Ўзбекистон республикаси олий уа ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.53 Mb.
bet3/14
Sana27.01.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1130274
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
MAKTABGACHA TA\'LIM MAXSUS METODIKA 2 KITOB (Кириллча)

Методик кўрсатма: тарбиячи болаларни чапаги кучли ва секин чалинишига доимо эътибор бериши ва уни бошқариб туриши керак. Агар бола ўйинчоқни кўп қидирса-ю, топа олмаса, у вақтда тарбиячи ёрдам бериши даркор.
Нутқда нафас олиб нафас чиқаришни ривожлантириш.
Нутқда нафас олиб нафас чиқаришни ривожлантириш нутқ билан маҳкам боғланган. Нафас олиш 2 хил бўлади: нутқсиз ва нутқли.
Нутқсиз нафас ўз-ўзидан чиқади. Бола нафас олади ва чиқаради. Мактабгача тарбия ёшидаги ақли заиф болаларда нутқли нафас олиш ўзига хос хусусиятларига эгадир. Бу хусусиятлар аwало ўпканинг кичиклиги ва нафас мускулларининг бўшлигига боғлиқдир, болалар нафаси чуқур эмас, шунинг учун улар тез, кескин кўп вақт шовқинли нафас олиб чиқарадилар, елкалари кескин кўтарилади, уларда ҳар бир сўз олдидан, ўртасидан нафас олиш, нафас олиб сўзлаш каби ҳоллар учрайди.
Нутқи тезлашган бола энтикади, сўзнинг, жумланинг охирини ямлаб юборади. Мускулламинг заифлигидан кўпчилик болаларда гавданинг ҳолати нотўғри: бош пастга эгилган, кифтлар олдинга чиққан, кўкрак ичига кириб кетган боМади.
Дефектологнинг вазифаси болани нутқ жараёнида тўғри нафас олишга ўигатиш ва нутқ давомида нафас олишда учрайдиган нуқсонлами йўқотиб боришдир. Нутқсиз ва нутқда нафас олиш бир-биридан фарқ қилади. Нутқсиз нафас олишда нафас олиш билан чиқариш вақти баробар, тартибли навбатлашиб туради. Нафас бурун орқали олинади. Нутқда нафас олганда нафас олиш вақт жиҳатидан тез, нафас чиқариш нафас олишга қараганда бирмунча узун бўлади. Нафас ҳам оғиз, ҳам бурун орқали олинади. Нутқда нафас олишнинг энг яхши тури диафрагмали, қуйи қовурға ёрдамида нафас олишдир (нафас олганда диафрагма пастга тушади ва пастки қовурға икки томонга кенгаяди, шунинг учун кифтлар кўтарилмайди).
Болада аwало тинч, шовқинсиз, кифтни кўтармай нафас олишни ривожлантириш лозим. Нутқ вақтида узоқ нафас чиқариш боланинг ёшига мос бўлиши керак.
Кичик гуруҳларда бола нафас чиқариш вақтида 1—2 сўздан иборат жумлани, ўрта ва катта гуруҳда бола 3—4 сўздан иборат жумлани талафТуз этиши лозим.
Мактабгача ёшдаги болаларни шошмасдан сўзлашга, ҳар бир жумлани сўзлаб ёки ҳар бир шеър мисрасини айтиб боигандан сўнг нафасни ростлашга одатлантириш керак. Нутқда нафас олишни ривожлантириш учун бола ёшига мос нафас оладиган ўйин ва машқлардан фойдаланиши зарур.
Дефектолог физиологик тўғри, осойишта нафас олиш учун болаларга нафасни бурундан олиб, кейин оғиздан чиқариш мақсадга мувофиқ эканлигини тушунтиради. Машқ олдин болалар жамоаси билан кейин ўзлаштириш имконияти суст болалар билан якка тартибда ўтказилади.
Қуйидаги нафас машқлари ўтказилади: пахтага пуфлаш, ёниб турган шамни бир нафас чиқаришда ўчириш, иссиқ чойни пуфлаш, оловни ўчириш.
Нутқий нафасни такомиллаштириш учун қуйидаги нафас —овоз машқлари таклиф қилинади: гулни ҳидлаш ва «оҳ» дейиш, қўлларни иситиш, совун пуфагини ишириш, йиғлаш, шамол эсяпти кабиларга тақлид қилиш.
Кичик гуруҳларда болаларга жуда ёқадиган совун кўпигини учириш, пар, юпқа, рангли қоғозларни пуфлаб учириш ўйинлари ўтказилади. Бундай ўйинларни ўтказган вақтда болаларни нафас олганда елка қисмларини кўтариб юбормасликларига эътиборбериш лозим. Бундай нафас оладиган ўйинларни уч дақиқадан ортиқ ўтказмаслик ва ўйин вақтида дам бериб боришга эътибор бериб бориш керак.
Катта гуруҳларда қўлларни оҳиста юқорига элка баробарида кўтариш

  • нафас олиш, секин-аста қўлларни пастга тушириб «с-с-с» деб нафас чиқариш машқлари ўтказилади. Болалар «с-с-с-с» товушини то дефектолог тўхтатгунга қадар чўзиб айтадилар.

Нутқда нафас олиш ва нафас чиқаришни ривожлантиришга ўргатиш бўйича машғулотлардан намуна келтирамиз.
«Бу қачон бўлади» ўвини.
Дефектолог доскага йилнинг тўрт фаслини тасвирловчи расмни осиб қўяди. Ҳар бир фасл тасвирини тагида қоғоздан ясалган чўнтакчалар бўлиб, унга у ёки бу фаслда бўладиган ҳодиса ва воқеаларни тасвирловчи кичик-кичик расмларни солиб қўйиш мумкин («Болалар қорбобо ясаяпти», «0ъғил болалар қушлар учун уялар осишяпти», «Қизлар гулдасталар тайёрлашяпти», «Сарғайган барглар тўкиляпти» ва бошқалар). Тарқатма материалларни «Йил фасллари» деган лотодан ёки турли журналлардан, китоблардан танлаб олиш мумкин.
Тарбиячи болаларни навбатма-навбат чақириб биттадан расм беради. Бола стол олдига келиб, қўлидаги расмни болаларга кўрсатади ва дефектолог томонидан берилган саволга жавоб беради. Масалан: «Болалар дарёда қачон чўмилади?» (Болалар дарёда ёзда чўмилади). Бола саволга тўлиқ жавоб бериб бўлгач, расмни тегишли йил фаслининг тагидаги қоғоз чўнтакка солиб қўяди.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling