусусиятларини идрок этишни ривожлантириш бўйича узвий иш олиб борилади, оддий расм, лой иши, аппликатсиялами бажаришга тайёргарлик амалга оширилади. Тайёрлов босқичи мобайнида болаларга ўзлари чизиши, қуриши, ясашига қизиқиш уйғотиш, тайёр тасвирларга (китобдаги расмлар, тарбиячи чизган расмлар) диққатларини жалб қилиш, энг оддий тасвирларни таниш, предметларни ўйнаш, тасвирлар билан ҳаракатлар бажаришга ўргатиш, махсус ўйин ва машқлар ўтказиш йўли орқали амалий ҳаракат жараёнида предметларнинг асосий хусусиятлари билан таништириш қўл ва кўзнинг ўзаро мос ҳолда ҳаракатланишини ривожлантириш (кўрув— ҳаракат координатсияси), қалам, бўёқ, мўйқалам, лой, пластилин, қурилиш материаллари билан таништириш ишлари олиб борилади. Коррексион-тарбиявий характердаги масалаларни ечишда болалар толиқмаслиги, балки машғулотини қувонч билан давом эттиришини хоҳлашлари учун машғулотларга кўп ўйин дақиқаларини киритиш керак. Бу даврда машғулотни умум қабул қилинган кўринишида тасвирлаб бўлмайди. Предметлар билан ўйнаш, масалан, машғулот бошида ёки агар навбатдаги предметни тасвирлаш керак бўлса, машғулот ўртасида ўтказилиши мумкин (Машғулот мавзуси битта эмас, бир неча бўлиши мумкин, масалан «ўйинчоқлар», «Идиш-товоқлар» ва ҳоказолар). Болалар предмент хусусиятларини идрок этиш ва кўрув-ҳаракат координатсияларини ривожлантириш машқлари ҳам машғулот бошида ёки охирида ўтказилиши мумкин. Ҳар бир машғулотда ақли заиф болаларнинг ҳиссий, сенсор, ақлий ва жисмоний ривожланишига таъсир қиладиган бир туркум вазифаламинг ҳал қилиниши муҳимдир. Тайёрлов даврида тавсия этиладиган баъзида иш турларини кўриб чиқамиз. Болаларда мустақил тасвирий фаолият вужудга келиши учун улар катталарнинг қандай чизаётгани, қураётганини кўришлари керак. Бундай имкониятни яратиш таълимнининг бошланғич босқичининг асосий вазифаларидан биридир. Катталарнинг болалар учун чизишлари, расм намуналари, катталар фаолиятини кузатиш — буламинг барчаси бир турдаги ишлар ҳисобланади. Болалар диққатини предметлар тасвирига, шунингдек, турли кўринишлар, болалар ҳаётидан қисқа намойишларга жалб қиладилар. Изланувчан тарбиячилар, одатда, ўйинчоқлар танлашга эътибор билан ёндашадилар, улар гуруҳда мавжуд ўйинчоқлардан болаларда алоҳида ҳиссий муносабат уйғотувчи, чиройлиларини танлаб оладилар. Тарбиячи доскага бўр билан чизади. Расмлар схема тарзида бўлиб, ифодаланган вазиятнинг характерловчи энг асосийсини акс эттириши лозим. Бу расмнинг мазмуни секин-аста мураккаблаштирилиб борилади: болалар алоҳида рўзғор буюмлари ёки ўйин ҳаракатларидан сужетли ўйин, экскурсия кабилами акс эттирадилар. Расм чизиб тарбиячи ўз ҳаракатларини ҳиссий ҳикоя қилиш билан уйғунлаштиради: нима чизаётганини тушунтиради, ҳосил бўлаётган тасвир элементларини номлайди, шунингдек, уламинг тасвирланаётган вазиятдаги аҳамиятини тушунтиради. Масалан, тарбиячи болаларни ўтқазиб, уларга мурожаат қилади: «Болалар, бугун биз сизлар билан ўйнадик, ким копток ўйнади? Наргиза сенми? Мен ҳозир Наргизани қандай копток ўйнаганини чизаман. (доскага бўр билан чизади). Бу Наргизанинг янги кўйлаги, Наигиза сенинг кўйлагингга нима тикилган? (қизга мурожаат қилади) Бу нима? Жўжами? Мана менда ҳам жўжа ҳосил бўлди... Мана копток... Наргиза ма коптокни (коптокни чизади) ушла. Наргиза (яна қизга мурожаат қилади), кўрсатчи, коптокни сен қандай ўйнадинг? Ушла болалар, қаранглар! Мана Наргиза копток билан ўйнаяпти... Яна кимни чизиширрми хоҳлайсизлар? Ботир сен қайси ўйинчоқ билан ўйнадинг? Машина билан? Уни ол... Қани у билан қандай ўйнадинг? Болалар у машина билан қандай ўйнаяпти? Ҳа уни юргизяпти. Мен ҳозир Ботир машинани қандай юргизганини чизаман. Ҳамма менга қарайди, тўғри чизаяпманми, йўқлигини айтади. 0ъхшадими?» ва ҳоказо. Ушбу мисолда катталарнинг диққати болаларнининг идрокини яратилаётган тасвими максимал даражада тушунтиршга қаратилади (тарбиячи ҳамма вақт болаларга «Кўрсат-чи, «қандай ўйнадинг?» таклифи билан мурожаат қилади). Чизиш жараёнида болалар расмдаги қизни гуруҳдаги қизнинг номи билан аташ, тасвими предметнинг номи билан аташни таъкидлайди. Шу билан бирга, расмда боланинг ҳаётий тажрибаси (ўйин)ни қандай беришни кўрсатади. Маълумки, ақли заиф болалар тасвирларга ҳиссиётсиз муносабатдалиги билан характерланади, бундай ишни ўтказиш, болалар учун ҳаёт мазмунининг акси бўлиб қолганлиги сабабли, расмга ўзгача муносабатни шаклланишига олиб келади. Ҳатто ёмон сўзлашувчи болалар ҳам, ўзлари учун одатий бўлмаган фаолликни намойиш қилиб, қайси бири машинани, қайсиниси белкуракни чизилганлиги ҳақида баҳслашадилар. Катталар тасвирий фаолиятини кузатиш болаларни атроф воқеаларга диққатини жалб қилади, шунингдек, тасвими тушунишга таъсир қилади. Бундан ташқари, болалар диққати тасвир учун кенг танловдаги мавзулар билан жалб қилинади. Болалар катталарнинг ўз фаолиятида атрофдаги ўраб турган ҳамма нарсалами акс эттираётганини кўрадилар. Натижада уларда предметли эмас, сужетли илк тасвирлар ҳосил бўлади. Тарбиячи илтимосига кўра болалар тасвир учун мавзулар «ўйлаб топа» бошлайдилар. Ақли заиф болалар тасвирий фаолиятни эгаллашда ишнинг бу тури юқори самаралилигига қарамай афсуски, мактабгача тарбия муассасаларида бу иш туридан кам фойдаланилади. Бундай ҳолатни тушунтириб, катталар чизишни яхши билмасликлари, хунук чизишдан уялишларини айтадилар. Ҳақиқатдан ҳам барча катталар ҳам рассомлик қобилиятига эга эмас. Бироқ схематик расм чизиш учун алоҳида қобилиятли бўлиши шарт эмас: болалар учун доимий чизиш давомида катталар тасвирий малакалами ривожлантирадилар — уларда штрихга ишонч уйғонади, қўл ҳаракатларини кўриб назорат қилиш, кўз билан чамалаш малакалалари чархланади. Ақли заиф болалар кўпинча тасвирга доир бўлмаган предметларнинг функсионал вазифасини тушунмайдилар, бу ўйинчоқ ва предметлар билан ноадекват (уларнинг хусусияти ва вазифаларини ҳисобга олмай) ҳаракатларини бажаришлари билан ажралиб турадилар. Предметнинг ўмини босувчи нарсаламинг ўзига хос хусусиятларини тушунмагани каби тасвиминг ролини ҳам яхши тушунмайдилар (ҳаттоки, пластилиндан ясалган ясама ва кубиклардан ясалган қурилишлами билмайдилар). Болаларда тасвирланган предметларнинг аслини тушуниши учун, аwал уларни предметлар билан ўйнаш (ўйинчоқлар), кейин эса худди шундай тасвирлашга ўргатилади. Қурилмалар, лойдан ишланган ясамалар билан ўйин ҳаракатларини бажариш асосан мотор характердаги қийинчиликлар билан боғлиқ. Болаларга предмет ёки ўйинчоқни ишлатиш усулларинигина ўргатиб қолмасдан, балки бевосита ҳаракатлами бажаришга ўргатилади. Масалан, пуфакни ўртоғига ирғитиб, уни стол орқасига ўтиб кетмаслигини таъминлаш; машинани гаражга қўяётиб, уни бузиб юбормаслик. Машғулотларда ўйин ҳаракатларига ўргатиш бошланғич босқичда аҳамиятли ўринни эгаллайди. Бу ерда болаларнинг ҳаракатлари катталарга тақлид асосида қўлланилади, лекин кўпинча тарбиячи бола билан ҳаракатлами бирга бажаришга тўғри келади. Тайёрлов даврининг охирига келиб болаларнинг катталарга тақлид қилиши ривожланиб, биргаликдаги ҳаракатлардан фақат янги ҳаракат турларини эгаллашда фойдаланилади. Агар лой ва пластилиндан ясалган ясамалардан ўйинчоқ сифатида фойдаланилса, расм ва аппликатсияда бошқача йўл тутилади. Расм ва аппликатсияда реал предметни кўра олишга ўргатиш учун, уларда текисликдаги тасвими тушунишни шакллантириш учун бу тасвирлами бир қатор бошқа предметлар билан солиштирадилар, қатордан уларни танлаш амалга оширилади. Тасвирлаш учун, одатда, бир эмас бир қанча предметлар танланади. Масалан, тарбиячи столга 3-4 хил кичик ҳажмли ўйинчоқларуи қўйиб, улардан бирини қоғозга фламастер билан тасвирлайди. Болалар тасвими таниб, номлайдилар. Сўнгра тарбиячи тасвими бирон-бир болага бериб тааллуқли предметга қўйишни таклиф этади. Бу ерда бу вазифани қандай бериш муҳим. Тарбиячи болага савол билан мурожаат қилади: «Мен нима чиздим? (ёпиштирдим)», сўнгра жавобни тасдиқлайди ёки рад этади. «Енди ўйлаб кўр, расмни қаерга қўйиш керак? Бу ергами? Балки бу ергами? 0ъйлаб кўр». Машғулот давомида тарбиячи бола имкониятига қараб предметлар сонини кўпайтириб боради. 0ъқитишнинг бошида болалар расмлами қоғозга жойлаштиришни тушунмайдилар. Улар предметларни қатордан танламайди, балки катталар кўрсатган ташқи ҳаракатларнигина идрок қилиб, тасвирни хоҳлаганича жойлаштиради. Тарбиячи болага кўрсатиши ва солиштириш ишораси ёрдамида бу усулга ўргатади: «Бу ерда нима чизилган? Тўғри арча. Бу ерда арча қани? Кўрсат. Тўғри, арчани қаерга қўямиз? Кўрсат. Ана энди қўйишинг мумкин». Шуни ўзидаёқ яна қандайдир предмет тасвирланиб, боладан уни топишни сўралади ва уни жойлаштириш таклиф қилинади. Энди катталар ёрдамисиз ўзи мустақил бажаради (ишора орқали таққослаш, жойлаштириш, номлаш, танлаганини тушунтириш). Бу турдаги ишни ўтказишдаги энг кенг тарқалган хатолардан бири қуйидаги ҳисобланади. Боладан тарбиячи қоғоз варағида нима чизганини сўраб мурожаат қилади, жавоб олинади: «Тўғри мен пирамида чиздим, энди пирамидани пирамида устига қўй», деб айтади. Бу кўрсатмада қатордаги предметларни танлашга берилган масаланинг тайёр ечими мавжуд бўлиб, болалар доим жойлаштиришни тўғри бажарадилар. Бироқ боланинг тарбиячи кўрсатмаларисиз қандай йўл тутиши номаълум. Тарбиячи қатордан предметларни ажратиш масаласини бола жойлаштириш вазифасини бажариб бўлгандан кейин ўрнини ёки ўзини бошқа предмет билан алмаштириши, бошқаларини қўйиши ҳам мумкин. Тарбиячи кейинги предметни тасвирлашга ўтади. Кейин бошқа болага жойлаштиришни амалга оширишни сўрайди. Зарурият бўлса, яна ўргатишга ўтилади. Бунда фақат номлабгина қолмасдан, балки кўрсатиш ва таққословчи ишоралардан ҳам фойдаланилади. Машғулотда фақат шу вақтда расм ёки аппликатсия билан иштирок этаётган бола эмас, балки барча болаларнинг диққати фаоллаштирилади. Танлаш шартларини вақт ўтиши билан предметлар сонини кўпайтириш ёки болаларнинг янги, кейинроқ ақлий ҳаракатларини эгаллашларига таъсир этувчи сифат ўзгаришларини киритиш орқали мураккаблаштирилади. Бунинг учун болалар диққатини нафақат бошқа қатордаги предметлардан керагини ажратишга, турли предметлардан турли белгиларни (ранг, шакл, ҳажм ва ҳ.к.) ажратишга жалб қилинади. Ташқи кўринишдан бу иш етарли даражада қийин ҳисобланади. Масалан, машғулотнинг мақсади асосий белгилардан бири ҳисобланган предметнинг рангига болалар диққати қаратилади. Стол устида битта белгиси бўйича фарқ қилувчи бир турдаги предметлар турибди (бу ҳолатда ранги бўйича). Пирамидалар қизил, сариқ кўк, оқ. Тарбиячи вараққа аwал кўк рангли қалам билан чизади. Шундан кейин болалардан пирамида қандай рангда чизилганлиги сўралади ва ҳоказо. Болалар диққати бир-биридан фарқ қилувчи белгиларга қаратилади. Болалар мустақил равишда предметларнинг фарқларини ажратиши ва унга таяниб, жойлаштиришини амалга оширади. (Бу расм қаерга тўғри келади? Уни қаерга қўямиз? Бунга тўғри келадими? Йўқ. Бу еигачи? Ана энди тўғри. Нима учун? Чунки бу кўк пирамида, мен ҳам шундай кўк рангда чиздим.) Педагог аwал тушунтиради, болалар эса фақат қайтарадилар: Бунда болалар керакли рангларнинг номини биладими ёки йўқми бунга қаралмайди, асосийси ҳаракатни бошлашдан аwал таклиф қилинаётган предметлар диққат билан кўриб чиқилиб, ўзлари асосий фарқ қилувчи белгини кўришлари, кўрсатиш ишораси билан тасвими мос предметга таққослайдилар. Худди шу тамойилга асосланиб, болаларни предмет шаклини мўлжалга олиш ўргатилади. Бунинг учун фақат шакли жиҳатидан фарқ қиладиган предметлар танланади (ҳажми, ранги бир хил бўлиши керак). Булар шар, кубик бўлиши, тўғри тўртбурчак, доира, учбурчак, юлдуз шаклига эга бўлган дидактик материал тўпламидаги предметлар бўлиши мумкин. Таклиф қилинган предметлар ичидан болалар расмда тасвирланган предметни танлаб, ажратилган фарқли белгиси асосида мустақил предметни топадилар, аппликатсия ёки расмга жойлаштирадилар. Махсус ўвинлар ёрдамида болалар турли шакллар, ранг, катталиклами солиштириш, фарқлаш, идрок қилишни машқ қилдирадилар. Бундай ўйинлар, одатда, машғулот босқичлари орасида ёки унинг бошида қўлланилади. Улар кўп вақтни олмайди, лекин унинг учун етарли даражада тайёргарлик кўриши керак. Уларнинг кўпчилиги асосида намунага қараб танлаш ётади («Худди шундайни бер» тамойили асосида). Расмлардги тасвирлар предметли бўлиши муҳим, чунки фақат геометрик фигура ёки рангли квадратлар тасвирланган расмлар болаларда кам қизиқиш уйғотади. Предметлар тасвирланган расмлами эса худди шакл ва рангни ажратиш учун қўллагандек, бошқа мақсадларда ҳам қўллаш мумкин. Болалар предметнинг мазмунига кўра турли якка материаллар олганларида ўйин, айниқса, қизиқарли ўтади. Масалан, ўйин мақсади: рангли намунага қараб болаларни предмет танлашга ўргатиш. Бунинг учун тарбиячи 6 та тўплам расм тайёрлайди. Ҳар бир тўпламга бир предметнинг 6 хил рангдаги тасвири чизилган. Бир бола турли рангли кўйлак тасвирини, иккинчиси рўмоллар, учинчиси пайпоқлар, тўртинчиси қўлқоп, бешинчиси туфли, олтинчиси шим тасвирини олади. Олз расмларини болалар олдиларига қўядилар, тарбиячи эса ҳаммаси бир хил рангда бўялган варақни кўрсатиб, болаларга мурожаат қилади: «Олз расмларингизга қаранг. Қайси бири менинг расмимга мос келади? Тўғри. Сен-чи, Наргиза, қара менинг варағим қандай (кўтарган расмга яқин олиб келиб, уни солиштиради ва ҳ.к.)? Албатта йўқ, қарачи сенинг расмларингда нималар тасвирланган? Туфлилар. Қаерда шундай рангли туфли бор? Мана. Энди тўғри. Бу қизил туфли. Нима учун у қизил туфлини кўрсатди? У қандай рангда? Қизил. Лола сенда нима қизил рангда? Қизил рўмол ва бошқалар». Бу машғулотда шакл ва рангни идрок этишни ривожлантириш учун, шунингдек, ҳар бир боланинг ақлий фаолиятини фаоллаштиришга қаратилган коррексион-педагогик ишни кўриш мумкин. Биринчидан кўргазма материалда кўпгина ривожлантирувчи моментлар йиғилган, иккинчидан улардан фойдаланиш жараёнида болаларнинг сўз бойлиги ошади, грамматик формалами тушуниш ва уларни қўллаш яхшиланади, сўзламинг маъноси аниқланади. Ақли заиф болаларда предметларнинг турли хусусиятларини идрок қилишга қаратилган ўйин ва машқлар тизимида қўл ва кўз ҳаракатларини ривожлантириш бўйича ўйинлар асосий ўринни эгаллайди. Бу тасвирий фаолият кейинчалик ёзма нутқнинг ривожланиши учун зарур шартлардандир. Кўзлар қўл ҳаракатларини кузатиши, натижада қўл кўрувга «тобе бўлиши» учун, биринчидан бу йўналишда тизимли ишлаш керак, иккинчидан, одатда, педагоглар махсус дидактик материалга эга бўлиши керак. Бу мақсадда катта ҳажмли қоғозга қалин фломастер билан турли чизиқлар «уоъ11аг» тўғри, тўлқииибимон, зигзагсимон қилиб ўтказилади. Булар асосида болалар масалан, «қўғирчоқни уйига олиб боришлари», «айиқни ўрмонга» ёки «машинани гаражга олиб боришлари» таклиф этилади. Аwал болаларга битта «йўлли» қоғоз таклиф этилади. Улап ҳаракатни қийналмасдан, «йўл»дан чиқиб кетмай бажара бошлаганларида уларга мураккаброқ «уоъ11аг» берилади. Машғулотларида кўрув— ҳаракат координатсиясини ривожлантириш учун бу ерда катталарнинг фантазияси керак. ҚоМланиладиган кўргазмали материаллар якка ёки бутун гуруҳга мўлжалланган бўлиши мумкин. Шу мақсадда турли ранглардаги чизиқлардан иборат катта харита «шаҳар йўллари» қўлланилади. Ҳар бир бола, «автобус ҳайдовчиси», белгиланган жойга ўз йўналиши бўйича ҳаракатланади, масалан, «Ҳайвонот боғи», «Шифохона», «0ърмон» ва ҳ.к. Бола автобусни олиб, ўхшаш тасвирлардан керакли маршрут бўйича кетади. Йўлда у қайд қилинган жойларда, яъни бензин қуйиш шохобчаси, ошхона ва бошқа сервисларда тўхтайди. Бу харитадан турлича ўйинларни ташкил қилиш мумкин: «Болалар велосипедда учмоқдалар» (Сен бугун қаерга бормоқчисан?). Бунда тарбиячи ҳар доим у кетаётиб нима кўраяпти, тушунтириши, нима мақсадда, нима учун йўлда, айтайликки, ошхона ёки дорихона борлигини айтишга болани ундайди. Чизиқлар сонини кўпайтириш, уларнинг йўналишини ўзгартириш мумкин. Турли фломастерларда ёки оч ва тўқ рангдаги бўёқда ёки бир хил рангда йўғон ва ингичка қилиб мўйқаламда чизилгани муҳим. Тайёр чизиқларни кузатишдан болалар турли шаклдаги йўлларни мустақил чиза бошлайдилар. Бундай таълимнинг самарадорлиги бола олдига қўйилган вазифани тўғрилигига боғлиқ. 0ъйин тарзидаги вазифалар болалар томонидан осон ечилади. Масалан, сариқ квадратдан қизил квадратга томон тўғри чизиқ чизиш, вазифасини бажаришда, одатда, болада кам қизиқиш ҳосил бўлади. Бироқ, вазифани «Бу машина оқ бекатдан қизил - бекатгача боради. Йўл-йўлакай у қум олиши керак» каби тарзида берилса, болалар катта қизиқиш билан бажарадилар. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling