Ўзбекистон республикаси олий уа ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.53 Mb.
bet7/14
Sana27.01.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1130274
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
MAKTABGACHA TA\'LIM MAXSUS METODIKA 2 KITOB (Кириллча)

Грамматик ииҳатдан тўсъри нутққа оъргатиш. Нутқни грамматик жиҳатдан тўғри таркиб топтиришнинг асосий воситаларидан бири болаларга махсус машғулотлар ташкил қилишдир. Ҳар бир ташкил қилинган фронтал ва индивидуал машғулотларда ақли заиф болалар нутқидаги нуқсонлами тузатиб бориш имкони бўлади. Ақли заиф болалар нутқидаги грамматик хатолами бартараф этиш бўйича олиб бориладиган машғулотларда болалар диққатини керакли грамматик формага қаратади. Сўз, унинг ўзгариши, сўзларнинг бир-бирига боғланиши ёки жумлалар тузиш ақли заиф болалар билиш фаолиятининг имкониятини ҳам оширади. Болалар дефектолог ёрдамида нутқнинг грамматик тузилишини ўзлаштириб берадилар. Машғулотда болалар диққати жамланади, педагогнинг ҳамма тушунтириш ва кўрсатмаларини эшитадилар, ўртоқларининг нутқларини кузатадилар. Махсус мактабгача тарбия муассасаларидаги машғу- лотларга қўйиладиган дидактик талаблардан бири унинг тузатиш, тарбиялашга йўналганлигидир. Шунинг учун махсус болалар боғчасида машғулотлар жараёнида ақли заиф болалардаги ақлий қобилиятлар, нутқдаги нуқсонлами коррексиялаш учун имкониятлар яратилади. Ақли заиф болалар ҳар бир машғулот мазмунини ўзлаштириб, нутқидаги грамматик камчиликлами бартараф этиб борадилар. Бу тоифадаги болалар нутқидаги грамматик хатолами педагог томонидан тузатиб борилади.
Ҳар бир машғулотда ақли заиф болалар билан дефектолог қуйидаги вазифалами ҳал қилади:

  1. Ақли заиф болалар тақлидчан бўладилар, шунинг учун грамматик жиҳатдан тўғри нутқни эшитишлари лозим.

Агар катталар нутқида нуқсонлар бўлса, болалар ҳам худди шу нутққа тақлид қиладилар. Бола боғчада ўзбек адабий тилининг грамматик нормаларига жавоб берадиган нутқни эшитиш муҳимдир. Бола нутқи ўсишига педагогнинг нутқи таъсир кўрсатади. Шунинг учун педагог ўзининг нутқ маданияти устида доимо ишлаши ва педагогик маҳоратини ошириб бориши зарур.

  1. Ҳамиша болалар нутқининг грамматик жиҳатдан тўғри ўсишига эътибор бериш ва нуқсонлами тузатиб бориши зарур.

Бу эса боланинг тўғри грамматик формаларни ўзлаштириб олишда муҳим, шу билан бирга нуқсонларини тузатиб бориш болаларнинг қандай қилганда тўғри гапириш мумкинлигини тушунишларига имкон беради.
Бизга маълумки, мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар жуда катта қийинчилик билан ва фақат дефектологнинг ёрдамидагина ўзлаштирган билимларини ўхшаш шароитга кўчиришни амалга оширишлари мумкин. Агар дефектолог бу болаларни доимо нутқидаги грамматик хатолами кўрсатиб, уни тузатиб бориб, аҳамиятини тушунарли қилиб етказсагина, болалар маълум муваффақиятларга эришадилар.
Ақли заиф болаларнинг ўзига хос хусусияти шуки, улар кам ҳаракат, руҳий жараёнлари инерт ҳолатда шу сабабли улар «бир жойда тўхтаб қолишга», тафаккур ва ҳаракатларида турғунликка мойил бўладилар. Масалан, ақли заиф болалар кўплик қўшимчасини ўзлаштириб олгандан кейин қўшимчадан ўз нутқларида ноўрин фойдаланадилар. Шунинг учун дефектолог доимо болалар нутқини назорат қилиб туриши, кўп марта такрорлаш ва эслатиб туришни талаб этилади.

  1. Агар бирон-бир грамматик хато гуруҳдаги болаларнинг нутқига кенг тарқалган бўлса, махсус дидактик ўйин ёки машқлар ўтказиш керак.

Агар аниқланган нуқсонлар индивидуал характерга эга бўлса, дефектолог унинг сабабини аниқлаши керак. Нуқсонлами тузатишга ота- оналар ҳам жалб қилинади. Кун тартибининг барча вақтларида болалар нутқини кузатади, диққатини нуқсонлами тузатишга қаратади. Агар нуқсонлар типик хусусиятга эга бўлса, уларни тузатиш бўйича махсус машғулотлар ўтказиш яхши натижа беради.

  1. Махсус болалар боғчасида болаларни сўзлашув нутқига ва гапириб беришга ўргатиш

Болалар боғчасининг тарбиячилари ҳал қилиши лозим бўлган энг муҳим вазифалалардан бири мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларда равон нутқни таркиб топтиришдир.
Равон нутқ, тингловчилар учун тушунарли бўлган мазмунли ва мантиқий нутқдир. Нутқнинг мазмундорлиги бола ҳаётининг мазмундорлигига боғлиқдир. Қизиқарли кузатишлар, таассуротлар, кечинмалар ва фикрламинг бойлиги бола нутқини бойитади.
Аниқ фикрлаш маҳсули бўлган тушунарли нутққа етарлича тўлиқ ва мантиқий сўзлаш билан эришилади. Бола нутқининг мазмундор ва тушунарли бўлиши устида ишлаш — бу айни вақтда бола тафаккурини таркиб топтириш ва билим доирасини кенгайтириш устида ишлаш ҳамдир.
Мактабгача ёшдаги болаларнинг нутқий муносабатда бўлиши икки шаклда амалга оширилади: диалог-сўзлашиш, яъни жавоб алмашиш (саволларга жавоб бериш) ва монолог — ҳикоя, яъни тингловчиларга маълум даражада кенгроқ маълумот бериш.
Дастурнинг сўзлашув нутқига ва гапириб беришга ўргатиш соҳасидаги талаби асосан болаларни савол-жавоб, қисқа маълумотлар бериш, кенгайтириб гапириб бериш, яъни сўзлашув (диалог) ва монолог тили каби оғзаки нутқнинг ҳар хил керакли шаклларидан фойдаланишга ўргатишдир.
Ҳозирги пайтда сўзлашув тилини таркиб топтириш вазифаси кичик гуруҳдан бошлаб қўйилмоқда. Дастур дефектологлар олдига болаларни ҳар хил шаклдаги, нутқий муносабатга: катталар ва болалар билан сўзлашиш ва улар билан сўзлашишга жалб қилиш вазифасини қўяди.
Ўрта гуруҳда болаларни бутун гуруҳ учун берилган саволларга битта- биттадан жавоб беришга, жамоа бўлиб сўзлашишга, суҳбатда қатнашишга, ўртоқларининг жавобини қунт билан тинглаш ва ўзи ҳам савол беришга ўргатилади.
Катта гуруҳларда сўзлашув (диалог) тилини таркиб топтириш вазифалари янада мураккаблашади. Болалар саволларга қисқа ва кенгроқ жавоб беришга, шошилмай атрофдагиларга тушунарли қилиб, керагича баланд овоз билан ўз фикрини баён этишга ўргатилади. Болаларда бир-бирининг жавобини эътибор билан тинглаш, ўзаро тўлдириш ва тузатиш каби қобилиятлар тарбияланади.
Шундай қилиб, мактабгача ёш даврида болалар нутқий ривожла- нишнинг катта йўлини босиб ўтадилар ва атрофдагилар билан муносабатда бўлишни ўрганадилар. Улар кичик гуруҳдаги якка-якка сўзлашишдан ташкилий жамоа муомалага бир сўзли ва умумий жавоблардан атрофдагиларга тушунарли бўлган қисқа ва ёйиқ шаклда мазмунли жавоб беришга ўтадилар.
Ушбу вазифаларни ҳал этишда боладан мантиқий тафаккурлаш жараёнлари — анализ, синтез, умумлаштириш, таққослашнинг етарлича юқори даражада бўлишини талаб қилади.
Ақли заиф болалар учун ақлий етишмовчилик характерлидир, атроф- муҳитдаги нарсалар ва воқеалар ўртасидаги алоқа ва боғлиқликни белгилай олмасликка анализ ва синтез қилишга қобилият йўқлигида ифодаланади. Ақли заиф боланинг тафаккури яққол-образли ситуатсион характерда бўлади ва ўзига хос хусусиятлаига эга. Бу ўз навбатида бола нутқни қандай эгаллашига боғлиқ ҳолда ривожланади. Ақли заиф болаларни сўзлашув нутқига ўигатишга бир томондан, уларнинг нутқини ривожланиш хусусиятларига ва қийинчиликлами ҳисобга олишга, иккинчи томондан болаларнинг мавжуд имкониятларини назарда тутиш муҳимдир.
Махсус болалар боғчаси тарбияланувчилари таркиби турличадир, шу сабабли ҳар бир боланинг мавжуд имкониятлари ва қийинчиликлари ҳам ўзига хосдир.
Педагог ақли заиф бола нутқига таъсир кўрсатишнинг хилма-хил йўллари- дан фойдаланади. Юқорида вазифаларни амалга оширишда ҳамма ёш гуруҳларида болаларнинг кундалик ҳаётидаги сўзлашув нутқига раҳбарлик қилиш асосий ҳал қилувчи восита ҳисобланади.
Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар сўзлашишни ўйин вақтларида, кун тартибидаги вазифаларни ҳал қилиш жараёнида, ўйинчоқлами табиат бурчагидаги жониворлами кўриш вақтида ўрганадилар. Педагог бола, тезда тушуниб етадиган ва тез маъқуллайдиган сўзлашиш мавзусини олдиндан тайёрлаб қўйиши керак («Бу машинани сенга ким олиб берди?», «Сенинг қандай ўйинчоқларинг бор?» ва ҳоказо). Катта гуруҳ болаларига ўз оиласи, уйдаги ўйинлари, севган китоблари ва ҳоказолами эсга олишни таклиф этиш мумкин. Кун мобайнида педагог ҳар бир бола билан якка- якка сўзлашишга аҳамият бериши зарур, бунинг учун болаларнинг боғчага келиш, ювиниш, кийиниш, сайр қилиш вақтларидан фойдаланиш мумкин. Болалар билан овқатланиш вақтида ҳам гаплашиш мумкин. Педагог болаларга умумий саволлар билан мурожаат қилади: Овқат мазалими? Совиб қолмаяптими? Бу овқатнинг номи нима? ва ҳоказо. Педагог уларни овқат вақтида секин, тартибли сўзлашишга ўргатади, оғзида овқат билан ҳеч қачон сўзламасликни уқтиради.
Махсус ташкил этилган режали сўзлашувлар якка-якка ва коллектив бўлиши мумкин. Коллектив сўзлашувлар кичкина ва ўрта гуруҳларда катта аҳамиятга эга бўлади. Улар болаларни бир-бирига яқинлаштиради, уларнинг хулқ-атворини шакллантиради.
Суратларни, болалар чизган расмларни биргаликда кўриш алоқа воситаси нутқни ўстириш усулларидан биридир.
Сўзлашув нутқнинг ўсишида «Оила», «Боғча», «Дўконда», кейинроқ «Мактаб» каби ролли ўйинлар катта аҳамиятга эга. Катта гуруҳларда катта ёшдаги кишилар билан муомалада бўлиш, жамоат жойларида сўзлашиш одоби қоидаларига амал қилиш малакасига кўп эътибор берилади.
Сўзлашув нутқини таркиб топтириш машғулотлари ҳам олиб борилади.
Бунда суҳбатлар, дидактик ўйинлар, суратлар билан ишлаш катта рол ўйнайди.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling