Ўзбекистон республикаси олий уа ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.53 Mb.
|
MAKTABGACHA TA\'LIM MAXSUS METODIKA 2 KITOB (Кириллча)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иккинчи босаич
Иллустратсивалами ко ърсатиш. Мактабгача тарбия ёшидаги болаларга мўлжалланган китобда иллустратсия бўлади. Иллустратсия матннинг маълум қисмига тааллуқли, қандайдир пайтни тушунтирувчи расмдир. Болалар китобидаги иллустратсия матн билан бир ўринда туради, чунки боланинг ўзи китобни ўқий олмайди, китоб эса унга аwало расми билан мурожаат қилади. Болалар китобдаги расмлами кўздан кечиришни яхши кўрадилар. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар китобларга нисбатан бефарқ муносабатда бўладилар, уларни йиртиш, пала-партиш варақлаб чиқиш каби ҳолатлар кузатилади. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларни китобдан фойдаланиш, расмлами кўздан кечириш, таниш қаҳрамонлами таниб олиш кўникмасини тарбиялаб бориш лозим.
Иллустратсиялар узоқдан яхши кўринадиган бўлса, уни машғулотда болаларга кўрсатиш мумкин. Ақли заиф болалар китобни педагог раҳбарлигида кўздан кечирадилар. Болалар бир вақтнинг ўзида китобни варақлашади, иллустратсиянинг мазмунини сўзлаб беришлари, қизиқ, асосий деталлами сезишлари учун саволлар берилади. Машғулот охирида китобдаги иллустратсиялами кўздан кечириш ҳамиша болаларнинг истагига мос келади, эшитган тушунчани чуқурлаштиради. Шундай қилиб, иллустратсиялардан фойдаланиш масаласи китобнинг мазмунига, тузилишига қараб турлича ҳал қилинади. Нотаниш сўзлами тушунтириш ҳам бадиий асарни тинглашдан олдин, ҳам уни ўқиб бериш жараёнида олиб борилади. Айрим сўзлами билмаслик асар мазмунини тушуниб олишга тўсқинлик қилса, бундай сўзлар олдиндан тушунтириб берилади. Нотаниш сўзлами болаларга олдиндан сайрда, экскурсия пайтида тушунтириш мумкин. Баъзи сўзлами ҳикояни ўқиб бериш жараёнида, нотаниш сўзлами таниш сўзларга таққослаш асосида тушунтирилади: офтоб-қуёш. БОБ. МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ АҚЛИ ЗАИФ БОЛАЛАРНИ ТЕВАРАК-АТРОФ БИЛАН ТАНИШТИРИШ Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларни теварак-атроф билан таништириш курсининг мазмуни ва вазифалари Дастуминг теварак-атроф билан таништириш бўлимида болаларнинг атроф-муҳит ҳақидаги тасаwурларини ҳосил қилишга аҳамият берилган. Болаларни атроф-муҳит билан танишишида олган таассуротлари бола фаолиятига, нутқига катта таъсир этади. Боғчага келган болаларни атроф-муҳитдан олган тасаwурлари жуда тор бўлади. Бу билимламинг торлиги, бир хиллиги ва баъзида нотўғри тасаwур қилишлари боланинг ривожланиш фаолиятига ва нутқининг ўсишига салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун дастурга «Атроф-муҳит билан таништириш» бўлими киритилган. Бу бўлимнинг асосий вазифалари: болаларни атроф-муҳит билан таништириш, теварак-атроф ҳақидаги биринчи тасаwурларини ривожлантириб бориш, уларни ўраб турган нарсалар билан таништириш, жонли ва жонсиз табиатда бўладиган ҳодисалар билан таништириш, ҳодиса ва нарсалар ўртасидаги ўзаро боғИанишни кўра билишга ўргатиш, оддий элементар тушунчалар ҳосил қилишга ўргатиш, болада кузатувчанликни ўстириш, нутқини ривожлантиришлар киради. Атроф-муҳит билан таништиришга: бизни ўраб олган предметлар дунёси, табиий бойликлар, ижтимоий ҳаёт ҳодисалари ҳақида элементар тушунчалар бериш киради. Нутқ ўстириш машғулотлари атроф-муҳит билан таништириш машғулотлари бир-бирини тўлдириб туради. Шунинг учун мавзулар бир- бирига ўхшаб кетади. Лекин ҳар бир бўлим ўзининг асосий вазифаларини бажаради ва ҳал этади. Кичик гуруҳдаги болаларни атроф-муҳит ҳақидаги тасаwурларини кенгайтириб, табиатдаги жонли ва жонсиз табиат ҳодисалари билан таништириш, нарса ва предметлардан тўғри фойдаланишга ўргатиш, уларни нима деб аташни билиш, бошқа ҳар хил гуруҳдаги предметлар орасида бир предметни номи бўйича ажрата билиш, ҳар бир нарсани нима учун кераклигини билиш, табиатдаги нарсалами кузатиш, диққат билан катталаминг нутқини эшитиш ва тушуниш, китоблардаги расмлами кўриш ва ифодалаб бериш, педагоглами исмини билиш, боғча ва турар жойини билиш, одам юз қисмларини ва улами нима вазифани бажаришни билиш, ҳаётдаги бўлаётган ҳодисалами кузатиш бўйича ишлар олиб борилади. Мавзулар ўрта гуруҳда мураккаблашиб боради. Болаларни атроф- муҳитдаги тасаwурини кенгайтириш, жонли ва жонсиз табиат, нарса ва ҳодисалар кузатиш ва кўрганларини гапириб бериш, ота-оналарини ва бошқаларининг касбини билиш, табиатдаги ҳодисаламинг ўзаро боғлиқлигини кўришга ўргатиш, турар жойини, боғчадаги жойлашган жойини мўлжал қила олиш, фасллами белгилари бўйича билиш, предметларни нима учун кераклигини билиш, кийимламинг қисмларини ажрата билишга ўргатилади. Болаларни табиат билан таништиришда дидактик, ҳаракатли ва ижодий ўйинлардан фойдаланилади. Дидактик ўйинлар хотира, диққат, кузатувчанликларини ўсишига ёрдам беради, турли ақлий жараёнлами фаоллаштиради. Табиатдаги меҳнат жараёнида тарбиявий вазифалардан ташқари таълимий вазифалар ҳам ҳал этилади. Болалар ўсимликламинг хусусиятлари ва сифатлари, уларнинг тузилиши ва эҳтиёжлари, ривожланишнинг асосий босқичлари, ўстириш усуллари, ўсимлик ҳаётидаги мавсумий ўзгаришлар ҳақида, ҳайвонлар, уларнинг ташқи кўриниши, ҳаракат қилиш усуллари, ҳаёт тарзлари ҳақида тасаwурга эга бўладилар. Болалар ўсимлик ва ҳайвонлами парвариш қилар эканлар, шу орқали меҳнат малакаларини эгаллайдилар. Болаларнинг тарбиатдаги меҳнати якка топшириқ шаклида ва жамоа меҳнат тарзида ташкил этилади. Болаларни табиат билан таништириш машғулотлари болаларнинг имкониятлари ҳамда ўраб турган табиатнинг хусусиятларини назарда тутган ҳолда изчил шакллантириш имконини беради. Тарбиячи раҳбарлигида гуруҳнинг барча болаларида дастур талабларига мувофиқ элементар билимлар шаклланади ва болаларнинг қобилиятлари маълум система ҳамда изчилликда ўстирилади. Кундалик ҳаётда кузатиш, ўйин, меҳнат вақтида болаларнинг шахсий билимлари йиғилиб боради. Машғулотлар уларнинг билимларини аниқлаш ва бир тизимга солиш имконини беради. Болаларни машғулотларда ўқитиш турли методларда амалга оширилади. Методлар машғулот тури, унинг асосий мақсадига кўра танланади. Машғулотламинг бир хилларида бошланғич билимлар шакллантирилади. Шу мақсадда тарбиячи кузатиш, расмларни кўриш, бадиий асарларни ўқиш, ҳикоя, диафилм ва кинофилмлами кўрсатишдан фойдаланади. Бошқа машғулотларда эса билимлар аниқланади, кенгайтирилади ва чуқурлаштирилади. Айтиб ўтилган методлардан ташқари бу машғулотларда болаларнинг табиатдаги меҳнатидан ҳам фойдаланилади. Учинчи турдаги машғулотларнинг асосий вазифаси — билимларни умумлаштириш ҳамда системага солишдир. Шунинг учун суҳбатлар, дидактик ўйинлар, умумлаштирувчи кузатишлардан фойдаланилади. Меҳнат ва ўйинларда болалар эгаллаган билимларим амалда қўллайдилар. Барча гуруҳларда машғулотларга қўшимча сифатида мақсадли сайрлар ўтказилади. Екскурсия болаларни табиат билан таништирувчи машғулотлар туридан биридир. Экскурсиялар вақтида бола табиат ҳодисаларини, мавсумий ўзгаришлами табиий шароитда кузатиши, инсоннинг ҳаёт талабларига мувофиқ табиатни қандай ўзгартираётганини ва табиат кишиларга қандай хизмат қилаётганини кўриш мумкин. Екскурсия машғулотламинг афзаллиги яна шундаки, унда болалар ўсимлик ва ҳайвонлами улар яшайдиган муҳитда кўриш имкониятига эга бўладилар. Экскурсия болаларга табиатда мавжуд бўлган ўзаро алоқалар ҳақида дастлабки дунёқараш тасаwурларини шакллантириш имкониятини яратади. Табиатнинг гўзаллиги болаларда чуқур ҳиссиётлар уйғотади, ўчмас таассурот қолдиради, эстетик ҳиссиётламинг ўсишига ёрдам беради. Шу асосда она табиатга муҳаббат, унга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, Ватанга муҳаббат шакллантирилади. Мазмунга кўра экскурсиялами шартли тарзда икки турга бўлинади: табиатшунослик бог1, ўрмон, дарё, ўтлоқ ва шу кабиларга, шунингдек, ҳайвонот боғи, ботаника боғига (булар турли мавсумда ўтказилади) экскурсиялар; қишлоқ хўжалик обектлари — дала, паррандачилик фабрикаси, боғ, экинзор ва шу кабиларга катталаминг меҳнати билан танишиш мақсадида уюштириладиган экскурсиялар. Болаларни табиат билан таништириш учун сайрлардан кенг фойдаланилади. Сайрлар вақтида тарбиячи болалар тасаввурининг тажрибаларидан фойдаланилади. Тажриба махсус ташкил этилган шароитларда ўтказиладиган кузатишдир. У предмет ёки ҳодисага фаол таъсир этишни, уларни қўйилган вазифага мувофиқ ўзгартиришни назарда тутади. Бу ўзгартиришда болалар фаол иштирок этадилар. Оғзаки усуллардан фойдаланиш бир қатор вазифалами ҳал этади. Сўз ёрдамида кузатишлар ва табиатдаги меҳнат жараёнида эгалланган, болаларга маълум бўлган табиат ҳодисалари ва ҳайвонлар ҳамда ўсимликлар ҳаётига тегишли фактлар ҳақидаги билимлар конкретлашади, тўлдирилади, аниқланади. Оғзаки усуллар йўли билан болалар янги ҳодисалар ва табиат предметлари ҳақидаги билимлами эгаллайдилар. Бундай ҳолларда оғзаки усулни кўргазмали метод билан қўшиш, расмлардан, диафллм ва кинофилмлардан фойдаланиш зарур. Оғзаки усул табиатда мавжуд бўлган алоқа ва боғлиқликларни чуқурроқ тушунишга, англашга ёрдам беради. Кўрсатмали усуллар. 0ъқитишнинг кўрсатмали усуллари болаларга кузатишлар асосида билимлар олиш имконини беради. Атроф-муҳитдаги нарса ва ҳодисалар ҳамда уларнинг турли-туман моделлари (турли хилдаги кўрсатма-қўлланмалар) кузатиш обектлари ҳисобланади. Бундан ўқитишда кенг фойдаланилади. 0ъқитишнинг кўрсатмали усулларини ўқитишнинг оғзаки усулларидан ажратиб қўйиб бўлмайди. Кўрсатмали қўлланмалами намойиш қилишни ҳар доим педагог ва болаларнинг тушунишлари билан биргаликда олиб борилади. Амалий ишларда миқдорлар ва уларнинг ўлчаниши билан таништиришда, геометрик материални ўрганишда кенг фойдаланилади. Амалий ишларини ўтказиш болаларнинг билим, малака ва кўникмаларини фаол эгаллашларига имкон беради ва билим доираларини кенгайтиради. Амалий иш усули кўникмаларни мустаҳкамлашда ва турли асбоблар билан ўлчаш малакаларини вужудга келтиришда, узунлик учун ўлчов асбоблари тайёрлашда кенг қўлланилади. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларни предметлар олами билан таништириш Теварак-атрофдаги предметлар болалар учун яқин, тушунарли ҳамда уларни ўраб турган муҳитга мосланишларида зарурдир. Эрта болалик даврида предмет — қуролли фаолият жараёнидаги катталар билан ҳамкорликда бола умум ишлаб чиқилган ҳаракатларни эгаллаб боради (Д.Б. Элконик, А.В. Запорожетс, М.И. Лисина). Предмет амалий фаолият инсон ҳаётида катта ўринни эгаллаб, билиш ва ривожланишнинг асоси ҳисобланади. У болаларнинг сенсор ривожланишида, турли фаолиятламинг ҳамда нутқи, тафаккурнинг шаклланиши ва ривожланишида катта рол ўйнайди. А.С, Виготский таъкидлагандек, амалий фаолият асосида нутқ шаклланади, шу тариқа тажрибалар ортиб боради ва кейинги генетик босқичларда ўзининг хулқ- атворини ривожлантиришга имконият туғилади. Амалий кўникмалар боланинг тафаккури ривожида биринчи даражали ўринни эгаллайди. Боланинг биринчи умумлаштиришлари ўз мазмуни ва тизимига кўра амалий фаолиятнинг характерини белгилайди. Умумлаштиришлар предметлар билан фаолият давомида шаклланиб боради. Бола тафаккури, нутқи ривожида ҳал қилувчи шароит ҳаётий — амалий кўникмаламинг тўпланиши ва уларни сўзларда белгиланиши ҳисобланади. Меъёрда ривожланаётган мактабгача ёшдаги болаларни атроф- муҳит билан таништириш бир нечта етакчи психолог ва педагоглар тадқиқотларининг предмети ҳисобланган. Мактабгача ёшдаги болаларнинг ақлий ривожланиши қонуниятларини ўрганиш шуни кўрсатадики, бу ёшдаги болалар мақсадга йўналтирилган таълимда атроф-муҳитдаги нафақат айрим балки умумий нарсаларни ҳам ажрата бошлайдилар. Шунингдек, улар кузатилаётган обектларнинг муҳим хусусиятларини ажрата оладилар (А.А. Венгер, П.А. Галперин, В.В. Давидов, М.М. Калсова, С.А. Новоселова, Н.Н. Паддянов ва бошқалар) мазкур ишга мос ташкилий ва методик масалалар методистлар томонидан ишлаб чиқилмоқда (В.Н. Аванесова, А.В. Василева, В.И. Логинова, М.В. Манкина, А.П. Усова ва бошқалар). Мактабгача тарбия ёшидаги ақли заиф болаларнинг таълим — тарбиясини алоҳида муаммо жиҳатлари А.А.Катаева, Н.Г. Морозова, А.П. Носкова ва бошқалар томонидан илмий жиҳатдан ўрганилган. Баъзи тадқиқотларда турли нуқсонга эга болаларни теварак-атроф ҳақидаги билимларини шакллантириш масаласи ёритиб берилади (Т.Н. Иванова, А.Н. Лукошевичене, Т.К. Улянова, С.Г. Шевченко ва бошқалар). Атроф-муҳитда олган маълумотларни англаш ва уни қайтадан ишлаб чиқариш имкониятларининг камчилиги ҳамда билиш фаолиятининг барча томонларининг ривожламанганлиги сабабли мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар яқин атрофдаги предметлар билан мақсадга қаратилган тарзда таништириш зарурлигини таъкидлайдилар (М.Т. Дулнов, Ч.Г. Ероменко, Н.Б. Луре, Н.Т. Морозова, В.Г. Петрова, Б.И. Пинский, П.М. Стаденко, Ч.М. Саловева, Ж. Шиф ва бошқалар). Ақли заиф болалар меъёрида ривожланаётган ўз тенгдошлари қатори атрофдаги предметларни идрок қилолмайдилар ва ўзаро таъсир жараёнини мустақил равишда ўзлаштиришга қийналадилар. Меъёрида ривожланаётган болалар мустақил равишда катталар ва тенгдошлари билан мулоқотга киришиб, атроф-муҳитни идрок қилиб ва унга таъсир ўтказиш жараёнида билим, кўникма, малакага эга бўлиб борса, ақли заиф болаларда эса бу ҳолат кузатилмайди. Бу эса ақли заиф болаларнинг теварак-атроф ҳақида тасаwури ва тушунчалари камбағал бўлишига олиб келади. Предметлар билан фаолият ақли заиф болаларда предметларнинг хусусиятини билиш шаклланмаганлиги ва предмет билан фаолият қилиши жараёнининг етарли ўзлаштирмаслиги ўйин ва тасвирий фаолияти ривожланмаслигига замин яратади. Ақли заиф болалар теварак-атроф билан ўзаро муносабатдаги ўзига хос қийинчиликлар предметлар олами билан тенглигини педагогик жиҳатдан ташкил қилишда аҳамият талаб қилади. Боланинг ўйин ва амалий фаолиятида фаол ҳаракатлари талаб қилувчи вазифаларни ажратиш ҳамда унинг предметлар ҳақидаги билимларини талаб этади. Кузатишлар шуни кўрсатдики, предметларнинг вазифалари ҳақидаги билимлардан фойдаланишнинг самарадорлиги унинг номини айтиш, нима учун хизмат қилишини билишга боғлиқ бўлмай, балки тажрибага таяниб у ёки бу шароитда амалий ҳаракатларни бажаришга ҳам боғлиқ бўлади. Предметлар билан амалий ҳаракатлар турли вазиятларда мустаҳкамланмаса, бу билим ақли заиф бола томонидан мустақил ўзлаштирилмайди ва янги шароитларда қўлланилмайди. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар меъёрида ривожланаётган тенгдошлари каби бир турдаги предметларни, уларнинг тасвирини биладилар, уларни номлайдилар, аммо ақли заиф болалар бир турдаги предметларнинг асосий белгиларини ажратишда қийналадилар (кам белгиларини кўрсатишади, белгилардан предметларнинг функсионал вазифасини жуда кам ҳолларда номлайдилар). Катта мактабгача тарбия ёшдаги ақли заиф болалар агарда предметлар билан яқиндан таниш бўлса, ундан амалий фойдаланиш тажрибасига эга бўлса, у предметларнинг тузилиши, хусусиятлари ва предметнинг функсияси билан боғлай олади, лекин кўп ҳолларда уларнинг предметлар ҳақидаги билим ва тасаwурлари тўлиқ эмас, предметларнинг функсионал вазифасидан бехабар, амалиёт билан мустаҳкамланмаган ва фрагментардир. Маълумки, ақли заиф бола мустақил равишда кўникмалаига эга бўла олмайди ва умумлаштириб бир бутунни ҳосил қилолмайди, кўп ҳолларда тажрибаси камбағал. Агарда 6—7 ёшдаги меъёрда ривожланаётган бола турли хил вазифалами ҳал қилишда ўзининг предмет ҳақидаги тасаwурларини амалиёт ва кузатувларини турли вазифалами очишда фаол ишга солса, ақли заиф бола бошланғич предметларнинг хусусиятлари ва вазифаларини билиш босқичида бўладилар. Кузатишлар шуни кўрсатадики, бола имкониятларини очиб берадиган йўллардан бири — билим ва тасаwурларини аниқловчи саволлардир. Бу йўл анъанавий ва олигофрен педагогикада тан олингандир. Иккинчи йўл эса турли хил мавҳум танланган амалий вазифалардан фойдаланиш ҳисобланади. Бу усул шарт-шароитда болани фаоллаштиришга ёрдам беради. Амалий оъйин вазиятда бола берилган вазифани ечиш учун мустақилликни юзага келтириш ва ўз тажрибасини фаоллаштириши назарда тутилади. Бундай вазиятлами ташкил этиш, бола фаоллигини, қизиқишини, ҳаракатини, ҳиссий тўлдириб, ижобий натижага эришиши хоҳишини мустаҳкамлайди. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларни предметлар билан таништиришда учта асосий босқич ажратилади. Биринчи босқич — тайёрлов (И ўқув й.) махсус болалар боғчаси шароитига мослашиш учун зарур бўлган атрофдаги яқин предметларнинг бир қисми билан таништиришни ўз ичига олади. Танланган предметларни таништиришни назарда тутади. Танланган предметларни ўрганиш маълум кетма-кетликда олиб борилади: предмет ва унинг вазифаси билан таништириш, боланинг предмет билан фаолияти; боланинг алоҳида бир турдаги предметлар гуруҳи (2—3 та) билан таништириш ва улар билан фаолият бажариш; -асл предметни унинг тасвири билан солиштириш; предмет ҳақидаги маълумотларни мустаҳкамлаш (хусусияти, вазифаси, ҳаракат турлари); предмет ва уларнинг тасвирини сўз инструксияси бўйича танлаш; предметлардан турли ўйин ва амалий вазиятларда фойдаланиш. Асосий диққат предмет ҳақидаги адекват тасаwурлами шакллантириш, уларнинг инсон ҳаётидаги ўми ва ролига, ҳар бир тарбияланувчининг индивидуал тажрибасини бойитишга, шу асосида боланинг ақлий ва нутқий фаолиятини фаоллаштиришга қаратилади. Машғулотларда кўп вақт болаларнинг предметлар билан фаолиятига ажратилади. Предметлар болалар қўлида бир неча марта бўлишдан мақсад уларнинг асосий қисм ва хоссаларини ажратишгина эмас, балки предметларни вазифалари бўйича фойдаланишга ҳам ўргатилади. Педагогларнинг ёрдами шундан иборатки, улар болаларга ҳаракат намунасини айтиб кўрсатадилар, болалар таклиф этилган ҳаракатлами бажариб, ўз ўрнида бу ҳаракатлами номини ўз нутқларида мустаҳкамлаб оладилар, натижада болалар предмет ва унинг номи, характерлар ва уларнинг нутқда сўзлар билан белгиланиши, предмет-ҳаракат-натижа орасидаги боғланишларни эгаллаб борадилар. Секин-асталик билан болаларда катталар раҳбарлигида тажрибалар тўпланиб боради. Идрок ва предметлар билан ҳаракат усулларини ягона комплексга бирлаштириш асосида педагогик жараён ташкил қилинса, яхши натижаларга эришилади, болаларни предметлар ва улардан фойдаланиш йўллари билан таништириш теварак-атрофдаги турли хил фаолиятларда, маиший шароитларда, машғулотларда олиб борилади. 0ъқитиш жараёнининг самарадорлиги педагогнинг ижобий ҳиссий ҳолатини яратиш ва машғулотларга нисбатан муносабатига боғлиқ. Педагогнинг қизиқувчанлиги, эмотсионаллиги, тиришқоқлиги болаларда унга жавобан ижобий реаксияни чақиради. Машғулотлами шундай кетма-кетликда ўтказиш, теварак-атрофдаги предметлар оламида мўлжал олишга, болалар тажрибаси асосида йиғилган тажрибаларни аниқлаш, тизимига солишга, янги билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришга, ҳаётий вазиятларда мавжуд тажрибаларидан фойдаланишга, атроф-муҳит шароитида мослаштириш ва нутқини ўстиришга имкон беради. Иккинчи босаич — «Предметларнинг хусусиятлари билан таништириш» (2—3 ўқув йили). Иккинчи ўқув йилида болалар танишадиган предметлар доираси кенгайиб боради. Болаларни фазода мўлжал олиш усуллари шаклланади, улар ёрдамида эса болалар атроф-муҳитга мослашадилар, предмет билан таништириш, уларни идрок этиш шундай ташкил этиладики, натижада улар фаол характерга эга бўлиб, предметларни текшириш ва уларнинг хусусиятларини аниқлашни ўз ичига олади. Предметнинг у ёки бу хусусиятини аниқлашда ажратилган хусусиятлар сўз орқали ифодаланади ва болаларнинг фаол нутқига киритиб борилади. Кейинги коррексион — ривожлантирувчи ишлар жараёнида предметлар олами билан таништириш бўйича машғулотларда салмоқли ўринни кузатувларни умумлаштириш мақсадида турли хил машқлар, яъни ўрганилаётган обектнинг белгиларини аниқлаш, уларни иккинчи даражали белгиларидан ажратиш, уларни чуқурроқ таҳлил қилиш, уни вазифаларга кўра фойдаланиш малакаларини мустаҳкамлайди. Бундай машғулотлар болаларнинг амалий ҳаракатлари ва кузатишлари асосида предметларни мақсадга йўналтирилган ҳолда изчил таҳлил қилишини ўз ичига олади. Педагог раҳбарлигида ақли заиф болалар предметлар, уларнинг хусусиятларини тасвирлаш бўйича ҳикоя тузишда фаол қатнашишга жалб қилинади. Учинчи ўқув йилида сенсор ва амалий тажрибалами тўплаш предмет амалий фаолият жараёнида рўй беради. Аwал реал предметлар билан ҳаракатлар ташкил этилади, бу ўрганилаётган хоссалами аниқлаш ва уларни фарқлашга ёрдам беради. Бу хоссалами аниқлаш йўллари мустаҳкамланиб, кейин эса бир бутун текшириш жараёни бирлаштирилади. Предмет билан таништиришни тўғри ташкил этиш педагогдан савол ва топшириқлами тўғри тузишни, нарсани диққат билан кўриш, баъзи қисмларини таққослаш, муҳим белгиларини ажратиш кабиларни талаб қилади. Шу туфайли ақли заиф болаларни ўқитиш жараёнига предмет - амалий фаолият киритилиши зарурдир. Обект хусусиятларини ажратишга қаратилган амалий фаолиятни ташкил этиш у билан тажрибалар воситасида амалга оширилиши мумкин. Масалан, контур устидан юргизиш, ўлчаш, устма- уст қўйиб таққослаш ва ўйин характерига эса амалий машқлар («Онамга ёрдам» ва бошқалар) турли вазиятларда реал предметларни танлаш («Чойга керакли нарсалами танлаш») кабилар. Шу каби амалий вазиятлар, турли хил билиш фаолиятига хос саволлар, муаммоли вазиятлар, илтимосларни усталик билан болалар фаолиятига йўналтириб, педагог бола эгаллаган билим ва тасаwурларини, амалий ва нутқий малакаларини ривожлантиришга қаратади. Машғулотлар жараёнида болалар амалий жиҳатдан предметларни гуруҳлашни ўзлаштириб олади. Учинчи босқич — махсус болалар боғчасида ИВ ўқув йилига тўғри келиб, теварак-атрофдаги предметлар ҳақидаги тасаввурларни умумлаштиришга қаратилади. Болалар томонидан ўзлаштирилган теварак- атроф ҳақидаги тасаwурлар, баъзи амалий тажрибалардаги предметлар билан ҳаракатлар асосида тушунчаларни гуруҳлаш, олинган машғулотлами умумлаштириш бўйича иш олиб борилади. Аwал педагог тушунчалар гуруҳи қаторини яратиш намунасини намойиш этади. Кейин намунага асосланиб, ҳар бир тарбияланувчи гуруҳ тузишни ўрганади. Предметлар ва предмет тасвирланган расмлами танлаш жараёнида, болалар тажрибасида мавжуд амалий ўйин вазиятларини баён этиш осонлаштирилади. Болаларда предметларни гуруҳларга ажратиб, асосий диққатини болаларда уни изоҳлаш малакасини шакллантиришга қаратилади. Турли хил предметларни гуруҳлаш жараёнида мактабгача ёшдаги ақли заифболалаига (Бу нима? Нима учун ишлатилади? Қаерга тўғри келади? Нимага?) саволларга жавоб бериш таклиф қилинади, якунловчи қисм сифатида эса, предмет ёки расмни у ёки бу гуруҳга киритади, болаларга ўз ҳаракатларини асослашга, шунга ўхшаш вазифаларни бажаришда маълум тизимга риоя қилишига ўргатилади. Кузатишлар шуни кўрсатадики, ақли заиф болалардаги мавжуд билим ва тасаwури ўзига хос бўлиб, болаларда маълум бир бирламчи умумий предметлар ҳақида тушунчалар бор (номи, қаерда ишлатилиши ва бошқалар), лекин бу маълумотлар, узуқ-юлуқ, ноаниқ, юзаки, боғланмаган. Предметларнинг вазифаси ҳақидаги маълумотлар амалиётда предметлардан фойдаланган ҳолда мустаҳкамланмаган, бир ёқлама, тўлиқ эмаслиги билан изоҳланади. 0ъзлаштириш доираси тор, лекин мақсадга йўналтирилган коррексион - педагогик таъсир кўрсатилса, бу категориядаги болаларнинг потенсиал имкониятлами очиш, уларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш мумкин. Ақли заиф болалар билан ишлашда комплекс жиҳатдан ўқитиш самараллдир. Бу комплекс махсус гуруҳли машғулотлар ўтказиш, бошқа тур машғулотда ва бўш вақтларда ўзлаштирилган билимлами мустаҳкамлаш, луғатни бойитиш, предметларнинг вазифаси бўйича амалиётда фойдаланишни такомиллаштириш ишларини олиб бориш ҳамда бу ишга болаларнинг ота-оналарини жалб этишни ўз ичига олади. Коррексион — педагогик иш жараёнида предмет-амалий ва ҳиссий тажрибалами эгаллаши учун шароит яратиш, уни нутқида сўз билан ифодалаш, атроф-муҳитда мўлжал олишни шакллантириш, эгалланган кўникма, малакалами турли амалий ва ўйин фаолиятларига татбиқ этишга ўргатиб бориш муҳимдир. Махсус мактабгача тарбия муассасаларида коррексион ривожлантирувчи вазифаларни амалга ошириш учун мақсадга йўналтирллган ҳолда ақли заиф болаларни яқин атрофдаги предметлар билан таништиришни ташкил қилиш керак. Атроф-муҳит билан таништириш машғулотларида болаларда ўзларига таниш буюмлар ва ҳодисалар ҳақида тасаwурларини шакллантиришга, шахсий турмуш билан таништиришларига катта ўрин берилади. Болаларда буюмламинг муҳим ва номуҳим белгиси ҳамда хусусиятларини ажратиш; обектларни маълум белгиларга кўра умумлаштириш; гуруҳлаш ва алоҳида-алоҳида қилиб ажратиш предмет ва ҳодисалар ўртасида алоқа ҳамда муносабатларини аниқлаш кўникмалари тарбияланади. Махсус машғулотларда уюшган ҳолда атроф-муҳит билан таништиришнинг роли бу босқичда яна ҳам ортади. Олдинги гуруҳларда бўлганидек, гуруҳ хонасини участкани кўриш, катта ёшлилар меҳнати, транспорт воситаларини кузатиш машғулотлари асосан буюм ва ҳодисалар билан бевосита таништириш ва болалардаги тасаwурлами кенгайтириш мақсадида ўтказилади. 0ъхшаш буюмлами шакли, ишлатилиш ўрни, номига кўра фарқлаш кўникмасини шакллантириш ҳам ўқитишнинг вазифасига киради (стул, табуретка, кресло). Боладан ўхшаш буюмлами ўз жуфтлари бўйича бирлаштиришни, обектларни берилган белгиларга кўра гуруҳлашни талаб қилувчи дидактик ўйинлар ўтказилади («Топ, танла, номини айт»). 0ъйин жараёнида тарбиячи тарбияланувчиламинг буюм нимага мўлжалланганлиги ҳақидаги тасаwурларини аниқлайди, уларга мақсад сари ҳаракат қилишни ўргатади. 0ъйинчоқлар, буюмлар билан таништириш машғулотларида болаларга ранглар ва айрим ранг жилоларини фарқлаш ва номини айтиш (қизил, сариқ, яшил, кўк, оқ, қора) буюмлами айтилиши ва намуна бўйича ёки фақат тарбиячининг айтиб туришига кўра гуруҳлаш машқ қилдирилади. Машғулотларда тарбиячи тарбияланувчиламинг транспорт ҳақидаги тасаwурларини кенгайтиради ва чуқурлаштиради. Улар юк ва йўловчи ташувчи транспортинг ҳар хил турларини билишлари, юк ва йўловчи автомашиналарининг қандай мақсадларга мўлжалланишини фарқлашлари керак. Биринчи машғулотни болалардаги транспорт воситалари ҳақида мавжуд бўлган тасаwурлами аниқлашга бағишлаш мақсадга мувофиқдир. Бу машғулот расм, ўйинчоқлардан фойдаланиб, суҳбат сўзлашув формасида ўтказилади. Иккинчи ва учинчи машғулотнинг асосий мақсади болаларга автобус, трамвай, юк автомобилининг энг аниқ ифодаланган хусусиятларини ажратиб кўрсатишни ўргатишдир. Одатда икки, уч қисмдан ташкил топган бу машғулотларда тарбиячи аwал ўйинчоқлар, расмлами кўрсатади, болаларга транспорт воситаларини айтишни, улар ҳақида гапириб беришни таклиф қилади. Шундан сўнг тарбиячи тарқатма материаллардан фойдаланиб, транспорт воситаларини фарқлаш ва номини айтишни машқ қилишни ташкил этади. Тўртинчи машғулотни болаларда транспорт воситаларини ишлатиш ўмига кўра фарқлаш кўникмасини ривожлантиришга бағишлаш керак. Болаларнинг машғулотларда эгаллаган билим ва кўникмаларини мус- таҳкамлашга доир ишлар машғулотдан ташқари вақтларда олиб борилади. Мактабгача ёшдаги болаларда ота-оналар ҳамда болалар боғчаси ходимларининг меҳнатига ҳурмат билан қараш ҳиссини тарбиялаш муҳим вазифа ҳисобланади. Бу ўринда тарбиячи болалар эътиборини катталар меҳнатига нисбатан ҳурмат ва миннатдор бўлишга лойиқлигини, унинг натижаларга эҳтиёткорлик билан ёндошиш зарурлигини сингдиради. Байрамлар арафасида энага, ҳайдовчи, ошназ ва шу кабиларга совғалар тайёрлаш лозимлигини кичкинтойларга тавсия этиш мумкин. Бунда энг муҳими, бола бу ишлардан мамнун бўлсин ва бажарилган ишдан қониқиш ҳосил қилсин. Сайрлар вақтида тарбиячи транспорт ҳаракатини кузатишни ташкил қилади, болалар эътиборини қайси автомобиллар юк, қайсилари одамлами олиб кетаётганлигига жалб қилади. Болаларнинг билимларини аниқлаш ва системалаштириш учун дидактик («Меҳмонга ким нимада боради?», «Топиб ол ва номини айт») ўйинлами, албом ва расмлами, ўйинчоқлами кўриш ташкил қилинади. Бинони ва болалар боғчаси участкасини кўздан кечириш катталаминг меҳнатини, транспортнинг ҳаракатини кузатиш, ўйинчоқлар, предметлар, расмлами кўриб чиқиш атроф-муҳит билан таништириш машғулотининг мазмунини ташкил этади. Енг муҳими, машғулотнинг биринчи дақиқаларидан бошлабоқ кичкинтойни фаол ишлаига жалб қилишдан иборат. Шу мақсадда бўлажак фаолият учун эмотсионал тайёигарлик кўришдан фойдаланиш тавсия этилади. Болаларда машғулотга қизиқиш уйғотиб, ўқув фаолиятига керакли кайфиятни яратиб, тарбиячи уларнинг олдига аниқ талаблар қўяди. Масалан, «Нимани қаерга қўйиш керак?» дидактик ўйинининг иккинчи қисмида кичкинтойларга қутичадан биттадан предмет олиш ва уларни ишлатилишига қараб қўйиб чиқиш тавсия этилади. Кўрсатмалиликка асосланиб ўтказиладиган бундай машғулотлар жараёнида тарбиячининг таъсирини ҳар бир боланинг фаол фаолияти, нутқи намоён қилиши билан қўшиб олиб бориш мақсадга мувофиқдир. Мактабгача кичик ёшдаги болаларни предметларнинг хусусиятлари билан таништириш учун ўйинлар ва дидактик ўйинчоқлар билан ўтказиладиган машғулотлардан кенг фойдаланилади. Катталаминг бу машғулотлардаги таълимий таъсири бошқача характер касб этади. Машғулотнинг биринчи қисмида бу вазифа тарбиячи намойиш этган матрёшкани кўриб чиқиш жараёнида ҳал этилади. Дастур материали машғулотнинг иккинчи қисмида, яъни болаларга биттадан ўйинчоқ олиб, уни кўриб чиқиш тавсия этилган вақтда ўзлаштирилади ва мустаҳкамланади. Дидактик вазифани предметнинг катталигини тўғри ҳисобга олишни бола ўйинчоқлар билан ўйнаш жараёнида, кичкина матрёшкани каттасининг ичига солганида ҳал этади. Шундай қилиб, тарбиячи аwал болаларга ўйинчоқларни қараб чиқиш имконини беради. Рангли, чиройли ўйинчоқлар болада уларни кўпроқ томоша қилиш истагини пайдо қилади, шунинг учун машғулотда фойдаланиладиган намойиш қилиш ва тарқатиш учун мўлжалланган материал ўзига жалб қиладиган, бежирим бўлиши керак. Чунки болаларни қизиқтирадиган нарсалар уларга шодлик бахш этади. Бир қатор педагогик вазифалар «Қўғирчоқни ухлашга ётқизамиз» ва шу каби ўйин — машғулотларда ҳал этилади. Бу ўйинламинг ўзига хослиги шундаки, дастур мазмуни болаларга бир қатор изчил ўйин ҳаракатлари тарзида берилади ва улар ўйин вазияти билан ўзаро боғланган бўлади. Қўғирчоқ ва бошқа ўйинчоқлар билан фаол ҳаракат қилган ҳолда, бола уй-рўзғор буюмлари, меҳнат жараёнини билдирувчи сўзларини ишлатишни машқ қилади, у ёки бу ҳаракат изчиллигини эслаб қолади. «0ъйлаб топ ва номини айт» типидаги машғулотларда болалар предметларнинг вазифаси билан таништирилади. Бунинг учун тарбиячи турли хил ўйинчоқлар ва предметларни танлайди, кўрсатади ва «Бу нима?», «Нима учун керак?» — деб сўрайди. Агар болалар жавоб беришга қийналишса, тарбиячининг ўзи айтади, тушунтиради ва болалардан такрорлашни сўрайди. Шундан сўнг топшириқ мураккаблаштирилади. Болаларга муайян мақсадда ишлатиладиган предметларни олиб келиш ва номини айтиш тавсия қилинади. Тарбиячи ҳар бир бола билан муттасил мулоқотда бўлиб туриши боланинг теварак-атрофдаги предметларнинг номини айтишига кўмаклашиш; ўйинчоқни жойига қўйиб келиш ёки бирон кишига олиб бориб беришни топтириш; кичкинтойнинг эътиборини атроф-муҳитдаги ҳаётий воқеаларга жалб этиш ва унинг ана шу ҳодисаларга бўлган қизиқишини қўллаб-қуwатлаш; аwал бўлиб ўтган воқеалар ҳақида гаплашиш зарур. Аниқ мақсадга қаратилган иш натижасида бола атроф-муҳит ҳақида ўзи учун ҳаётий муҳим тушунчалами ҳосил қилади. Шу билан бир қаторда унда сенсор ва ақлий қобилият ҳам ривожланади. Предметлар билан таниша бориб, бола уларнинг хусусиятлари ва сифатларини амалий йўл билан билиб олади. Унда умумлаштириш қобилияти шаклланади. Болалар предметларни аниқ бир белгиси, хусусияти, ишлатилишига қараб гуруҳлаш малакасини эгаллаб оладилар. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларни табиат билан таништириш Кичик гуруҳда болаларни табиат билан таништириш жараёнида тарбиячи қатор вазифаларни ҳал қилади: жонсиз табиатнинг баъзи предмет ва ҳодисалари, энг кўп учрайдиган ёрқин гуллайдиган ўсимликлар ҳақида дастлабки тасаwурлами шакллантиради. Кичик гуруҳ болалари шамол ҳақида ўйинлар вақтида билиб оладилар. Ақли заиф болалар билан сайрлар вақтида қоғоз лентанинг шамолда шитирлашини кўриш мумкин. Баргламинг кузда турли рангга буркалиши вақтида болаларни баргламинг ранги, катталиги, шаклини фарқлашларини машқ қилдириш имкони туғилади. Сайрлар вақтида болалар кўпинча қушларни кўрадилар. Болаларни эътиборини қушларга дон бериб кузатишга жалб қилиш мумкин. Қушларга дон бериш жараёнида тарбиячи участкага ҳар хил қушлар учиб келишини айтади. Чумчуқ кичкинагина, кул ранг, сакраб-сакраб юради. Мусича ва чумчуқлар дон ва нон увоқларини чўқиб ейдилар. Болалар ана шундай қилиб қушларни фарқлашни ва уларнинг номини айтишни ўрганадилар. Баҳорда ёрқин баҳор ҳодисаларини: куннинг илий бошлашини, қоминг еришини, майса, барглар, ҳашаротларнинг пайдо бўлишини кузатиш мумкин. Кузатишлар, ўйинлар, меҳнат, фаол билиш фаолиятида болалар қуёшнинг исита бошлаганини билиб оладилар. Баҳорда сув кўп бўлади. Сувнинг хусусиятлари билан болаларни ўйин жараёнида таништирилади. Кўлмакда предметларнинг қандай акс этишини ҳам кўрсатиш лозим. Куз охирида илиқ кунларда ақли заиф болалар сувнинг илиқ ва совуқ бўлишини билиб оладилар. Баҳор охирида болаларни қумнинг хусусиятлари билан таништирилади. Қумнинг сифатини аниқлашда қуйидаги усуллардан фойдаланилади: қуруқ ва нам қумга расм чизишни таклиф этиб, қайси қумга расм чизиш қулай эканлигини танлашни айтади. Кунлар илиши ва ер қуриши билан ҳашаротлар пайдо бўлади. Уларни асрашни дарҳол ўргатиш лозим. Баҳорда участкага қушлар учиб келади. Ақли заиф болаларга катта қора қарғалами, чуғурчуқларни кўрсатиш лозим. Болаларнинг эътибори баҳорда кўп қушлар учиб келишига жалб қилинади. Улар баланд дарахтларга қўнадилар, ин қурадилар, озуқалами излаб ерда секин ёки сакраб юрадилар. • Ёзда табиат билан таништириш учун янги имкониятлар пайдо бўлади. Ёз давомида хиёбонга, ўтзорга мақсадли сайрлами бир неча марта уюштириш мумкин. Ақли заиф болалар асосий билимларини аwалгидек кузатишлар, ўйинлар, табиат бурчаги ва участкадаги меҳнат жараёнида бойитиб борадилар. Сайрлар вақтида болалар об-ҳаво ҳолатини кузатадилар. Тарбиячи болаларга об-ҳавони маълум белгиларига кўра белгилашни ўргатади. Ёзда ўйин ва машқлар вақтида болаларнинг сув, қум ҳақидаги билимлари аниқланади, чуқурлаштирилади. Йилнинг бу фаслида болаларни сувнинг яна бир хусусияти - шаффофлиги билан ҳам таништириш мумкин. Болаларнинг ўсимликлар ҳақидаги тасаwурларини бойитиш мақсадида тарбиячи ёз давомида участкани болалар билан биргаликда бир неча марта айланиб чиқади. Уларнинг эътиборини гулхона, экинзорга ҳамда боғда янги ўсимликлар пайдо бўлаётганига жалб қилади. Сайрлар вақтида тарбиячи болаларнинг эътиборини доимо атроф табиатнинг гўзаллигига жалб қилади, у билан муносабатда бўлишдан шодланиш ҳиссиётини уйғотади. 4—5 ёшли болалар қизиқувчан бўладилар, кўп саволлар берадилар, турли предметлар, уларнинг сифатлари ва хусусиятлари, атроф табиат ва ижтимоий ҳаёт ҳодисалари билан қизиқиб танишадилар, бу ёшдаги болаларнинг диққати анча барқарор бўлиб қолади. Улар энди кузатилаётган ҳодисалардан оддий алоқалами тушуна оладилар. Мана шулар асосида ўрта гуруҳ тарбиячиси болаларни табиат билан таништиришнинг янги вазифаларини ҳал қилади. Болаларни предметлардаги характерли хусусиятларини билишга, предметларни мана шу хусусиятларига кўра қиёслаш ва гуруҳлашга ўигатади. Болалар ўсимлик ва ҳайвонларга қараш бўйича топшириқлами ҳар куни бажарадилар, ўсимликнинг ўсиши учун сув, ёруғлик, иссиқлик кераклиги ҳақидаги дастлабки тасаwурлами эгаллайдилар. 0ъсимлик ва ҳайвонлами кузатиш ҳамда уларни парвариш қилиш жараёнида болаларда табиатга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳиссиёти, табиатнинг гўзаллигини тушуниш тарбияланади. Бу ўринда ҳам болаларни табиат билан таништиришнинг асосий методи кузатишдир. Кузатишлар кундалик ва мақсадли сайрларда амалга оширилади. 0ърта гуруҳда экскурсиялар уюштирилади. Меҳнат топшириқларидан кенг фойдаланилади, булами бажаришда болалар мунтазам жалб қилинади. Меҳнатни ташкил қилиш формалари хилма-хилдир: участкани тозалаш, ўсимликлами экишни бутун гуруҳ билан бажариш, шунингдек, кичик гуруҳ болаларига якка топшириқлар берилади. Дидактик ўйинлар эгалланган билимлами мустаҳкамлаш, аниқлаш ва системага солишга ёрдам беради. Бевосита кузатиш, ўйин ва машғулотлардан ташқари болалар билан бўладиган ишда табиат манзаралари тасвирланган расмлами кўриш жиддий ўринни эгаллайди. Болаларни ҳикоя қилишга ўргатишда, олган билимлами мустаҳкам- лайдиган ва аниқлайдиган, дарахтламинг баргларини тўплашга, улардан коллексия ва гербарийлар ясашга ёрдам берадиган расмлар танлаб олинади. Олрта гуруҳда болаларни ҳодисаларнинг ўзгаришлари, уларнинг ривожланиши билан таништирилади. Кузнинг дастлабки кунларида тарбиячи болаларнинг диққатини илиқ ва қуруқ об-ҳавога, кишиламинг кийимига жалб қилади. Эътибоми қуёш нури участкага қандай тушишига, қуёш нури эрталаб, кундузи, кечқурун қаерга кўпроқ тушишига қаратади. Бошқа сайрларда осмоннинг кўкимтир булутлар билан қопланганлигини қайд қилиш: «Осмонда қора булутни топинг» каби топшириқ бериш мумкин. Сўнгра болаларга қора булут бу ёмғир ёғдирадиган булутлигини тушунтириш мумкин. Ёмғирдан кейин совуқ бўлади, кўлмаклар ҳосил бўлади. Кўлмаклар доимо болаларни ўзига жалб қилади. Кўлмаклар кузда узоқ муддат қуримайди. Болаларга кўлмак офтобдаги ёки соядаги кўлмаклардан қайси бири эртароқ қуришини кузатиш вазифа қилиб берилади. Тарбиячи болаларни сайрга отлантирар экан, болаларга қандай кийиниш лозимлигини ва унинг сабабини ўйлаб кўришни топширади. Шу йўл билан тарбиячи болаларга керакли алоқалами аниқлашни ўргатади. Кузда ўсимликлар дунёсида жиддий ўзгаришлар рўй беради. Болалар дарахтлар баргларининг сарғайишини ва қизаришини кўрадилар; қуёшли очиқ кунларда ранг-баранг тус олган дарахтлами завқланиб томоша қиладилар. Ҳайвонлар ҳаётида ҳам ўзгаришлар рўй беради. Ўрта гуруҳ болаларнинг кузатишлари учун энг қулайи қуш ва ҳашаротлардир. Сайр вақтида тарбиячи болалардан: «Қандай қушлами кўряпсиз ёки овозини эшитяпсиз? Улар кўпми ёки озми?» деб сўрайди. Болалар қушлар камайиб қолди, деб хулоса чиқарадилар. Тарбиячи болалар билан биргаликда табиат бурчагидаги парвариш қилинган ўсимликларни кўриб чиқади. Болалар уларнинг қанчалик ўсганлигини кўрадилар, номларини эсларига туширадилар. Болалар вақти- вақти билан хона ўсимликларини ювадилар. 0ърта гуруҳнинг табиат бурчаги янги балиқлар билан тўлдирилади. Бу балиқларга қанча озуқа бериш лозимлигини тарбиячи кўрсатади. Баҳорда болалар диққатини қушлар жалб этади. Агар яқин атрофда қалдирғоч уяси бўлса, унга бирон мақсадли сайр ўтказилади. Болалар уядан чиқаётган гувур-гувурни эшитадилар, қушларнинг хатти ҳаракатини, шохча ва новдаларни қанчалик тиришқоқлик билан ташиётгани, уяларини тузатишларини кузатадилар. Тарбиячи бу қушларнинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилар экан, қалдирғочламинг муҳим белгиларига, у бошқа қушлардан нимаси билан фарқланишига тўхталади. Болаларга унинг уяси қандай кўринишда эканига қарашни, унинг қандай вижирлашини яхшилаб эшитишни айтади. Ёз - болаларнинг хилма-хил фаолиятлари, ўйин ва эрмаклари билан тўлиб тошган мавсум. Болаларнинг участкада ўтказадиган вақти ҳам ортади. Болалар ёзда об-ҳавонинг ҳолати исиб кетиши, қуёшнинг ёрқин нур сочиши ҳақидаги тасаwуми бевосита фаолияти жараёнида ҳосил қиладилар. Болалар қуёш ёруг1 нур сочган кунда осмоннинг рангини аниқлайдилар, момақалдироқ вақтида осмонга кўтарилиб кетаётган қоп- қора булутлаига қарайдилар, камалакни кўриб қизиқиб қоладилар. Ёзда болалар участкада, дарё, ариқ қирғоқларида тез-тез сув ва қум ўйнайдилар. Сув билан ўйналадиган ўйинлар ўйналаётганда болаларни қандай нарсалар чўкиши, нималар сузишини аниқлаб олишга ўргатиш, улар нима учун сузиши ёки чўкишини аниқлашни тавсия қилиш керак. Сув билан ўйналадиган ўйинлар учун турли хил банкачалар ва варонкалар ишлатилади. Болалар сувни ҳар хил идишларга қандай қуйилишини кузатадилар. Мактабгача тарбия ёшидаги катта болаларда теварак-атрофга бўлган муносабати анча ривожланади. Катта гуруҳда табиат обектларини аниқ ва муҳим белгилари ҳамда боғланишларига қараб, умумлаштириш ва туркумларга ажратиш малакаларини шакллантириш зарур. Болаларни табиат билан таништириш машғулотларида ҳам шунингдек, кундалик ҳаётда — табиат бурчаги ва участкада ҳам давом эттирилади. Тарбиячи теварак-атроф табиат ҳақида аниқ тасаwур ҳосил қилиш, машғулотларда олинган билимлами чуқурлаштириш учун меҳнат, кузатиш, участкада, табиат бурчагида тажриба олиб боришдан кенг фойдаланилади. Болаларни бутун йил давомидаги табиат ҳақидаги билимларини мустаҳкамлаш ва системалаштиришга стол-босма ўйинлари: «Йил фасллари лотоси», «Ботаника лотоси», «Зоология лотоси» ва бошқалар ёрдам беради. Фаслнинг энг муҳим белгиларидан бири кун билан туннинг узун қисқалигидаги ўзгаришдир. Катта гуруҳ болаларга бу ўзгаришни бутун куз давомида кўрсатиб бориш лозим. Бутун куз давомида об-ҳаво кузатиб борилади. Куз бошланишида қуёш ҳали равшан чиқиб туради. Бу кузатишлар болалар кийган кийим билан солиштирилади. Куз учун эрталаб туман тушиши характерлидир. Бу ҳодисани албатта кузатиш керак. Кузнинг дастлабки даврида, об-ҳаво ҳали илиқ, тиниқ вақтида, тарбиячи болалар билан участка бўйлаб мақсадли сайр ўтказади. Бунда ўсимликлардан кузнинг дастлабки белгиларини топиш ўргатилади. Қиш бошланишида куннинг узунлигининг қисқаришини ва навбатдаги кузатишларда унинг ортиб бораётганини белгилаб қўйиш лозим. Қишда участканинг ўзида донхўракка учиб келадиган қушларни кузатиб, болалар учун қизиқарли ва фойдали жуда кўп машғулотлар ўтказиш мумкин. Қаттиқ совуқда чумчуқлар қанотларини тушириб, ҳаракатсиз, хурпайиб қўниб туради, ҳаво исиши билан чирқиллай бошлайди, тез учади, катта читтак шўх чирқиллайди. Баҳорда бошқа мавсумдаги каби жонсиз табиатдаги ўзгаришлар кузатилади. Болаларга баҳорги воқеаламинг аста-секин кўпайиб бориши, баҳор ҳодисаларининг ўзгариши ҳақидаги билимлар берилади. Баҳоминг бошланишидаги характерли воқеа сумалакламинг пайдо бўлишидир. Болалар билан биринчи ёққан ёмғими кузатиш мароқлидир. Баҳорда бу воқеанинг муҳим хусусиятлари, биринчи момақалдироқ қайд этилиб, унинг қандай гумбурлаши эшитилади. 0ъсимликламинг баҳорги дастлабки уйғонишини кўрсатиб тушунтииган маъқул. Баҳор бошида болалар эътибори кўплаб қушлами жонланиб, ҳаракатга тушиб қолганлиги: чумчуқламинг шўх-шўх чирқиллаши, ҳалқоб ерларда чўмилиши; хиёбонларда катта читтакнинг биринчи жарангдор қўшиғи эшитилишига жалб этилади. Болаларни читтакни қўшиғини билиб олишга ўргатиш керак. Баҳордаги энг ёрқин хотира — бу қалдирғочнинг учиб келишидир. Мактабгача тарбия ёшидаги катта болалар билан табиат ҳодисаларини кузатишни ташкил қилиб тарбиячи ўсимликлами мавж уриб ўсиши, гуллаши ва ҳосил бериши, қушлар пайдо бўлиши, кунлар исий бошлаши, ёруғлик ва намликнинг кўпайиши билан боғлиқлигини гапириб беради. Шамолнинг кучини кузатиш қизиқарлидир. Ёзда ёмғими кузатиш давом эттирилади, унинг ўзига хос хусусиятлари: майдалиги, савалаб ёғиши, кучли ёмғир, жала ҳам ёғишини биУб оладилар. Болалар боғчаси участкасида сайр қилиш ҳамда ундан четроқда мақсадли сайр вақтида болалар кўплаб ҳашаротлами кўрадилар. Болалар асалариламинг гулларга қандай қилиб қўнишлари, нектар учун гулламинг ич-ичига кириб боришларини кузатишлари мумкин. Ёзда болалар қушлами яна кузатадилар. Қалдирғоч уяларини кўрсатиб, улар болаларига қанчалик тез-тез овқат олиб келишини аниқлаб оладилар. Тарбиячи қушлар ёзда ҳашаротлар кўп вақтида болаларини боқишларини айтади. Болалар режали тарзда табиат билан таништириб борилса, 6 ёшида уларда табиатдаги турли-туман нарса ва ҳодисалар ҳақида тасаwур тўплана боради. 0ъсимликлами ўстириш ва кичик-кичик ҳайвонлами парваришлашнинг оддий малакаси шаклланади. Мактабга тайёрлов гуруҳда олиб бориладиган иш марказида олинган билимлами бир тизимга солиш ва умумлаштириш, табиат обектлари ва ҳодисалари ҳақидаги оддий тушунча ва мулоҳазалами шакллантириш ётади. Мактабга тайёрлов гуруҳининг ортиб бораётган имкониятлари ишлаш учун фақат табиат бурчаги ва участкадан эмас, энг яқин табиат муҳитлари: боғлар, дала, ўтлоқ, сув ҳавзаси, фермалар, ботаника ва ҳайвонот боғлари ҳамда бошқалардан ҳам фойдаланишга замин яратади. Мактабга тайёрлов гуруҳининг табиат бурчаги доимо янги нарсалар ҳисобига янгиланиб туради. Табиатни ўрганишга оид биринчи машғулот табиат бурчагини кўриб чиқишга бағишланади. Машғулотдан 2—3 кун олдин тарбиячи 1—2 ўсимликни янги ўсимлик билан алмаштиради. Ўсимликлами кўриб чиқиб, таниш бўлган ўсимликлами топиш ва номини айтиб, қандай парвариш қилганликлари айтиб берилади; нималар қилиш зарурлиги аниқланади. Кун узунлигининг қисқариши ва қуёшнинг баландлигини кузатиш ҳам давом эттирилади. Об-ҳаво ўзгаришлари, қуёшнинг ҳолати ва куннинг узунлигини кузатиш давомида тарбиячи ҳар ойда 2—3 марта болалар эътиборини бу ҳодисалар ўртасидаги боғлиқликка қаратади. Мактабга тайёрлов гуруҳ болалари қор ёғиш хусусиятлари билан таништирилади, шамолнинг кучи ва қор қай тарзда ёғиши ўртасидаги боғлиқликни аниқлашга ўргатилади. Мактабга тайёрлов гуруҳ болаларини қорнинг хусусияти билан таништириш лозим. Қишда болалар, худди кеч куздагидек, қушларни қўшимча озиқлантирадилар, олдиндан таниш бўлган қушларни фарқлайдилар. Қиш охирида кун сезиларли даражада узайгани, сумалаклар ҳосил бўла бошлагани, қушламинг овози жонланиб қолганига эътибор берилади. Қиш охирида март бошида дарахт, сим ёғочлар атрофида қор сал эрий бошлайди. Болаларга бу нима сабабли юз беришини ўйлаб кўриш топширилади. Қиш давомида табиат бурчагида болалар ҳайвон ва ўсимликлами парвариш қилишга оид барча ишлами амалга оширадилар. Баҳоминг биринчи даврида тарбиячи болалар эътиборини баҳоминг белгиларига жалб этади. Қуёшни, унинг баландлигини, куннинг узун- қисқалиги юзасидан биринчи ташкилий кузатишни баҳорда кун ва тун баравар бўлган кунларида ўтказиш лозим. Болалар диққати куннинг узая бориши, қорнинг тезлик билан эрий бошлашига жалб этилади. Тарбиячи болаларнинг бу ҳодисалар ўртасидаги боғлиқликни аниқлашларига ёрдам беради. Болалар билан бирга қушларни кузатиб тарбиячи болалар диққатини қушламинг сайраши кишилар ҳаётини қанчалик безаши, улар қанчалик ҳузур ва қувонч бахш этишгагина эмас, балки қандай фойда келтиришига ҳам жалб этади. Ёзда болаларни табиат билан таништиришнинг асосий формаси экскурсия ва мақсадли сайрлардир. Бунда болаларнинг табиат ҳақидаги тасаwурлари бойийди, табиатни эстетик идрок этиши чуқурлашади, улар ўз таассуротларини тасвирий фаолият машғулотларида — расмлари, ясаган нарсаларида акс эттирадилар. Сайрларда қуёшнинг баландлиги куннинг узун-қисқалиги кузатилади. Ёмғими кузатишда болалар унинг кучи ва характерини аниқлашга, камалакка қараб, унинг рангини айтиш, шаклини аниқлашга ўргатилади эрталабки ва кечқурунги шудрингни, туманни кузатиш, унинг ҳосил бўлиш сабабини тушунтириб бериш қизиқарлидир. Болаларнинг диққатини эрталаб кўп ўсимликламинг, гулламинг гултожи очилиши, кечқурун эса ёпилишига тортиш лозим. Айримлари ёмғир олдидан ёпилади. Кунгабоқар эса кун бўйи бошини қуёш томонга ўгиради. Наъматакнинг гули ҳам доим қуёшга қараб туради. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларни ижтимоий ҳаёт ҳодисалари билан таништириш Дефектология фани ва амалиётининг кўп сонли тадқиқотлари шундан далолат берадики, ақли заиф болалар билан эрта олиб борилган коррексион ишлар ўта самаралидир (Л.С. Виготский, Л.В. Занков, П.М. Дулнев). Кичик мактабгача ёшдаги болаларнинг нерв системасининг эгилувчанлиги уларда компенсатор механизмларни ишлаб чиқишни ва бирламчи зарарланиши ёки марказий нерв системасининг ривожланмаганлиги натижасида иккиламчи нуқсонларнинг юзага келишини олдини олади. Мактабгача ёшдаги бола ривожланишидаги синзетив даврлами ҳисобга олиш ва ақли заиф болалар билан уларнинг ривожланишидаги бор имконият- ларига таяниб коррексион ишлами ташкил қилиш ҳолати етук олимламинг ишларида таъкидлаб ўтжлган (А.А. Венгер, О.П. Гаврилушкина, С.И. Давидова, С.Г. Ералиев). А.А. Катаева ва Марозовламинг ишларида ақли заиф боланинг тенгдошлари орасида ўз ўрнини эгаллашни ташкил қилиш жараёнига катта аҳамият берилади. Болаларнинг ижтимоий ҳодисалар тўғрисидаги бошланғич тасаwури «Мен ўзим» иборасини пайдо бўлиши, унинг катталар билан бўлган ўзаро муносабати характерини ўзгартиради ва бола фаолиятининг барча турларига предметлар билан ўйин, тасвирий фаолият, элементар меҳнат ижобий таъсир этади. Шу билан бирга шаклланган ижтимоий ҳодисалар ҳақидаги тасаwурлар болага мактабга борганда янги болалар жамоасига киришиб кетиши учун психологик тайёргарлигини таъминлайди. Ақли заиф болалар мактабга борганда бир томонда билим фаолиятининг ривожламаганлиги билан, иккинчи томондан янги болалар жамоасига киришиб кетиши учун психологик тайёргарликнинг йўқлигидан қийналадилар. Катталар ва тенгдошлари билан мулоқот воситаларининг йўқлиги, мўлжал олишнинг шаклланмаган янги, муаммоли вазиятлар ечимини тушунмаслиги, ақли заиф болаларнинг кўпчилик ҳолларда болалар жамоасидан четга чиқиб қолишига, шу билан мулоқотга имконият- сизлигига, шахсда турли хусусиятламинг, янги фаолиятдан воз кечиш, индамаслик, ҳатто агрессив бўлиш каби ҳолатламинг пайдо бўлишига олиб келади. Ақли заиф болаларда ижтимоий ҳодисалар тўғрисидаги тасаwуми мақсадга мувофиқ шакллантириш муаммоси махсус адабиётларда ҳам етарли даражада ёритилмаган. Шундай қилиб, ушбу категориядаги болаларда ижтимоий ҳодисалар ҳақидаги тасаwурларни шакллантириш борасидаги тадқиқотлар махсус педагогика учун долзарб масалалардан ҳисобланади. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларни ижтимоий ҳодисалар билан таништириш, уларни ҳаётга мослаштириш махсус педагогикада долзарб муаммолардан бўлиб, фақат таълимий жиҳатдан эмас, балки тарбиявий жиҳатдан ҳам муҳим аҳамият касб этади. Мактабгача бўлган даврдаёқ ақли заиф болаларга ижтимоий ҳодисалар ҳақидаги тасаwурларини тўғри йўналтириш уларнинг меъёрдаги тенгдошлари даражасига кўтарилишга рағбат уйғотади. Ижтимоий ҳодисалар ҳақидаги билимламинг бола шахси ривожланишидаги аҳамияти шу билан белгиланадики, улар дунёқарашининг муҳим жиҳати ҳисобланади, шахснинг жамиятдаги эгаллаган ўрнини, унинг мақсадини, йўналганлигини, фаолиятининг ривожланишини белгилайди. Ижтимоий воқелик кишининг жамият ҳаётидаги ранг-баранг фаолиятини ўз ичига олади: одамлар қўли билан қурилган иншоотлар, бинолар, турли корхоналар, муассасаламинг иши, байрамлар, мамлакатимизнинг меҳнат ва сиёсий ҳаётидаги аҳамиятга молик воқеа ва ҳодисалар. Бундай ранг-баранг ва кўп режали ҳодисалар болаларнинг мактабгача тарбия ёшида ҳодисаларни билиб олишида обектив мураккаблик туғдиради. Марказий ҳолатни ажратиб олиш ва унинг моҳиятини очиш, шундан сўнггина мактабгача тарбия ёшидаги болаларни ижтимоий ҳаётнинг турли ҳодисаларини тушунишга ундаш зарурати худди шу эҳтиёж туфайли туғилади. Катталаминг меҳнат фаолияти асосий билиш обекти сифатида кўп режали ва мураккаб ҳодисадир. Унинг муҳим томонларини очишда ижтимоий ҳодиса ҳисобланган меҳнат ҳақидаги тушунчага суянади. Меҳнат тушунчасини мантиқий таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, бу тушунчанинг марказий ядроси инсоннинг меҳнат буюмини асбоблар ва меҳнат ҳаракати ёрдамида кишининг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондирадиган меҳнат натижасига айлантиришдаги алоқаси ҳисобланар экан. Ҳар қандай меҳнат фаолияти ниятдан, меҳнатдан кўзланадиган мақсадни белгилаб олишдан бошланади. Сўнг шу ният, мақсадга мувофиқ материал, асбоблар танланади. Материалга бирор натижага эришиш учун қатор изчил меҳнат ҳаракатлари ёрдамида ишлов берилади. Теварак-атроф билан таништириш ҳозирги кундаги ижтимоий воқеалар билан ҳам узвий равишда боғланади, болаларда уларни воқеалик билан таништириш жараёнида жонажон Ватанга бўлган муҳаббат тарбияланади. Ватанга муҳаббат — энг чуқур ижтимоий ҳислардан биридир. Ватанга муҳаббат ҳисси мактабгача тарбия ёшидаги болаларда катталар томонидан болаларнинг руҳий тараққиётини ва улар тафаккурининг аниқ ва образлилигини эътиборга олган ҳолда маълум изчиллик билан тарбиялаб борилади. Шунинг учун бу ёшдаги болаларда Ватанга муҳаббат ҳиссини уларга яқин ва таниш бўлган аниқ фактлар, ёрқин мисоллар орқали тарбиялаб борилади. Тарбиячилар болаларда ўз оиласига, болалар боғчасига, теварак-атрофга меҳр-муҳаббатини ва уларга содиқ бўлишини тарбиялаб, энг муҳим ижтимоий ҳис бўлган Ватанга бўлган муҳаббатни тарбиялаб боради. Кичик гуруҳда Ватанга муҳаббат ҳисси ўз уйига, боғчасига, тарбиячига муҳаббатини тарбиялашдан бошланади. 0ърта гуруҳда болалар энди кенгроқ доирадаги кишилар билан муносабатда бўла бошлайдилар. Уларда ота-оналари, тарбиячиларидан ўз шаҳри, буюк мутаффаккирларга ҳурмат ва муҳаббат ҳисси тарбияланиб борилади. Боланинг ўзига хос хусусиятини эътиборга олиш унинг ахлоқий тасаwурлари билан аниқ хатти-ҳаракати ўртасида қарама-қаршилик бўлиши мумкинлигини назарда тутиб, кишиларга нисбатан чинакам муҳаббатни тарбиялаш учун уларга ёрдам бериш истагини уйғотишга алоҳида эътибор бериш керак. Катта гуруҳ болаларига уйда оналарига, бувиларига ва оталарига ёрдам бериш топширилади. Бутун гуруҳ болалари билан улар оилада катталарга қандай ёрдам берганликлари тўғрисида суҳбатлашадилар. Онага ҳурмат ва муҳаббатни тарбиялашда 8-март байрамини уюштириш катта ёрдам беради. Байрамга тайёгарлик даврида, уларнинг меҳнати, оиладаги ғамхўрлиги ҳақида суҳбат ўтказилади. Тайёрлов гуруҳидаги болалар билан олиб бориладиган суҳбатларда она меҳнат қилиб, фақат ўз оиласигагина эмас, жамият учун ҳам фойда келтириши таъкидланади. Турли жойларга экскурсиялар уюштирилади. Оилага, боғчага, яқин кишиларга меҳр-муҳаббат ҳисси аста-секин кенгайиб, болаларнинг туғилган шаҳри, қишлоғи жонажон табиатга бўлган меҳри билан қўшилиб кетади. Тарбиячи болаларга шаҳар ва қишлоқлардаги энг чиройли жойларни, майдонлами, кўчалар номлари билан таништириб боради. Тарбиячи «Ватан», «Бизнинг шаҳар», «0ъзбекистоннинг пойтахти — Тошкент», «Шаҳримизнинг энг яхши кишилари» ва шунга ўхшаш мавзу бўйича китоб ва расмлар танлайди, турли албомлар, тайёрлаб таълим-тарбиявий соатлар ўтказадилар. Шунингдек, Республикамиз рамзларидан байроқ, мадҳия, герб ҳақида ҳам тушунча бериб борилади. Тарбиячининг ҳар бир даврда юз берадиган воқеа-ҳодисалар ҳақида болаларга моҳирона ҳикоя қилиб бориши ватанпарварликни тарбиялашда муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Мактабгача ёшдаги болаларни ижтимоий ҳодисалар билан таништириш усулларини танлашда теварак-атрофдаги янги муносабатлар, хусусиятлар билан таништириш, ўрганилаётган обект ва ҳодиса боланинг мақсадга йўналтирилган аҳамияти билан боғлиқ бўлиши керак. Ақли заиф болаларни ижтимоий ҳодисалар билан таништириш жараёни ўқитишнинг турли услубларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади: экскурсия, ижтимоий ҳаётдаги ҳодисалами кузатиш, суҳбатда катталаминг кузатишларини қайд этиш, дидактик ва ҳаракатли ўйинлар, болаларнинг тажрибасини махсус ташкил қилинган саҳналаштиришлар, тажрибани умумлаштириш, бадиий адабиётлами ўқиш, филмлар ва диафилмлар кўрсатиш. 0ъқитишнинг биринчи босқичида тайёрлов босқичи ажратилиб, бунда замр сенсор базани яратиш: предметларнинг шакли, ранги катталигини, ориентирлашни шакллантириш бўйича ишлар олиб борилади. 0ъқитишни ташкил қилишнинг асосий шартларидан бири кўргазмали қуроллар билан таъминлаш бўлиб, бир вақтнинг ўзида сўз билан ифодаланган обектни бевосита кузатиш имконини беради. Коррексион ишда асосий ўрин дидактик ўйинларга ажратилади, улар нутқий мулоқотни оширишга, бола ўзини англашини шакллантиришга қаратилади. Биргаликда олиб борилган фаолият давомида шерикларининг ўзаро мулоқотга қизиқиши ақли заиф болаларнинг кейинги босқичга ўқишга имконият яратади: мулоқотнинг иш юзасидан бўлган кўриниши шахсий иш мулоқотига айланишига шарт-шароит туғилади. 0ъзи ҳақидаги тасаwурлами аниқлаш, мустаҳкамлаш ва кенгайтириш ўз ташқи кўринишининг характерли белгиларини ажратиш ўз фамилиясини билиш ва айтиш; ўз оиласи ҳақида (оиласининг фамилиясини билиш, ота-онаси касбини билиш); кундалик мулоқотдаги яқин кишилар ҳақида; гуруҳдаги тенгдошлари ҳақида (уларнинг исм-шарифини билиш, ташқи кўринишидаги характерли белгилами ажратиш); боғча ходимлари ҳақида тарбиячи исми ва шарифи билан айтиш; дефектолог, энага, ҳамширани, мусиқа раҳбарининг исми ва шарифми айтиш; уларнинг фаолиятини касбига боғлаб айтиб бериш. Кундалик мулоқотда яқин бўлган кишиламинг ўзаро муносабатлари ҳақида тасаwурларини шакллантириш (оила аъзоларига ғамхўрлик қилиш, тенгдошлари билан ҳамкорликда фаолият юритиш, жамоа билан ишлашда, ўз ҳаракатларини тенгдошлари ҳаракати билан мувофиқлаштириш; ўз хулқини педагог талабига бўйсундиришга ўргатиш). Катта эътибор болаларнинг катталар билан ишчан муносабатларини ривожлантирувчи аҳамиятига, болаларнинг ўзи ҳақида фаолият субектда таассурот шаклланишига, кейинчалик шахснинг субектив қимматини оширишга шароит яратишга қаратилади. Инсон ташқи кўриниши ҳақидаги онгли тасаwурни шакллантириш босқичида уни мақсадга йўналтирилган ҳолда идрок қилишга аҳамият берилади. Бунда кўзгу ва суратлар (болаларнинг ўзлари, тенгдошлари, қариндошлари, кундалик мулоқотда яқин кишилари) кенг қўлланилади. Бу босқичда асосий эътибор инсонлар орасидаги ўзаро муносабатлар ахлоқий нормалар ва инсон ҳис-туйғулари билан боғлиқ ижтимоий ва эмотсионал тажрибани йиғиш, умумлаштириш ва мустаҳкамлашга йўналтирилади. Болалар боғчаси жамоасидаги, оиладаги ўзаро муносабатлар ҳақидаги ҳаётий таассуротлами бойитишда болаларнинг қуйидаги ўйин шаклидаги мулоқотлари ёрдам берди: дидактик ўйинлар, саҳналаштирилган ўйинлар, қўғирчоқ театри ва бошқалар. Ҳиссий қулайлик яратилиши болаларнинг ўзаро муносабатларига ижобий таъсир ўтказиб, уларнинг ахлоқий ривожланишига ёрдам беради. Тарбияланувчиларда ҳамдўстлик, ижтимоий хулқ ва меҳрли ўзаро муносабатлар шаклланади. Ақли заиф болаларда ижтимоий ҳодисалар ҳақидаги билим ва тасаwурлар ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Улар болани атроф олам билан ўзаро фаол алоқаси асосида шаклланади. Биргаликдаги фаолият жараёнида катталар билан мулоқот қилиш болалар нутқида қайд қилинган ҳиссий ҳаётий тажрибаларни бойитиш натижасида шаклланади. Ижтимоий ҳодисалар тўғрисидаги тасаwурламинг шаклланганлик даражаси болалар ўйинида жамоанинг ўзаро муносабатларига таъсир кўрсатади. 0ъйиндаги персонажлар ўитасидаги муносабатлами акс эттириш жараёнидаги педагогнинг раҳбарлик ва ташкилотчилик вазифаси болаларнинг келгусидаги фаолиятининг бошқа турлари ва кундалик мулоқотдаги ўзаро муносабатларини белгилайди. Ақли заиф болаларнинг ўзи ҳақидаги ўз эҳтиёжлари ва организмининг функсиялари ҳақидаги тасаwурлами йиғиш ва дифференсия қилишда махсус воситаламинг киритилиши, унга фаолиятнинг барча турларида ўз тенгдошлари билан мулоқот жараёнини яхшилаш имконини беради. Болаларнинг сўз билан мустаҳкамланган ва жамоа фаолияти турларида орттирилган ижтимоий тажриба, уларнинг инсонлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ҳақидаги билимини бойитади. Болаларнинг инсоний муносабатлар тўғрисидаги билим ва таассуротлари мақсадга мувофиқ йўналтирилган, шунингдек, воситалар орқали ташкил қилинган ижтимоий тажрибалар (китоблар ўқиш, эртаклар, кинофилмлар намойиши, мултфилмлар, радио эшиттиришларни эшитиш) орқали тўпланади. Катталар меҳнатини кузатиш давомида болалар тажрибасини махсус ташкил қилиш қуйидагича тажрибада амалга оширилиши мумкин: суҳбат, кузатиш, тажрибани болалар сўзлаб бериши, кичик матнлами эшитиш, сужетли ролли ўйин ташкил қилиш. Еътибор кўрсата билиш, қайғуриш, ғамхўрлик қилиш муносабатларини тарбиялашда муваффақиятли шаклланади. Ана шу асосда бошқа кишиларга нисбатан ижобий муносабатлами тарбиялаш мумкин. Болаларга касбламинг номини (енага, қоровул) тушунтириш мақсадида махсус машғулот уюштирилади. Машғулот давомида болалар педагогнинг «буламинг ҳаммасини ким қилди?» энага нима учун керак? У нима иш қилди? каби саволларга жавтоб берадилар. Ҳайдовчининг касбига тасаwур ҳосил қилиш учун автомобилни бошқариш ҳақида элементар маълумот берилади. Бажариладиган асосий ҳаракатламинг номларини айтишни машқ қилдиради. Болаларнинг олган билимлари мустақил ўйинлар жараёнида мустаҳкамланади. Боланинг меҳнат қуроллари ҳақидаги тасаwурлари «Бил ва номини айт», «Кимга нима керак» дидактик ўйинларда мустаҳкамланади. Биринчи гуруҳ болалар транспорт воситалари ва уларнинг вазифаси ҳақида тасаwур ҳосил қилишлари, уларни билиши ва айтиб бера олишлари керак. Шу мақсадда транспорт ҳаракатини кузатиш тегишли ўйинчоқлар ва расмлами қараб чиқиш уюштирилади. «Бил ва номини айт» типидаги дидактик ўйин машғулотлар ўтказилади. Тасвирий санъат машғулотларида кичкинтойларга тайёр шакллардан автомобил ясашни тавсия қилиш мумкин. Болаларни атроф-муҳит билан таништириш ишида машғулотлардан бўш вақтларга катта ўрин берилади. Болаларнинг эътиборини доимо уларнинг теварак-атрофдаги катталар меҳнатига қаратиб туриш зарур. Тажрибали педагог тарбияланувчиларга мазали овқатлар ошпаз томонидан тайёрланганлигини, энага дераза ойнасини ювиб артганлиги учун гуруҳ хонаси озода ва у о руг ъ бўлиб қолганлигини айтади, янги кўйлакни кийиб келган қизчани пайқайди, кўйлакни унинг онаси тикканлигини болаларга тушунтиради. Болада у ёки бу меҳнат турининг мазмуни ҳақида дастлабки тушунчаламинг шакллана бориши билан бир вақтда ўз атрофидагиларга нисбатан ижобий муносабатнинг, уларга кўмаклашиш истагининг ҳосил бўлиши жуда муҳим аҳамиятга эга. Педагог шу мақсадни кўзлаб болаларга участкани супуришда фаррошга, энагага ёрдам беришни таклиф этади. Тарбиячи болалар билан индивидуал суҳбат ўтказа бориб, улар билан биига расмлами кўриб чиқади, тасвирланган одам нима иш қилаётганини айтиб беришни сўрайди, ҳар бир меҳнат қилувчи кишига нисбатан ўзининг ҳурматини таъкидлайди. Ақли заиф болаларни теварак-атроф билан таништириш асосида нутқини ривожлантириш Теварак-атроф билан таништириш ва нутқ ўстириш машғулотларида болалар нутқ ёрдамида атрофдаги предмет ва ҳодисалар ҳақида маълум билимлами эгаллайдилар. Билиш жараёнлари ва нутқнинг узвий боғлиқлиги бир вақтнинг ўзида болалар нутқини ўстириш ва улами теварак-атроф билан таништириш масалаларини ҳал этиш имконини беради. Оламни идрок этиш давомида катталар бола диққатини теварак-атрофдаги ҳодисаларга қаратишлари, улар ҳақида сўзлаб беришлари лозим. Шу билан бирга катталаминг тушунтиришлари ёрдамида бола ўз таассуротлари орасидан катталар кўрсатаётганларини ажратишни ўрганади, шу тарзда болада билиш қобилияти ривожланади. Бола атроф борлиқдаги предмет ва ҳодисалар билан қанчалик яқиндан танишса, ундаги қизиқувчанлик қанчалик чуқур бўлса, предмет ва уларнинг белгилари билан сўзлар боғлиқлиги шунчалик тез ўматилади. Қизиқиш янги билимлами ўзлаштириш ва шу билимлами сўзлар ёрдамида мустаҳкамлаш имконини беради. Шунинг учун дефектолог ва тарбиячи атроф-олам билан таништириш машғулотларида болалар қизиқишларини орттиришлари ва ўрганилаётган обектлар ҳақидаги билимламинг кенгайиш даражасига кўра болалар нутқини ўстиришлари, яъни коррексион вазифаларни умумривожлантирувчи вазифалар билан биргаликда ҳал этишлари лозим. Махсус таълим режали ва тизимли амалга оширилгандагина самарали бўлиши мумкин. Шунинг учун болаларни атроф-борлиқ билан таништириш жараёнида нутқни ўстириш ишларини коммуникатив малакаларнинг ривожланиш динамикасига мос келувчи маълум кетма-кетликда, яъни нутқий мулоқот малакаларига мос равишда амалга ошириш лозим. Нутқ ўстириш машғулотларининг келгуси мазмуни боланинг атроф- оламдаги предметлар билан танишиш машғулотларида илк бор танишаётган материалини қайтаради, чуқурлаштиради ва тўлдиради. Нутқни атрофдагилар билан мулоқот қилишнинг асосий воситаси сифатида ривожлантириш учун нутқни тушунишни тизимли ривожлантириш ва болаларнинг шахсий нутқий фаоллигини ошириш лозим. Нутқ ўстириш ва атроф-олам билан таништириш машғулотларида ўқитишнинг шундай усулларини қўллаш муҳимки, улар борлиқни янада чуқурроқ англаш ва нутқ ҳамда тафаккурнинг ривожланишига ёрдам берсин. Бунинг учун бир вақтнинг ўзида нутқ ва тафаккуми ривожлантириш вазифалари биргина материалда ҳал этилади. Предметлар билан катталар сингари, болаларнинг ҳам ҳаракат қилишлари катта аҳамиятга эга. Ҳаракатларни эгаллаш мазкур ҳаракатларни англатувчи сўзламинг ҳосил бўлишига замин бўлиб, сўзлами яхшироқ ўзлаштириш имконини беради. Предметлар билан ўйинли ҳаракатларга ўрганиш бола нутқини ривожлантириш учун қўИланилади. 0ъйинга ўиганиш давомида болалар ҳаракат усуллари ва катталаминг предметларни, ҳаракатни, алоқа-муносабатни кўрсатиш давомида қўллаётган сўзлами эгаллайдилар. Шундай қилиб, гап ва ҳикоялами қуриш учун лозим бўлган феълдан иборат луғат тўпланади. Ҳаракатларни ўзлаштирган сари боланинг нутқий фаоллиги ошади, катталар нутқига тақлид этиш қобилияти ривожланади. Нутқ ўстириш ишлари фақатгина машғулотлар ва ўйинлар доираси билан чегараланиб қолмаслиги керак. Нутқий малакалами фаоллаштириш учун барча имкониятлардан фойдаланиш лозим. Болаларни нималарга оъргатиш лозим? Атроф-оламдаги предмет ва ҳодисаларга қизиқишни ривожлантириш асосида болаларни дефектолог, тарбиячилар ва уларни ўраб турган бошқа инсонламинг қаратилган нутқини идрок элислига ўргатиш лозим. Мактабгача ёшдаги тарбия услубиятчиларида шундай ибора мавжуд: «Болалар тинглайдилар, аммо эшитмайдилар, қарайдилар, аммо кўрмайдилар». Шунинг учун нафақат кузатишни, балки кўришни, нафақат тинглашни, балки эшитишни ўргатиш, яъни таълимнинг асоси бўлган идрок этишни ривожлантириш - нутқни тинглаш, унинг мазмунини тушуниш, шунингдек, диққатни жамлаш, нутқни идрок этиш истагини пайдо қилиш ҳисобланади. Дефектолог: «Бўшлиққа гапириш мумкин эмас» деган қоидага амал қилиши лозим. Болаларда нутқни идрок этишга «истак туғилмасдан» гапириш бефойда. Агарда болалар толиқиб қолсалар, уларни фаолиятнинг бошқа турларига жалб этиш ёки улар диққатини нутққа ўзига хос усуллар билан қаратиш керак. Нутқни идрок этишни ривожлантириш болаларнинг болалар уйи ва болалар боғчаси шароитидан амалий фаолиятлари жараёнида амалга оширилади: тарбиячилар ва дефектологлар томонидан барча режим моментлари, ўйинлар, машғулотлар, кузатувлар, экскурсиялар қўлланилади. Қаратилган нутқни идрок этишни ривожлантириш мақсадида катталар нутқини болалар фаолиятини регулатсия этиш воситаси сифатида қўллаш мумкин. Катталар нутқи ўз шакли ва вазифасига кўра болалар ҳаракатини чегаралагани каби («мумкин эмас!») уларни ҳаракат этишга, ҳаракатлар билан мослашиши ва уларни якунлашга ундаши мумкин («қўлларимизни ювамиз», «қўлларимизни юваяпмиз», «қўлларимизни ювиб бўлдик»). Аста-секинлик билан сўз бирикмалари мураккаблашади. Болалар томонидан ҳаракатламинг адекват бажарилишига қаратилган нутқни тўғри идрок этиш ва тушунишдан далолат беради. Шундай қилиб, катталар нутқини идрок этиш болалар нутқини янада мураккаб — бошқарувчи ва режалаштирувчи функсияларини эгаллашга тайёрлайди. Кейинчалик болаларда атрофдаги ҳодисаларга, предметларга, ўйинчоқларга, расмларга, катталарга нисбатан ортиб бораётган қизиқишларини сақлаб турмоқ ва мазкур қизиқиш асосида нутқнинг нисбатан мураккаб намуналарини, шу қаторда гапламинг турли вариантларини идрок этишни такомиллаштирмоқ керак. Катталар нутқини идрок этишни ривожлантириш болаларни мактабгача таълим муассасасида таълим олишларининг барча муддати давомида амалга оширилади. Атроф-борлиқдаги предметлар ва ҳодисалар билан таништириш асосида луғатни бойитиш, сўзламинг лексик ва грамматик маъносини аниқлаш йўли билан нутқий воситалами ривожлантириш амалга оширилади. Кузатилаётган предмет ва уни англатувчи сўз боланинг кўз ўнгида бир вақтнинг ўзида намоён бўлади ва бир бутунлик сифатида идрок этилади. Сўзнинг лексик маъноси предмет ҳақидаги тушунчада мустаҳкамланади. Ақли заиф болалардаги нутқий воситаламинг етарлича эмаслиги узоқ вақт давомида улаига нутқий мулоқотга фаол қўшилиш имконини бермайди. Мавжуд нутқий воситалар асосида нутқий мулоқотни ривожлантириш амалга оширилади. Нутқнинг коммуникатив функсиясини ривожлантиришни нутқнинг вазиятли шаклидан контекстли шаклига асталик билан ўтиш йўли билан амалга ошириш, яъни мулоқотни ривожлантиришни нормада ривожланаётган болалар нутқининг умумпсихологик ривожланиш қонуниятлари асосида қуриш лозим. Болалар нутқи акс этган бўлиши мумкин, нутқнинг мазкур шакли катталар предметни (белги ёки ҳаракатни) номлаб, ўша онда унинг номланиши ҳақида савол берган вазиятда пайдо бўлади. Бола қулай нутқий вазиятда бўлади: предмет кўз ўнгида, жавоб учун сўзни ёдга тушириш керак эмас, у ҳозиргина дефектолог нутқида жаранглади. Болаларни қандай оъргатиш лозим? Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар таълимида қўлланилиши мумкин бўлган нисбатан характерли усуллами кўриб чиқамиз. Таълим усуллари: предметни намойиш этиш ва кўздан кечириш; предмет билан ҳаракатларни бажариш; илтимос, топшириқлар; бола нутқидан сўз, сўз бирикмалари, гапларни қайтариш; саволлар-жавоблар; қўғирчоқ, ўйинчоқ орқали мулоқот; нутқий материални кўп карра такрорлаш; ҳаракатларни шарҳлаш. Предметни намойиш этиш ва кўздан кечириш Предметни намойиш этиш ва кўздан кечиришда муҳим нутқий вазифалардан бири — нутқий воситаларни ривожлантириш, шу қаторда янги сўзлар билан танишиш, уларнинг маъносини аниқлаш ва уларни асталик билан болалар луғатига киритиш вазифаси ҳал этилади. Ушбу вазифадан келиб чиққан ҳолда намойиш ва кўздан кечириш учун гуруҳ хонасида мавжуд бўлмаган янги предметни танлаш керак. Агарда болалар ушбу предметни аwал кўрганликлари тахмин этилса, у ҳолда болалар аwал кўрмаган кўргазмали таянч танланади. Бу ерда таълим жараёнида кўргазмалиликдан фойдаланишда тўхтатилиш мақсадга мувофиқ. Кичик мактабгача ёшдаги болаларни уларни ўраб турган воқеа-ҳодисалар ва предметлар билан танишишда кўргазмали восита сифатида нималардан фойдаланиш мумкин? Бу турли хил кўргазма!и материаллар: реал предметлар, ўйинчоқлар, расмлар бўлиши мумкин. Болалар таълими учун кўргазмали материални танлашга маълум талаблар қўйилади. Бунда табиий предметларни қўллаш мақсадга мувофиқ. Агарда табиий таянч кўрсатиш имкони бўлмаса, у ҳолда уларни предметнинг характерли ташқи белгиларини ифода этувчи ўйинчоқлар, муляжлар билан алмаштириш тавсия этилади (масалан, қуёнча ўйинчоғининг ранги оқ ёки жигарранг, юмшоқ, момиқ материалдан, узун қулоқли ва калта думли бўлиши керак). Бу болада нафақ;: ; предмет ҳақидаги реал тасаwурларнинг шаклланишига, балки нутқий воситаларнинг максимал ривожланиш имконини беради. 0ъйинчоқ қанчалик реал кўринишда бўлса, у шунчалик бола нутқи ва билимларининг бойишига катта имкон беради. Мактабгача таълим муассасаларида табиий кўргазмали таянч сифатида турли фасллар учун моМжалланган болалар кийимлари ва оёқ кийимлари, уй-жиҳозлари, идиш-товоқ предметлари, ўсимликлар (ер майдончасидаги дарахтлар ва буталар ҳамда гуруҳ хонасидаги гулли ўсимликлар), уй ҳайвонларидан мушук ёки кучукни, шунингдек, қафасдаги қушлар, аквариумдаги балиқлардан фойдаланиш мумкин. Расмли материал болалар ўйинчоқ билан танишгандан сўнг қўлланилади. Гуруҳли машғулотда кўргазма учун танланаётган расм барча болалар унда тасвирланган предметларни яхши кўра олишлари учун катта ҳамда рангли бўлиши керак (Масалан, «уй ҳайвонлари», «ёwойи ҳайвонлар» ва б.). Рангли тасвирдаги предметлар афзал, чунки оқ-қора тасвир болаларга уларнинг ранги билан танишиш имконини бермайди, бу эса нутқий воситаларни ва билимлами камбағаллаштиради. Бир вақтнинг ўзида намойиш учун предметли расмлами танлашда уларнинг ҳажм жиҳатидан мос келишига эътибор бериш керак. Масалан, от ва сигирнинг кичик ҳажмдаги расми билан ўрдак, хўрознинг катта ҳажмдаги расмини бир қаторга қўйиб бўлмайди. Болалар предметларни уларни бошқа предмет билан турли белгиларга кўра, шу қаторда ҳажм жиҳатидан солиштииган ҳолда идрок этадилар. Расмлами нотўғри танлаш натижасида болаларда предметларнинг ҳажми хусусида нотўғри тасаwур шаклланади, бу эса албатта тушунча ва нутқий воситаларнинг ривожланишида намоён бўлади. Катталар томонидан намойиш этилган ва номланганламинг барчаси бола учун алоҳида қизиқиш уйғотади. У синчиклаб қарайди, диққат билан эшитади. Катталаминг ўзи ҳам бола учун доимий равишда бирон- бир янгилик, қизиқиш манбайи бўладилар. Албатта болалар танишадиган барча предметлар ёрқин рангда бўлиши керак. Янги предметлар болалар эътиборини ҳам таъм («кўрганларимизнинг барчасини таътиб кўрамиз»), ҳам ҳид («Ҳидлаб кўрчи, олманинг ҳиди қандай?»), ҳам ҳажм жиҳатидан фарқ этиши билан (катта-кичик), ҳам ҳароратига (илиқ-совуқ) ва бошқа сифатлаига кўра жалб этиши мумкин. Шу билан бирга болалар предметни кўришларига қадар диққат ва эътиборларини К итталарнинг ог заки кўрсатмасига таянган ҳолда: «Кўрайлик-чи, бизнср.й қунда имм бо<- •«, «Бугун мен сизънрга бир нарса олиб келдирр.» <Г .мт.^влик-чи, ббнниг олдимизга ким келди?» намоён этишларига эришиш лозим. Намойиш этиш ва кўздан кечириш давомида дефектолог нафақат предметларнинг номлаши, балки уларнинг ташқи белгилари, уларнинг вазифасини айтиши лозим. Сўнг эса болалар диққатини предметнинг у ёки бу қисмини (унинг деталларини) намойиш этишга қаратиш керак. Намойиш этиш давомида болалар баъзан предметни ифодаловчи сўзга, баъзан белгини ифодаловчи сўзга таянадилар. Нутқий воситалами ривожлантиришдан ташқари, машғулотларда мазкур усулнинг қўлланилиши яна бир вазифанинг ҳал этилишига — нутқни идрок этишни ривожлантиришга имкон беради. Агарда мазкур усул таълимнинг бошида қўлланилса, у ҳолда дефектолог асосан ўзи ҳам предметни номлайди, ҳам унинг ташқи кўриниши, вазифаси ҳақида сўзлаб беради. У болаларга тушунишлари мумкин бўлган ва кейинчалик уни ўзлаштириб, мазкур билимларни фаол нутқда ифодалай олиш имконини берадиган материални беради. Болалардан ҳали фаол нутқ талаб этилмайди, бироқ улар дефектолог томонидан таклиф этилган барча намойишларда иштирок этадилар. Нутқ боланинг ташаббуси асосида ҳам пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳолатда бундай нутқ тақиқланмайди, аксинча рағбатлантирилади. Бу эса бошқа болаларда ҳам ташаббуснинг намоён бўлишига имкон яратади. Болаларнинг ташаббусли нутқи ҳеч қандай шароитда чегараланмайди. Кейинчалик предметни намойиш этиш ва уни кўздан кечириш болалар нутқининг фаоллашуви учун ҳам фойдаланилади. Дастлаб болалар фақатгина предметни, унинг белгилари, қисмларини номлайдилар, сўнг мазкур сўзлар гапларда ҳам қўлланилади. Мазкур усулни қўллашда дефектолог нутқи муҳим ўрин эгаллайди. Болалар учун намуна сифатида хизмат қилувчи нутқий воситани тўғри танлаш учун, болалар предметни илк бор кўраётганларини тасаwур қилиш мумкин. Бу катталарга барча лозим бўлган луғатни белгилаб олиш, сўз шакллари ва уларнинг бирлашиш усулларини танлаб олишга ёрдам беради. Предмет билан таништиришни у ҳақида ҳикоя қилиб беришдан бошлаш керак. Ҳикояни нутқий намуна сифатида нисбатан аниқ сўзлами синчковлик билан танлаб ва уларни қисқа гапларга бирлаштирган ҳолда аввалдан ўйлаб топиш керак. Ҳикояда сўзларнинг кўп карра такрорланишини ҳам кўзда тутиш керак. • Турли предметларни кўздан кечиришдаги нутқий ҳаракатларни бир турдаги кетма-кетликда амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Масалан, дастлаб предметни, сўнг — унинг шакли, ранги, ҳажми, таъми ва белгиларини номлаш. Барча предметларнинг намойиши ҳам шу кетма-кетликда кўрилади. Бундай кетма-кетлик мақсадга мувофиқ. Чунки охир-оқибат у тасвирловчи ҳикоя тузишга тайёрлаш учун намуна сифатида хизмат қилади. Предмет билан ҳаракатларни бажариш Предмет билан ҳаракатларни бажаришда предметни намойиш этиш ва кўздан кечиришдаги каби идрокли ва нутқий воситалами ривожлантириш, бола луғатини бойитиш вазифалари ҳал этилади. Биринчи ҳолатда бола аwало предмет ва уларнинг белгиларини ифодаловчи сўзларни эгаллайди, ҳаракатларни бажаришда эса ўз ҳаракатларини, предмет ҳолатини, ҳаракат босимларини ифодаловчи сўзлами эгаллайдилар. Агарда бола предмет билан танишишда турли анализаторларга таянса, у янги сўзни предмет, ҳаракат ёки белги билан нисбатан тезроқ боғлайди. Боланинг нафақат кўриши ёки эшитиши, балки предмет билан ҳаракат этиши; уни ушлаши, пайпаслаб кўриши, силаши, ҳаракатлантириши ҳам айниқса муҳим. Бунда луғат ҳаракатламинг номлари билан бойийди, бу эса болалар фаол нутқида гапламинг пайдо бўлишига имкон беради. Бола томонидан нутқни идрок этиши, ҳаракатларни ифодаловчи янги сўзларни ўзлаштириши ва фаоллашувини ривожлантириш учун қарама- қарши маънодаги жуфт сўзлами қўллаш лозим. Масалан, лозим бўлган кўргазмали таянч-қушчани танлаб, қушча думини қандай тушириб- кўтараётганини кўрсатиш мумкин. Дефектолог буни болаларнинг ҳар бирига қушча билан ўйнашга рухсат берган ҳолда бажариб кўриш имконини беради. Шуни таъкидлаш лозимки, машғулот давомида қатор ҳаракатларни бажариб, болалар эгалланган малакалами мустақил ўйинларига кўчирадилар. Шундай қилиб, ҳаракатларни намойиш этиш ва болалар томонидан ҳаракатламинг бажарилиши нафақат нутқий воситалар ривожланишига, балки болалар ўйинларининг ривожланишига ҳам имкон беради. 0ъйинлами кузатиш шуни кўрсатадики, болалар ўйинчоқ билан ҳаракатларни бажарар эканлар, у билан «сўзлашадилар», шу орқали нутқий фаолликни намоён этадилар, жонсиз предметлар билан нутқий мулоқотда «ўз кучларини синайдилан>. Предмет билан ҳаракатларни бажариш болаларни предмет белгиларини ифодаловчи сўзлар билан таништириш имконини беради. Илтимос ва топшириқларни бажариш хусусиятлари ллтимос ва топшириқларнинг бажарилиши болага қаратилган нутқни тушунишини текширишга ёрдам бериб, болалар шахсий нутқининг фаоллашувига имкон беради. Шу мақсадда боладан нафақат бирон-бир ҳаракатни бажариш, балки ўртоғи ёки катталарга илтимос билан мурожаат этиш, кейинчалик эса у нималарни бажаиганлигини сўзлаб бериш кўрилади. Нутқни ривожлантириш вазифаларини ҳал этиш билан бир вақтда болаларда фазода мўлжал олиш шакллантирилади, чунки болалар томонидан топшириқламинг тўғри бажарилиши уларнинг предметлар номлари, уларнинг белгилари, жойлашуви ҳақидаги билимларга боғлиқ бўлади. Таълимнинг бошида болага бирон-бир илтимосни бажариш таклиф этилади: ўйинчоқни маълум бир жойга олиб қўйиш; копток, қўғирчоқ, машинани олиб келиб бериш; дефектолог болалар ҳаракатларини шарҳлаши мумкин. Кейинчалик илтимос ёки топшириқни бажариш акс этган нутқни қўллаш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Акс этган нутққа ўргатар экан, дефектолог албатта мурожаат намунасини беради. Асталик билан дефектолог мурожаати ҳам, боланинг нутқи ҳам мураккаблашади. Ундалган характердаги мустақил баёнлар болаларда биргаликдаги ўйинга таклиф, бирон-бир нарсага кўмаклашиш каби ўзаро мурожаатларда пайдо бўлади. Бунда ҳаракатлами ифодаловчи сўзлами қўллаш зарурияти туғилади («Кел ўйнаймиз», «Кел кўрамиз»). Болаларнинг ундалган шаклдаги нутқдан фойдаланишларини уни асталик билан мураккаблаштирилган ҳолда қўллаб туриши зарур. Бола нутқидан сўз, сўз бирикмалари, гапларни қайтариш Мазкур усулнинг асосий вазифаси сў7 бирикмалари, гапларни қайтаришга тайёрлашдан иборат. Бола кетидан алоҳида бўғинлами қайтарар эканмиз, биз болаларни мураккаб бўғинли сўзлами, шунингдек, сўз бирикмалари ва гаплардаги боғлиқлигини ўзлаштиришига ва қайта такрорлашга тайёрлаймиз. Бошқача сўз билан айтганда, бўғинлар тизимининг бузилиши ва агромматизмнинг олдини олиш ишларини олиб борамиз. Мазкур усул болалар фаол нутқдан фойдалана бошлаганларидан сўнг, яъни саволга биргина сўз ёки сўз бирикмаси билан жавоб бера олганликларидан сўнг ишда қўлланилади. Бироқ бунда болалар катта қийинчиликлар сезадилар ва турли сўз бузилишларига йўл қўядилар. Болалар жавобларини қайтарар экан дефектолог тўғри талаффузни намойиш этади, болалар диққатини сўзларнинг тўғри тизими ва грамматик безашга қаратади. Мисол қилиб бола нотўғри талаффуз етаётган сўздан ўринни алоҳида интонатсия билан ажратиб кўрсатади. Болалар жавобларини қайтариш шу билан фойдалики, дефектолог керакли сўзни сўз бирикмаси ёки гапга киритиш мумкин. Бунинг ёрдамида дефектолог болалар кейинчалик фойдаланадиган нутқнинг нисбатан мураккаб намуналарини бериш учун шароит яратади. Таълимнинг кейинги босқичларида жавобларни қайтаришдан нафақат пропедевтик мақсадларда, балки болаларни сўзларнинг, сўз бирикмалари, гапламинг тўғри талаффузини машқ қилдириш мақсадида фойдаланиш мумкин. Агарда бола талаб этилаётгн сўзни такрорлашни истамаса, уни мажбурлаш керак эмас, чунки бу негатив реаксияни чақириб, боланинг кейинчалик фаол нутқдан узоқ вақт фойдаланмаслигига олиб келади. Бундай ҳолатда яна бир бор боланинг кетидан тўғри талаффуз эта олмаганларини қайтариш маъқулроқ. Саволлар-жавоблар Мазкур усул биринчи навбатда болалар нутқини фаоллаштириш учун қўлланилади. Савол болаларни оғзаки нутқдан фойдаланишга ундайди. Нутқий коммуникатсияда улар билим ва кўникмаларини текшириш имконини беради. Саволлар ёрдамида болаларда қаратилган нутқ мазмунини тинглаш кўникмасини ривожлантириш мумкин. Бу болаларнинг саволларга тўғри жавоб қайтаришга ўрганишлари учун лозим. Мазкур усулнинг қўлланилиши, шунингдек, болаларнинг турли грамматик шаклдаги сўзлар, сўз бирикмаларини тўғри қўллаш, гапларни қуришда машқ қилишларини назарда тутади. Агарда таълимнинг бошида балаларга ихтиёрсиз баён этишга рухсат берилса, уларнинг ихтиёрий нутқи тақиқланмайди, аксинча рағбатлантирилади ва стимулланади. Кейинчалик эса саволлар айниқса шахсий саволлар болалар нутқи ва фаолиятини бошқаради ҳамда йўналтиради. Сўзлашув диалогик нутқ учун саволларга қисқа, шу қаторда бир сўзли жавобларни қўллаш характерли. 0ъзаро сўзлашаётганламинг бир- бирларини тушунишлари учун бу халақит бермайди. Шунинг учун боланинг савол билан мазмуний бирликдаги бир сўзли жавобини тўлиқ гап сифатидаги жавоб кўринишида қабул этиш керак. Кичик мактабгача ёшдаги болалар мулоқот давомида, шу қаторда катталар томонидан саволлар бериш йўли билан ташкил этишган диалогик нутқда ифодаланувчи қатор ўзига хосликлаига эгалар. Кичик мактабгача ёшдаги болалар учун қўллашда дефектолог саволларнинг 2 турини ажратиш ва улардан турли вазиятларда тўғри фойдаланишни билиши керак; булар — барча болаларга қаратилган савол ва аниқ бир болага берилган шахсий савол. Гап шундаки, бу ёшдан болалар узоқ вақт давомида барча болаларга қаратилган саволни ўзларига тегишли деб билмайдилар. Улар фақатгина шахсий мурожаатларгагина жавоб қайтарадилар. Шунинг учун, барча болаларга савол кўринишидаги мурожаатдан фойдаланишга уни конкрет бола номини айтган ҳолда дарҳол аниқлаштириш керак. Болалар нутқий мулоқотининг ривожланиши учун қуйидаги саволлар гуруҳи нисбатан осон ва долзарб: Бу ким? Бу нима? Қандай предмет? Предмет нима қилмоқда? Саволларнинг биринчи гуруҳи предметларнинг номи ва уларнинг қисмларига доир. Саволлар болалар предметни кузатишлари давомида берилади. Таъриф қисқа ва кенг бўлиши мумкин. Масалан, қисқагина: «Бу нима?» «Чана» — «Қўлқоп»; «Бу Ким?» — «Мушук» — «Кучук» — «Хола» ёки кенг: «Бизга Сардор нимани кўрсатаяпти?» — «Нодиранинг қўлида нима бор?» — «Ушбу расмда нима тасвирланган?». Бир предметни кўздан кечиришда саволлами қуйидаги кетма-кетликда бериш мумкин: «Бу нима?» — «Арча» — «Бу арчанинг нимаси?» — «Танаси» — «Бу нима?» — «Шохлари» — «Арчанинг шохларида нима бор?» — «Игналари». 0ъзларининг жавобларида болалар жонли ва жонсиз предметларнинг номларидан фойдаланадилар. Саволлар турли келишикларда кўргазмали таянч ва у фойдаланиладиган вазиятнинг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда берилади. Масалан, дефектолог болаларга арча ғўдасини кўрсатади. Болалар предмет номини такрорлайдилар, сўнг дефектолог болаларга қўлларини орқаларига беркитишни таклиф этади. Уларнинг орқаларидан ўтар экан, болаларнинг бирининг қўлига ғўдани тутади. Сўнг болалар олдига туриб улардан қўлларини кўрсатишни сўрайди (мурожаат фақатгина индивидуал): «Сардор, сенда ғўдда борми?» «Йўқ» — дейди бола таълимнинг бошида, чунки нисбатан кенг нутқ унинг учун мураккаб. Кечроқ у жавоб беради: «Ғўдда йўқ». Янада кечроқ: «Менда ғўдда йўқ». Саволларнинг иккинчи гуруҳи предметларнинг номи ва сифатламинг номланишига тегишли. Кичик мактабгача ёшдаги болалар таълими жараёнида саволлар конкрет бўлиши ва белгини аниқ ифодалаш керак. Ушбу саволлар предмет шакли, унинг бўёғи, тайёрланган материали, ҳажми, таъмига доир бўлади. Саволлар: қандай, қанақа сўзларидан бошланади. Масалан: «Олма қандай шаклда?» — «Сариқ (қизил, яшил)» кўргазмали таянчга боғлиқ равишда. Таълимнинг бошида «Қандай олма?» деб сўраш мумкин эмас. Ушбу умумий савол болаларга керакли жавобни топиш имконини бермайди. Алоҳида эътибоми предметнинг фазовий ҳажмини ифодаловчи белгиларга қаратиш лозим (ўнг ва чап, баланд ва паст). Предметнинг ҳажмига доир саволларни кичик ёшдаги болаларга аниқ ифодалаш керак. Ундан ташқари саволни ҳажм жиҳатидан сезиларли фарқланадиган иккита предмет мавжуд бўлгандагина бериш мумкин. Бунда сўзларнинг мантиқий маъноси болалар томонидан тўғри ўзлаштирилади. Агарда биргина предмет намойиш этилса, ҳажмга доир саволни бериш тавсия этилмайди. Натижада эндиликда икки эмас, учта предмет солиштирилади (сўнг ундан ҳам кўпроқ) кейинчалик ўртага сўзи кўпроқ ва камроқ сўзлари билан алмаштирилади. Қандай сўзидан бошланувчи саволни беришдан аwал болаларнинг шакл, ранг, ҳажм сўзларининг маъносини тўғри тушунишларига амин бўлиш керак. Агарда болалар сўзлами етарлича аниқ тушунмасалар, улар нотўғри жавобларни қайтарадилар. Юқорида таъкидланганидек, таълимнинг бошида «Қандай копток?», «Қандай шар?» деб со*раш тавсия этилмайди. Бироқ, таълимнинг биринчи йилининг сўнгида болалар предметларнинг хусусиятларини аниқлаштирувчи юқорида санаб ўтилган барча сўз — таърифлами эгаллайдилар, уларнинг маъносини яхши билиб оладилар. Шунинг учун йилнинг сўнгида қандай сўзидан бошланувчи саволларни бериш имкони мавжуд бўлади. Саволларнинг учинчи гуруҳи предметнинг ҳаракатлари ёки ҳолатига доир бўлади. Саволлар бола ёки катталар (ёки катталар бола билан ҳамкорликда) бирон-бир ҳаракатни бажараётганларида ёки уни эндиликда тамомлаганларида берилади. Мазкур саволларни қўллашдаги баъзи қийинчиликлар улар кўпроқ мантиқан ҳаракатга нисбатан ва ҳаракат амалга ошириладиган предметга тааллуқли бўлиши билан белгиланади. 0ъз-ўзига хизмат кўрсатиш жараёнида мазкур саволларни бериш мақсадга мувофиқ: «Биз ювиниш хонасида нима қиламиз?» — ўйин давомида: «Биз қўғирчоқ билан нима қиламиз?» Предметнинг ҳаракати ёки ҳолатига доир саволларни, шунингдек, баъзи расмда тасвирларга нисбатан бериш мумкин: «Қизча нима қилаяпти?» «Чизаяпти», «Буви нима қилаяпти?» — «0ъқияпти». Одатда, машғулотларда биринчи гуруҳ саволлари (Бу ким? Бу нима?), сўнг иккинчи (қандай предмет?) ва кам ҳолатларда учинчи гуруҳ (нима қилаяпти?) саволлари жаранглайди. Саволлами бошқа усуллар: дефектолог ҳикояси, топшириқлар, болалар ҳаракатларини шарҳлаш, предметни кўздан кечириш билан биргаликда қўллаш мумкин. Қўғирчоқ орқали мулоқот (ўйинчоқ) мазкур усулнинг қолланилиши идрокли ривожланишига ва болалар нутқининг фаоллашувига мисол бўлади. 0ъйинчоқ орқали мулоқот нутқий коммуникатсиянинг ривожланиши учун муҳим бўлган тинч вазиятни яратади, шунингдек, предмет билан танишишга катта қизиқиш уйғотади, нутқий воситалами бойитади, болаларда мустақил ташаббусли нутқнинг ҳосил бўлишини тезлаштиради. Мазкур усулни қўллаш давомида болалар нутқни идрок этишни ўрганадилар, сўнг саволларга биргина сўз, сўз бирикмаси ва ниҳоят гап билан жавоб берадилар. Бошқа усуллар сингари, ўйинчоқ орқали болалар билан мулоқот этиш усулини турли-туман машғулотларда ва улардан ташқарида ҳам қўллаш мумкин. Нутқий материални кўп карра такрорлаш Мазкур усул болалар биргина сўзламинг турли сўз бирикмаларида ва турли шаклларда қўлланилганда ўзгаришига диққат билан қулоқ солишлари учун қўлланилади. Нутқий материални кўп карра такрорлашда дефектолог томонидан қуйидаги вазифалар ҳал этилади: болалар томонидан нутқни идрок этишни ривожлантириш, болалар луғатини бойитиш, турли грамматик шаклда сўз ва сўз бирикмаларини тушунишни ривожлантириш, шунингдек, пропедевтик вазифалар ҳал этилади. Машғулот учун нутқнинг намунасини аwалдан тайёрлаш керак. Уни сўз бирикмаси ва қанча биргина Мжъзларни қўбҳган ҳолда мақсадга мувофиқ кўриш керак. Мазкур усул дефектологнинг баёнларини ёки ҳеч бўлмаганда алоҳида сўз бирикмаларини, гапларни ихтиёрий ёдда сақлаб қолишга имкон беради. Бола кейинчалик ҳаракат этадиган ҳар бир предмет ҳақида ҳикоя қилинади: улар ўйнайдилар, улар ҳақида эртак айтадилар, улар мазкур нутқни кузатадилар, айнан улар ҳақида ҳикоя этилаётганлигини эшитиш улар учун ёқимли. Ҳикоя шунингдек, ҳар бир боланинг ҳаракатини бошқаради. Шундай савол туғилади: ақли заиф болаларда сўзларни кўп карра идрок этиш имконини, кейинчалик мазкур сўзни фаол нутққа қўшиш мақсадида қандай ишлар олиб борилади? Болаларнинг сўзларни кўп карра идрок этишларини таъминловчи усуллардан бири, бирон-бир фаолият давомида катталар нутқи бўлиши мумкин. Биз бундай нутқни шартли равишда шарҳловчи нутқ деб атаймиз. Ҳаракатларни шарҳлаш Болалар ҳаракатларини шарҳлаш нутқни идрок этишни турли мураккабликдаги нутқий намуналарни ривожлантириш учун қўлланилади. Мазкур усул пропедевтик вазифалами ҳал этиш учун жавоб беради. Ундан системали равишда машғулотларда фойдаланилиб, болани ҳар қандай кейинги нутқий ривожланиш даражасига тайёрлаш мумкин. Ҳаракатларни шарҳлаш нафақат нутқий материалнинг кўп карра такрорланишини, балки сўзнинг уни англатувчи реал предмет, белги, ҳаракат билан узвий ҳаракат боғлиқлигини таъминлайди. Шарҳловчи нутқ ўз структураси ва ҳиссий бўёғига кўра бир хил эмас. У фактни тасдиқлашни ифодалаши, ҳаракатга ундаши, шунингдек, бола фаолиятини олдиндан пайқаш бошқариш ва баҳолаш функсиясини бажариши мумкин. У бола томонидан мустақил, катталар билан биргаликда бажарилаётган ҳар қандай фаолият билан узвий боғлиқ бўлиши мумкин. Предметлар билан ҳаракатларни шарҳлаш нутқни тушунишни такомиллаштиришга имкон беради. Болалар нутқий воситалар ёрдамида ифодаланувчи нисбатан нозик маъноларга таянишга ўрганадилар: «Сардор стул олдида турибди (стол)»; «Тез бормоқда (секин)»; «Сардор айиқчани столнинг остига қўй (стол устига)». Болаларнинг катталар шарҳловчи нутқини тушунишларидаги қийинчилик жуда кам ҳолатларда учрайди. Чунки унинг мазмуни аниқ кўргазмали материалга таянилган, вазият билан боғланган, бажарилган фаолият билан асосланган. Кичик мактабгача ёшдаги болаларни ўқитишда катталар нутқини қўллаш кўргазмалилик ва фаолиятга таянишни талаб этади. Предметлар билан ҳаракатларни бажариш фақатгина катталар томонидан эмас, болаларни ўзлари томонидан бажарилиши айниқса муҳим. Махсус ташкиллаштиришган вазиятлари шароитида бу нутққа ҳаракатли, амалий характерни беради. Илл БОБ. МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ АҚЛИ ЗАИФ БОЛАЛАРНИ 0ъЙИНГА 0ъРГАТИШ 3.1. 0ъйинга ўргатиш курсининг мазмуни ва вазифалари 0ъйин ривожланишда нуқсони бор болаларнинг асосий фаолиятларидан ҳисобланади. 0ъйин доим ҳақиқий ҳаётни акс эттиради. Демак, ижтимоий ҳаёт ўзгариши билан унинг мазмуни ҳам ўзгаради. 0ъйин маълум мақсадга кўра йўналтирилган онгли фаолият бўлиб, унинг меҳнат билан кўп умумийлиги бор ва ёшлами меҳнатга тайёрлашга хизмат қилади. 0ъйин фаолияти асосида болада ўқув фаолияти ривожланади. Бола қанчалик яхши ўйнаса, у мактабда яхши ўқийди. Шунинг учун болаларнинг ўйин фаолиятини ривожлантиришга аҳамият беришимиз керак. Илк ёшли болалар ўйин фаолиятининг биринчи босқичида таништирувчи ўйин бўлиб, у нарса-буюм-ўйин фаолиятидир. Унинг мазмуни қўл ишидаги мураккаб ва нозик ҳаракатлардир. Кейинги босқич акс эттириш ўйини ҳисобланади. Катталар таълим-тарбиявий ишлами маълум изчиллик билан олиб борсалар, бу ёшдаги болалар нарса ва буюмлар номини, нимага ишлатилишини билиб оладилар ва бу янги билимлами ўз ўйинларида қўллай бошлайдилар. Бу ёшдаги болалар ўйини мазмун жиҳатдан предметли фаолиятини акс эттиради. Болалар ўйинининг яна бир ўзига хос хусусияти унда ҳаракат, сўз ва образламинг ўзаро боғланиб кетишидир. 0ъйинда бола ўзи акс эттираётган қаҳрамоннинг ҳис-ҳаяжони, кечинмалари, ҳаракатлари билан яшайди. Бола ҳеч қачон жим ўйнамайди, битта ўзи ўйнаса ҳам у ўйинчоқ билан гаплашади, ўзи тасвирлаётган қаҳрамон билан мулоқот ўматади, онаси, Ьепюг, шифокои хуллас ҳамина-ҳаиииманинг ўрнига ўзи гапиради. Сўз образнинг яхшироқ очилишига ёрдам беради. Нутқ ўйин жараёнида жуда катта аҳамиятга эга. Нутқ орқали болалар фикр алмашади, ўз ҳис-туйғу, кечинмаларини ўртоқлашади. Сўз болалар ўртасида дўстона муносабатлар ўрнатилишига, теварак-атрофдаги ҳаёт воқеалари ва фактларига бир хилда муносабатда бўлишга ёрдам беради. Болаларнинг ўзи яратган ўйиндан келиб чиқадиган ёки катталар томонидан таклиф этилган ўйиннинг ғояси, мазмуни, ўйин ҳаракатлари, роллар, ўйин қоидалари унинг тузилишини ташкил этувчи қирралардир. 0ъйиннинг ғояси — бу нима ўйнашни белгилаб олиш: «дўкон», «шифохона», «учувчилар, «она-бола» (Оила), «болалар боғчаси» ва шунга ўхшашлар. 0ъйин мазмунига, ғоясига қараб болаларнинг бундай ўйинларини бир неча ўзига хос гуруҳларга бўлиш мумкин: маиший турмушни акс эттирувчи ўйинлар (оила, болалар боғчаси, шифохона ва бошқалар); кишиларнинг яратувчилик меҳнатини акс эттирувчи ўйинлар (метро қурилиши, деҳқонлар меҳнати, уй, фабрикаларнинг қурилиши ва ҳ.к.); д) ижтимоий воқеалами, анъаналами акс эттирувчи ўйинлар (байрамлар, намойишлар, саёҳат, меҳмонларни кутиш ва ҳ.к.) 0ъйинЖаминг бундай бўлиши албатта шартли бўлиб, бир ўйинда ҳар хил ҳаётий воқеалар ҳам акс этиши мумкин. Ғоя ўйиннинг мазмуни, жонли тўқимаси бўлиб, унинг ривожланишини, ўйин ҳаракатларини, болалар муносабатларининг ҳар хиллиги ва ўзаро боғланишини белгилаб беради. 0ъйиннинг қизиқарли бўлиши ва унда болаларнинг қандай иштирок этишлари ўйин мазмунига боғлиқ. 0ъйинда бола ижро этадиган роли ўйиннинг асосий ўзаги ва таркибий хусусиятидир. Шунинг учун ҳам бу ўйинлар ролли ва сужетли ролли ўйинлар номини олган. Бола олган ролига қараб, ўша образга кириб кетади ва унинг ростлигига ишонади. Демак, барча турдаги ўйинлар болаларнинг катталар фаолиятига қизиқишларига, уларга тақлид қилишга интилишларига асосланади. Чунки бу ўйинлар кишиларнинг меҳнати ва оилавий ҳаётини; учувчилар, космонавтлар, денгизчилар ҳамда бошқаламинг қаҳрамонликларини ўзида акс эттиради. Болалар ўйинини ўзининг мазмуни, хусусияти, ташкил қилишига кўра психолог олимлар уларни қуйидаги туркумларга ажратадилар: Ижодий 0ъйинлар. Қоидали ўйинлар. Ижодий ўйинлами болалар ўзлари ўйлаб топишади. Унда олдиндан белгиланган қоидалар бўлмайди. 0ъйин қоидасини болалар ўзлари ўйин жараёнида белгилашади. Ижодий ўйинларга драммалашган ўйинлар, қурилиш ўйинлари, табиий материаллар билан ўйналадиган ўйинлар киради. Қоидали ўйинларнинг мазмуни ва қоидаси катталар томонидан белгиланади. Қоидали ўйинларга қуйидагилар киради: дидактик ўйинлар, ҳаракатли ўйинлар, мусиқавий ўйинлар, эрмак ўйинлар. Қоидали ўйинлар худди халқ ўйинлари сингари қизиқарли бўлиб, унда болалар ҳаёти, ўз тенгқурлари ва катталаминг меҳнат фаолиятларини тасвирлашга ҳаракат қиладилар. Қоидали ўйинлар ўз хусусиятига кўра дидактик ва ҳаракатли ўйинларга бўлинади. Дидактик ўйинлар болаларнинг ақлий қобилиятларини, сезиш органларининг логик тафаккурини ўстиради, болаларни эътиборли ва мустақил бўлишга ўигатади ва машғулотлами ўзлаштиришга ижобий таъсир қилади. Фақат дидактик ўйин ўз моҳиятига кўра ўйин тарзида ўтиши ва машғулотга ўхшаб қолмаслиги керак. Шундагина дидактик ўйинлар қизиқарли ўтади ва у болаларда хурсандлик, қувноқлик ҳиссини тарбиялашга ёрдам беради. Ҳаракатли ўйинлар ўз моҳияти билан бошқа ўйинлардан ажралиб туради. Болалар турли ҳаракатли ўйин машқларини (сакраш, чопиш, отиш, узатиш, ирғитиш) бажарар эканлар, уларнинг келажакда соғлом ва бақуwат бўлиб етилишларига мустаҳкам замин ҳозирланади. Бунда асосан тез ҳаракат қилиш, топқирлик ҳолатлари ва ҳаракатлари амалга оширилади. Бу ўйинлар сезиш, кўриш, нафас олиш органлари, қўл-оёқ мускулларининг яхши ҳаракат қилиши ва меъёрда ривожланишига ёрдам беради. Адабиётларда педагоглар томонидан қуйидаги ўйин турларидан кенг қўлланиб келаётганлигини аниқладик. Ижодий ўйинлар. сужетли-ролли ўйинлар; қурилиш ўйинлари; д) саҳналаштирилган ўйинлар; Қоидали-ҳаракатли ўйинлар. Дидактик ўйинлар. ўйинчоқлар билан ўйналадиган ўйинлар; стол устида ўйналадиган ўйинлар; д) оғзаки ўйинлар. Ижодий ўйинламинг мазмунини болаларнинг ўзлари ўйлаб топадиган ва уларда таассуротларини, борлиқ ҳақидаги тушунчаларни ҳамда унга муносабатларини акс эттирадилар. Қоидали ўйинлар катталар томонидан яратилади ва бола ҳаётига олиб киради. Мазмуни, қоидалами мураккабланишига қараб, у турли ёшдаги болаларга мўлжалланган бўлади. Тайёр қоидали ўйинларнинг катта гуруҳини халқ ўйинлари ташкил этади, уларнинг кўплари авлоддан авлодга ўтиб, бизга етиб келган. Дидактик ўйинлар болалар боғчасида таълим ва тарбия воситаси сифатида кенг қўлланилади. Дидактик ўйин таълим билан бевосита боғлиқ бўлиб, унга ёрдам беради. Дидактик ўйин — бу мактабгача ёшдаги болаларнинг ёш ва имкониятларига мос келадиган таълим бериш методидир. 0ъз навбатида дидактик ўйинлар ўзининг хилма-хил кўринишларига эга. Сужетли-ролли ўйинлари, бу ўйинда болалар ўзларини маълум бир ролни қандайдир касб эгаси (шифокор, ўқитувчи, қурувчи) вазифасини бажараётгандек ҳис қилади. Ўйин бола учун ҳақиқий ҳаётдир. Агар тарбиячи болалар ўйиинини оқилона ташкил эта олсагина у ижобий натижаларга эришиши мумкин. А.П. Усова шундай деган эди: «Болалар ҳаёти ва фаолиятини тўғри ташкил этиш — уларни тўғри тарбиялаш демакдир. Болаларни тарбиялашнинг ўйин шакли шунинг учун ҳам самарали натижа берадики, ўйинда бола яшашни ўрганмайди, балки ўз ҳаёти билан яшайди». 0ъйин танлай билиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. 0ъйин билан таълим ўртасидаги боғлиқлик бола улғайган сари ўзгариб боради. Кичик гуруҳда ўйин таълим беришнинг асосий шакли ҳисобланса, катта гуруҳга борганда эса машғулотларда таълимнинг роли ортади. Тайёрлов гуруҳига борганда болаларнинг ўзларида мактабдаги ўқишга иштиёқ уйғониб қолади. Аммо болалар учун ўйиннинг қадри йўқолмайди, балки мазмуни ўзгаради. Энди болаларни кўпроқ фикрий фаолликни талаб этувчи ўйинлар, спорт тарзидаги (мусобақа жиҳатлари бор) ўйинлар қизиқтира бошлайди. 0ъйин бола шахсини тарбиялашнинг асосий воситасидир. 0ъйин орқали болалар катталарнинг меҳнат тажрибасини, билим, малака ва кўникмалари ҳар7акат усулларини, ахлоқ нормалари ва қоидаларини, мулоҳаза ва муҳокамаларини эгаллаб оладилар. 0ъйинда боланинг ўз тенгдошлари ва катталар билан бўладиган муносабат усуллари шаклланади, ҳис ва дидлари тарбияланади. Болаларнинг ўйинда бирлашишлари бир неча босқичга бўлинади. Биринчи босқич болаларнинг «ёнма-ён» ўйинининг шаклланиб боришидир. Бу илк ёшли ва кичик гуруҳ болаларига хосдир. Бундай ўйинда болалар ўртоғининг ўйинига қизиқиш билан қарайдилар, бирга ўйнаб, «ёнма- ён» ўтирганларидан хурсанд бўладилар. Бу ёшдаги болаларнинг ўйини катталар раҳбарлигида уламинг хулқига таъсир этиш орқали ташкил этилади. Иккинчи босқичда болалар ўйин орқали механик равишда бирлаша бошлайдилар. Бундай бирлашишлар қисқа муддатли бўлади. Бу даврга келиб болалардан кимнинг қайси ўйинга қизиқиши аниқ бўла бошлайди, бир хил болалар дидактик ўйинга қизиқсалар, иккинчилари ҳаракатли ўйинни ёқтирадилар, учинчиларига ижодий ўйинлар маъқулроқ бўлади ва ҳ.к. Тарбиячининг вазифаси болаларни у ёки бу ўйин билан узоқроқ ўйнашга ўргатишдир. Учинчи босқичда ўйновчи болалар гуруҳи бир-бирига дўстона муносабат ва ўзаро ёқтириш орқали бирлашадилар. Бирга ўйновчилар сони кўп бўлмаса-да, болалар қизиқиб ўйнайдилар. Бу даврга келиб бир- бирларига баҳо бериш умумий талаби юзага келади. Бу босқичда тарбиячи болаларнинг ўйинда бирлашишларининг ахлоқий асосини юзага келтириши, уларда ўзаро ёрдам, ўртоқлик, дўстлик муносабатларини шакллантириши лозим. Болалар боғчасида болаларнинг уюшган, қизиқарли ва мазмунли ҳаётини таъминлаш учун ёш гуруҳларида ранг-баранг ўйинлардан фойдаланиш зарур. Ижодий ўйинлар қоидаларининг ички, яширин табиати болага ҳаракат қилиши учун катта эркинлик яратади; унинг ўйнаётган жамоа олдидаги вазифаси тайёр қоидали ўйинлар мазмунига нисбатан ноаниқроқ бўлади. Бу ўйновчига сужетни осонлик билан ўзгартириш, қўшимча роллар киритиш имконини беради. Ижодий ўйинлар болаларда катта қизиқиш уйғотади ва уларга улкан таъсир кўрсатади, бироқ болалар ҳаётини ташкил қилишда фақат шу ўйинлардан фойдаланиш хато бўлур эди. Болаларнинг қоидали ўйинларни эгаллашлари катта ташкилий аҳамиятга эга. Қоидалар ҳаракатламинг муайян нормаларини сўнг эса болаларнинг бир-бирига бўлган муносабатини белгилайди, болага ўзини ва ўзи билан бирга ўйнаётганларни назорат қилиш имконини беради. Қоидалами бажаришдаги мустақиллик ўйинда болаларни мақсадга мувофиқ тарбиялаш жараёнида шакллантирилади. Бола ўйнаётганда болалар жамоаси билан муайян муносабатда бўлади. 0ъйиннинг ижтимоий таъсири, у уйғотадиган 0ъйин фаолиятини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларнинг ўйин фаолиятини самарали ривожлантириш маълум даражада ўйинга ўргатишнинг тўғри ташкил қилинишига боғлиқ бўлади. Шунга кўра махсус мактабгача тарбия муассасаларининг педагогик жамоаси бутун коррексион-тарбиявий жараённинг муҳим бўғини бўлиб ўйин фаолияти ҳисобланишини англаши керак. Махсус болалар боғчасининг кун тартибида ўйинга ўи"гатиш машғулотларини ўтказиш вақти аниқ бўлгани каби болаларнинг эркин ўйинлар ўйнаши учун ҳам вақти бўлиши керак. Ҳатто шу талабларга риоя қилинганида ҳам болалар етарлича ўйнамайдилар. Турли сабабларга кўра ўйин ўйнашга вақт қолмайди, ўйинни мутолаа қилиш, диафилмлар кўриш билан алмаштириш эҳтимоли тўла ҳисобланади. Боланинг асосий фаолиятига бўлган бундай муносабат унинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатишини тушуниш мумкин. Фақат кун тартибини аниқ бажариш, машғулотлами тизимли ўтказишгина мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларда ўйин ўйнашга талаб пайдо бўлишини таъминлайди. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларнинг тарбияси ва таълим олиши дастурига кўра кун тартибида ўйин ўйнашга ҳар куни 2—2,5 соат вақт ажратилади. Кун давомида болаларнинг ўйин ўйнашини ташкил этиш масалаларига тўлароқ тўхталамиз. Махсус боғчага келган тарбияланувчилар тартиб қоидалами бажариш билан бошланади. 0ъз-ўзига хизмат қилиш кўникмалари етарлича шаклланмаган кичик гуруҳ болаларига вақт катта гуруҳдагиларга қараганда кўпроқ ажратилади. Лекин ҳамма гуруҳларда гигиеник тадбирлар нонуштадан 20—30 дақиқа олдин тугатилади. Ҳатто нонуштага тайёрланиш учун ажратилган вақт мобайнида болалар учун ўйнашга имконият туғилади. Тарбияланувчиларни якка тусдаги ўйинларга жалб қилиш учун шу озгина вақт оралиғидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Болаларни ўйин бурчагининг бутун майдони бўйича тақсимлаш керак ва узоқ давом этадиган сужетли-ролли ўйинлардан ташқари уларга турли кўринишдаги ўйинлар тавсия этилади. Нонуштадан кейин кичик бир гуруҳ тарбиячи билан машғулотларга кетганида, дефектолог бошқа кичик гуруҳ билан ўйин ўйнашни ўргатадиган машғулотлар ўтказади. Сўнгра кичик гуруҳчалар ўрнини алмашади. Тўғридан тўғри ўтказилган машғулотлар тугаганидан сўнг болаларнинг кўп қисми сайрга чиқишади (1—1,5 соат), табиат қўйнида меҳнат қилиш каби ҳар хил кузатувлар ташкил этилиши мумкин, лекин асосий ўрин ўйинларга ажратилиши керак. Агар болалар муассасасининг ҳовлисида ўйин ва машғулотларни ўтказиш учун керакли ускуналар бор бўлса, унда сайми ўтказиш анча осонлашади. Албатта, ҳар бир гуруҳда очиқ ҳавода ўйнаш учун ўйинчоқлар тўплами бўлиши керак. Тарбиячи йил фаслига ва об-ҳаво шароитига қараб болалар билан турли ўйинлар ўтказади. У қишда болалар совуқ қотиб қолмаслиги учун ҳаракатли ўйинлами афзал кўради, баҳор-ёз ойларида эса табиатдаги қум, сувдан фойдаланиб турли хил қурилиш ўйинларини ташкил қилади. Болалар билан ролли ўйинларни ёки болаларнинг ҳаракат фаоллиги олдиндан ўматилган қоидаларга бўйсунадиган ўйинлами, яъни ўйин-мусобақаларни ташкил қилиш мумкин. Қатор ҳолларда ҳаяжонланиш ва чарчоқни олдини олиш учун жисмоний вазифалардан кейин болаларга дам олиш учун имконият бериш ўмига, улар билан дидактик ўйинлар ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Тарбиячи очиқ ҳавода ўйинларни режалаштирар экан, болаларнинг индивидуал ва ёшидаги қизиқишларини ҳисобга олиши керак. Агар кичик ёшдаги ақли заиф болалар тарбиячи томонидани доимий назоратга, уларнинг ўйинларини ташкил этишда алоҳида эътиборга муҳтож бўлсалар, катта ёшдаги ақли заиф болалар эса ўйинлами ўз хоҳишларига кўра танлашлари ва уларни маълум даражада мустақил ташкил этишлари мумкин. Тарбиячи доим болалар билан бўлиши муҳим, чунки улар меъёрда ривожланаётган мактабгача ёшдаги болалардан фарқли, ҳатто тажрибали педагог ҳам олдиндан кўра олмайдиган турли хил сабабсиз ҳаракатларга берилувчанлик кучлироқдир. Тажовузкорлик кўтарилишлари, ёнида ўйнаётган ўртоғига зарар етказишга ҳаракат қилиш тез-тез учраб турадиган ҳолат. Педагог ўз тарбияланувчиларини диққат билан кузатиб ўзаро етилаётган низолами олдиндан назарга олиши ва олдини олиш учун ҳамма чорани кўриши керак. Тарбиячи куннинг иккинчи ярмида жадвалга мувофиқ болалар билан сужетли-ролли, дидактик ва ҳаракатли ўйинларни ўргатиш бўйича машғулотлар ўтказади. Кечки овқатдан кейинги кечқурун ётишга тайёрланишдан олдинги бўлган озгинагина вақт оралиғида мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларнинг ҳар томонлама ривожланишига қаратилган дидактик ўйинларни ўтказиш учун фойдаланилади. Шундай қилиб, агар ўйинларни тўғри режалаштириб тизимли равишда ўтказилса, унда болаларнинг ўйин фаолиятини ривожланиши учун керакли шароит яратилади. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларни ўйин ўйнашга ўргатишда гуруҳ хонасида ўйин бурчагининг борлиги катта аҳамиятга эга. 0ъйин бурчагини жиҳозлаш ўйинчоқли жавон ҳамда бир қисм ўйинчоқлар жойлашган тўшалган гиламни ўз ичига олади. Ақли заиф болалар боғчасида ўйин бурчагини жиҳозлаш таълим даврининг ҳар йилида боланинг ўйин фаолияти ривожланишининг асосий вазифаларига ва ёш талабларига жиддий жавоб бериши керак. 0ъқиш даврининг биринчи йилида гуруҳларда ўйин бурчагини жиҳозлашда болаларда ўйин ўйнашга қизиқишни уйғотадиган, ўйнашни хоҳлайдиган ўйинчоқлар, албатта, киритилади. Бу сужетли ўйинчоқлар: кийими осон ечиладиган ўрта катталикдаги қўғирчоқлар, иложи борича юмшоқ матодан бўлган аниқ қиёфа ва рангдаги ҳайвон-ўйинчоқлар (қуёнча, айиқча, кучукча, мушукча), аравачалар, ғилдираклар, кубиклар, катта миқдордаги турли конструксияли машиналар, вагончалар; дидактик характердаги турли ўйинчоқлар: матрёшкалар, пирамидачалар, мозаикалар. Ҳамма ўйинчоқлар етарли миқдорда ва яхши ҳолатда бўлиши зарур. Бола осонгина олиши учун улар жавоннинг пастки токчасида бўлиши ҳам аҳамиятли. «Мозаика», «Рангли кубиклан>, «Кичкинтойларга — лото» туридаги ўйин қўлланмалари юқори токчаларда ётади. Улар тарбиячи билан жамоавий дидактик ўйинлар ўтказилганида болаларга берилади. Драматик ўйинлар учун ўйин белгилари тўплами, либослар, макетлар керак бўлади, улар болаларнинг мустақил фойдадаланиши учун мўлжалланмагани учун алоҳида хонада сақланиши керак. Бундан ташқари, таълимнинг биринчи йили гуруҳи тарбиячиси болалар учун бир нечта сужетли ўйинчоқларни алоҳида сақлайди. 0ъйин жиҳозларининг тўпламида стол қўғирчоқ театри ҳамда театрлаштирилган ўйинлар ўтказиш учун ширма керак бўлади. Юқорида кўрсатилганидек, болалар билан очиқ ҳавода ер майдонида ўйинлар ўтказиш учун сув ва қум учун мўлжалланган копток, ўйинчоқлар тўплами (куракча, белкурак, хаскаш) бўлиши керак. Сайр учун ўйинчоқлар, бир нечта қўғирчоқ, кучукча, сигир, от албатта ажратиш керак. Сайр учун танланган ўйинчоқларга аямасдан муносабатда бўлиш ярамайди ва болаларга синган, исқирт кийинган, кам эътибоми тортадиган ўйинчоқлами бериш керак эмас. Шуни эсда тутиш керакки, очиқ ҳаводаги ўйинлар — бу ақли заиф боланинг ўйин фаолияти шаклланиши бўйича қилинган умумий ишнинг асосий қисми ҳисобланади. Иккинчи йили таълим олаётган болалар учун ўйин бурчагининг мазмуни бир қанча ўзгаради. Бу ерда сужетли ўйинлар учун ўйинчоқлар устунлик қилади. 0ъйин бурчагида, албатта, турли хил қўғирчоқлар бўлиши керак. Болаларни турли миллат вакиллари билан, уларнинг маиший турмуши билан таништириш учун бир нечта миллий либосдаги қўғирчоқлами олиш ҳам яхши бўлади. 0ъйин бурчагида ўйинчоқ ҳайвонлами — тойчоқ, сигир, эчкича, ҳамда тулки, йўлбарс, айиқча ва бошқалар бўлиши зарур. Қурилиш ўйинлари учун пол устидаги «қурувчи», йирик ҳар хил «конструкторлаД> олиниши керак. Ҳамда машина учун махсус жой (гараж) ҳам ажратиш керак. Иккинчи йилда таълим олаётган болаларнинг ўйин фаолияти анча ҳар хил тус олади, стол устидаги ўйинлами ташкил этиш учун ўйинчоқлар керак бўлади: мозаика, лото, майда қўғирчоқлар, аскарчалар туридаги дидактик ўйинчоқлар. Сужетли ўйинлар учун керакли ўйинчоқлар тўпламини ғамлаб қўйиш керак: «дўкон», «касалхона», «сартарошхона». Лекин бир қисм ўйинчоқлами тарбияланувчиларнинг ўзларини жалб қилиб тайёрлашлари мумкин. Болаларда ролли ҳаракатлами ривожлантириш учун бошқача ифодалашни билиш керак. Бироқ интеллекти бузилган боланинг буни бажариши осон эмас. Унга ўйин иштирокчиларининг либослари бу иштирокчи ҳақиқий эртакдаги бўлмаса ҳам ёрдам беради. Қизча онасини тасвирлар экан пешбанд таққиси келиб қолади, тарбиячи бўлиб ўйнар экан у халатдан фойдаланади, сотувчига эса халат билан қалпоқча керак. Гуруҳда доим озода ва ўзига эътибоми қаратадиган кўринишда боМган керакли либос ва атрибутлар бўлиши керак. 0ъйин бурчаги ёнига бу нарсалами қўйиш учун шкафча ёки кийим осгичга жой ажратиш керак. Бироқ ўйиннинг ҳамма атрибутлари, ўйинчоқлами олдиндан қўйиб қўйиш керак эмас. Болалар у ёки бу ўйинни ўйнашни бошлашлари билан уни ўтказиш учун ўйин бурчагини жиҳозлаш керак. Бир қанча вақт ўтганидан кейин ўйин мазмунини янгилаб туриш, янги ўйинчоқлар, қўлланмалар қўшиш мақсадга мувофиқ бўлади. 0ъйин бурчагида ўйинчоқламинг жойлашишига алоҳида эътибор бериш керак. Уларнинг бир қисми стеллажнинг токчаларидан жой олади, қолганларини эса пол устида болалар 0ъйинлари анъаналарига кўра тақсимлаш керак. 0ъйин бурчагида, албатта, қўғирчоқлар учун хонадонни жиҳозлаш зарур, унда овқатланадиган хона, ётоқхона, ошхона, ванна хонаси, анча маҳкам, йирик миқдордаги чиройли ва қулай бўлган мебеллар ҳам керак (болалар ўй ин жараёнида қўғирчоқ стол ёки диванга ўтириб кўришлари, қўғирчоқ қўл ювадиган мосламада қўл ювишлари мумкин). Фақатгина мебелларни қўйиш эмас, балки қўғирчоқ хонадони шароитини жонлантириш — унинг интерерига керакли нарсалами телевизор, чироқ, ошхонадаги жавонга каттароқ бўлган қўғирчоқ идиш-товоқлами қўшиш, шкафга қўғирчоқ кийимларини осиш, ўрин солиш каби ишларни қилиш лозим. Қўғирчоқ хонадони болалар қўғирчоқ билан эркин ўйнаши учун кенгроқ бўлиши муҳим. Биринчи йили таълим олаётган болалар гуруҳидаги каби бу ерда ҳам очиқ ҳавода ўйинлар ташкил қилиш учун ўйинчоқлар тўплами бўлиши зарур. Унга сужетли ўйинчоқлар ҳам ҳаракатлантирувчи ўйинларни ўтказиш учун атрибутлар ҳам: серсо (осмонга ииғитилган ҳалқани чиллак билан илиб олиш ўйини) ўйини учун тўплам, байроқчалар, коптоклар, кегли (бутилка шаклидаги ёғочларни тик қўйиб соққа билан уриб ўйнайдиган ўйин) кириши керак. Юқори гуруҳлар учун ўйин бурчагида бола тайин ўйин ҳолатига тушиб қолиши учун ўйинчоқлами шу тарзда гуруҳланади: болалар тушлик пишириши, қўғирчоқнинг кийимларини ювиши, уни дазмоллаши, тикув машинасида тикиши ва бошқалар мумкин бўлган; ўғил болаларда ҳарбий хизматга нисбатан пайдо бўладиган қизиқишни ҳисобга олиш ва ҳарбий мавзудаги сужетли-ролли ўйинлар учун каска, милтиқ ва либослар атрибутини ажратиш, турли маиший ўйинлами кенгайтириш учун майдон ташкил этиш керак. Учинчи ва тўртинчи йиллари таълим олаётган гуруҳларда драматик ўйинлами амалга ошириш учун либослар турадиган махсус жой ташкил этиш ўринли. Қурувчилик ўйинлари учун тўпламларни ҳар хил тузиш, унга кема, самолёт, ракета каби иншоотлар қуриш учун белгилар киритиш керак. Катта ёшдаги болаларда турли стол устидаги ўйинларга қизиқиш уйғонади. Шунинг учун «Зоологик лото», «Стол тенниси», «Стол хоккейи», «Машаникида меҳмонда», «Биз театрдамиз», «Балиқчани тут» каби ўйинларга эга бўлиш зарур. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар дидактик майда ўйинчоқлами яхши кўриб ўйнайдилар, шунинг учун солдатчалар (денгизчилар, чавандозлар), майда қўғирчоқлар, ҳайвонлар, ҳамда улар учун бир нечта йиғилиб-бузиладиган уйчалар, катта боМмаган миқдордаги гаражлар тўпламини олиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу ёшдаги болалар учун ўйинчоқлар ҳисобига турли пластмассали «конструкторлар», мозаикали паннолар ясаш учун тўпламлар киради. Бир нечта бураб юргизиладиган ўйинчоқлар бўлиши маъқул: «Темир йўл», «Ракета», «Парашютчи», «Самолёт» ва бошқалар. Улар алоҳида сақланиши керак, чунки болалар улардан доимий фойдалана олмайдилар. Сужетли-ролли ўйинларнинг мазмуни ва усуллари Болаларни боғчага келганининг биринчи куниданоқ педагоглар улар билан ўймчоқларга нисбатан авайлаш муносабатида бўлиш кўникмаларини шакллантириш бўйича мақсадга йўналтирилган ишлами олиб боришлари керак. Уч-тўрт ёшли ақли заиф болалар тарбиячи раҳбарлигида ўйинчоқлами жой-жойига тартибли қўйиб чиқишга иқтидори етади. Тарбиячи болаларни кузатмаётганида ўйинчоқлами синдиришлари, уларни отишлари, ғажишлари, сўришлари, ножўя ҳаракатлами қилишлари мумкин эмас. 0ъйинчоқлар доим тартибли бўлиши, кўркам кўриниши керак: қўғирчоқлар озода, ясанган, қулай кийинган, машиналар бутун, идиш-товоқлар токчаларда тоза ва тартибли қўйилган ва бошқалар. Катталар ўйинчоқнинг синиши ва бузилишининг ҳар бир ҳолатини назорат қилишга мажбур, унга аямасдан муносабатда бўлишга йўл қўймаслиги керак. Бола ташлаб юбоиган қўғирчоқни кўтариб олиши, болаларнинг кўз олдида унга раҳми келиши, эркалаши; ағанаб ётган машинани олиб уни кўздан кечириши, ғилдиракларининг бутунлигини текшириши керак. Тажрибанинг кўрсатишича, кичик ёшдаги ақли заиф болалар билан ўйинчоқлардан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш бўйича мақсадга қаратилган ишлар олиб бориш керак. Биринчи навбатда кичкинтойларга ўйин жараёнида ўйинчоқларини алмашиб ўйнашни ўргатиш зарур. Бу йўналишда тарбиячи махсус ўйин машқларини ўтказиши учун, ўйин жараёнида алмашишларни табиий, талабларга мувофиқ қилсагина кўпроқ самарага эришилади. Масалан: тарбиячи болаларни стулчаларга ўтқизади, улардан бирига ўйинчоқли катта саватни ёки қутини топширади ва болага ўйинчоқлами тарқатишни таклиф қилади. Бола ўзида катта одамнинг ишончини ҳис қилади ва шу пайтда ўртоқларига нисбатан ҳотамтой бўлиш унга ёқади. 0ъйинчоқни топширар экан, у, албатта: «Айиқчани (машинани, қўғирчоқни) илтимос олгин» деб гапиради. Ҳамма ўйинчоқлар тарқатилганидан кейин болалар ўйин бурчагида уларни ўйнайдилар. Тарбиячи 15—20 дақиқа вақт ўтганидан кейин, болаларнинг ўйинчоқ ўйнаб бўлаганига ишонч ҳосил қилиб, улардан ўйинчоқларини олиб яна стулчаларга ўтиришларини илтимос қилади. Бундан кейин у болаларга ўйинчоқларини бир-бирлари билан алмаштиришни (Лола Наргизага бу аравачани бер, у эса сенга ўзининг арғимчоғини беради) таклиф қилади ва бир-бирларига раҳмат айтадилар. Бундай машқлар 20 дақиқадан ошмаслиги керак. Болалар бир неча марта ўйинчоқлами алмашганларидан сўнг улар ўйинчоқларини анча хотиижамлик билан қайтариб берадилар. Катта ёшдаги болалар ўйин тугаганидан кейин мустақил ўйинчоқларни йиғиштириб олишга ўргатилади, уларни зарур бўлганида доимий тартибга солиб турадилар, тарбиячи раҳбарлигида ойда икки марта ўйин бурчагини тозалаш ишларини олиб борадилар. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларнинг ўйин фаолиятини ривожлантиришнинг муҳим шарти тизимли ўйинга ўргатиш, ҳамда кундалик турмушдаги уларнинг ўйинларига раҳбарлик қилиш ҳисобланади. Дефектолог жадвалга мувофиқ ҳафтада бир неча марта ўйинга ўргатиш машғулотларини ўтказади. У «0ъйин» бўлимининг дастурини амалга ошириш ишини бошқаради. Ҳар куни куннинг иккинчи ярмида тарбиячи ўйинга ўргатиш машғулотларини ўтказади. Дефектолог ўйинга ўргатишга киришишдан олдин ўқув йилининг бошида ҳар бир боланинг ўйин фаолияти ҳолатини аниқлайди. Бола учун одатдаги шароитда, масалан, ўйин хонасида унга ҳеч нарсани аралаштирмасдан мустақил таклиф қилинган ўйинчоқлами ўйнаш ҳуқуқи берилиши керак. Педагог ўйинда унинг ҳар бир ҳаракатини белгилаб фақат иштирок этади. Кузатув пайтида қуйидагиларни белгилаши зарур: бола ўйинчоқларга қизиқиш кўрсатяптими, бу қизиқиш қандай тусда, у тарқоқ ҳолдами (биридан бошқасига ўтиб, ҳамма ўйинчоқлами ўйнаяптими) ёки танланган (битта ёки иккита ўйинчоқни танлаб олади ва улар билан аниқ ҳаракатлар содир қилади), болада ўйинчоқларга ва улар билан бўлган ҳаракатларга қизиқиш қанчалик мустаҳкам (у ҳар битта ўйинчоқ билан узоқ вақт ўйнайдими ёки тезда ўйинни тўхтатиб қўядими), унинг ҳаракатлари айнан ўйинми ёки расмий тусга эгами; ўйин давомида ўйинчоқлардан ноўрин фойдаланиш (ўйин мантиқига тўғри келмайдиган ҳаракатларни бажариш: ўйинчоқ плитанинг духовкасига қўғирчоқни тиқиш, столни қўғирчоқ ўринга ётқизиб қўйиш); ўйиннинг характери. Боланинг ҳамма ўйин ҳаракатларини тўла белгилаб педагог унинг характери тўғрисида хулоса қилади: улар маникулятив, протсессуал ёки сужетли эканлигини аниқлайди. Манипулятив деб, шу нарса учун характерли бўлмаган махсус ўйин ҳаракатларига айтилади (кўриш, тимирскилаш, тақиллатиш, орқага қараш ва бошқалар)— ўйин ҳаракатларини нарсалар билан ривожланишини анча паст босқичи. Протсессуал ҳаракатларга сўнгги натижаларга йўналтирилмаган ҳаракатлар киради. Бола жараённи амалга ошишининг ўзидан қониқиш олади (машинани мақсадсиз учириш, қўғирчоқни тинмасдан кийинтириш ва ечинтириш). Манипулятив ҳаракат билан солиштирганда бу ҳаракатлар ўйин ривожланишининг анча юқори босқичдалигини кўрсатади. Протсессуал ўйинга қараганда сужетли элементлар билан ўйналган ўйин анча мақсадга қаратилган бўлади. Бола ишлаб чиққан ҳаракатларининг ўзаро боғлиқлигини тушуниб ҳаракат қилади. Бола ўйин давомида керакли ўйинчоқларининг йўқлиги учун ўринбосар-нарсалардан фойдаланади (масалан, қошиқ ўмига таёқча, совун ўмига кубикни) ва сужетли ўйинлар учун хос бўлган тасаwуридаги обектлар ҳаракатини амалга оширади; ўйин пайтида бола нутқининг таҳлили. Бу шундай хулоса қилишга имкон беради, ўйин ҳаракатлари муносабатида унинг роли қандай бўлган, у ўйин билан яхлит бутунликка эгами, унинг ривожланишига ҳисса қўшганми. Боланинг ўйин ўйнашини якка тартибда текшириш натижалари унинг аҳволи тўғрисида умумий хулоса қилишга имкон беради. Бу хулоса албатта боланинг шахсий ишида бўлиши керак. Махсус болалар боғчаси гуруҳига келиб тушганида боланинг умумий ўйин ўйнаши тасвирланган бирламчи текширув баённомасини сақлаб қўйиш ҳам мақсадга мувофиқ бўлади. Болаларнинг ўйин ўйнаш қобилиятлари ҳақида сўнгги хулоса қилиш учун уларнинг биргаликдаги ўйинлари устидан мақсадли кузатув ўтказиш керак, бундай жараён педагогга болалар хулқининг якка хусусиятларини очиб бериш имконини беради. Дефектолог гуруҳдаги ҳар бир тарбияланувчининг ўйин фаолияти устидан тўла текширув ўтказганидан кейин у чорак режасини тузишга киришади, ҳамда «0ъйин» дастурининг бўлими бўйича назарда кутилаётган иш усуллари ва вазифаларини шакллантиради. Дефектолог чорак режаларидан ташқари ҳафталик режалар ҳам тузади ва ўйин ўйнашни ўргатишга бағишланган машғулотлар ҳисобини олиб боради, машғулотламинг қисқа натижасини изоҳлайди, қийинчиликлами, ютуқлами белгилайди ва келажак учун изоҳлар қилади. Тажрибанинг кўрсатишича, дефектологлар «0ъйин» бўлимининг туб моҳиятини ҳар доим ҳам тўғри тушунмайдилар. Баъзи мактабгача тарбия муассасаларида дефектологлар умуман бу бўлим бўйича иш олиб бормайди. Бунда унинг иши кўплиги ҳамда шу бўлимнинг иккинчи даражали эканлиги баҳона қилинади. Шу муносабат билан яна таъкидлаб ўтмоқчимиз, махсус мактабгача тарбия муассасасида ўтказилаётган бутун коррексион-тарбиявий ишнинг марказий вазифаси бўлиб ўйин ўйнашга ўргатиш ҳисобланади, шунинг учун ўзбошимчалик билан бир иш турини иккинчиси билан алмаштириш бутун коррексион жараённи бузади ва аномал ривожланаётган болага яхлит педагогик таъсир қилиш шароитини яратмайди. «0ъйин» бўлими бўйича дефектолог ишининг асосий мақсади шундан иборатки, унинг ривожланишининг олий поғоналарида вазиятни англашини, нарса-ўринбосарлар ҳаракатини, ролли ахлоқни ўз ичига оладиган ўйиннинг мураккаб механизми болада ўргатиш жараёнида шакллантиришдир. 0ъйин фаолиятига ўргатиш, масалан, болаларни қўл меҳнатига ўргатишга қараганда махсус шароитда ўтказилиши керак. Педагог ўйин бўйича машғулотлар ўтказар экан, агар у ҳаяжонли ва қизиқарли қилиб ҳаракат қилмаса, унинг болаларда ўйин фаолиятини шакллантиришга қаратилган ҳамма ҳаракатлари олдиндан барбод бўлиши мумкин. 0ъйинга ўргатиш машғулотларини хонада, стол атрофида эмас, болалар ўзларини анча эркин ва бемалол ҳис қиладиган гуруҳ хонасида, ўйин бурчагида ўтказиш мумкин. Бунда педагог болалар учун муайян билим ва моҳирликни берувчи восита бўлиб эмас, балки ўйиндаги кўп ишни қила оладиган ва бунга ўргатиши мумкин бўлган анча тажрибали дўст сифатида чиқиши керак. Педагог учун болалар билан бошқа машғулотларда одат бўлиб қолган қаттиққо*ллик ва ишчанлик кўринишида эмас, балки мулоқот усули юмшоқ, ҳаяжонли, ишонувчанлик кўринишига алмаштирилиши керак. Болалар педагогни ўйиндаги шериклари сифатида қабул қилишлари, улардан эса иштирокчилар сифатида ва педагогнинг ўйиндан манфаатдорлигини ҳис қилишлари муҳим. Педагог турли ёш гуруҳларида ўзини шу босқичда қандай масала ҳал қилинаётганига қараб ҳар хил тутади. Дастлабки ўйинга ўргатиш болаларда ўйинчоқларга ва уларнинг ҳаракатига фаол қизиқишни шакллантириш масаласини қўяр экан педагог машғулотларда болалар фаолиятининг ташкилотчиси ҳисобланади, ундан ўйинчоқлар танлаш ташаббуси ва улар билан ҳаракатлами амалга ошириш келиб чиқади. Болалар ҳали бундай машғулотларда педагог билан ўйиндаги тенг ҳуқуқли шериклар сифатида эмас, балки уларни бошқариб турувчи ҳамиштирокчилари бўлиб қатнашадилар. Педагог болаларни ўйин билан шундай қизиқтириши керакки, уларга ўргатилган ҳаракатлар мажбурий деб қабул қилмасин. Бунга энг олдин педагогнинг ўйин ҳаракатларини ҳаяжонли бажариши сабаб бўлади, унинг ўйинга ўта қизиқиши, маълум маънода «иккига бўлиниш» қобилияти, бир томондан, болаларни бошқарувчи, уларга ўргатувчи катта одам бўлиб қолади, бошқа томондан, ўзи ақли заиф боланинг ўмида туради, содир бўлаётган воқеаларга унинг кўзи билан қарашга ҳаракат қилади. Катта ёшдаги болаларни ўйинга ўигатишда педагогнинг ҳолати бирмунча ўзгаради. Педагогнинг кейинги вазифаси болаларда ўйин персонажи образларини гавдалантириш маҳоратини шакллантириш бўлади, бунинг учун турли ўйин усуллари ва воситаларидан фойдаланилади. Болалар энди ўйин тажрибасига эга бўлганларини ва ўйинни мустақил очиб беришга қодирликларини ҳисобга олиб, педагог ўзига шерик, ўртоқ вазифасини олади. Педагог болаларни турли усул, янги ўйин турларига ўргатар экан, болалар учун ўйин ўйинлигича бўлиб қолади, ўйинга ўргатиш ўйиннинг маълум қисминигина ташкил этишни педагог унутмаслиги керак. Масалан, педагог учун болаларга ўйиннинг муайян усулларини ўргатиш — қайиқ иншооти учун «қурилиш» белгисидан, картон бўлаклари ва бошқа материаллардан фойдаланиш муҳим. У ўйин жараёнида болаларга турли ўринбосар-нарсалардан фойдаланиш усулларини намойиш қилади. Болалар ўйиндаги катта шерикдан, катта ўртоқдан янги ўйин усулларини қабул қиладилар, қизиқарли, мароқли ўйнашга ўрганадилар. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар катталар ҳаракатини қайтаришга мойилдирлар. Ташқаридан қараганда бу бола томонидан фаолиятнинг муайян усулларини эгаллаш бўлиб кўриниши мумкин. Масалан, педагог «ҳайдовчи» ўйини учун катта бўлмаган диаметрдаги чамбараклами мослаш мумкинлигини кўрсатади. Болалар хурсандлик билан ўйиннинг янги усулини ўзлаштириб оладилар, ўзлари чамбараклами рул сифатида қўллаб кўрадилар. Бироқ бу ҳали уларда ўйинда ўринбосар-нарсалардан фойдаланиш кўникмаларини пайдо бўлганини кўрсатмайди ва педагог томонидан ўрин босиш функсиясининг пайдо бўлиши деб баҳонланмаслиги керак. Бу фақат болаларни аниқ ўйин вазиятида аниқ нарсадан фойдаланишни эгаллаганлигини билдиради. Агар, мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар уларга таниш бўлган чамбаракдан, қўғирчоқнинг дала ҳовлисини девори сифатида фойдалана олганларида эди, бу ўйин фаолиятида ўринбосар-нарсалар билан ҳаракат қилиш қобилиятининг пайдо бўлишини кўрсатади. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларни ўйинга ўргатишни ташкил қилиш билан бирга дефектолог ҳамма болаларнинг бу тури учун умумий фаолият хусусиятларини ҳамда шахсий сифатларини ҳисобга олиши керак. Болаларни катта жамоаларга бирлаштириш (уч кишидан кўпроқ) ҳар доим ҳам қийинчилик билан амалга оширилади. Шахсий хусусиятларини кўрсатишда хулқларидаги фарқларни бартараф этиш қийин бўлади. Шунинг учун ўйин жараёнида болаларнинг тўғри ўзаро муносабатини шаклланишига алоҳида эътибор кўрсатиш кузатилади. Педагог болаларни диққат билан кузатар экан, улар орасида ўйин пайтида доим етакчи сифатида ўзини кўрсатган лидерлами ажратиб олади. Улар интеллектуал жиҳатдан анча яхши сақланган, бошқа болалар устидан «бошчилик қилиш» кўникмаларига эга бўладилар. Баъзида, яхши ўйин ташкилотчиси деб, улар тўғрисида ёлғон тасаwур ҳам пайдо бўлади. Улар аслида болаларга куч босими орқали таъсир кўрсатадилар, уларни қўрқитишади, зўравонлик билан бўйсунишни талаб қиладилар. Бундай болаларга бош роллами ўзларига олишни тақиқламаган ҳолда уларда навбатма-навбат одатига риоя қилишни, бошқа иштирокчиларда ҳам ўйинга бошчилик қилиш хоҳиши борлигини тушуниш кераклигини тарбиялаш лозим. Педагогнинг алоҳида эътибори бўшанг ва суст болаларга қаратилиши керак бўлади. Бундай болаларнинг ташаббусларини ҳар томонлама тақдирлаш керак, улар ўйиннинг бошқа иштирокчилари билан алоқа ўрнатишлари лозим. Педагог уларнинг руҳини кўтариши, кичкинагина муваффақиятини илғаб олиши, унга гуруҳдаги ўртоқларининг эътиборини қаратиши даркор. Бундай болаларга албатта, зарур бўлганида ёрдамлашиб ўйинда етакчи роллами топшириш керак. 0ъйнаётган болалар жамоасини ташкил қилиш шунинг учун ҳам қийинки, унда нутқнинг ривожланиш даражаси анча паст бўлган ўйин иштирокчилари ҳар доим бўлади. Улар жим туриб ўйнашни афзал кўрадилар, ўйиндаги шерикларига умуман мурожаат қилмайдилар. Одатда, педагогнинг уларда ўз фикрларини уйғотишга уринишлари, болаларнинг яккаланиб қолишларига ва умуман ўйнамай қўйишларига олиб келади. Бундай болаларга нисбатан педагогнинг муносабати максимал даражада дўстона бўлиши, улар билан мулоқот ўматишга интилиши, нутқ мулоқоти шарти асосий сифатлигини мустасно этиши даркор. Болалардан ўз ўйин ҳаракатларида мажбурий нутқ кузатувини ҳеч ҳам талаб қилиш, уларнинг ўйинларини «гапдонлик» даражасига бўйсунишини кўрсатиш керак эмас. Педагог-дефектологлар баъзида болалар нутқининг юқори фаоллиги учун ўйин ҳолатидан фойдаланишга ҳаракат қилиб, агар бунда улар унинг номини айтишмаса, уларга ўйинчоқлами олишни ман этадилар, бола ёмон гапиради, деб драматик ўйинлардан ҳам четлаштирадилар. Нутқида қийинчиликлами бошидан ўтказаётган болага педагогнинг бундай муносабати мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳодисадир. Улар жамоада ўйнаётган бу болаларнинг шусиз ҳам оғир аҳволларини қийинлаштирибгина қолмай, балки психик бузилишлар учун шароит яратиб беради. 0ъйин болаларнинг севимли фаолияти бўлиб, улар интилишларининг предметини ташкил қилади. Педагог болани ўйиндан маҳрум қилар экан, ўзини у билан алоқасига зарар етказади. Юқорида айтилганидек, уни тиклаш жуда қийин, бундай алоқасиз ўйинга ўргатиш мумкин эмас. Ақли заиф болаларни сужетли-ролли ўйинларга ўргатишнинг хусусиятлари Ақли заиф болаларни ўйинга ўргатишнинг муҳим ҳолати уларда ўйин сужети ривожланишининг мантиқини ўзлаштириш бўлиб, бир ҳаракат бошқасига қараганда тайёрловчи бўлиши ҳисобланади. Бунинг учун икки турдаги ишдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Биринчидан, кундалик ҳаётда, кун тартиби жараёнида маиший ҳаракатламинг кетма-кетлигини кузатиш ва ўматиш асосида ўргатилади. Масалан, болалар қўлларини ювганларидан кейин овқатланишга киришишлари керак, педагог уларнинг эътиборини олдин қўлларини ювиб, кейин овқатланишга ўтиришга қаратади; болаларни ётишга тайёрлар экан, уларнинг эътиборини олдин кийимларини ечиб, тун кўйлакларини кийишга диққатларини қаратади (ўринга кўйлакда ётиб бўлмайди), кейин эса ўз жойларига ётадилар. Иккинчидан, болалар томонидан олдиндан тайёргарлик кўришни талаб қиладиган ўйин ҳаракатларини бажариш асосида ўргатилади. Масалан, болага таклиф қилинади: «Кел сенинг «қизингни» чўмилтирамиз. Бунинг учун нима қилиш керак?» Бола педагог раҳбарлиги остида чўмилтириш учун керак бўладиган ҳамма ўйин ҳаракатларини санаб чиқади, сўнгра уларни амалга оширишга ўтади. Кўрсатилган методик усуллами қўллаш ақли заиф болаларда алоҳида ўйин ҳаракатларини мантиқий занжирга боғлашни тўғри бирлаштиришга ўргатишни кўрсатади. Вақти-вақти билан ўйинга янги ўйинчоқлами киритиш зарур. Илгари ўзлаштииган ҳаракатларини янги ўйинчоқлаига ёки ўхшаш бўлган бошқа нарсаларга ҳам ўтказиш, аммо ақли заиф болалар учун, айниқса, айнан ўхшаш шароит бўлмаганлиги муҳим, бу уларнинг ўйинларини бойитади, илгари эгаллаган билим ва кўникмаларини мустаҳкамлайди, фаолияти ва флкрлаши учун характерли бўлган бир хиллиликни босиб ўтишга имкон беради. Педагог болаларни ўйин ўйнашга ўргатар экан, бола ўз ўйинларини фақат тарбиячининг кўрсатиб беиганларига асосланиб эмас, балки кундалик турмушдаги материаллардан фойдаланиш малакасини ҳам шакллантирилиб борилади. Бироқ, ақли заиф болаларнинг атрофга қизиқишининг пастлиги билан боғлиқ бўлган, ҳиссий-ирода доираси ва тасаwур этишнинг қайтадан тиклашни ривожлантиришнинг етишмаслиги натижасида атрофдаги кўрган ҳолатларини мустақил ўйинга ўтказа олмайдилар. Кўпинча катта тайёргарлик ишлари болаларда кўрган нарсаларини ўйинда тасвирлаб беришнинг пайдо бўлишига олиб келмайди. Бу мавзудаги экскурсия ёки сайр вақтида бевосита қизиқиш уйғотиши мумкин бўлган, ҳатто ўйинга мустақил тортинчоқ уринишлар ҳам йўқ. Бола ўйинини бошқара бориб, у ҳаётда кўп кузатган сужет ҳаракатларини айтиб туриш зарур: «Сенинг «қизинг» бетоб бўлиб қолди?, Нима қилиш керак?, Унга қандай ёрдам бериш керак?» ёки: «Сен Лолани овқатлантирдингми, идиш-товоқлар ифлос-ку? Нима қилиш керак?» ва бошқалар. Бу турдаги саволлар болалар томонидан яхши қабул қилинади, кундалик ҳаётда ўзлари кузатган ёки иштирокчиси бўлган воқеалар акс этишига имкон беради. Дефектологнинг раҳбарлиги болада аниқ бир ролга қизиқишни уйғотишга қаратилган бўлиши керак. 0ъйинга аниқ нарсалар ва табиий маҳсулотлар киритиш асосида уларда 0ъйинга нисбатан қизиқиш пайдо бўлишига имкон беради. Кичик ёшдаги ақли заиф болалар ҳақиқий маҳсулотлардан тушлик тайёрлашни хуш кўрадилар, ҳақиқий рулни астойдил айлантирадилар, ҳақиқий сувда, ҳақиқий совун билан қўғирчоқнинг кийимларини ювадилар ва бошқалар. Натижада, болалар ўйиннинг предмет режасини эгаллаб олиб унинг шартларини осонгина қабул қиладилар. Дастур 0ъзининг мазмуни жиҳатидан анча яқин бўлган сужетли-ролли 0ъйинга болалар ролларини эгаллаши билан ўргатишга бошлашни таклиф қилади. Аwалида, бола кундалик ҳаётда мулоқот қиладиган яқин катта қариндошларининг роллари (онаси, тарбиячиси, энагаси)ни эгаллаб борадилар. Бунда бола ўрганиш пайтида фақатгина ўйин ҳаракатларини тушунибгина қолмай, балки қабул қилинган ролга биноан уларни амалга ошириши керак, ҳамда агар бунга олдиндан бўлган тайёрлов ишлари бўлсагина ҳаётда бор бўлган муносабатлами тўғри тасвирлаб бериши мумкин. Шундай қилиб, масалан, педагог болани «оналар-қизлар» ўйинига ўргатар экан унга мос ўйин ҳолатини яратишга ёрдам беради, уни суҳбат йўли билан ролга олиб киради. Педагог қиз болага мурожаат қилиб, айтади: «Мана бу қўғирчоқ сенинг қизинг бўлади. Сен эса унинг онаси. Сенинг исминг нима? — Лола ойи. Сенинг қизингни қандай атаймиз? — Наргиза. Қарагин, сенинг яхши қизинг бор. Унинг қандай қора ранг кўзлари, юмшоққина сочлари бор. Уни бошини силаб қўйгин. Мана бундай, яхши. Қизинг Наигиза яхши, у сени яхши кўради ва гапингга киради. Сен уни яхши кўрасанми? У ҳали кичкина, унга раҳм қилиш, яхши кўриш керак. Сен уни кийинтирасан, у билан сайрга чиқасан, уни овқатлантирасан. Ҳозир эса Наигиза учун бўтқа тайёрла, унинг овқат егиси келяпти». Болаларни ролли ўйинга ўргатишнинг кейинги босқичи уларнинг ҳайдовчи, шифокор, ошпаз, сотувчи ролларини эгаллашлари ҳисобланади. Ҳар қандай ролли ўйин тайёрлов ишларини олиб боришни талаб қилади. Шундай қилиб, болаларни «ҳайдовчи» ўйинига ўргатиш учун педагог турли экскурсиялар олиб бориши, ҳайдовчи болалар олдида фақат қатор махсус ҳаракатларни бажарувчи эмас, балки йўловчилари бор автобуснинг ҳайдовчиси бўлиб намоён бўлади. Муносабатламинг ҳиссий-ахлоқий нуқтайи назарига алоҳида эътибор қаратиш керак (ҳайдовчи одамларга ёрдам беради, у меҳрибон, шафқатли. У болаларни боғчага, катталами ишга олиб бориб қўяди ва бошқалар). Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар ўйинни бошлар экан, одатда, таклиф қилинган ролга бажонидил рози бўладилар ва аwалида унга мувофиқ ҳаракат қиладилар, бироқ жуда тез ўйиндан чиқиб кетадилар. Педагог бундай ҳолларда ўйинга қўшилиши лозим, болага ўзига олган ролини эслатиши, ўйиннинг келгусидаги аҳволини қандай тасаwур қилишини аниқлаши керак. Масалан, бола «ҳайдовчи» ўйинини ўйнаш нияти борлигини билиб, педагог ўйин ҳолати турини яратади: «Сен ҳайдовчисан, автобусни бошқарасан. Сени бекатда одамлар кутиб туришибди. У ерда болалар ўз ота-оналари билан туришибди — улар болалар боғчасига отланишган, автобус эса ҳали ҳам йўқ. Тезроқ бекатга ҳайда...» ва бошқалар. Педагогнинг ўйинга ҳаяжонли қўшилиши боланинг ўз ролини ҳис қилишига имкон беради, у ким учун ўйнаяпти, унинг «иши» ва у ким учун «ишлаяпти» ўртасидаги ўзаро муносабатлами яхшироқ тушунишига олиб келади. Жамоавий ўйинга педагогнинг қўшилиши ва ўйинда иштирокчиламинг бири сифатида раҳбарлик қилиши ўйинга самарали таъсир кўрсатади. У ўйинни керакли оқинига солади, воқеалах юришини айтиб туради, сужетнинг ривожига ёрдам беради. Шундай қилиб, педагог бола- ҳайдовчи ҳайдаётган автобус йўИовчиси ролида чиқар экан, ўйин ҳолатини максимал ҳақиқий бўлишига яқинлаштиради: ҳайдовчидан йўл чиптаси сотиб олади, бекатнинг номини айтишни сўрайди ва б. 0ърта гуруҳдаги мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларнинг ўйин фаолиятини ривожлантириш учун уларга жуда яхши таниш бўлган «Шолғом», «Бўғирсоқ» каби эртакламинг драмаларини ўтказиш фойдали. Педагог унинг мазмунини қўғирчоқ театри персонажлари ёрдамида уларни ҳаяжонли ва жонли қилиб эртак билан таништиради. Болалар эртакнинг мазмунини тушуниб олишлари учун уларни ҳар бир иштирок этувчи образ билан таништириш, уларга қўғирчоқлар билан ҳаракатларни амалга оширишга, ҳар бир персонажнинг номидан чиқишга имконият берилади. Ҳеч қачон болалардан ролларини ёдлаб олишни талаб қилиш керак эмас. Улар эртак матнига яқин гапирсалар, шунинг ўзи етарли. Уларда фараз қилинган вазият шароитларида максимал ҳаракат қилишни уйғотадиган драматик-ўйинларни ўтказиш жараёнида болаларга ўзларини турли ролларда синаб кўриш имкониятини бериш керак. Драматик ўйинларни самарали ўтказиш учун турли атрибутлар ва либослардан фойдаланиш имконини беради. Улар болалаига сужетни тушунишга ёрдам беради, персонаж образига, ролга киришга, агар бола уни эсдан чиқарган бўлса эслатади. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларнинг ўйин фаолиятини ривожлантириш учун болалар боғчасида жонли табиат бурчагини ташкил қилиш муҳим ва фойдали. Қушлар, балиқлар, уй ҳайвонларини тизимли кузатувини ўтказиш болаларда улар тўғрисида тўғри тасаwур ҳосил қилади, одатлари, турмуш тарзи билан танишади. Ҳайвонларга тақлид қилишни ўргангач, болалар уларни ўйинда тўғри тасвирлай оладилар, ҳайвонлар ролини ўзларига олганларида оддийгина сужетлами ҳам ривожлантира оладилар. Болаларнинг драматик ўйинлари сужетларининг муҳим манбаи бўлиб бадиий адабиёт ўқиш ҳисобланади. Дефектолог танлаб олган ҳикоялар болалар тушунчасига мос келадиган бўлибгина қолмай, балки уларда ўйинга қизиқишни уйғотадиган, улар учун ўзига хос «озуқа» берадиган бўлиши керак. Педагог драмалаштиришни ўтказишга тайёрланар экан уни ўтказиш учун асаминг матнини чуқур таҳлил қилади. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларнинг ўйнаётган жамоасини ташкил қилиш катта қийинчилик туғдиради. 0ъқиш йилининг биринчи-иккинчи йилларида бутун гуруҳ билан жамоавий ролли ўйинлами ташкил қилиш мумкин эмас, лекин бу босқичда 2—3 кишилик кичик гуруҳларда ўйинлар ўйнаш имкони бор. Олти ёшли ақли заиф болаларнинг қўшма ҳаракатларга қобилиятлари етади, улар педагогнинг ёрдамида мажбуриятларини тақсимлайдиларва уларни ўйиннинг охиригача бажарадилар. Болалар гуруҳида шундай болалар борки, унга катта одам таяниши мумкин, улар ўз атрофларида бошқа болаларни ташкил қилиб, одатда, марказий ролларни бажарадилар. Педагог ўз гуруҳида ҳар бир боланинг имкониятларини билган ҳолда, қўшма ўйинларнинг боришида болалар қандай мулоқот қилаётганини кузатиши керак. Рол элементлари бор бўлган ҳаракатли ўйинлар жамоани ташкил қилиш учун анча самарали ҳисобланади. Болалар персонажлари ҳайвонлар ҳисобланган ўйинлами жон диллари билан ўйнайдилар, масалан, машҳур эртаклардан «Тулки ва товуқлар», «Бўри ва эчкичалар» ва бошқалар. Болаларни сужет ривожланишида биргаликда қурилишлар ривожи бор ўйинлар ҳам яқинлаштиради. 0ъйновчиламинг ҳар бири қурилишнинг бирон-бир қисмини ясашни бажаради ёки қурилиш пайтида ўз ўртоғига ёрдам кўрсатади. Болалар қизиқиш билан биргаликда ўз қўғирчоқлари учун уй, кўча, ҳайвонот боғи, хона ва мебел қурадилар. Бундай ўйин жараёнида тарбиячи мактаб ёшига етмаган болаларда ўзаро муносабатни бошқаради, ким ҳаддан ортиқ ҳаяжонли ёки кам алоқали эканлигини кузатади. Меъёрда ривожланаётган мактаб ёшига етмаган болаларнинг тажрибасига нисбатан, ақли заиф болаларда анча чегараланган, одатда, атрофдагилар тўғрисида жуда кам биладилар. Уларнинг тасаwур доиралари камбағал, улар доимий турадиган муҳит билан чегараланган. Шунинг учун болалар муассасасидаги уларнинг кундалик ҳаётларини қуйидаги тарзда ташкил қилиш зарур, у янги таассуротлар ва билим манбаи бўлиб қолиши, атрофларида содир бўлаётган воқеалами кузатиш кўникмаларини тарбиялаш лозим. Тарбиячи, энага, ҳамшира, боғбон ва бошқаламинг кундалик иши ақли заиф болалар устидан тизимли кузатиш ҳисобланади, кейин эса уларнинг ўйинлари мазмунида акс этади. Болаларни улар катталаминг турли ҳаракатларини кузатишлари мумкинлиги учун сайр вақтида тез-тез болалар боғчаси ташқарисига, кўчага олиб чиқишлари зарур. Бундай сайрлар вақтида болалар идрокини ташкил қилиш керак, уларнинг эътиборини энг асосийсига, қизиқарлисига қаратиш, сайрдан қайтгач эса кўиганларини муҳокама қилиш ва қисман бўлса ҳам маълум бўлган ўйинлар сужетига янги элементлар киритишга ҳаракат қилинади. Ҳамма айтилганларидан келиб чиқиб, болаларда ҳаёт ва ўйин тажрибаларининг шаклланишига йўналтирилган, уларда махсус ўйин билимларини ривожлантириш, яъни коррексион-тарбиявий иш ҳар ломонларна ақли заиф болаларнинг ўйин фаолиятини шу даражада юргизиши мумкинки, бунда унинг психик ривожланишига ижобий таъсими таъминлайди. Лекотека — коррексион жараёнида янги бўғин Маълумки, педагогик-психологик ва психомотор коррексиянинг асосий шакли ривожланишида камчилиги бўлган болаларни ўқитиш ва тарбиялаш дастурига мувофиқ олиб бориладиган яккама-якка ва гуруҳлардаги машғулотдир. Амалиёт кўрсатишича, ўйинчоқ орқали коррексион таъсир ўтказишнинг унумдорлиги кўпроқ ривожланишида камчилиги бўлган болалар билан машғулот пайтида ўйинчоқламинг қанчалик услубий билимдонлик билан фойдаланилишга боғлиқ. Ривожлантирувчи ўйинчоқлар танлаш қанчалик тўғри амалга оширилса, уларнинг коррексион қиммати шунчалик яққол намоён бўлади. Бу борада асосий аҳамият дефектологламинг ривожлантирувчи ўйинчоқлар билан услубий жиҳатдан тўғри ва ўз вақтида таъминлаш фаолиятини ўз ичига олган иш шаклига берилади. Лекотека фаолиятнинг шундай шакли бўлиб хизмат қилади. «Лекотека» сўзи шведча «лекотек» сўзидан олинган бўлиб, ўзбек тилида ўйинчоқларсақланадиганжой маъносини англатади. Республикамиз дефектологиясида «Лекотека» тушунчаси яқинда, эрта таъсир ўтказиш хизматини ташкил қилишда чет эл тажрибасидан фаол фойдаланиш ва синчиклаб ўрганиш даврида юзага келди. Баъзан лекотекани ўйинчоқиар кутубхонаси деб аталади. Бу терминни ишлата туриб, лекотеканинг кутубхона иши билан ўхшашлигини кўзлайдилар. Лекин «ўйинчоқлар кутубхонаси» терминини анъанавий маънода кўзда тутиш мумкин эмас. Лекотека фаолияти ўзига хос хусусиятлаига эга, болаларнинг жисмоний ва руҳий ривожланиш хусусиятларини билишга таянмаслик, ўйинчоқламинг коррексион имкониятларини назарда тута билмаслик, дефектологламинг махсус билимларини, уларнинг ўйинчоқ танлаш ёМларини ҳисобга олмаслик, коррексион машғулотларда ўйинчоқлардан фойдаланишнинг услубий қўлланишини амалга ошира билмаслик натижасида лекотека ривожланмайди. Маълум вақтдан бери хизмат кўрсатишнинг қуйидаги шакллари юзага келди, масалан, фонотека (грампластинкалар кутубхонаси), изотека (сурат ва репродуксиялар кутубхонаси), минскабинетлар (тангалар, орден- медаллар кутубхонаси) ва ҳоказо. Хизмат кўрсатишнинг шакллари кейинчалик мустақил равишда истеъмолчиламинг эҳтиёжларини қондириш бўйича маълум вазифаларни бажаришдир. Айнан лекотека тузилишининг ўзи мактабгача ва ундан кичик ёшдаги болалар билан ўтказиладиган коррексион фаолиятнинг махсус вазифалари билан боғлиқ. Лекотеканинг тимсоли ўйинчоқлар ва ўйинлар учун ажратилган хона ўйинтекадир. Дастлабки ўйинтекалар 1934-йилда пайдо бўлиб, улар Москва, Петербург, Растов ва Россиянинг бошқа шаҳарларида ташкил этилган. Махсус болалар муассасаси сифатида лекотека 1936-йил Одессада очилган. Ушбу лекотека каттагина ижара фондига эга бўлиб, у биринчи бўлиб ўйинчоқлами уйга бера бошлади. Кейинчалик Одесса ўйинтекаси маориф вазирлигининг марказида болалар ўйинтекасига айлантирилган. 0ъйинтекадан фарқли ўлароқ, лекотека — бу нафақат фонддан ўйинчоқлар бериш, балки ундан аниқ психологик-педагогик мақсадларда мутахассислар томонидан мақсадга йўналтирилган ҳолда фойдаланиш имконини беради. Лекотеканинг асосий вазифалари — ривожланувчи ўйинчоқлами йиғиш ва тарқатиш ҳамда ривожлантирувчи ўйинчоқлар бериш орқали педагог дефектологлар эҳтиёжини қондиришдан иборат. Дефектологлами ривожлантирувчи ўйинчоқлар билан услубий таъминлаш; болалар билан коррексион ишлаш таъсирчанлигини ўйинчоқ орқали оширишга хизмат қилади. Лекотека фаолияти қуйидаги йўналишлар асосида амалга оширилади: ўйинчоқлар фонди билан ишлаш; дефектологларга хизмат кўрсатиш; лекотекадан методик маълумот йиғиш. Лекотека тизимига ўйинчоқлар фондининг асосий таркиби абонементи, захирадаги ўйинчоқлар, деталлар, тарқатма-кўргазмали материаллар сақланадиган ёрдамчи фонд ва методик кабинет киради. Лекотека ривожлантирувчи ўқитиш бўғини сифатида нафақат махсус таълим системасида ишлаши мумкин. У оммавий болалар муассасалари, болалар санаторияларида ҳам очилиши мумкин. 0ъйинчоқлар жамғармаси билан ишлаш — ўйинчоқларни йиғиш, бир тизимга келтириш ва сақлаш мақсадига йўналтирилган бўлади. Лекотека фонди махсус таълим системасининг психологик-педагогик ва илмий-услубий қуwатини ифода этади. Унинг хусусияти ақлий ва жисмоний ривожланиши бузилган болалар ривожланишини коррексия қилишга, болалардаги имкониятларни компенсатсиялашга, уларни ижтимоий мослашувига мўлжалланган ўйинчоқлардан тузилган махсус фонд таркибидан иборат. Лекотека мақсади — имкон борича коррексион ўқитиш ва тарбиялашда фойдали бўлган ўйинчоқларни йиғишдан иборат. Ўйинчоқлар фонди билан ишлаш лекотека фаолиятида энг мураккаб ва асосийсидир. Лекотека фонди мақсадга мувофиқ шаклланиши учун энг муҳими фондга келган ўйинчоқлар ақли заиф болалар талабига жавоб бериши лозим. Айнан мана шунда дефектологларни ривожлантирувчи ўйинчоқлар билан тўла таъминлаш учун зарур шароит яратилади. Коррексион таълимнинг умумий вазифаларига, дефектологлар талабларига асосланиб лекотекар зарур ўйинчоқларга буюртма тузади. 0ъйинчоқлами жамлаш манбаларига зарур ўйинчоқлами сотиб олиш бўйича олдиндан шартнома тузувчи савдо муассасалари ва фирмалар киради. Шуни назарда тутиш керакки, ўйинчоқлар хайрия йўли билан, ҳомийлар ёрдамида ва айрим шахсламинг беғараз ёрдами сифатида олинади. Кўнгиллилар фаолиятига асосланган жамоатчилик фонди яхши кўмак беради. 0ъйинчоқлами бетартиб бўлмаслигига ва ортиқча, кераксиз ўйинчоқлами келиб тушишига йўл қўймаслик керак. Бу лекотекада ортиқча, коррексион аҳамияти бўлмаган ўйинчоқлар тўпланиб қолишидан сақлайди. Лекотекага тушаётган ўйинчоқлар қайси талабларга жавоб бериши керак? Аwало бу ўйинчоқлар дидактик ва коррексион мазмунга эга бўлиши, болаларнинг психик ва жисмоний ривожланишига, ёш хусусиятларига мос келишидир. 0ъйинчоқ енгил, жозибали, чиройли, лекин содда бўлиши керак. Бу соддаликни шакЖан нафислик, маънан бой ва ўйинчоқ рангининг очиқлигида кўрамиз. 0ъйинчоқламинг дид билан безатилиши, унинг тайёрланиш материалига ва функсион қўлланилишига жавоб бериши керак. 0ъйинчоқ бола учун хавфсиз бўлиши керак, зарар етказувчи қиррали бурчак ва деталлари бўлмаслиги керак, мустаҳкам ва қулай бўлиб, таъмирлаш, янгилаш, тозалашга қулай бўлиши лозим. У санитария ва гигиена талабларига жавоб бериши, яъни ювиш, дезинфексиялаш мумкин бўладиган материаллардан тайёрланиши керак. ИВ БОБ. ЭЛЕМЕНТАР МАТЕМАТИК ТАСАWУРЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ Мактабгача ёшдаги болаларда элементар математик тасаwурлами шакллантириш методикасининг юзага келиши ва ривожланиши Елементар математик тасаwурлами шакллантириш методикаси узоқ ривожланиш йўлини босиб ўтиб, мактабгача педагогикадан ажралиб, мустақил фан ҳисобланади. Унинг тадқиқот предмети замонавий босқичда мактабгача таълим шароитларида болаларда элементар математик тасаwурлами шакллантириш жараёнининг асосий қонуниятларини ўрганишдан иборат. Ушбу методика кенг доирадаги масалалами ҳал этади. Булар: мактабгача ёшнинг турли даврларда болаларда миқдор, макон, вақт, геометрик ва катталикларга оид тасаwурлар ривожи даражасига дастурий талаблами илмий асослаш; мактабгача ёшдаги болалар учун математик материалнинг фактик мазмунини белгилаш; замонавий илмий маълумотлар асосида элементар математик тасаwурлами шакллантириш бўйича материал мазмунини такомиллаштириш; самарадор дидактик материаллар, воситалар, методлар ва математик ривожлантириш жараёнини ташкил қилишнинг хилма-хил шаклларини ишлаб чиқиш ва мактабгача таълим муассасалари амалиётига татбиқ этиш; мактабгача таълим муассасаси ва бошланғич мактабда элементар математик тасаwурлами ривожлантириш бўйича дастур материаллари изчиллиги; мактабгача ёшдаги болаларни математик ривожлантиришни амалга оширишга қодир мутахассислами тайёрлаш мазмунини ишлаб чиқиш; оилавий тарбия шароитларида болаларни математик ривожлантириш бўйича методик тавсияларни илмий асосда ишлаб чиқиш. Мактабгача ёшдаги болаларни математик ривожлантириш масалалари ёрқин намояндалари Я.А.Коменский, М.Монтессори, И.Г.Песталотсси, К.Д.Ушинский ва бошқа бўлган классик ва халқ педагогикасига бориб тақалади. Ҳозирда мутахассислар мактабгача ёшдаги болаларда элементар математик тасаwурлами шакллантириш методикаси ривожланишида учта: эмпирик, мактабгача ёшдаги болаларнни математик ривожлантириш назарияси ва методикасининг юзага келиши, мактабгача ёшдаги болаларда элементар математик тасаwурлами шакллантириш системасини ишлаб чиқиш босқичини ажратади. Бизнингча, тўртинчи босқични ҳам ажратиш мумкин, у ХХ аср охири ва учинчи минг йиллик бошида шакллана бошлади ва бу босқич учун мактабгача ёшдаги болаларда элементар математик тасаwурлами дунёнинг яхлит картинаси асосида шакллантиришга комплекс ёндашув билан тавсифланади. Демак, методика ривожланишидаги биринчи — эмпирик босқич, математик ривожланиш ғоясини илгари суриш ва асослаш босқичидир. Мактабгача ёшдаги болаларни математикага ўқитиш ва уларда вақт ва макон ҳақидаги билимлами шакллантириш методлари ҳақида масалалар Я.А.Коменский, Дж.Локк, л.Г.Песталотстси, Л.Н.Толстой, К.Д.Ушинский ва бошқалар асарларида ишлаб чиқилганини кўришимиз мумкин. Я.А.Коменский ва Дж.Локк асарларида арифметикага ўқитишда аниқ амалий йўналганлик кўзга ташланади. Уларнинг ишларида элементар математик тасаwурлами болалар анча эрта ўзлаштириши мумкинлиги таъкидланади. Я.А.Коменский «Буюк дидактика»сида болани ҳали мактабгача даврда 20 гача санаш, катта-кичик, жуфт-тоқ сонларни фарқлаш, предметларни катталигига кўра қиёслаш, айрим геометрик шаклларни таниш ва аташ, амалий фаолиятда ўлчов бирликларини ўргатишни тавсия қилади. Математик тасаwурлами шакллантириш методикасининг юзага келиши даврига К.Д.Ушинский ишларини ҳам киритиш мумкин. У болаларни мактабгача санашга ўргатиш зарурлигига бир неча бор эътибор қаратган. Буюк педагог болаларни алоҳида предметлар ва уларнинг гуруҳларини санаш, қўшиш ва айириш амалларига ўргатиш, ҳисоб бирлиги сифатида ўнлик ҳақида тушунча шакллантиришга чақирган. У арифметик масалалами ечишга ўргатишнинг амалий йўналганлигини ажратган. Бироқ К.Д.Ушинскийнинг бу барча фикрлари гарчи фан ва амалиёт учун бугун ҳам катта қизиқиш уйғотса-да, яхлит илмий асос топмади. Мактабгача ёшдаги болаларни ҳисобга ўргатиш методикаси бўйича дастлабки методик қўлланмалар, одатда, бир пайтнинг ўзида ўқитувчилар, ота-оналар ва тарбиячиларга мўлжалланган. Болалар билан амалий иш тажрибасига таяниб, В.А.Кемнитс «Математика в детском саду» (Болалар боғчасида математика) қўлланмасини яратди, унда болалар билан ишлашнинг асосий методлари сифатида суҳбатлар, ўйинлар, амалий машқлами тавсия қилади. Қўлланма муаллифи болаларни «бир», «коър», «бир неча», «жуфт», «кўпроқ», «камроқ», «ўшанча», «тенг», «худди шунақа» каби тушунчалар билан таништириш зарур, деб билади. Асосан 1 дан 10 гача сонлами ўрганиш вазифа бўлиб, ҳар бири алоҳида қараб чиқилади. Айни пайтда болалар шу сонлар билан амаллами ўзлаштириши лозим. Қўлланмада кўргазмали материалдан кенг фойдаланиш тавсия қилинади. Суҳбат ва машғулотлар давомида мактабгача ёшдаги болалар шакл, макон ва вақт, бутунни қисмларга бўлиш, катталиклар ва ўлчаш ҳақида билим оладилар. Шундай қилиб, В.А.Кемнитс ҳозирда математика ўқитиш методикасида кўргазмали методни қўллашни фаол таклиф қилган. Математика методикаси ривожланишнинг биринчи босқичига М.Монтессорининг сенсор тарбия педагогик системасини тўла ҳуқуқ билан киритиш мумкин. Унинг педагогик системаси педагогика ривожининг замонавий босқичида ҳам аҳамиятини йўқотмади, қолаверса махсус мактабгача педагогикада М.Монтессорининг кўплаб ғоялари ҳозирда ҳам ривожлантирилиб бормоқда (Г.В.Брижинская, А.А.Катаева, Е.А.Стребелева, И.В.Чумакова ва б.). Унинг автодидактик материалидан мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш учун фаол фойдаланиш дастурларда ҳам тавсия қилинади. Мария Монтессори педагогикасининг асосий ғояси болага ўз ички потенсиалини педагог томонидан махсус яратилган макон — предмет муҳитида эркин мустақил фаолият жараёнида янада тўлиқ очишга имкон беришдан иборат. Тайёрланган муҳит болаларни ривожлантириш ва ўқитиш шарти ва ҳар бир болага ўз индивидуал суръатида ривожланишга имкон беради. Монтессори фикрича, педагогнинг вазифаси бола ихтиёрига ўз- ўзини ривожлантириш воситаларини бериш ва улардан қандай фойдаланишни кўрсатиш. Бундай воситалар автодидактик, яъни ўз-ўзини ўқитиш воситаларида Монтессори — материаллар билан бола дастлаб намуна бўйича, кейин мустақил ишлайди, турли, жумладан, ўзи ўйлаб топган машқларни бажаради. Боланинг ўз-ўзини ривожлантириши, Монтессори фикрига амалий ҳаётда қўллаш, сенсорика, нутқ, математика ва шу каби ривожлантириши учун материалларни ўзагига олган дифференсиатсияланган система билан ишлаш жараёнида амалга ошади. М.Монтессори ўз ишларида бу материаллардан болалар математик таълимида фойдаланиш билан боғлиқ масалаларни ёритади. Монтессори — материаллардан болаларни математик ривожлантиришда фойдаланиш имкониятлари Г.В.Брижинская, М.Г.Сорокова, Ю.И.Фаусек ва бошқа томонидан тадқиқ қилинган. Монтессори педагогикасида дастлаб айнан мактабгача ёшда «математика ўрганишга тайёрлаш», кейин болалар боғчаси ва мактабда математикани ўрганиш ҳақида гапириш қабул қилинган. Математикани ўрганишга тайёрлаш Монтессори системасида болаларни сенсор тарбиялаш ва амалий ҳаёт кўникмаларини эгаллашга оид машқлар сифатида қаралади. Бундай тайёргарлик мазмуни ҳам мактабгача тарбия замонавий дастурлари билан ўхшашлик ва фарқлаига эга. Амалий фаолиятда машқлар ёрдамида билвосита математикагача тайёргарлик Монтессори педагогикасида, энг аwало, бу фаолиятнинг юқори алгоритмланиши ҳисобига ўз хусусиятларига эга. Болаларни математика ўқитишга тайёрлаш методлари ва воситалари ҳам Ватанимиздаги ишланмалардан фарқ қилади. Қуйида Монтессори системаси бўйича сенсор тарбия мазмунига фақат болаларнинг математикагача тайёрлиги жиҳатида мурожаат қиламиз. Масалан, предмет хоссасини аниқлашда, шовқинларни фарқлаш — қутичалами силкитиш, ҳароратни фарқлаш - шиша идиш тагига қўл кафти билан тегиниш; мусиқа тонларини фарқлаш — болғачалар билан қўнғироқчани уриш; юза сифатини — бармоқ учларини тегизиш; иккита жисм массасини (жадваллами, дейлик) нисбатлаш - жадвалларни қўлда «тортиб кўриш»; узунликни нисбатлаш — штангалар бўйлаб қўлини юритиш ва уларни бир-бири билан қиёслаш ва шу каби. М. Монтессори материаллари билан ишлаш жараёнида улар билан ҳаракат усулига боғлиқ ҳолда бешта босқични ажратиш мумкин: ўрганилаётган хосса ҳолатига кўра тобора контраст ёки бу хоссага унинг «асосий» кўринишларида эга бўлган предметлар билан ишлаш; хоссасига кўра бир хил предметлар жуфтини тузиш; предметлар билан амалнинг кўрсатилган усулини такрорлаш ва таклиф қилинган амалий ва билиш характеридаги масалани ечиш машқлари; кўрсатилган ҳаракат усулини шу материалдан бўлган бошқа предметларда қўллаш; предметлар билан ҳаракатнинг кўрсатилган усулларини модификатсиялаш; предметлар хоссаларини ўрганишнинг янги, янада мураккаб ва янги имкониятлар берадиган усулларини айнан шу предметлар билан ҳаракат усуллари орқали эгаллаш; предмет хоссалари ҳақидаги тасаwур ва ҳаракат усулларини реал ҳаётда қўллаш; воқеликдаги воқеа ва ҳодисалар хоссалари ва муносабатларини тавсифловчи янги терминлами қўллаш ҳисобига луғат бойлигини орттириш. Демак, математик ривожлантириш методикаси юзага келиши биринчи босқичи учун ҳисоблаш элементларига ўқитишнинг аниқ ифодаланган амалий йўналганлиги, кўргазмалилик, аwало сон ва арифметик амаллар ҳақида билимларни машқ қилдиришга қаратилган кўргазмалиликдан фойдаланиш хос (Д.Л.Волковский, Я.А. Коменский ва бошқалар). Мактабгача ёшдаги болаларнинг математик тасаwурларини шакллантириш методикасининг юзага келиши ривожланишидаги иккинчи босқич мактабгача ёшдаги болалар билан математик ишлар назарияси ва методикасини ишлаб чиқишнинг бошланиши билан боғлиқ. Бу босқичда мактабгача ёшдаги болаларга математик ўқитиш методикаси ривожига аwало Л.С.Виготский ишлари таъсир кўрсатди. Фаразлар ва экспериментал тадқиқотлар асосида олим олий психик функсиялар структураси; бола ривожланишининг мақсад ва вазифалари; белгини психологик қурол сифатида, белгиларнинг (ташқи ва ички) турлари; маънолар ва маъно турлари; сўз маъноси ва предмет нисбатланганлик (фенотатив маъно), сигнификатив маъно ва ички шакл (етимологик маъно), обектнинг предмет ва функсионал мазмунида ифодаланган маъно, шунингдек, қурол ва белгилами яратиш ва қўллашда акс этган воситалаш, вазият маъноси ёки мазмунини белгилаб берди. Л.В.Глаголева болаларда сон, катталик ва уни ўлчаш, бутунни қисмга бўлиш ҳақида дастлабки тасаwурлами шакллантириш мазмуни, метод ва усулларини очиб берди. У педагогларга таълимнинг турли; лаборатория (кўргазмали материалдан фойдаланиб, амалий ҳаракатларни ишлаш), тадқиқотчилик (болалар томонидан билимлар, малакалами продуктив фаолиятда қўллаш вазиятларини излаш), кўргазмали (кўргазмали воситалар намойиши) методларидан фойдаланишни тавсия қилди, яъни болаларда илмий тушунчаларни шакллантиришга эътибор қаратди. Миқдор ҳақида тасаwурлами шакллантиришда Л.В.Глаголева ўйинга катта эътибор қаратади. У болаларни катталикларни қиёслашга ўргатишнинг турли хил методларини тавсиф қилди, боланинг мустақил фаолияти аҳамиятига алоҳида урғу берди. Олима мактабгача ёшдаги болалар тарбияси муаммосини унинг муҳитдаги бутун феъл-атворини ташкил қилиш муаммоси сифатида қараш лозимлигини таъкидлади. Айни пайтда тажрибани эгаллаш ва мустаҳкамлашнинг асосий йўлини у мустақил иш, ўз-ўзини тарбиялаш, деб билди, булар катталарнинг, Глаголева сўзи билан айтганда, рағбатга бой, батафсил ўйланган муҳит билан рағбатлантирилади. Л.В.Глаголева ишларида ифодасини топган ривожлантирувчи муҳит ғояси Н.Блехер, М.Монтессори, Й.И.Тихеева ғояларига ҳамоҳанг ва ривожлантирувчи предмет ўйин муҳити ҳақидаги айрим замонавий тасаwурларга мос келади. Н.Блехер томонидан ишлаб чиқилган дидактик, жумладан математик ўйинлар таснифи диққатга сазовор. Уларни олима материаллар билан ва материалларсиз ёки сўз ўйинларга бўлди. Материаллар билан ўйинлар, ўз навбатида, дидактик материаллар (дидактик ўйинчоқлар, стол ўйинлар, бошқа дидактик материаллар) билан ўйинлар ва турли ўйинчоқ ҳамда предметлар (табиат обектлари ва маиший буюмлар) билан ўйинларга бўлинади. Материаллар билан дидактик ўйинларга Ф.Н.Блехер эртаклар ва саноқ-шеърларни тегишли ўйинчоқлами қўллашни киритади. Олима таклиф қилган шеър, эртак ўйинлардан амалий ва тажриба ишларида кенг фойдаланилади. Елементар математик тасаwурлами шакллантириш назарияси ва методикаси ривожланишига Г.С.Костюк, К.Ф.Лебединсев, Н.А.Менчинская ва бошқа олимларнинг Л.С.Виготскийнинг психологик- педагогик қарашларига асосланган тадқиқотлари жиддий таъсир кўрсатди. С.Костюк тадқиқот методикаси ўйин-топшириқлар тузишга асосланган. Олинган маълумотларга асосланиб, у сон тушунчаси болада миқдор муносабатларини тушуниш натижасида юзага келиши ҳақида хулосага келади. Олим экспериментал исботладики, бола сонни конкрет предметлардан абстраксиялайди, бундай абстраксиялаш унинг учун фаол жараён саналади. С.Костюк ва Н.А.Менчинская тадқиқотлари мактабгача ёшдаги болаларда математик тасаwурлами мақсадли шакллантириш, уларнинг ҳаётий тажрибасини бойитиш, қизиқувчанлиги ва математик тафаккурини ривожлантириш учун замин яратди. Кейинчалик айнан уларнинг ишлари мактабгача ёшдаги болаларда элементар математик тасаwурлами шакллантириш системасини қуриш учун таянч бўлди. Мактабгача ёшдаги болаларда элементар математик тасаwурлар шакллантириш методикасининг юзага келиши ва ривожланишидаги учинчи босқич — унинг системали шаклланиш босқичидир. Бу системани ишлаб чиқишда асосий рол А.М.Леушина ва у яратган илмий-педагогик мактабга тегишли. А.М.Леушина фикрича, шахс ривожланишида ақлий ривожланиш, ақлий фаолият ва усулларини эгаллаш, билимлами онгли ўзлаштириш ва улардан янги вазифаларни ҳал этиш учун фойдаланиш малакаларини шакллантиришга алоҳида ўрин ажратилади. Ақлий тарбия масалаларини мактабгача ёшдаги болаларнинг умумий интеллектуал таълими режасига қараб, А.М.Леушина кўплик, сон ва санаш оператсияси ҳақида тасаwурлар ривожланишининг муҳим қонуниятларини аниқлади. Айтиш жоизки, мактабгача ёшдаги болаларга таълим ва тарбия том маънодаги дастурлари ҳали мавжуд эмас эди. 0ърганилаётган давр бошида дастурий ҳужжат «Болалар боғчаси тарбиячиси учун йўриқнома» бўлиб, математик ривожлантириш бўлими фақат болаларни 1 дан 10 гача сонлар билан таништириш ва санаш билан чекланган эди. Макон ва вақт тасаwурларини ривожлантириш вазифаси ҳали қўйилмас эди, зеро бу кундалик ҳаёт жараёнида, ўйин ва бошқа машғулотларда ўз-ўзидан содир бўлади, деб ҳисобланарди. А.М.Леушина турли ёшдаги болаларда кўплик, сон ва санаш оператсияси шаклланиши ва ривожланишнинг қонуниятларини очиб, болаларни турли ёки гуруҳларида ҳисоблаш фаолиятига ўргатишнинг улар ўртасида узвийликни таъминловчи метод ва усулларини ишлаб чиқди. Шу тариқа А.М.Леушина педагогик ижодида элементар математик тасаwурлами шакллантириш методикаси назарий ва психологик, педагогик жиҳатдан асослаб берилди. У таклиф қилган элементар математик тасаwурлар шакллантириш тамойиллари ва методлари мактабгача ёшдаги болаларни математик ривожлантириш учун асос бўлиб қолди. Математик тушунчалар қатор хусусиятларга эга. Уларнинг асосийси шундан иборатки, тушунчада ифодаланган математик обектлар реал мавжуд эмас. Математик обектлар Л.П.Стойлова таъкидлаганидек, инсон ақли томонидан яратилган. Математик тушунчаларни ўрганишда мавҳумлик, абстраксиялашнинг улуши юқори боииб, унинг натижалари «сон», «катталик», «геометрик шакл» ва шу каби бошқа математик тушунчалар бўлади. Шундай моддий оламнинг макон шакллари ва миқдорий муносабатларини ўрганиш жараёнида математика нафақат абстраксиялашнинг турли усулларидан фойдаланади, балки ўзи ҳам унинг ривожланишини рағбатлантиради, натижада, абстраксиялаш кўп босқичли жараён сифатида чиқади, яъни ўрганилаётган айрим тушунчалар бошқаларини, шунингдек, ўрганилиши лозим бўлганларини келтириб чиқаради. Болаларда элементар математик тасаwурлами шакллантириш предметлар хоссалари ва улар ўртасидаги муносабатларни билишдан бошланади: ўхшашлик ва фарқлаш аниқланади. Хоссалари обективлиги ва нисбийлиги аниқлаштирилади, предметларнинг хилма-хиллиги ва ўзаро таъсири аниқланади. Математик тасаwурлами шакллантиришнинг дастлабки босқичида хоссалар турлари ойдинлаштирилади, улар таснифланади, катталикка, умумий хосса сифатида, оғирликка, шаклга тавсиф берилади, предметлар хоссаларини ўзлаштиришнинг асоси сифатида ҳиссий тажрибанинг ривожланишига эътибор қаратилади, предметларни хоссаларига кўрагуруҳлари, идентификатсия (ўхшатиш) амалга оширилади. Н.Б. Истомина кичик ўқувчиламинг математик тушунчаларни ўзлаштиришига янгича методик ёндашувларга диққатни қаратади. Бу методлар асосида предмет, вербал, схематик ва символик моделлар ўртасидаги мувофиқликни ўматиш, шунингдек, уларда ўзгариш, қоида (қонуният) ва боғлиқлик ҳақида умумий тасаwурлами шакллантириш ётадики, бу нафақат математикани кейинги ўрганиш учун, балки атроф оламдаги турли қонуният ва боғлиқликлами турли талқинларда англаш учун ҳам ишончли асос саналади. Мактабгача ёшдаги болаларда математик тасаwурлами шакллантириш бўйича барча иш сонларгача тасаwурлами мустаҳкам ўзлаштиришга қаратилган бўлиб, улар предметлар кўплиги билан турли амалий ҳаракатлар натижасида ҳосил бўлади, натижада, болалар қиёслаш, нисбатлаш, хулоса қилишга ўрганади, яъни фикрлаш оператсияларини бажаради. Мактабгача ёшдаги болаларнинг ақлий ривожланишида математик ривожланишга жиддий ўрин берилади. «Мактабгача ёшдаги болаларнинг математик тасаwурлари ривожланиши деганда, элементар математик тушунчаламинг шаклланиши ва улар билан боғлиқ мантиқий оператсиялар натижасида шахснинг билиш фаолиятида рўй берадиган силжиш ва ўзгаришлами тушуниш лозим». Шундай қилиб, мактабгача ёшдаги болаларнинг математик тасаwурларини ривожланиши деганда элементар математик тасаwурлар ва улар билан боғлиқ мантиқий оператсияларни шакллантириш натижасида уларнинг билиш фаоллиги шаклларидаги сифат ўзгаришлари тушунилади. Мактабгача ёшдаги болаларнинг математик ривожланиши кундалик ҳаётда (аwало, катталар, тенгдошлари билан биргаликдаги фаолият, мулоқотда) беихтиёр келгани каби, элементар математик тасаwурлами шакллантириш бўйича мақсадга йўналтирилган ўқитиш йўли билан ҳам амалга ошади. Педагогик амалиёт далолат берадики, нормал ривожланаётган болалар мактабгача давр охирига келиб конкрет фикрлашдан мавҳум, тушунчавий фикрлашга ўтади. Уларда илмий тушунчалар асосларини эгаллаш учун зарур фикрлаш оператсиялари шаклланади. Шу билан бирга мактабгача ёшдагилар фикрлаш жараёнларини сифат жиҳатидан қайта қуришга фақат ўқитишни алоҳида усулда ташкил қилиш ҳисобига эришиши мумкин, бундай ўқитиш жараёнида болаларда атроф оламни аниқроқ ва тўлароқ идрок этиш қобилияти, предмет ва ҳодисалар хоссаларини ажратиш, уларнинг алоқаларини очиш, хоссалами сезиш, кузатилаётганларни интерпретатсиялаш қобилияти ривожланади. Бу ҳолда фикрлаш ҳаракатлари шаклланади, хотира, фикрлаш, тасаwурнинг янги шаклларига ўтиш учун ички шароитлар шаклланади. Мактабгача ёшдаги болаларнинг математик ривожланишини таъминлаш учун ва бу билан уларнинг ақлий тарбияси вазифаларини ҳал қилиш учун уларда математик фикрлаш омилларини шакллантириш, алоҳида мантиқий структуралар: сенсор жараёнлар, луғат ва боғланишли нутқ, элементар математик тасаwурлар системаси, ўқув фаолияти бошланғич шаклларини ва шу кабилами ривожлантириш зарур. Кўплаб тадқиқотчилар (Г.С.Костюк, Н.А.Менчинская, М.И.Моро, А.А.Свечников, Л.Н.Скаткин ва б.) таъкидлашича, болаларни математик ривожлантириш учун барча муаммоларни ҳал этишга комплекс ёндашув зарур. Шу сабабли болада мактаб математика таълимига тайёргарлик пойдеворини ташкил қиладиган барча зарур оператсион структуралами шакллантиришини таъминлайдиган таълим ҳақидаги масала кўтарилади. Масалалар ечишнинг умумлашма усулларига ўргатиш, энг содда абстракт математик тасаwурлами шакллантириш, мактабгача таълим беришда моделлар ва белгилардан фойдаланиш педагогдан шу ёшдаги болалар ушбу материални ўзлаштириши хусусиятларини билишини талаб қилади. Мактабгача ёшдаги болаларни математик материалга ўқитиш ва болалар томонидан унинг ўзлаштирилиш хусусиятлари тадқиқотчилик фаолиятининг икки йўналишини ташкил этади. Мактабгача ёшдаги болаларни ўқитишнинг умумий вазифаси нафақат маълум билимларни ва масала ечиш усулларини бериш, балки таълим муваффақияти, болаларнинг кейинги ўқув фаолиятидаги ва билимларни амалий қоилашдаги мустақиллигини таъминлайдиган психологик механизмлами шакллантиришдан ҳам иборат. Бу механизмлар қандай экани ва улами шакллантириш учун таълим жараёнида қандай қўшимча шартларга риоя қилиш зарурлигини аниқлаш муҳим. Бундай психологик омиллар мактабгача ёшда шаклланмаган бўлса, буни мактабда амалга ошириш анча қийин кечишини қатор тадқиқотлар кўрсатиб берди (В.В.Давидов, А.М.Леушина З.А.Михайлова, Н.И.Непомняшая ва б.). Айни пайтда мактабгача ёшдаги болаларни математика асосларига систематик ўқитиш туфайли умумий ва махсус кўникмаламинг сенсор, персептив, фикрлаш, вербал ва бошқа компонентлари шаклланади. Бундан ташқари, боланинг умумий ривожланиши шу вазиятда ўзлаштирилаётганидан илгарилаб кетади, гарчи таълим жараёнида ва унинг таъсирида шахс, унинг қарашлари, ҳислари, қобилиятларининг яхлит, ривожланувчи ўзгариши кечади; таълим туфайли янги, янада мураккаб материални ўзлаштириш имконияти ортади, таълим захиралари яратилади. Болаларни мактабга математик тайёрлаш сифатини оширишнинг йўналишларидан бири — уларда асосий математик тасаввур ва тушунчалами шакллантириш ишидаги узвийликни таъминлаш. Аниқландики, билимлар ҳажми эмас, балки уларнинг сифати — мактабгача ёшда шаклланган тасаwурларнинг тўғрилиги, аниқлиги, умумлашганлиги, шунингдек, болаларнинг билишга қизиқиши ривожланганлик даражаси муҳим. Мактабгача ёшдаги болаларни математик алоқа ва боғлиқликларда ориентирланишга ўргатиш, уларнинг тегишли амалларини ўзлаштириши уларнинг кўргазмали — образли фикрлашини янги даражага кўтариш ва умуман ақлий фаолиятни қайта кўриш учун омил яратди. Таъкидлаш жоизки, бугунги педагогика учун долзарб бўлган илк ёшдаги болалар таълими муаммоси ўша пайтлардаёқ математик материалда — илк ёшдаги болаларнинг кўплик ва улар билан амаллар ҳақида тасаввурларини шакллантириш асосида ишлаб чиқилган (В.В.Данилова). Катта мактабгача ёшдаги болаларнинг кўпликлар билан оператсияларни ўзлаштириш хусусиятлари Л.И.Ермолаева томонидан ўрганилган. А.А.Смоленсеванинг тадқиқоти сужетли — дидактик ўйинлар жараёнида элементар математик тасаwурлар шакллантириш хусусиятларига бағишланади. У бундай ўйинлар математикага оид билимлами қўллаш, уларни амалда қўллашда болаларнинг мустақиллиги ва фаоллиги ривожланиши учун мақбул шароитлар яратишга эътибор қаратади. А.А.Смоленсева математик ривожлантириш учун ўйинламинг алоҳида шакли — сужетли — роли ва дидактик шаклни бирлаштирган сужетли — дидактик шакл зарурлиги ҳақида хулосага келади. Шундай қилиб, элементар математик тасаwурлар шакллантириш методикаси — ривожланишининг бу босқичида қуйидаги вазифалар ҳал этилади: кўплик, сон, катталик, шакл, макон ва вақт ҳақидаги тасаwурлами шакллантириш; ўраб турган воқеликдаги миқдор, макон ва вақт муносабатларида кенг ориентировкалашни ривожлантириш; ҳисоблаш, санаш, оМчаш, моделлаштириш, умум ўқув малакаларини шакллантириш; математик терминологияни эгаллаш; билишга қизиқиш ва қобилиятларни, мантиқий фикрлашни ривожлантириш, болаларни умуминтеллектуал ривожлантириш (А.М.Леушина, З.А.Михай- лова, Т.Д.Рихтерман, Е.И.Шербакова ва б.). Мактабгача ёшдаги болаларни математик ривожлантириш методикаси ривожланишидаги учинчи босқич билим, малака ва кўникмалар дастурларини қуриш тамойилларини умумлаштириш ва системалаштириш босқичи бўлди. Бу тамойиллар орасидан болаларни математик ривожлантириш учун тобора аҳамиятлилари ажратилди. Мактабгача дидактика тамойилларидан энг муҳимларидан бири — тарбияловчи ва ривожлантирувчи таълим тамойили болаларда реал воқеликка муносабат, турли (билиш, меҳнат ва ҳ.к.) кўникмалар тизимини шакллантирадиган билимлами киритишни талаб қилади, зеро айнан системали билимлар ва малакалар оптимал тарбияловчи ва ривожлантирувчи таъсирни таъминлайди. Мактабгача ёшдаги болаларнинг математик тасаввурларини шакллантиришда системалилик ва изчиллик тамойили ҳам муҳим. У билим, малака ва кўникмаламинг мантиқийлиги, оддий математик тасаwурлардан тобора кенг ва мураккабларига ўтишни кўзда тутади. Билимларнинг қулайлиги тамойили таклиф қилинадиган элементар илмий математик билимлар мактабгача ёшдаги болалар томонидан ўзлаштира олинишини англатади. Бунинг учун миқдор, ўлчам, катталик, шакл, макон ва вақт ҳақидаги маълумотлар болаларга шундай ҳажмда ва шундай конкурентлик ва умумлашганлик даражасида берилиши керакки, токи улар болаларга тушунарли бўлсин, бироқ мазмунни бузмасин. Шу сабабли ҳозииги дастурлаига боланинг билиш ва ижро имкониятларини ҳисобга оладиган ва бу имкониятлар ўсгани сари мураккаблаша борадиган билимлар киритилади. Билим ва малакаларнинг ҳар томонламалиги ва мазмунан уйғунлиги тамойили болаларни математик ривожланиш дастури мазмунига инсон фаолияти турли соҳаларига оид билимлар, фаолият турларида кўникма ва малакалами танлаш ва киритишни талаб қилади. Фаоллик ва мустақиллик тамойили катта ёшдаги шахснинг йўналтирувчи таъсирида таълим метод ва усуллари системаси билан таъминланади. Педагог болалар фаоллигига, кўп жиҳатдан беихтиёрий диққатга таяниб, элементар математик тасаwурлами шакллантириш жараёнида қизиқарли ва ўйин материаллардан фойдаланиш, болалар билан эмотсионал мулоқот, машғулотлами чиройли жиҳозлаш, таълимга боланинг мустақил (текшириш, ўйин) ҳаракатларини киритиш ҳисобига эришади. Кўргазмали-амалий ва кўргазмали-образли фикрлашнинг белгиловчи роли мактабгача ёшдаги болалар таълимида етакчи ўринлардан бирига кўргазмалилик тамойилини олиб чиқадики, бунда асосий кўргазмали материал сифатида фаолиятнинг ўзи чиқади. Мактабгача ёшдаги болаларда элементар математик тасаwурлами шакллантириш таълимнинг турли: амалий, кўргазмали, лисоний методлари билан амалга оширилади. Қатор муаллифлар математик ривожлантириш жараёнида ўйин методларини алоҳида ажратиб кўрсатади (З.А.Михайлова, Р. Л. Непомняшая). Мактабгача ёшдаги болалар математик таълим методикаси ривожланишидаги тўртинчи — замонавий босқич мактабгача ёшдаги болаларда элементар математик тасаwурлами «дунёнинг яхлит картинаси» асосида шакллантиришга комплекс ёндашув билан характерланади. Кичик, ўрта ва катта мактабгача ёшдаги болалар математик таълими замонавий консепсиялари элементар математик тасаwурлами эрта шакллантириш, болаларни математик мантиқ оламига олиб кириш, фикрлаш мустақиллигини ривожлантириш, дунёни билишнинг янги усулларини ўзлаштириш, бошланғич мактабда таълим олиш учун зарур назарий фикрлашни шакллантиришга замин ҳозирлаш, амалий ва ўйин фаолиятини бирлаштириш ва шу кабиларга йўналтирган. Мактабгача ёшдаги болаларни математикадан олдинги тайёрлашнинг ҳозирги босқичида билишнинг қуйидаги усуллари тобора аҳамиятли; кузатиш (жумладан, ўз-ўзини кузатиш), обектларни текшириш, қиёслаш, таққослаш, таснифлаш, таҳлил, синтез, хулосалаш, баҳолаш, энг оддий ўлчашлар, бевосита предметлар, уламинг моделлари билан, образлари билан тасвирга таяниб ёки усиз эксперимент ўтказиш. Мактабгача муассасалар педагогик ишини, жумладан, математик таълимни такомиллаштириш фаолиятида муҳим йўналиш дастурий-методик таъминот билан боғлиқ. Ҳозирда математик ривожлантириш дастурларини танлаш, турли таълим моделлари ва технологияларидан фойдаланиш имконияти мавжуд. Математика билан шуғулланганда болаларда нафақат математик тушунчалар, балки ўқув фаолияти дастлабки кўникмалари, ўқув вазифасини ажратиш малакаси, унинг ечимини излаш йўналишларини белгилаш, олинган натижалами баҳолаш, хатолами тўғрилаш малакалари шаклланади. Дастурий — методик тавсияларда математик фаолиятда боланинг интеллектуал ва эмотсионал ривожланишида уйғунликка интилиш зарурлигига эътибор қаратилади. Элементар математик тасаwурлами шакллантиришда сонлар ҳақидаги ҳикоя-мифлами театрлаштиришдан фаол фойдаланиш тавсия этилади. Ранг хилма-хиллиги билан таништириш кўзда тутилади; макон тасаwурлари геометрик тасаwурлар бўлимига киритилади. Болани фаолиятда ривожлантириш вазифалари тўрт асосий йўналиш: ижтимоий, билиш, эстетик ва жисмоний ривожлантириш бўйича берилган. Фаолиятнинг элементар математик турлари (санаш, ўлчаш, ҳисоблаш) сонлар билан оператсиялаш, улардан миқдор ва катталикни баҳолашда фойдаланиш имконини беради. Интеллектуал ижодий фаолият омиллари математик билимларни ва малакалами янги шароитларга кўчиришга кўмаклашади. Болалар эгаллаган ҳаракат усуллари математик мазмунни эгаллашнинг ўзига хос механизми саналади. Мактабгача ёшдаги ақли заиф бола математик тасаwурларини ривожлантириш нормал ривожланаётган бола математик ривожланишга кўра кўпроқ у таълим олаётган педагогик шароитлар сифатига боғлиқ. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар учун характерли фаолиятнинг ҳеч бир тури махсус таълимсиз тўлақонли ривожланмайди. Ривожланишда муаммолари бўлган болага коррексион таъсир, аwало фаолиятнинг психологик механизмларини шакллантиришдан иборат. Фаолиятнинг барча: эҳтиёжли-мотиватсияли, мазмунли, оператсион ва натижавий таркибий компонентлари бу тоифа болаларда шаклланмаган бўлади. Елементар математик тасаwурлами шакллантириш боланинг сенсо- мотор функсияларини ривожлантириш, уни ўраб турган маконда ориентирлаш, нутқий кўникмалар ва шу кабиларни ривожлантиришсиз мумкин эмас. Одатда, кўрсатилган функсиялар ақли заиф болаларда етарлича ривожланмайди. Шунингдек, органик генезиснинг психик ривожланиши кечиккан болалар учун характерли. Интеллектуал ривожланиши муаммоли бўлган чақалоқ ва илк ёшдаги болалар ҳаракат ва билиш фаоллиги жуда паст бўлиши кузатилади: ҳаракатлар координатсияси бузилган, бу уларнинг ўйин фаолиятида кузатилади. Интеллектуал ривожланишда муаммолари бўлган болаларнинг ҳаракат нуқсонлари кўпроқ координатсион соҳада намоён бўлади. Бу тоифа болаларда координатсияга кўра мураккаб ҳаракатларни бажаришда қийинчиликлар юзага келади, топшириқларни бажариш тезлиги ва чаққонлиги паст, ҳаракатламинг куч, вақт ва макон параметрларини фарқлаш ва ритмлаш қобилияти бузилган бўлади (Н.П.Вайзман, Е.Н.Мастюкова ва б.). Мактабгача ёш даври — болада нафақат ташқи, кўигазмали-амалий, балки ички, ақлий планда ҳам бажариладиган ҳаракатлар тикланиш даври. Бу илк ва мактабгача ёш чегарасида идрок структурасида кечадиган жиддий ўзгаришлар билан боғлиқ. Интеллектуал етишмовчилиги бўлган болаларда қўпол сенсор етарлича ривожланмаганлик шунда ифодаланадики, ҳатто предметли фаолиятда улар предметларнинг макон белгиларини ҳисобга олмайди, куч билан ҳаракатланади, «излаш», натижали синовдан фойдалана олмайди. Мактабгача ёшдаги махсус таълимсиз уларда топшириқда кўриб ориентирланиш шакллари амалда мавжуд эмас. Бу предметли, предметли-ўйин ҳаракатларига салбий таъсир этиб, улар кўпинча манипулатсиялаш билан алмаштирилади, тасвирий фаолиятни эгаллаш, математик тасаwурлар шаклланиши ва шу кабиларга салбий таъсир қилади. Интеллектуал етишмовчилиги бўлган бола идроки секинлашганлиги ва фрагменталлиги билан характерланади. Эшитиш ва кўриш диққати ҳамда турли белгилаига кўра жамлаш, идентификатсиялаш ва гуруҳлаш оқсайди. Буламинг ҳаммаси миқдор тушунчалари шаклланишини қийинлаштиради, болага кўриш ёки эшитиш идроки орқали ҳисобни амалга оширишга имкон бермайди. Болалар предметлар, товушлар санашда хатога йўл қўяди ва шу каби. У.В.Уленкова тажрибалари кўрсатадики, психик-ривожланиши орқада қолган катта мактабгача ёшдаги болалар билан элементар математик тасаwурлами шакллантириш машғулотларида мақсадли коррексион- ривожлантириш ишлари уларда шакл, катталик, миқдор муносабатларига оид тасаwурлами ривожлантириш, шунингдек, уларни бу абстраксияларни сўзда ифодалашга ўигатиш имконини беради. Тасаwурлами ўрганиш бўйича қатор ишларда аниқланишича, мактабгача ва мактаб ёшидаги ақли заиф болаларда тасаwур аниқ эмаслиги, улами системалаштириш кучсизлиги, динамикасининг пастлиги, адекват тасаwурлами долзарблаштириш қийинчиликлари, идрок этилаётган обектламинг маконда нисбатланишининг тўлиқ эмаслиги ва хотирада яхши сақланмаслиги характерли хусусиятдир. Нормал ривожланаётган ва ақли заиф болаларда кўргазмали фикрлаш қонуниятларини қиёсий тадқиқ қилиш Е.А.Стребелева томонидан амалга оширилган. Муаллиф меъёрда ривожланаётган мактабгача ёшдаги болалар фикрлашнинг кўргазмали шакллари ривожланишининг барча босқичларини махсус мақсадга йўналтирилган, педагогик таъсирсиз ўтади. Улардан фарқли ўлароқ, ақли заиф болалар фикрлаш қобилиятининг ривожланишида ижобий натижаларга фақат узоқ муддатли коррексиялаш жараёнида эриша олади, деб хулоса қилади. Е.А.Стребелева аниқлашича, мактабгача ёш охирига келиб фикрлаш қобилиятининг ривожланишдаги тафовутлар бирмунча силлиқланади, бироқ сифат жиҳатидан фарқ қилади. Республикамизда мактабгача тарбия ёшидаги ақли заиф болаларга бағишланган ягона илмий изланиш ўтказган олима С.Г.Ким ҳисобланади. Элементар математик тасаwурлами шакллантиришга оид экспериментал машғулотларни ақли заиф болаларнинг интеллектуал имкониятларини ҳисобга олган ҳолда гуруҳлар бўйича олиб бориш зарурлигини асослади. Уларда фикрлаш фаолиятини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари, тафовутлари таҳлил этилган. Мактабгача тарбия ёшидаги ақли заиф болаларнинг элементар математик тасаwурларини шакллантириш махсус педагогика ва математика ўқитиш методикасининг долзарб муаммоларидан бўлиб, фақат таълимий жиҳатдангина эмас, балки тарбиявий жиҳатдан ҳам муҳим аҳамият касб этади. Мактабгача бўлган даврдаёқ ақли заиф болаларда элементар математик тасаwурларини шакллантириш уларнинг меъёридаги тенгдошлари даражасига кўтарилиши рағбат уйғотади. Бунинг учун эса муаммонинг ечимига доир тегишли иш усуллари ва методик тавсиялар ишлаб чиқиш кечиктириб бўлмайдиган вазифаларидандир. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларнинг миқдорий тасаwурларини шакллантириш Махсус мактабгача тарбия муассасалари шароитида математика ўқитишнинг умумтаълимий, коррексион-тарбиявий ва амалий вазифаларини ҳал қилиш дефектологнинг касбий тайёргарлигига боғлиқ. Математика ўқитиш ақли заиф болаларнинг маълум билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириб олишларинигина эмас, балки уларнинг психик жараёнларини коррексиялаш учун ҳам имконият яратади. Кузатишлар шуни кўрсатадики, мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар учун ақлий етишмовчилик характерли хусусиятлардандир. Бу ҳои уларда мавҳум умумлаштиришга, атроф-муҳитдаги нарсалар ва воқеалар ўртасидаги алоқа ҳамда боғлиқликни белгилай олмасликка, таҳлил ва синтез қилишга қобилият йўқлигида ифодаланади. Ақли заиф боланинг тафаккури яққол-образли ситуатсион характерда бўлади ва бир қанча ўзига хос хусусиятлаига эга бўлади. Ақли заиф болаларнинг математикани муваффақиятли ўзлаштиришлари кўпинча бир томондан, уларнинг математик билимлами ўзлаштириш хусусиятларига ва қийинчиликларни ҳисобга олишга, иккинчи томондан ақли заиф болаларнинг мавжуд имкониятларини ҳисобга олишга, шунингдек, математика ўқитишни тўғри режалаштириш ва ташкил қилишга боғлиқ. Бу бўлимда қуйидаги масалалар ҳал қилиб борилади: махсус болалар боғчасининг ҳар бир гуруҳида элементар математик тасаwурлами ривожлантиришга оид ишлами ташкил қилиш; махсус болалар боғчасида машғулотлами режалаштириш ва ташкил қилиш; математика машғулотларига қўйиладиган дидактик талаблар; елементар математик тасаwурлами шакллантириш усуллари. Бу бўлимда махсус болалар боғчаси шароитида математика ўқитишнинг ташкилий масалалари очиб берилган. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларга ушбу ўқув йилида бир турдаги, кейинчалик эса ҳар хил турдаги буюмлар ичидан тақлид қилиш, намунага қараб, сўз инструксияси бўйича битта ва кўп буюмлами ажратишга ўргатишдан иш бошланади. Бир хил ва ҳар хил турдаги буюмлар ичидан иккита ва учта буюмни ажратиб, «қанча?» деган саволга жавоб беришга ўргатилади. 1, 2, 3 та буюмни бармоқлар сонига мослаштириш бўйича машқлар бажартирилади. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар 3 ичида буюмлар гуруҳини устма-уст қўйиш ёки ёнма-ён қўйиш усулидан фойдаланиб таққослайдилар. 3 ичида буюмлами санаш ва «ҳаммаси нечта?» деган саволга жавоб беришга ўргатилади. Катталиги бўйича кескин фарқ қилувчи буюмлами таққослаш, геометрик жисмлардан шар, куб (кубик), учбурчакли призма (том), параллелепипед (брусок), геометрик шакллардан квадрат, доира, тўғри тўртбурчаклами номламасдан фарқлашга ўигатилади. Кичик гуруҳда сутканинг кескин фарқ қилувчи бўлаклари (кун ва тун) билан таништирилади. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар билан ишни ташкил қилишда дидактик материаллар билан ишлаши, вазифаларни маълум тартибда бажара олиши катта аҳамиятга эга. Машғулотга тайёрланаётган материал бола учун амалий-ҳаётий аҳамиятга эга бўлиши керак. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар машғулотда ўзлаштираётган билимлар ўйин ва амалий фаолиятда, кундалик турмушда зарурлигини англаб етишлари лозим. Математика ўқитишда дефектолог суҳбат, экскурсия, кузатиш, таққослаш усуллари билан бир қаторда, мўйқаламда айлантириб чиқиб елимлаш, пластилиндан берилган миқдорда шарчалар, кубиклар ясаш каби амалий ишлами ва дидактик ўйинлами кенг қўллайди. Ўқитиш жараёнида дидактик ўйинларнинг аҳамияти шундан иборатки, улар ўргатиш мақсадларида ўйлаб топилади, болаларни ўқитиш, тарбиялаш ва ривожлантиришга хизмат қилади. 0ъйинлар вақтида пайдо бўладиган ижобий туйғулар болалар фаолиятини фаоллаштиради. 0ъйинда болалар ўзлари пайқамаган ҳолда математик тушунчалами ўзлаштириб борадилар. 0ърта гуруҳда кўп буюмлар ичидан тақлид қилиш, намунага қараб сўз инструксияси бўйича 4 та буюмни ажратиш, уни санаш, саналган буюмламинг натижасини айтиш (масалан, ҳаммаси 4 та қуёнча), 4 ичидаги буюмлар сонини бармоқлар сонига мос келтиришга ўргатиб борилади. Расмда турли жойда тасвирланган буюмлами идрок этиб, миқдорини айтиш бўйича машқлар олиб борилади. 4 ичида иккита гуруҳ буюмлами ёнма-ён ва устма-уст қўйиш усули орқали таққослаш малакалари шакллантирилади. Буюмламинг миқдори, уларнинг фазода жойлашиши, ранги, шакли, катталигига боғлиқ эмаслигини болаларга мисоллар асосида тушунтирилади. Катталик бўйича буюмлами таққослашга ўргатилади. Геометрик шакллар ҳақида олган билимларини тасвирий фаолият, ўйин жараёнида қўллайдилар. Машғулотлар давомида гуруҳ хонасидаги буюмлами ўзига нисбатан мўлжал олишга ўргатилади. Сутка бўлакларидан эрталаб, кундузи, кечқурунни фарқлаш бўйича машқлар олиб борилади. Йил фаслларидан куз, қиш, ёзнинг асосий белгиларини табиат қўйнида кузатиш орқали таништирилади ва мустаҳкамланади. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар томонидан билимлар турли даражада ўзлаштирилишини ва материалнинг аста-секин ўрганилишини ҳисобга олиш учун дефектолог материални тўғри режалаштириши муҳим. Шунингдек, дефектолог ақли заиф болаларнинг билим имкониятларини ҳамда уларнинг билимлари ҳолатини, кўникма ва малакаларини аниқ, тасаwур қилиши шарт. Катта гуруҳда мактабгача ёшдаги ақли заиф болалаига 5—6 ичида буюмларнинг санаш ва натижасини айтиш, кўп буюмлар ичидан сўз инструксияси бўйича 4 та, намуна ва тақлид қилиш асосида 5 та буюмни санаб ажратиш, 5—6 ичида буюмлар сонини бармоқлар сонига мослаштиришга ўргатилади. Буюмлар гуруҳини миқдори бўйича таққослаш: катталиги ва миқдори бўйича тенг, катталиги бўйича бир хил, аммо миқдори бўйича турлича (кўп, кам), катталиги ва миқдори бўйича турли хил 5 ичида очиқ натижа билан 4 ичида ёпиқ натижа билан арифметик мисоллами ечиш бўйича машқлар берилади. Катта гуруҳда мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар содда масалалар тузиш ва ечишга ўргатилади. Буюмлами баландлиги, узунлиги, қалинлиги бўйича солиштириш малакалари шакллантирилади. Болаларнинг турли фаолиятларида таниш геометрик шакллардан фойдаланишга ўргатиш давом эттирилади ҳамда уларни қўлда пайпаслаб кўриб, номлаш бўйича дидактик ўйинлар қўлланилади. Машғулотларда, кун тартибининг барча вақтларида ва турли фаолият жараёнларида ақли заиф болаларга фазода мўлжал олиш бўйича ишлар олиб борилади. Сутка бўлакларини бир-биридан фарқлашга, ҳафла кунларининг номини тўғри айтишга, тўрт фаслнинг асосий белгиларини билишга ўргатилади. Мактабга тайёрлов гуруҳида кучли ўзлаштирувчи болалар гуруҳи билан 10 ичида, кучсиз ўзлаштирувчи болалар билан 7 ичида санаш малакалари ривожлантириб борилади. Кўп буюмлар ичидан сўз инструксияси бўйича бешта буюмни ажратиш, бешдан биргача тескари санаш, 7 ичида берилган сондан берилган сонгача санаш, 10 ичида тўғри санаш малакалари шакллантирилади. 5 рақами билан таништириб, буюмлар миқдорини кўрсатилган рақамларга, ҳар қайси рақамни буюмлар миқдорига мослаштириш бўйича амалий машқлар олиб борилади. 4—5 сонлар доирасида содда масалалар ечишга ўргатилади. Буюмлами тенг икки қисмга бўлиш бўйича амалий машқлар ўтказилади. Мактабга тайёрлов гуруҳида геометрик шакллар ҳақидаги тасаwурлари мустаҳкамланади ва кенгайтирилади. Болалар теварак-атрофдан ўзига таниш шаклларни топадилар, геометрик шаклларни шакли бўйича гуруҳларга ажратадилар. 0ъзига, бошқа буюм, бошқа одамга нисбатан ҳамда қоғоз варағида мўлжал олишга ўргатилади. Сутка бўлаклари, ҳафта кунлари, йил фаслларининг асосий белгиларини айтиб бериш малакалари шакллантирилади. Математика машғулотИарига қўйилган талаблар Махсус мактабгача тарбия муассасаларида машғулотларнинг хусусиятлари болаларнинг математик материални ўзлаштириш хусусиятларига боғлиқ: материалнинг абстракт характерда бўлиши кўрсатма воситаларини, ўқитишнинг фаол усулларини тўғри танлашни, машғулот давомида бола фаолиятининг турли-туман бўлишини, болаларга якка тартибда ва табақалаштириб ёндашишни талаб этади. Машғулотни ўтказишга тайёргарлик кўришда аwало машғулот- нинг асосий мақсадларини ойдинлаштириб олиш муҳим. Машғулот мақсадларини муваффақиятли амалга оширишнинг тўғри ёМларини топишда машғулотнинг таълимий, тарбиявий ва коррексион вазифаларини, ақли заиф боланинг ифодавий соҳа сферасини, ҳиссиётини билишга оид қизиқиш ва қобилиятларини ривожлантирувчи вазифалами аниқлашга ёрдам беради. Машғулотнинг мақсад ва вазифалари белгилаб олингандан кейин дефектолог машғулотда бажариладиган ишлар мазмунини аниқлашга киришади. Машғулот мазмунини аниқлашда дефектолог қуйидаги талабларга риоя қилиши керак: Машғулотнипг мазмуни дастурга мос бўлиши лозим. Ҳар бир машғулот аниқ мавзуни ва мақсадни кўзда тутиб тузилган бўлиши керак. 0ъқув мақсади қаторида математика машғулотларида коррексион-тарбиявий мақсад ҳам киритилади. Ўқув материали мазмуни ўтилаётган мавзу талабларига жавоб бериши, машғулотнинг мақсадига мос келиши, болаларга тушунарли, илмий ва ҳаёт билан боғлиқ бўлиши лозим. Математика машғулотларида иш услубияти ва усуллари болаларнинг ёш хусусиятларига жавоб бера олиши, уларнинг билиш фаолиятини тузатиш ва ривожлантириши, ақлий ва амалий таҳлил ва синтез қилиши, умумлаштириш фаолиятларини шакллантиришга қаратилган бўлиши керак. Машғулот учун зарур кўргазмали қуролларва дидактик материаллар билан таъминланган бўлиши лозим. . Ҳар бир математика машғулоти ташкилий аниқлиги билан ажралиб туриши, яъни машғулотнинг ҳар бир қисми аниқ мақсадга эга бўлиши боланинг баъзида, мактабда яхши ўқишига ва бошқа кўпдан-кўп меҳнат турларини ўзлаштиришига замин яратади. Болаларни мактабга тайёрлашнинг асосий вазифаси математикадан фактик билимлар, кўникма ва малакалар тизимини тўплаш ва уларни ўзлаштириш учун (масалан, сон, шакл, миқдор ҳақида билимлар, қўшиш ва айиришга доир масалалар ечиш малакалари ва бошқалар) шароитлар яратишдангина эмас, балки бу билимлами ўзлаштиришга тайёрлашдан ҳам иборатдир. Энг аwало бола шахсини мақсадга йўналтирилган тарзда ривожлантириш зарур. Болаларнинг математик тасаwурларини шакллантиришда асосий иш анализ-синтез, таққослаш, умумлаштириш, классификатсиялаш каби ақлий оператсиялами бажариш малакаларини шакллантиришга қаратилган бўлиши керак. Бу иш болаларнинг математик нутқларини ривожлантириш масаласини ҳал қилиш билан, бундан кейин муваффақиятли ўқиши учун зарур бўладиган фаол сўз бойлигини тўплаш билан узлуксиз боғлиқ равишда амалга оширилиши керак. Оддий математик тасаwурлами шакллантириш ақли заиф болаларнинг маълум билим ва малакалами ўзлаштириб олишларинигина эмас, балки уларда хотира, идрок, тафаккур, тасаwур каби билим қобилиятларини умумий ривожлантиришни ҳам назарда тутади. Бу йўналишда олиб бориладиган иш уларга ақлий фаолиятнинг муҳим усулларини ўргатиш анализ, синтез, таққослаш, умумлаштириш, конкретлаштириш каби ақлий оператсиялами бажаришга имкон беради. Математик таълим жараёнида ақли заиф болаларнинг нутқи ривожланади, уларнинг сўз бойликлари махсус математик атамалар билан бойитилади. Математика машғулотларида амалий вазифаларни бажариш жараёнида болаларнинг моторикаси ривожланади. Таълим усулларини танлаш бир қатор омиллар билан боғлиқ бўлади. Мактабгача тарбия муассасаларининг ҳозирги кундаги вазифалари ўрганиладиган материалнинг мазмуни, ўқувчиламинг ёши ва уларнинг ривожланиш савиясига боғлиқ бўлади. Махсус мактабгача тарбия муассасасида таълимнинг коррексион йўналтирилганлиги, мактабга тайёрлаш ва ижтимоий вазифани ечиш масалаларини ҳал қилади. Махсус мактабгача тарбия муассасаларида болаларнинг билиш фаолияти, эмотсионал ирода соҳасидаги камчиликларини ҳисобга олиб, болаларда аwало серҳаракат, ишчан фаолиятни ривожлантириш зарур, болаларнинг хотиралаш фаолиятини ривожлантириш билан бир қаторда дефектолог ва унга бўйсуниши, машғулотни пухта режалаштириш ва ҳар бир босқичлари орасида вақтни тўғри тақсимлаш керак. Математика машғулотларида ҳар бир дарсда ўтилганлами такрорлаш, яъни узлуксиз такрорлаш тамойилига амал қилиш керак. Ҳар бир машғулотда дефектолог боланинг нутқини ўстириши, сўз бойлигини янги математик атамалар, иборалар билан бойитиши, мустақил нутқни шакллантиришга аҳамият бериб бориши лозим. Математика машғулотлари бошқа барча машғулотлар билан боғлаб олиб борилиши керак. Математика машғулотлари амалий йўналган бўлиши, ақли заиф болаларнинг ижтимоий мослашиши ва реабилитатсия масалаларини ҳал қила олиши керак. Бутун математика ўқитиш таққослаш асосида кўрилади. Таққослаш асосида болаларда жуфт, бутун ва қисм, узун-қисқа, чапга- ўнгга каби қарама-қарши тушунчалар шаклланади. Таққослаш шароитини, бу ақлий ҳаракатни ривожлантириб, секин-аста мураккаблаштириб бориш муҳим. Математика машғулотларида ҳимояловчи режим талаблари амалга оширилиши керак. Дарсда иш фаолиятининг бир тури иккинчи тури билан алмашиб турилиши, жисмоний дақиқалар ўтказилиши, ўқув материали ақли заиф болаларнинг руҳий ва жисмоний ҳолатларини, ишлаш қобилиятларини ва тез чарчашларини ҳисобга олган ҳолда олиб борилиши керак. Махсус мактабгача тарбия педагогикасининг асосий вазифаси ақли заиф болалар билан коррексион-тарбиявий ишлар тизими устида иш олиб боришдир. Коррексион-тарбиявий ишлар мазмунига руҳий ва жисмоний ривожланиш нуқсони бор болаларнинг психикасидаги турли етишмовчиликлами тузатиш, яъни уларни ақлий ривожлантириш, уларнинг билиш фаолиятини тузатиш, уларнинг тафаккурини ўстиришдан иборат. Уларни ёрдамчи мактабда математика дарсларига тайёрлашдир. Меъёрда ривожланаётган бог ъ с ҳа ёшидаги болалардан фарқли руҳий ва жисмоний ривожланишда нуқсони бор бола хулқ-атвор нормаларини мустақил эгаллай олмайди. Шу сабабли бу болаларнинг руҳий ривожланиши уларни ўқитиш ва тарбиялашга боғлиқ. Математика машғулотларида сенсор маданиятни тарбиялаш муҳимдир. Сенсор ривожлантириш бу предметларнинг ташқи кўриниши, ранги, узунлиги, шакли, фазода жойлашиши, ҳид ва мазасини билиш демакдир. Сенсор ривожланиш бир томондан умумий ақлий ривожланишга фундамент бўлса, иккинчи томондан мустақил аҳамиятга эга, чунки мукаммал тасаwур анча мураккаб масалани, уларнинг ташаббускорлигини, ижодий фаолиятини ривожлантириш вазифасини қўяди ва ҳал этади, ўзлаштирилган билимлами аwал ўхшаш, кейин янги шароитда, янги масалалами ҳал қилишда фойдаланишга ўргатади. Бу уларнинг фақат билим фаолиятини ҳисобга олиш билангина эмас, балки шахсий сифатларини ҳисобга олишга ҳам боғлиқ бўлади. . Болалар у ёки бу билимлами маълум қилишдан олдин, уларда бу билимлами идрок қилиш ва маъносини тушунишлари учун аниқ йўл- йўриқ яратиш лозим. Елементар математик тасаwурлами шакллантиришда амалий метод етакчи усул ҳисобланади. Билишнинг бирламчи манбаи тажриба ва кузатишлар натижасида ҳосил қилинган ҳиссий идрокдир. Ҳиссий билиш жараёнида тасаwурлар, предметларнинг образлари, хусусиятлари ва ўзаро муносабатлари шаклланади. Ақли заиф болаларнинг ҳиссий идрокига таянган ҳолда ишлами олиб бориш яхши натижалар беради. Болаларнинг тушунчалар мантиқий таърифини англаб олишлари билишнинг биринчи, ҳиссий босқичидан қандай ўтишларига бевосита боғлиқдир. Болаларнинг реал предметларнинг миқдорий ва фазовий хусусиятлари ва муносабатлари ҳақидаги тасаwурлари қанчалик бой бўлса, кейинчалик уларнинг бу тасаwурлардан умумлаштириш ва мавҳумлаштириш йўли билан математик тушунчаларга ўтишлари шунчалик осон бўлади. Болаларнинг математик тушунчаларини муваффақиятли ўзлаштириши, уларнинг идрокини, яъни сенсор туйғуларини ўстириш билан бевосита боғлиқдир. Умумлаштириш ва мавҳумлаштириш қобилияти реал предметларни бир-бирига таққослаш ва гуруҳлаига ажратиш асосида ўсиб боради. Шунинг учун ҳам бола мактабга боргунга қадар унда математик тасаwурлами шакллантириш учун болалар боғчасидаги барча ўқув-тарбия ишлари билан узвий равишда боғлаб махсус иш олиб борилади. Бола янги билимлами дефектолог ҳаракатини кузатаётганда, унинг тушунтириш ва кўрсатмаларини тинглаб туиганида ҳамда дидактик материал билан ўзи ишлаган вақтида бевосита идрок этиш асосида ўзлаштиради. Машғулотлар кўпинча ўйин элементлари билан, тўсатдан ўйинчоқлар, буюмлар пайдо бўлиши, меҳмонлар келиб қолиши ва бошқалар билан бошланади. Бундай вазият ақли заиф болаларни қизиқтиради ва фаоллаштиради. Бироқ нарсанинг бирор хоссаси биринчи марта ажратиб кўрсатилаётганда ва унга болалар диққатини жалб этиш муҳим боМганда ўйин элементлари бўлмаслиги ҳам мумкин. Математик хоссалами аниқлаш ўзининг ўхшаш ёки қарама-қарши хоссалари (узун-қисқа, юмалоқ- юмалоқмас ва шу кабилар) билан бир-биридан фарқ қилувчи буюмлами таққослаш асосида амалга оширилади. Билиш мумкин бўлган хоссаси яққол кўриниб турган, болаларга яхши таниш, ортиқча деталлари бўлмаган, кўпи билан 1—2 белгиси билан фарқ қиладиган буюмлардан фойдаланилади. Белгилами аниқ идрок этишга ҳаракатлар (қўл ҳаракатлари) ёрдам беради, геометрик шакл модели атрофидан (контури устидан) бармоқни айлантириб юигизиб чиқиш унинг шаклини аниқроқ билиб олишга ёрдам беради, қўлни, масалан, шарф ёки лента устидан бўйига юигизиб чиқиш эса (узунликни таққослашда) буюмларнинг худди шу узунлик белгиси бўйича ўзаро муносабатини билишга ёрдам беради. Болаларни буюмларнинг бир хил хоссаларини ажратиб кўрсатишга ва таққослашга секин-аста ўргатиб борилади. (Бу нима? ранги қанақа?) Таққослаш, чотиштиришнинг амалий усуллари, яъни устма-уст ёки ёнма-ён қўйиш асосида бажарилади. Болалар энди анча мураккаб ҳаракатлами маълум изчилликда бажара оладилар (суратлар ва намуна-карточкалар устига предметларни қўя оладилар). Мактабгача ёшдаги ақли заиф бола топшириқни уддалай олмаса, унумли ишлай олмаса, у машғулотга бўлган қизиқишини тезда йўқотади, чарчайди ва ишдан чалғийди. Дефектолог буни эътиборга олиб, болаларга намуна тариқасида ишнинг ҳар бир янги усулини аwал ўзи бажаради. Йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоламинг олдини олишга интилиб, у ишнинг ҳамма элементларини кўрсатиб беради ва ишдаги ҳаракатлами бошидан охиригача бирма- бир тушунтиради. Бу тушунтиришлар ниҳоятда аниқ ва равшан бўлиши ва ақли заиф бола эгаллай оладиган тезликда баён қилиниши керак. Агар дефектолог шошиб сўзласа, болалар унинг гапини тушунмай қоладилар ва диққатлари бўлинади. Дефектолог болалар диққатини ҳар гал янги деталларга жалб этиб, ҳаракатнинг энг мураккаб усулларини 2-3 марта намойиш қилади. Кўрсатма материални алмаштириб туриб, айни бир ҳаракат усулининг ўзини турли вазиятларда кўп марта кўрсатиш ва номини аташ болаларнинг шу ҳаракатни ўзлаштириб олишларига имкон беради. Дефектолог иш давомида болаларга уларнинг хатоларини кўрсатади ва бу хатоламинг сабабини аниқлайди. Барча хатолар дидактик материал билан бевосита ишлаш жараёнида тўғриланади. Айрим ҳолларда болалар хатоси умуман ҳеч қандай тушунтиришларсиз тузатилади («Ўнг қўлингга ол, иккинчи лентани чап қўлингга ол! Мана бу лентани юқорига қўй, кўрдингми, у бунисидан узунроқ!» ва ҳоказо). Болалар ҳаракат усулини ўзлаштириб олганларидан сўнг, уни кўрсатиб ўтиришнинг ҳожати қолмайди. Энди болаларни вазифа бажаришга фақат оғзаки кўрсатмалар билан ундаш кифоя. Болалар ҳис-туйғу (емотсия) орқали идрок этилган материални анча яхши ўзлаштирадилар. Ақли заиф болаларнинг хотираси атайлаб эслаб қолиш хусусияти билан характерланмайди. Шунинг учун машғулотларда ўйин усуллари ва дидактик ўйинлар кенг қўлланилади. Бу ўймлами шундай ташкил этиш керакки, иложи борича ҳамма болалар навбат кутиб қолмай ўйинда бир вақтда баравар иштирок этсинлар. Фаол ҳаракатлар, юриш ва югуриш билан боғлиқ бўлган ўйинлар ўтказилади. Педагог ўйин усулларидан фойдаланганда бу усуллар болалар диққатини энг муҳим ишдан (енг оддий ва лекин математикага доир бўлган иш) четга тортишига йўл қўймаслиги керак. Фазовий ва миқдорий муносабатлар бу босқичда фақат сўзлар ёрдамида ифодаланган бўлиши мумкин. Болалар томонидан ўзлаштирилаётган ҳаракатнинг ҳар бир янги усули, ҳар бир янги ажратилган хосса аниқ ифодаланган сўз билан мустаҳкамланади. Педагог янги сўзни шошмасдан, интонатсия билан айтади. Ҳамма болалар биргаликда (хор бўлиб) бу сўзни такрорлайдилар. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар учун энг мураккаб нарса математик боғланишлар ва муносабатлами нутқда ифодалашдир, чунки бу ерда фақат содда гаплар тузиш эмас, балки қўшма гаплар ҳам туза олиш кўникмаси талаб қилинади. Аwал болаларга ёрдамчи саволлар беришга тўғри келади, сўнгра эса улардан ҳамма саволларга бирданига жавоб қайтариш талаб қилинади. Масалан: «Қизил лента устида нечта тош бор? Ҳаво ранг лента устида нечта тош бор? Энди эса ҳаво ранг ва қизил лента устидаги тошчалар ҳақида гапир». Бола боғланишларни нутқда ифодалашга шу тарзда ўргатилади: «Қизил лента устида битта тош, ҳаво ранг лента устида эса кўп тошча бор». Дефектолог бундай жавобнинг намунасини беради. Агар бола жавоб беришга қийналса, педагог жавоб жумласини бошлаши, бола эса уни тугаллаши мумкин. Болаларнинг ҳаракат усулини англаб олишлари учун уларга иш давомида нимани ва қандай бажараётганликларини айтишлари, ҳаракат ўзлаштириб бўлингач эса, иш бошлаш олдидан нима иш қилмоқчи ва қандай бажармоқчи эканликларини айтишлари таклиф қилинади («Қайси тахтача энлироқ эканлигини билиш учун нима қилиш керак? Болаларга қаламлар етадими, буни қандай билса бўлади?»). Буюмламинг хусусиятлари билан бу хусусиятлар аниқланадиган ҳаракатлар ўртасида боғланишлар ўматилади. Бундай вақтда дефектолог ақли заиф болаларга маъноси тушунарсиз бўлган сўзлами ислилатмайди. Биринчи машғулотларданоқ кичик гуруҳ болаларида ўқув фаолияти кўникмалари шакллантирилади. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар ўз ўринларини эгаллаш, тинч ўтириш ва дефектологнинг таклифи билан ўринларидан туришга ўргатилади. Бола педагогнинг кўрсатма ва тушунтиришларини тинглаш, кўрсатаётган нарсани идрок этишга ва унга айтганларини бажаришга, саволларга жавоб беришга ўрганиши керак. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларда биргаликда шуғулланиш, бир-бирларига халақит бермаслик, ишни бир вақтда бошлаш ва тугатиш, зарур бўлиб қолганида ўз навбатларини сабр билан кутиш кўникмалари тарбияланади. Дефектолог одобли, ҳушхулқ болаларни мақтайди ва уларнинг бу фазилатлари нимада эканлигини аниқ тушунтириб беради. Мактабгача ёшдаги ақли заиф бола гавдасини узоқ вақт бир хил ҳолатда сақлай олмайди, бир хил ишни узоқ вақт бажара олмайди, шунинг учун дефектолог болаларнинг қисқа муддатли чалғишларига (қисқа муддатли дам олиш зарур) жалб қилади, «Жим ўтир» деб уларни тергайвермайди ва бошқалар. Кичик гуруҳда болал.ар тарқатма материал билан ишлашнинг дастлабки кўникмаларини эгаллайдилар. Дидактик материал ҳар бир болага алоҳида қутичада, алоҳида тўплами билан берилади. Машғулот бошлангунга қадар у болалар қўлида бўлиши керак, ана шунда болалар диққатини ўрганилаётган хоссалаига жалб этиш осонроқ бўлади. Болаларнинг фойдаланишлари қулай бўлиши учун ўйинчоқлар ва бошқа буюмлар ҳаддан ташқари кичкина ва оғир бўлмаслиги керак. Болалар қўлланмаларни эҳтиётлик билан ишлатишга, ишдан сўнг эса қутича (патнис)га териб, кўрсатилган жойга олиб бориб қўйишга ўргатилади. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларнинг фазовий тасаwурларини шакллантириш методикаси Дастуминг асосий вазифаси мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларга ўзига нисбатан мўлжал олишни ўргатишдан иборат. Болаларни ўзидан олдинда, орқада каби фазовий йўналишларни ажрата олишга ўргатишни шарт қилиб қўяди. Фазовий йўналишлами фарқ қилишда болаларнинг ўз гавда қисмларини аниқ фарқ қилиши ва ўзига нисбатан томонлами аниқлаши асос бўлиб хизмат қилади. Масалан, «олдинда» деганда бола ўзининг юзи томонни, «орқада» деганда эса — гавдасининг орқа томонини тушунади. Шуни эътиборга олиб, ўқув йили бошида ақли заиф болаларнинг томонларни «ўзларига нисбатан аниқлай олишларини, гавда ва юз қисмларининг номини билишларини текшириб кўриш муҳим аҳамиятга эга». Болалар бунга кундалик турмуш фаолиятда ўргатиб борилади. Болаларнинг ювиниши ва кийиниши вақтида дефектолог улар билан эркин суҳбатлашиб, гавда ва юз қисмлари номини айтади: «Бурнингни, қулоғингни, пешонангни «арт», «бошингга рўмол ўра», «бўйнингга шарф боғла». Кичкинтойламинг ўзини гавда ва юз қисмлари номини айтишга ундаш муҳим аҳамиятга эга. Кузатишлар шуни кўрсатадики, мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар томонлами ўзларига нисбатан етарли даражада яхши аниқлай олмайдилар. Шунинг учун «Қўғирчоқни чўмилтирамиз», «Қўғирчоқни ухлашга ётқизамиз», «Қўғирчоқни кийинтирамиз» каби дидактик ўйинлардан фойдаланилади. Бу ўйинлар вақтида болаларнинг диққати фақат ювинтириш, кийинтириш жараёнларига эмас, балки гавда ва юз қисмларини фарқ қилишга ва номини айтишга ҳам қаратилиши муҳимдир. Болалардан бирига қўғирчоқнинг кўкрагини, елкасини ва бошқа аъзоларини ювиш таклиф қилинади. Бу вақтда гуруҳдаги бошқа болалардан ўзларининг гавда қисмларини кўрсатишлари сўралади. «Сизнинг орқангиз қани? Елкангиз қани? Қулоғингиз-чи?» Кичкинтойлар ўзларининг юз ва гавда қисмлари қаердалигини билиб олганларидан сўнг, уларга ўзларининг турли томонларини аниқлаш ўргатилади. Дефектолог боладан сўрайди: «Сенинг орқангда нима бор?», «Олдингда-чи?» (кўкрак, қорин, юз). Ёки «Сенинг орқанг қаерда, кўкрагинг-чи?» Болалаига айни бир вақтда ўзаро қарама-қарши жуфт йўналишлами, яъни юқорида-пастда, олдинда-орқада деган тушунчаларни фарқ қилиш машқ қилдирилади, чунки болада уларнинг бири ҳақида тасаwур ҳосил қилиш иккинчиси ҳақидаги тасаwурламинг шакллантирилишига таянади. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар айниқса ўнг қўл билан чап қўлни фарқ қилишда анча қийналадилар. Агар дефектолог қўлнинг номини шу қўл билан бажарилаётган ва аwало ҳар қайси қўл учун характерли бўлган ишлар билан доимо боғлаб борса, бу қийинчиликлар йўқолади. Дефектолог нонушта ёки тушки овқат вақтида, машғулотлар ва бошқа пайтларда болалар диққатини нима қилаётганликлари ва қайси қўллари билан қилаётганликларига жалб этади. Болалар қайси қўлларида қошиқни, қайси қўлларида нонни, қайсинисида қаламни, мўйқаламни, қайсинисида эса қоғозни ушлаб турганликлари ҳақида айтиб беришлари керак. 0ънг ва чап қўлни бир-биридан фарқ қилиш ва номини айтиш машқи бошқа ҳаракатлами бажаришда ҳам ўтказилади. Масалан, дефектолог мусиқа ва жисмоний тарбия машғулотларида болаларга ўнг қўлларига ҳаво ранг байроқчани, чап қўлларига эса яшилини ёки ўнг қўлларига узун лентачани, чап қўлига эса калтасини олишни таклиф қилади, кичкинтойлардан қайси қўлларида қандай предмет борлигини сўрайди. 0ънг ва чап қўлни фарқлашга ва номини айтишга ўргатиш жараёнида ўзидаги турли томонлами: бош — юқорида, оёқлар - пастда эканлигини, ўнг оёқ, ўнг қулоқ, чап қулоқ ва ҳоказолами билиш кўникмасини ўстиришга катта аҳамият берилади. Бу иш индивидуал суратда ҳам, болаларнинг унча катта бўлмаган гуруҳи билан ҳам ўтказилади. Дефектолог уларга қўлларини тиззаларига текказишларини ва қайси оёқлари чап, қайсиниси ўнг эканлигини топишни таклиф қилади. Кичкинтойлар чап қўл қайси томонда бўлса чап оёқ шу томондалигини, ўнг оёқ эса ўнг қўл томонда эканлигини билиб оладилар. Худди мана шу йўсинда болалар ўнг томон қайси-ю, чап томон қайси эканлигини фаҳмлаб оладилар. Болалардаги бу кўникмалаига таяниб, уларни ўзларига нисбатан фазовий йўналишларни: олдинга, орқага, чапга, ўнгга кабиларни кўрсатиб беришга ўргата бошлаш мумкин. Жисмоний тарбия ва мусиқа машғулотларида болаларда жойни билиш ва биринчи навбатда йўналишларни топиш машқларини бажариш учун катта имкониятлар бор. Масалан, дефектолог болалардан байроқчалар (ёки шақилдоқлар)ни олишни ва қоМларини ҳар томонга чўзишни буюради. Қисқа бир вақт ичида болалар ҳаво ранг байроқчани чап қўлларида ушлаб у билан чап томонни кўрсатадилар. Педагогнинг кўрсатмасига биноан болалар байроқчалар билан пастни, юқорини кўрсатадилар. Улар айтилиши билан олдинга энгашишни, қўлларини юқорига кўтаришни, пастга туширишни ва шу кабилами ўрганадилар. «Бекинмачоқ», «Коптокни қаерга ташладингиз» ўйинларидан фойдаланилади. Бундай ўйин машқларини 6—8 марта такрорлаш лозим, уларга тахминан 4—5 дақиқа вақт ажратилади. Кичик гуруҳда болалар қоғоз бетидаги ҳар хил жойни билиш юзасидан дастлабки кўникмалами ҳосил қиладилар. Машғулотларда уларга нарсалами қоғоз бетининг юқорисига ва пастига тартиб билан қатор қилиб қўйиб чиқиш ўргатилади. Педагог расм солиш машғулотларида предметларни тасвирлаш усулларини кўрсатиб қўл ҳаракати йўналишининг номини: юқоридан пастга, пастдан тепага ва ҳ.к. деб айтиб беради. Болаларни ҳаракат йўналишининг ёки текисликдаги предметлар жойининг номини айтишга ундайди. «Ҳалқачалар қаерда кўпроқ?», («Пастда»), «Қаерда камроқ?» («Юқорида»). Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling