Ўзбекистон республикаси олий уа ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.53 Mb.
|
MAKTABGACHA TA\'LIM MAXSUS METODIKA 2 KITOB (Кириллча)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Предметларнинг о ъзига нисбатан фазовий жойлашувини белгилаш
- Вазиватни ташкил қилиш.
- Машқним бориши.
Жойни билиш
0ърта гуруҳда бола у ёки бу предмет ўзига нисбатан қаерда: юқорида, пастда, олдинда, орқада, устида, тагида жойлашганини аниқлай олишни ўрганиши керак. Фазовий йўналишларни фарқ қилишда гавда қисмларини фарқ қилиш, томонлами ўзига нисбатан аниқлаш асос бўлиб хизмат қилади. Олқув йили бошида болаларнинг томонлами ўзларига нисбатан қай даражада аниқлай олишлари текшириб кўрилади ва бу кўникма мустаҳкамланади. 0ънг ва чап қўлни фарқ қилиш машқларига катта эътибор берилади, чунки чап ва ўнг нима эканини билиш мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар учун анча қийинлик қилади: қўл (байроқча, таёқча) билан олдни, орқани, юқорини, пастни, чапни, ўнгни кўрсатиш кўникмалари мустаҳкамланади. Предметларнинг о ъзига нисбатан фазовий жойлашувини белгилаш Болаларни томонлами ўзларига нисбатан жойини аниқлашга, олдинга, орқага, тепага, пастга ва шу каби йўналишлами кўрсатишга ўргатиб бўлгач, уларга предметлар уларнинг қайси томонларида турганлигини (олдинда, олд томонда, орқа томонда, орқасида, ўнгда, чапда, юқорида, пастда) аниқлашга машқ қилдиришга ўтиш мумкин. Аwал болаларга уларнинг қарама-қарши томонларида: олдинда-орқада, юқорида-пастда турган фақат иккита ўйинчоқ ёки буюмнинг жойлашиш ўмини аниқлаш таклиф қилинади. Кейинчалик бу предметнинг сони учтагача кўпайтирилади. Предметлар олдин боладан унчалик узоқ бўлмаган масофада («ёнида») жойлаштирилади. Аста-секин бу масофа орттириб борилади. Дефектологнинг топшириғига биноан бола хонанинг маълум бир жойида туради ва хонада турган нарсаларни ўзига нисбатан қаерда жойлашганлигини айтади. Бола предметларнинг турган жойини аниқлаб бўлганидан сўнг унга ўнг ва чап, кейин эса орқага айланиш таклиф этилади. Кейинчалик бу нарса болаларга предметлар ўзларининг қайси томонларида жойлашганини аниқлашда нисбийлик борлигини тушуниб олиш имконини беради. Бола ёнга бурилса, айиқча энди унинг ён томонида эмас, балки унинг олдида ўтирган бўлади. Болаларнинг ҳаракатлари ва жойдан-жойга ўтиши билан боғлиқ бўлган машқлар энг самарали машқлардир. Предметларнинг турган жойини аниқлаш машғулотларда ҳам, кундалик ҳаётда ҳам амалга оширилади. «Нима қаерда турибди, уни топ», «Ким кетди ва у қаерда турган эди?». Бу каби дидактик ўйинларни ўтказишга катта аҳамият берилади. Ко ърсатилсан во ъналишда ҳаракат қилиш ко ъникмаларини о ърсатиш. Болалар асосий фазовий йўналишлами фарқ қилиш ва номини айтишни билиб олганларидан кейин улар кўрсатилган йўналишда ҳаракат қилишга ўргатилади. Бунинг учун аwал «қаерга борасан, нима топасан?» ўйинидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бу ўйиннинг мақсади — болаларга асосий фазовий йўналишлами амалий фарқ қилишни ва белгилашни машқ қилдиришдир. Вазиватни ташкил қилиш. Дефектолог болалар йўқлигида боланинг турадиган жойини (олдида, орқада, ёнида) тахминий ҳисобга олиб, хонанинг турли жойига ўйинчоқлами яшириб қўяди. Масалан, боланинг олдидаги пардача (қўшимча пардача) орқасига айиқчани, орқасидаги токчага қуёнчани яшириб қўяди ва ҳ.к. Машқним бориши. Дефектолог болаларга топшириқни тушунтириб: «Бугун сизлар яшириб қўйган ўйинчоқларни топишни ўрганасизлар» дейди ва бир болани чиқариб: «Олдинга юрсанг айиқчани топасан, орқага юрсанг қуёнчани топасан. Сен қаерга боришни истайсан ва у ердан нимани топасан?» — дейди. Бола йўналишни танлаб олиши, унинг номини айтиши ва шу йўналишда бориши керак. У ўйинчоқни топгач, қайси ўйинчоқни қаердан топганини айтади («мен орқага юрдим ва токчадан қуёнчани топдим»). Текисликда ориентатсия қилиш, расмлами ўртада, юқорида ва пастда ўзаро жойлашувини аниқлаш кўникмаларини мустаҳкамлаш учун «Жуфт суратлар» типидаги ўйинлар ўйналади. Бола аwал карточкада тасвирланган 3 та ўйинчоқнинг қандай жойлашганлигини таърифлаб бериши, кейин эса жуфт расмлами топиши керак. Ушбу гуруҳда ақли заиф болаларга фазода буюмларнинг «ўзига нисбатан» жойлашиши ўргатилади. Бунинг учун турли машқлар, дидактик ўйинлардан кенг фойдаланилади. Бунинг учун «Нима ўзгарди?» типидаги дидактик ўйиндан фойдаланиш мумкин. 0ъйин болалар олдида турган ўйинчоқларнинг жойлари ўзгартирилмасдан ҳамда ўзгартирилганидан кейинги жойлашувларини топишдан иборат бўлади. Буюмлар аwал бир-биридан узоқ бўлмаган масофада жойлаштирилади. Болалар буюмларнинг жойлашишини аниқлайдилар. Масалан: «Уй қаерда жойлашган?», «Уйнинг олдида нима бор?», «Орқасида-чи?» ва ҳ.к. Болалар атрофдаги буюмларнинг фазовий жойлашувини тушуниб борадилар ва унинг фазодаги жойлашувига богМиқлигини ўзлаштириб оладилар. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling