Ўзбекистон республикаси олий уа ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.53 Mb.
|
MAKTABGACHA TA\'LIM MAXSUS METODIKA 2 KITOB (Кириллча)
Ҳикова қилишга о ъргатиш турлари. Махсус болалар боғчасида қуйидаги ҳикоя қилиш турларидан фойдаланилади:
Кузатиш ёки идрок қилиш вақтида сўзлаб бериш. Есга тушириб гапириб бериш. Расмда тасвирланган нарса ва ҳодисалар ҳақида ҳикоя тузиш. Ҳикоя қилиш бирор-бир факт ёки воқеани равон қилиб гапириб беришдир. Мазмуни бўйрча ҳикоялами шартли равишда икки турга бўлиш мумкин: ҳаётий воқеаларга асосланган фактик ҳикоялар (буларга кузатиш ёки идрок қилиш вақтидаги ҳикоялар, кўриб туиган буюм, ўйинчоқлами тасвирлаш, хотира бўйича ҳикоялар, яъни кўрилган нарсалар ҳақидаги ҳикоялар киради); ижодий ҳикоялар (болалар томонидан ўйлаб тузилган ҳикоялар) ҳаётий материалларга асосланади, лекин уларда болаларнинг тажрибаси ҳам ишга солинади. Ҳикоянинг бундай тури мактабга тайёрлов гуруҳида ўтказилади. Етти ёшли ақли заиф болалар ўз хаёл кучлари ва педагог ёрдами билан унча мураккаб бўлмаган ҳикоя ва эртакларни тўқий оладилар. Болалар ижодий ҳикояларида иштирок этувчи шахсламинг янги образларини уларнинг ҳаракати, қилиқларини ўйлаб топадилар. Ҳикоялар шакли бўйича тасвирий ва сужетли бўлиши мумкин. Тасвирий ҳикоя — бу бирор предмет, масалан, ўйинчоқ, кийим ёки ҳодисанинг туғилган кун, байрам ва бошқаламинг характерли белгиларини гапириб беришдир. Сужетли ҳикоя — бу қандайдир бир воқеани ижодий гапириб беришдир. Масалан, «Аъзам кучукчани қандай қилиб топиб олди?», «Бўғирсоқни тулки қандай қилиб еб қўйди?» ва бошқалар. Ҳикова қилишга о ъргатиш усуллари. Болаларни ҳикоя қилишга ўргатишда махсус усуллардан фойдаланилади. Ҳикоя қилишга ўргатиш усуллари турли- тумандир. Уларнинг энг асосийлари — дефектологнинг ҳикоя қилиш намунасини айтиб бериши, ҳикоянинг режасини тузиб бериши, ҳикояни қисмлар бўйича тузиш, унинг режасини жамоа бўлиб муҳокама қилиш, тарбиячининг саволлар бериши, айтиб туриши ва болаларнинг ҳикояларини баҳолаш усулларидир. Дефектолог ҳар бир машғулот учун аниқ битта ёки иккита усулни асосий усул қилиб танлайди. Масалан, ҳикоя қилиш намунасини айтиб бериш, ҳикоянинг режасини тузиб бериш ва режани жамоа бўлиб муҳокама қилишни танлаши мумкин. Дефектологнинг ҳикоя қилиш намунаси — бу дидактик усул бўлиб, унинг ёрдамида педагог болаларни бошқалардан ўмак олиб ҳикоя қилишга ўргатади. Ҳикоя қилиш намунаси қимматли тарбиявий мазмунга эга бўлиши, болаларни ўз ҳикояларида яхши хатти- ҳаракатлами, дўстлик туйғуларини тасвирлашга ундаши лозим. Ҳикоя қилиш намунасини бериш усули энг енгил усул бўлиб ҳисобланади, чунки болалар дефектолог сурат, предмет, воқеалар ҳақида саволлами ёки кўрсатмаларини эмас, балки тайёр ҳикоясини эшитадилар. Шунинг учун ҳикоя намунасини бериш усулидан ҳикоя қилиб беришга ўргатишнинг биринчи босқичларида ёки дефектолог болалар олдига янги вазифалар қўйганда фойдаланилади. Намуна тўғридан тўғри ўргатиш усули сифатида машғулот бошида қўлланилади (машғулот охирида намуна бериш нотўғридир). Намуна ҳажми жиҳатидан унча катта бўлмаслиги, ундаги жумлалар қисқа, мантиқий баён қилинган бўлиши керак. Масалан, дефектологнинг «0ъйинчоқ» ҳақида ҳикоя намунаси мана бундай бўлиши мумкин: «Менинг қўлимда копток. Копток катта, чиройли, резинадан қилинган. Коптокнинг бир томони қизил, бошқа томони яшил. Копток бизга майдончада ўйнаш учун керак». 0ъйинчоқ ҳақида ҳикояларда болаларга улар ўйинчоқлами қандай эҳтиёт қилишларини сўзлаб беришни таклиф этиш мумкин. Дефектологнинг ҳикоя қилиш намунасини яхши ҳикоя қила олмайдиган бир-икки бола такрорлаши мумкин. Бунда дефектологнинг равон нутқига тақлид қилиш монолог тарзидаги нутқни ўстиришда ижобий рол ўйнайди. Бу усулдан махсус болалар боғчасининг кичик гуруҳларида кенг фойдаланилади. Ҳикоянинг намунасини беришнинг бошқа усули, яъни ҳикоянинг режасини бериш билан боғлаш яхшироқдир. Ҳикоянинг режасини бериш — бу ҳикоя тузишда амал қилиш лозим бўлган икки-учта асосий саволлардир. Намуна бўйича икки-учта машғулот ўтказгач (масалан, ўйинчоқларнитасвирлаш), ҳикоянинг режасини бериш — ҳикоя қилишга ўргатишнинг мустақил, асосий усули бўлиб қолади. Дефектолог машғулотгача режанинг асосий ва қўшимча саволларини тайёрлайди. Чунки бир машғулотда режа саволларининг ўзгариб туриши болаларни фаоллаштиришда, ҳикояни турли-туман қилади. Масалан, мактабга тайёрлов гуруҳ болалари билан улар яшайдиган кўчаларини тасвирлаш машғулотида қуйидагича режани тавсия қилиш мумкин (бу саволлар биттадан берилмай, бирданига берилади): Сенинг кўчангнинг номи нима? Сенинг кўчангда қандай бинолар бор? Сенинг кўчангдан қандай транспортер ўтади? Уч-тўрт бола юқоридаги режа саволлари бўйича ҳикоя қилгач, қуйидаги янги саволлами бериш мумкин: Сенинг кўчангнинг номи нима? 2. Сенинг кўчангда қандай дарахтлар ўсади? 3. Нима учун сенинг кўчанг тоза ва чиройли? Агар катта гуруҳдаги бола режадан четга чиқса, дефектолог унинг ҳикоясини бўлмайди. Лекин секин-аста унга ҳикоясининг тўлиқ эмаслиги ёки мантиқий эмаслигини айтиб, боланинг жавобини тўлдиришга гуруҳни жалб қилади («Анвар ҳаммасини сўзладими? Яна нималами ҳикоя қилиш мумкин?»). Мактабга тайёрлов гуруҳида дастур янада юқорироқ талаблами қўяди. Болаларни режадаги саволларга қулоқ солишга, унга риоя қилишга ўргатилади (айниқса суратга қараб ҳикоя қилишга ва тажриба асосидаги ҳикоя тузиш). Бу гуруҳда болалар ўртоқларининг ҳикояларини назорат қилишга кўпроқ жалб этилади (ҳозир нима ҳақида гапириш керак? Ҳаммага тушунарли бўлиши учун ҳикояни нимадан бошлаш яхшироқ?»). Режа тузиб бериш ҳикоянинг намунасини бериш усулига қараганда енг қийин усул бўлиб, ундан болаларни ҳикоя қилишга ўргатишда кенг фойдаланилади. Режани жамоа бўлиб муҳокама қилиш — бу усул болаларни ижодий ҳикоя қилишга ўргатишнинг биринчи босқичларида кўпроқ қўлланилади (дефектолог томонидан таклиф этилган мавзу бўйича, суратга қараб ҳикоя тузишда фойдаланилади). Педагог таклиф этган мавзу бўйича ҳикоялар тузиш ҳикоя қилишнинг қийин туридир, ҳикоялар турли-туман бўлиши учун дефектолог бу усулдан фойдаланиши мумкин. Дефектолог болаларга мавзу ва режа беради. Мавзу: «Боғда» Боғда қандай мевали дарахтлар ўсади? Мевалар ҳақида гапириб бер. Мевалар қачон пишади? Сўнгра педагог «Мевалар ҳақида гапириб бер» деган саволга бир неча болаларни жавоб беришга жалб қилади. Бу меваларни ўзларича тасвирлашга, мевалар қандай бўлишини эслашга ундайди. Болаларнинг жойида туриб берган жавоблари ҳикоя бўлмайди, у бир неча ёки битта жумладир. Мақсад ҳикояларнинг турли-туман бўлиши мумкинлигини кўрсатишдир. Тарбиячи режа тузаётганда, жамоа бўлиб муҳокама қилиш учун энг қийин саволлами олдиндан аниқлаши лозим. Қисмлар бўйича ҳикоя тузиш. Одатда, бу усул мазмуни қисмларга осон бўлинадиган суратлар билан ишлашда фойдаланилади. Суратлар билан ишлашда педагог олдиндан уни шартли равишда қисмларга бўлади ва бола бирор қисм ҳақида сўзлаб бериши лозим. Масалан, «Мушук болалари билан» сурати бўйича бола фақат битта мушукча ҳақида (қандай мушукча, у нима қилаётганлиги ва бошқалар ҳақида) сўзлаб бериши лозим. Умумий жамоа тажриба асосида ҳикоя қилишда дефектолог олдиндан мавзуни жуда майда қисмларга бўлади. Масалан: «Бизнинг балиқ» мавзусидаги тасвирий ҳикояни тузишда педагог болаларни балиқча ҳақида ҳамма нарсани бирдан сўзламасдан, ҳаммасини эсга олиш учун тартиб билан сўзлаймиз» деб огоҳлантиради. Сўнгра ҳар бир қисмга режа беради: «ҳозир, болалар, эсланг: балиқнинг усти нима билан қопланган? Унинг тумшуғи қандай? У сувда қандай сузади?» Бу режа бўйича болаларнинг иккита-учта ҳикояларидан кейин бошқа қисмга ўтилади: «Бизда балиқ қаерда яшайди, унинг аквариумида нима бор, у нима учун керак айтиб беринг». Болаларнинг жавобидан кейин ҳикоянинг учинчи қисмига ўтилади. «Айтингчи, биз балиқни нима билан боқдик, ким уни парвариш қилди, қандай парвариш қилди?» ва ҳикоянинг охирида болалардан «Биз ўз балиғимизни кимга совға қилдик, ўрта гуруҳ болалари бизга нима дедилар?» деб сўраш мумкин. Жамоа бўлиб тузиш учун «Болалар боғчасида янги йил арчаси», «Ҳайвонот боғида экскурсия», «Шаҳар атрофига саёҳат» ва бошқа мавзуларни танлаб олиш мумкин. Машғулотнинг охирида педагог мавзунинг ҳамма қисмлари бўйича битта умумий режа беради ва яхши ҳикоя қиладиган 1—2 бола ҳаммаси ҳақида бирдан гапириб беради. Масалан, «Бизнинг балиқ» ҳикоясида ҳар бир қисм режалари бўйича болалар ҳикоя қилганларидан кейин машғулотнинг охирида тарбиячи бундай режа беради: Балиқнинг тузилиши қандай? Биз уни қандай парвариш қилдик? Биз уни кимга совға қилдик? Саволлар бериш — бу кенг тарқалган усул. Лекин ҳикоя қилишда у иккинчи даражали рол ўйнайди. Саволлар одатда жавоб бераётган болага ёки бутун гуруҳга ҳикоя тугагандан кейин уни аниқлаш ёки тўлдириш учун берилади. Саволлар методик жиҳатдан тўғри бўлиши лозим. Баланд овоз билан ҳамма болаларга қарата жавоб бериш учун болани чақиришдан олдин паузага риоя қилиш керак. Масалан, бола ўзининг севган ўйинчоғи ҳақида ҳикоясидан кейин унга «Сен бу ўйинчоқни қаердан олган эдинг? Сен уни қаерда сақладинг?» ва ҳоказо саволлами бериш мумкин. Айтиб туриш — ҳикоя қилиш жараёнида бола янглишиб қолган вақтда савол беришдан кўра, сўзни ёки гапни айтиб туришдан фойдаланиш яхшироқдир. Айтиб туриш ёки тўғрилаш етарли даражада баланд овозда, хайрихоҳлик руҳида бўлиши лозим. Тўғриланган сўз ёки жумлани болага такрорлатиш шарт эмас, чунки бола ҳикоянинг давомини эсдан чиқариб қўйиши мумкин. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар эслаб қолиш, эсга тушириш, эсда сақлаш жараёнлари бузилганлиги сабабли бу усулдан фойдаланиш яхши натижа беради. Ҳикоя қилганда болаларнинг хатосига тўхтамасдан ўтиш мумкин эмас (ҳикоя жараёнида ҳам уларни тўғрилаш мумкин). Агар хато кенг тарқалган бўлса, педагог кейинги луғат ишида бу сўзнинг талаффузини аниқлайди. Болалар ҳикоясини баҳолаш — ўргатувчи усулдир. Шунинг учун у машғулотнинг охирида эмас, балки машғулот жараёнида қўлланилади. Баҳолаш фақатгина ҳикояси баҳоланаётган болагагина таъсир этиб қолмай, қолган болаларга, улар тузиши лозим бўлган ҳикояларга ҳам таъсир этади. Болалар баҳони тинглаб, педагог мақтаганларга тақлид қиладилар. Ҳар бир боланинг ҳикоясига муфассал баҳо бериш шарт эмас. Лекин баъзи ҳикояламинг қимматли томони, яъни мустақиллиги, изчиллиги ҳақида тўхтаб ўтилади. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларни бадиий адабиёт билан таништириш Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар билан ишлашда бадиий адабиёт асарлари катта ўрин эгаллайди. Болалар халқ эртаклари, ҳикоялар, шеърларни эшитишни яхши кўрадилар. Болалар адабиёти аwало ўзининг қизиқарли мазмуни, бадиий образларнинг гўзаллиги, тилининг ифодалилиги, шеърий сўзларининг мусиқавийлилиги билан қувонч бахш этади. Айни вақтда у болаларга тарбиявий таъсир ҳам кўрсатади. Бадиий адабиётнинг қиймати боланинг ҳар жиҳатдан ўсишига таъсир кўрсатишидир. Дефектолог болада эмотсионал сезгирлик болалар адабиёти асарларининг мазмунини ва образларини тушуниш кўникмасини таркиб топтиради. Болаларга ўқиб бериладиган асарлардан энг бой манба болалар адабиётидир. 0ъзбек ёзувчи ва шоирлари болалар учун жуда кўп ажойиб асарлар яратганлар. Бу Ғ.Ғулом, Мирмуҳсин, И.Муслим, П.Мўмин, Ш.Саъдулла, Н.Орифжонов, Қ.Ҳикмат, Қ.Муҳаммадий ва бошқаламинг асарларидир. Мактабгача ёшдаги болаларга бағишланган адабиётлар рўйхатидан рус ёзувчилари ва шоирлари: Б. Житков, В. Маяковский, А.Кононов, С.Михалков, А.Гайдар, К.Чуковский ва бошқаламинг таижима асарлари кенг ўрин олган. Бу рўйхатга чет эл ёзувчиларининг асарлари ҳам — Ш. Перро, Андерсен ва бошқаламинг эртаклари ҳам киради. Ушбу асарлардан махсус мактабгача тарбия муассасаларида ақли заиф болаларни бадиий адабиётлар билан таништириш жараёнида фойдаланилади. Дефектолог турли ёш гуруҳларида ақли заиф болаларни бадиий адабиёт асарлари билан таништириб боради. Асар билан таништиришда дефектологнинг асосий вазифаси ақли заиф болаларни асарлар мазмунини ўзлаштириб олишларига, улами тўғри тушунишларига эришишдан иборат. Ақли заиф болаларда бадиий асарни идрок қилиш кўникмасини таркиб топтириш муҳимдир. Ақли заиф болалар идрокининг ўзига хос хусусияти берилаётган материаллами идрок қилиш учун узоқ вақт талаб этилиши, асосий нарсалами, муҳим белгилар ва аломатлами ажратишда қийналиш, яхлитликдаги қисмлар орасидаги ички боғланишни тушунмаслиги билан белгиланади. Шунинг учун дефектолог бадиий асарлар танлаганда ақли заиф болалар идрокининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш муҳимдир. Болаларда биргалашиб эшитиш малакаларини, уюшқоқлик билан саволларга жавоб бериш ва ўқиб берилган асар ҳақида саволлар бериш, иллустратсияни диққат билан кўздан кечириш, китобга яхши муносабатда бўлиш кўникмаларини тарбиялаш лозим. Болаларга аталган асарлар болага тушунарли, уларнинг ақлий имкониятларига мос бўлиши керак. Бадиий асарлами китобдан ўқиб бериш ёки китобсиз ҳикоя қилиб бериши мумкин. Халқ оғзаки ижоди асарларини болаларга ўқиб бермасдан, ҳикоя қилиб берилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Шеърлами ёддан ўқиш тавсия этилади. Болалар билан шеър ёдлашда педагог ўз олдига қуйидаги вазифаларни қўяди: шеърга нисбатан қизиқиш ва уни билиш истагини уйғотиш, шеър мазмунини, айрим қийин сўзлами тушуниб олишга ёрдам бериш; эсда сақлаб қолишга эришиш, шеъми ифодали ўқишга ўргатиш. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар учун шеърлар танлашда унинг ҳажмига эътибор бериш лозим. Педагог ҳикоялами китобдан ўқиб беради. Шунда болалар китобни севишга, қадрлашга ўрганадилар. Бадиий асарни яхлит идрок қилиш мақсадида унинг мазмуни бўйича суҳбат ташкил қилинади, болаларнинг ўқиган асарга муносабатини, ҳодисалар баёнининг изчиллиги ва уларнинг ўзаро алоқаларини аниқлаш, шунингдек, болалар эътиборини асарнинг жозибадорлигига, образлилигига, унинг тузилиш хусусиятларига қаратиш имконини берадиган саволлар берилади. Дастур мазмунидан педагог китобдан фойдаланишнинг таълим ва тарбиявий мақсадларини белгилаб олади, болаларни қандайлиги сўзлар билан таништиришини белгилайди. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling