Ўзбекистон республикаси олий уа ўрта махсус таълим вазирлиги


Фазода мўлжал ола билишни


Download 1.53 Mb.
bet13/14
Sana27.01.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1130274
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
MAKTABGACHA TA\'LIM MAXSUS METODIKA 2 KITOB (Кириллча)

Фазода мўлжал ола билишни оъргатиш учун ҳаётий вазиятлардан фойдаланиш. Фазода мўлжал қила билишни ўигатиш учун махсус машқлар билан бир қаторда турли ҳаётий вазиятлардан ҳам кенг фойдаланилади. Фазовий йўналишларда ориентатсия қилиш ҳар қандай амалий ҳаракатнинг зарурий компонентидир. Тегишли машқлар учун жисмоний тарбия ва мусиқа машғулотлари, эрталабки гимнастика ҳамда ҳаракатли ўйинлар катта имконият беради.
Фазода аниқ ориентатсия қила билиш ҳаракатли машқлами тўғри бажаришни таъминлайди. Педагог ҳаракат йўналишини доимо кўрсатиб туради. «Пастга тушинг, юқорига кўтарилинг!» ва ҳ.к.
Фазовий йўналишлами ифодаловчи сўзлами предмет ориентирлаш номи билан алмаштириш керак эмас («Дераза томонга бурилинг» ва шу кабилар).
Катта ёшдаги болаларда чап ва ўнг қўлни фарқ қилиш, ўзига нисбатан предметлар қай йўналишда: юқорида, пастда, олдинда, жойлашганини аниқлаш кўникмаси мустаҳкамлаб борилади. Шу мақсадда ўрта гуруҳ болалари учун тавсия этилган қуйидаги ўйин ва машқлар қўлланилади. «Ким қаерда турибди, топ! Нима қаерда, топ! Қўнғироқ қаерда чалинди, топ?». Бу ўйинлами математик машғулотларда, шунингдек, ўйин вақтларида ўтказиш мумкин.
Болалар ўрта гуруҳдаги каби қарама-қарши йўналишлами аниқлаш бўйича машқ қилдирилади, бироқ топшириқлар мураккаблаштирилади. Бу предметлар сонининг ортиши (2 дан 6 гача) билан ифодаланиб, бунда бола аниқлаши лозим бўлган, шунингдек, бола билан нарса ўртасидаги масофа назарда тутилади. Болалар аста-секин ўзларидан унча узоқ бўлмаган масофада турган ҳар қандай нарсанинг йўналишини аниқлашга ўргатиб борилади.
Болалаига предметларнинг уларга нисбатан қай йўналишда эканлигини ўргатибгина қолмай, балки айтилган вазиятни мустақил суратда вужудга келтиришга ҳам ўргатилади. Масалан, «Шундай турки, Анвар орқангда, Собир эса олдингда бўлсин!», «Шундай турки, чап томонингда стол, ўнг томонингда доска бўлсин!».
Айтилган йўналишда ҳаракат қилиш кўникмасини ривожлантириш. Катта гуруҳда айтилган йўналишда ҳаракат қилиш ва юриш, югуриш вақтида ҳаракатлар йўналишини ўзгартириш кўникмасини мустаҳкамлаш ҳам такомиллаштиришга катта аҳамият берилади.
Дефектолог ҳаракатлар йўналишини аниқ белгилаш учун мусиқа ва жисмоний тарбия машғулотларидан фойдаланилади. Баландга, пастга, олдинга, орқага, чапга (чапдан), ўнгга (ўнгдан), ёнида, орқасида, олдида ва ҳ.к. Болаларнинг мўлжал олиш кўникмасига таяниб, дефектолог улар билан ҳаракатни айтилган йўналишда бажаришга ўргатади.
Қоидали ўйинлардан, дидактик ҳамда ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш катта аҳамиятга эга. 0ъйинлар математика, жисмоний тарбия, мусиқа машғулотларида ҳамда машғулотлардан ташқари вақтда, асосан сайр вақтида ўтказилади. Болалаига «Қаеига борасан ва нималар қиласан?» деган ўйинни таклиф этиш мумкин.
Катта гуруҳда бу ўйин анча мураккаброқ шаклда ўтказилади. Болалар 4 йўналишдан бирини танлайдилар, топшириқни бир йўла бир неча бола бажаради. Бу ерда ўйин ҳаракати — яширилган ўйинчоқни (буюмни) қидириб топишдан иборат, лекин энди болага фаол ҳаракат (силжиш) қилиш жараёнида йўналишни ўзгартириш таклиф этилади, стол олдига бориш, ўнгга бурилиб, дераза олдига бориш, чапга бурилиб уй бурчагига бориш ва у ердан яширинган ўйинчоқни топиш.
Дефектолог бу ўйинни ўтказиш вақтида ҳаракат давомида кўрсатма беради: «Стол олдига бор... 0ънгга бурил... Дераза олдигача бор...Чапга бурил...» ва ҳ.к. У ҳар бир кўрсатмани олдингиси бажарилгандан сўнг беради, бунда предметнинг номи бола ҳаракатининг йўналиши ўзгарганидан кейин айтилиши лозим. Акс ҳолда болалар айтилган йўналишга эмас, балки фақат нарса номига ориентатсия қиладилар.
Бундай ўйинлами унча катта бўлмаган майдонда ўтказиш керак, болалар тажрибасининг ортиб бориши учун эса майдонни бутун гуруҳ хонаси ёки майдончанинг ўлчамларига тенг қилиб кенгайтириш мақсадга мувофиқ бўлади.
Мўлжал олишга оид топшириқлар сони аста-секин ошириб борилиб, таклифлар тартиби ҳам ўзгартириб борилади. Аwало болалар фақат жуфт: олдинга-орқага, ўнгга-чапга каби йўналишларни аниқласалар, кейинчалик улар йўналишларни хоҳлаган: олдинга-ўнгга, чапга-орқага ва ҳ.к. тартибда бажарадилар.
Болаларнинг пиёда юрувчиламинг ўнг ва чап йўналишларини ориентатсия қила олиш кўникмаси билан богМиқ бўлган кўчада юриш қоидасини эгаллаб олишлари учун қуйидаги ўйинлар тавсия этилади: «Кўчадан тўғри ўтсанг, янги уйга кирасан, нотўғри ўтсанг ўз жойингда қоласан», «Тўғри ўтсанг байроқча оласан», «Пакетни ўзатиб юбор». Бу ўйинлардаги топшириқ ҳар бир боланинг йўл қоидасини билиб олишга, бунда у йўлнинг ўнг томонидан юриши ёки кўчани кесиб ўтаётганда, аwало чап томонга қараши, кўча ўртасига етгач эса ўнг томонга қараши керак.
Кўзни юмиб, ҳаракатлар йўналишини ўзгартириш машқларини бажариш фойдалидир. Масалан, «Тойчоқни овқатлантир», «Барабанни чал» ўйинларини ўйнаш. Девор бўйлаб геометрик шакллар модели қўйиб чиқилади. Бошқарувчи аwал тарбиячи айтган шаклнинг олдига кўзи очиқ ҳолда келади (бу синаб кўриш йўли ҳисобланади), сўнгра эса кўзларини беркитиб моделлар қўйилган девор томонга қайтиб келиб керакли моделни қўл билан ушлаб топади.
Фазони мўлжалга олишда болаларда овоз сигналига биноан тез ва аниқ ориентатсия ривожланиб боради («Сен қаердасан?», «Қўғирчоқлар билан кўз бойлаш» ўйини, «Овоз қаердан келаяпти?» ўйинлари).
Болаларни айтилганлар бўйича ҳаракат қилиб аниқлашга ўргатиш муҳимдир. Шу мақсадда қуйидаги ўйинлар тавсия этилади: «Барабанни чал», «Тойчоқни овқатлантир» (ўзгартирилган вариантда). Болалар тарбиячининг кўрсатмасига биноан кўзни юмиб, предмет томон борадилар: «Олдинга 2 қадам ташла, чапга бурил, 3 қадам ташла» ва ҳ.к. Аwал топишириқлар сонини 2—3 та билан чеклаш, кейин эса уларнинг сонини 4—5 тагача етказиш мумкин.
Болаларда асосий фазовий йўналишлами аниқ фарқ қилишни талаб этувчи мураккаброқ топшириқларни бажаришга бўлган қизиқиш, ўйинчоқлами алмаштириш йўли билан ҳосил қилинади.
Мактабга бориш вақтига келиб болалар ҳаракат йўналишларини ўзаро ва нарсалар билан, шунингдек, нарсалар ўртасидаги фазовий муносабатларида мўлжал қила билишлари, уларни ўраб турган микрораёнда эркин мўлжал қила билишга ўргатишлари лозим: уйдан боғчагача бўлган йўлни, яқин атрофдаги озиқ-овқат дўконини, мактабни, дорихоналарни билишлари, кўчада юриш, кўчани кесиб ўтиш қоидасини ўрганиб олган бўлишлари керак.
Биринчи синфга келганда ўқувчилар қоғоз варағининг ўнг ва чап томонини, юқори ва пастки қисмини билишлари, айтилган йўналишда чизиқ ўтказа олишлари керак. Бу масалалар агар болалар мактабгача тарбия муассасасида ана шуларга тайёрланган бўлсаларгина мувафаққиятли ҳал қилинади. Шунинг учун бу гуруҳда қоғоз варақни мўлжал олиш малакалари ривожлантирилади.
Барча ишлар жуфт ва қарама-қарши тушунчалами фарқ қилиш асосида ташкил этилади, чапга-ўнгга, олдинга-орқага ва ҳ.к.
Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларга қоғоз варағида мўлжал олиш малакаларини шакллантириш учун қуйидаги топшириқлар берилади. Варақнинг юқори чеккасига 4 та учбурчак, пастки чеккасига ҳам шунча квадрат қўй. Шундан сўнг болалар нима қаерда жойлашганлигини айтиб берадилар. Шундан сўнг топшириқларнинг мураккаб вариантларидан (буюмламинг миқдорини орттириш, улар ўмини алмаштириш ва ҳ.к.) фойдаланилади.
Бошқа буюм ёки одамлар ўзига нисбатан жойланишини аниқлашга ўигатиш: тагида, устида, олдида, орқасида, юқорида, пастда, юқорироқда, пастроқда, ёнида, қарама-қаршисида, чапки, ўнг юқориги, пастки ва ҳ.к.
Болаларга фақат ўзидан эмас, балки бошқа одамларга, бошқа буюмларга нисбатан мўлжал олишда ўргатиб борилади. Бунинг учун ақли заиф болаларга қуйидаги топшириқлар берилади: ўртоғининг ўнг томони ёки чап томонига туриш, ундан олдинда ёки орқада туриш, кўрсатилган буюмга нисбатан ўзининг фазодаги ўмини тавсифлаб бериш, кўрсатилган ориентирга нисбатан бир ёки бир неча буюмни жойлаштириш ва ҳ.к.
Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар асосий фазовий йўналишлами (олдин, орқа, чап, ўнг) яхши мўлжал ололмасалар уларнинг билимини аста-секин тўлдириб бориш зарур.
Фазовий йўналишлами аниқлаш ва кўрсатишга болаларни жисмоний тарбия ва мусиқа машғулотларида мунтазам равишда ўигатиб борилади. Улар у ёки бу нарсани ўнг ёки чап қўлга олиш, олдинга, орқага эгилиш, ўнгга чапга айланиш, юриш, югуриш вақтида ҳаракат йўналишини ўзгартириш топшириғини оладилар. Уларнинг диққати айтилган йўналишда ҳаракат бажаришга бир дақиқа қаратилади.
Болалар айтилган йўналишда ҳаракатлар бажариладиган машқлами яхши кўрадилар. Масалан: «Ўнгга бурил», «Олнг қўлингни чап қулоғингга текказ» ва ҳ.к.
Мактабгача тайёрлов гуруҳидаги болалар билан олиб бориладиган ишда, айтилган йўналишда силжиш, юриш ва югуриш вақтида ҳаракат йўналишини ўзгартира олиш кўникмасини ривожлантиришга катта эътибор бериб борилади. Шу мақсадда дидактик ва ҳаракатли ўйинлар системасидан фойдаланилади.
Муайян машқ тури қуйидаги тартибда мураккаблаштирилиб борилади: болалар силжиш вақтида йўналишлар сони оширилади, мўлжал оладиган, мўлжал олиш майдони катталаштирилади; топшириқларни бажариш шартлари мураккаблаштирилади, болалар кўзларини юмиб силжийдилар; тез суръатда (югуришда) ҳаракатни мўлжал қиладилар. Масалан: «Қуёнлар ва бўри», «Қушлар ва мушук» ҳаракатли ўйинларда болалар сигналига биноан бўридан ёки мушукдан қочиб уйга яширинадилар. Дефектолог топшириғига мос боладан олдинда ёки орқада, чап ёки ўнг томонда уйи (стул, қутича, куб) бўлиб, унга яширинган қуён ёки қушлар ғолиб чиқади.
Теварак-атрофда яқин жойлашган биноларни мўлжал олиш кўникмасини ўстириш учун махсус машқлар ўтказилади. «Дўконга (нон дўконига) қандай бориш керак?», «Дорихона йўли», «Мактаб йўли». Бу машқлар болаларнинг фазовий хаёлини йўлни тасаввур этиш кўникмасини ривожлантиришга ёрдам беради. Бола, масалан, дорихона қайси кўчада жойлашган, унга қайси йўналишда бориш, қаерда бурилиш кераклигини ва ҳоказолами ёритиб беради. Дефектолог болалар билан биигаликда айтилган жавоблами баҳолайди. Болалар кимнидир ёки бутун гуруҳни айтилган жойга олиб бориб қўйиш топшириғини бериш мумкин.
Болаларни буюмлами ажратиш, уларўртасидаги фазовий муносабатлами бир буюмдан бошқа буюм томон силжиш йўналишини аниқлашга ўргатиш давом эттирилади.
Мактабгача тайёрлов гуруҳида ақли заиф болалар бир предметнинг бошқа предметга нисбатан ҳолатини («Матрёшканинг ўнг томонида пирамида, чап томонида айиқча, орқасида қуёнча ўймчоғи турибди»), шунингдек, ўзининг теварак-атрофдаги предметларга нисбатан ҳолатини («Мен стул орқасида, икки дераза оралиғида, Наргизанинг


В БОБ. МАХСУС МУАССАСАЛАРДА АҚЛИ ЗАИФ БОЛАЛАРНИНГ ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
5.1. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларнинг руҳий ривожланиши ва тасвирий фаолият
Мактабгача ёшда тасвирий фаолият бола руҳиятининг кўп томонларига бола шахсига бир бутунликча ривожлантирувчи таъсир кўрсатади. Тасвирий фаолият боланинг умумий ва руҳий ривожланиши билан ўзаро узвийлиги уни диагностик мақсадларда кенг қўллаш имконини беради, дефектологияда эса ақли заиф болалар психикасидаги нуқсонлами коррексияловчи, таъсир кўрсатувчи воситаси сифатида қўлланилади.
Бироқ тасвирий фаолият коррексион-ривожлантирувчи восита бўлиши учун нуқсонларига қараб, унинг ривожланиш қонуниятларини, шунингдек, психик ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш керак.
Меъёрда ривожланаётган тенгдошларига нисбатан, ақли заиф болаларнинг тасвирий фаолиятни эгаллашдаги ютуқлари кўп жиҳатдан таълим усулига боғлиқ бўлади Шунинг учун самарали усуллар ва таълим мазмунини танлаш муҳим ҳисобланади.
Ақли заиф болаларни тасвирий фаолиятга ўргатишни тўғри ташкил қилиш учун уларнинг ёш хусусиятларини яхши тасаwур қилиш лозим. Мактабгача ёшдаги болалар тасвирий фаолиятининг ўзига хослиги шундан иборатки, кичик ёшли бола тасвирлаш жараёнига киришганда, кўпинча ўз олдига катта ёшли рассом уни тушунганидек тасвирий мақсад қўймайди.
Агар катта одам якуний мақсад йўлида, яъни расм чизиш, скулптура ясаш учун ижод қилса, кичик бола учун, фаолият жараёнининг ўзи муҳим бўлади.
Бола қанчалик кичик ёшда бўлса, фаолият жараёни, вазиятни маъноли акс этиш уни шунчалик кўпроқ жалб қилади. Айнан шу ердан болалар расмларининг схемалилиги, улар графикасининг тўлиқсизлиги келиб чиқади. Бола фақат ўйланган мазмунни очиб бериш учун керакли бўлган нарсаларни чизади, у расмда тасвирлангандан кўра кўпроқ нарсани кўради. Расм чизиш давомидаги тушунтиришлар, ишоралар, реал ҳаракатлар тасвиминг тоМиқсизлигини компенсатсиялайди.
Тасвир, нутқ ва ўйин мактабгача ёшдаги болаларнинг тасвирий фаолиятида узвийликни ҳосил қилади.
Мана шунинг учун кичик болаларни, айниқса ақли заиф болаларни катталар тасвирлари нуқтайи назаридан тасвирий фаолиятини баҳолашда тарбиячилар, фаолиятнинг муҳим компоненти бўлган нутқ ва ўйинни рад этиб, кечирилмас хатога йўл қўядилар. Нутқий ва ўйин дақиқаларидан маҳрум бўлган мактабгача ёшдаги болаларнинг тасвирий фаолияти мазкур вазиятда боладан, у бажара олмайдиган мазмунни фақат тасвирий воситалар билан ифодалашни талаб қиладилар. Бироқ, кўпинча, тарбиячилар диққатларини асосан лой ёки пластилин билан ишлаш, аппликатсия, расм чизиш малакаларини ривожлантиришда турли усуллардан фойдаланишга, фаолиятнинг техник томонга қаратадилар. Бунда фаолият жараёнида болаларнинг 0ъйинга йўналганлиги қўллаб-қуwатланмайди ва ҳисобга олинмайди. Тасвирий фаолият жараёнида болаларнинг ўйинга йўналганлиги қўллаб-қуwатланмайди ва ҳисобга олинмайди. Тасвирий фаолият жараёнида нутқни ривожлантиришга етарли аҳамият берилмайди.
Болалар тасвирий ижодини ўиганувчи таниқли тадқиқотчи Н.П. Сакулина болалар расмларида ўйин тенденсияларига катталар эҳтиёткор муносабатда бўлишларини, уларни таълим жараёнида сақланишини алоҳида таъкидлайди. 0ъйин ва расмнинг ўзаро боғлиқлиги мактабгача ёшнинг барча даврларида ўз аҳамиятини йўқотмайди. Юқорида таъкидланганидек, кичик ёшдаги болаларда тасвирий фаолият жараёнида ўйин биринчи даражали аҳамиятга эга бўлиб, мақсадга йўналтирилган ўқитиш шароитидагина тасвирий вазифалар биринчи ўринга чиқади, аммо мактабгача ёшнинг охирига қадар ўйин болалар тасвирий ижодининг мазмунини ва уни олға силжитувчи куч бўлиб қолади. 0ъз тенгдошлари билан бирга ўйнаш малакалари шаклланмаган ва теварак-атрофдаги ҳаётий вазиятлами ўз ўйинларида қўллай олмаган болалар, сужетли- ролли ўйинлами яхши ўйнай олмайдилар, шу билан бирга сужетли расмлами ҳам чиза олмайдилар. Бунинг акси сифатида ўйнаш малакалари яхши шаклланган болаларда ҳаётий ва ўйин тажрибаларини тасвирловчи сужетли расмлар чизиш эрта шаклланади. Уларда тасвирий ўйин фикрлай олиш эрта ҳосил боМади ва улар ўз расмларида улардан фойдаланишга ҳаракат қиладилар. Шунинг учун мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар билан тасвирий фаолият бўйича ишлами ташкил қилганда, уламинг мустақил ўйнаш даражаларини ҳаттоки катта бўлмаган 0ъйин тажрибаларини ҳисобга олиш керак. Юқорида таъкидланганидек, нутқий узвийлик тасвирий фаолиятнинг ривожланишида катта аҳамият касб этади. Нутқ тасвирий фаолиятнинг структурасига унинг муҳим элементи сифатида турли шаклларда намоён бўлади.
Сужетли ва ролли ўйинларни яхши ўйнай олмайдилар. Шу билан бирга сужетли расмлами ҳам чиза олмайдилар. Бунинг акси сифатида ўйнаш малакалари яхши шаклланган болаларда ҳаётий ва ўйин тажрибаларини тасвирловчи сужетли расмлар чизиш эрта шаклланади.
Уларда тасвирий ўйин, фикрлаш эрта ҳосил бўлади ва улар ўз расмларида улардан фойдаланишга ҳаракат қиладилар.
Шунинг учун мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар билан тасвирий фаолият бўйича ишлами ташкил қилганда, уларнинг мустақил ўйнаш даражаларини, ҳаттоки катта боМмаган ўйин тажрибаларини ҳисобга олиш керак.
Юқорида таъкидлаганидек, нутқий узвийлик тасвирий фаолиятни ривожлантиришда катта аҳамият касб этади. Нутқ тасвирий фаолиятининг структураси унинг муҳим элементи сифатида турли шаклларда намоён бўлади. Сўз туфайли болаларнинг ижодий ишлари атрофдагилар учун тушунарли ва предметли тус олади.
Шу вақтдан бошлаб нутқ тайёр натижани белгилаш (нима ҳосил бўлади?) уни тушунтириш (бола нимани чизди ва яна нима чизади?), сўнгра режалаштириш (ишни кетма-кетлигини сўз орқали ифодалаш) вазифаларини ўтайди.
Ақли заиф болаларни тасвирий фаолият машғулотларида нутқни ривожлантиришни таъминловчи асосий шартларидан бири суҳбат давомида уларга эркин гапиришга, шунингдек, фаолият жараёнининг ўзида мавжуд нарсани кўздан кечириш, расмни, ўйинчоқни томоша қилиш, ишини баҳолаш имконини бериш ҳисобланади. Тарбиячининг машғулотда бу имкониятни тинч ўтириш учун қурбон қилаётганини учратиш мумкин. «Гаплашмаслик» талаби бола учун ўзларини машғулотда тутишнинг асосий шакли бўлиб қолади.
Тайёр ишни таҳлил қилишда, шунингдек, тасвими бажаришдан олдинги суҳбат ўтказаётиб, баъзи тарбиячилар болаларга махсус рухсат билан (қўл кўтариб) гапиришга рози бўладилар. Бунда болалар албатта ўринларидан туришлари керак. Бу мактаб талабалари салкам кичик гуруҳдан бошлаб қўйилади, педагоглар эса буни ақли заиф болалар, меъёрда ривожланаётган нисбатан импулсив, тартибсиз бўИганлари учун ахлоқий ташкиллаштирилишни эрта бошлаш кераклиги билан изоҳлайдилар. Лекин, кўп ҳолларда болалар рухсат олгандан кейин жавоб бермай, жим туришлари кузатилади. Бу уларнинг гаплари ёдларидан чиққан ёки ўринларидан турмасдан аwал жавоб бериб бўлганликлари сабабли содир бўлади. Катталар эркин шаклда суҳбат ўтказишса, болалар жавобларида суҳбат предмети ҳақидаги тасаwур аниқроқ бўлади.
Тасвирлашга нима туртки бўлганини, бу қизиқарли фаолият нимаси билан жалб қилаётганини аниқ тасаwур этмайдилар. Тасвирий фаолиятни амалга ошириш учун иккита асосий омил зарур — интеллектуал ва жисмоний омиллар.
Бир томондан тасвими яратиш учун аниқ предметлар образи ҳақида тўлиқ ва турғун тасаwур бўлиши керак. Бошқа томондан, болани фаолиятга қўзғатувчи кучли ҳиссий стимулсиз болани фаолиятга йўллаб бўлмайди. Айнан кучли ҳиссиёт болада атрофдаги ҳаётни образли шаклда, яъни расм, лой ёки пластилин билан акс эттириш эҳтиёжини туғдиради, шунинг учун болада у ёки бу мазмунни тасвирлаш эҳтиёжининг шаклланиши айниқса, таълимга ҳиссий-ирода соҳасининг ривожланмаганлиги етакчи нуқсони бўлган ақли заиф болалар жалб қилинганда педагогларнинг доимий диққат марказида бўлиши керак.
Одатда, мактабгача муассасага кириш даврига келиб (бу 5 ёшда юз беради) ақли заиф болаларда ҳатто фаолиятнинг элементар малакалари шаклланмаган бўлади. Уларнинг кўпчилиги нафақат атроф ҳаётни акс эттириш имконини тушунмайдилар, балки баъзида қоғоз, қалам ва бошқалардан тўғри фойдаланишни билмайдилар. Бундан ташқари улар билан кўп сонли ноадекват, қўпол (уларни отиб юборадилар, қоғозни қалам билан йиртадилар, оғзиларига соладилар ва бошқалар) ҳаракатлар бажарадилар, булар эса уларни ушлаб кўриш, пайпаслашга олиб келади. Ақли заиф болаларнинг оз қисмини баъзи тасвирларни бажариш қобилиятига эга. Уламинг тасвирларидан уйча, байроқча, стулча ва бошқаламинг элементларини илғаш мумкин.
Одатга кўра бундай болалар махсуслаштирилган ясли-боғчаларга қатнаганлар ёки улар билан ота-оналари уйда шуғулланган бўладилар. Шу билан биига бу тасвирлар тақлидий характерга эга бўлиб, примитив, таниб бўлмайдиган ҳолдадир. Ақли заиф болалар бу ёшда (махсус ўқитишсиз) ҳеч қачон расмларида, қурилмаларида ўз ҳаётларининг бирор-бир лаҳзасини акс эттиришга, қурилишни кейинги ўйинлари учун ясашга ҳаракат қилмайдилар. Махсус мактабгача тарбия муассасаларининг катта гуруҳларда ҳам, кўпчилик ақли заиф тарбияланувчилар машғулотда бўш вақтда расм чизишни хоҳлайдилар, расмни фақат катталар талабига кўра чизадилар. 0ъта лаёқатлик уларда нафақат чизишдан аwал, балки чизиш жараёнида ёки ўзларининг тайёр тасвирларга нисбатан ҳам кузатилади. Улар ишларини қадрламайдилар, йиртиб, ғижимлаб ташлаб юборадилар.
Худди шундай муносабат уларда кўриш-ясаш фаолиятида кузатилади.
Бу вақтга келиб меъёрида ривожланаётган болада нафақат предметли расм пайдо бўлади. Теварак-атрофдан олган таассуротларини ифодалашнинг шаклларидан бири бўлиб қолади. Боланинг тавсирлашга бўлган чегарасидан узоқлашган бўлади.
Ақли заиф болалар фаолиятининг паст даражалиги, кўпинча, педагогларга, таълим жараёнининг нотўғри методик йўналтиришни туғдирувчи, болаларда тасвирлаш қобилиятининг шаклланиши мумкинлиги ҳақида пессимистик қарашларга сабаб бўлади. Педагоглар оддий методлами (намойиш, диктант) қўллаш орқали болаларни предметлар чизишга тезроқ ўргатишга интилишади. Айтиш керакки, бунда улар хоҳлаётган натижага эришадилар. Болалар нафақат катта одам кўрсатган, балки айнан машғулотда бўлган предметларни тасвирлаш малакаларини эгаллайдилар.
Катталар ёрдамисиз бажарилган тасвирлар эса шакл ва мазмун жиҳатидан жуда оддий бўлади. Энг аwало, ақли заиф болалар расмларидаги предмет образининг бутунлиги жуда секин идрок қилишни таъкидлаш жоиз. Предмет қисмлари фазода бўлганлиги кузатилади. Улами бир бутунга бирлаштиришда, қисмларнинг бир-бирига нисбатан жойлаштиришда қўпол бузилишлар (одамнинг қўллари бошидан ўсаётгани, уйнинг томи ён томонда, дарахтнинг шохлари бир томонида) кузатилади. Яхши таниш предметларни чизаётиб, мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар атрофдаги предметлар кўрсатмасини етарли англаб етмаслиги, ўйинчоқлар билан ҳаракатларда кам тажрибага эга эканлиги, предмет-ўйинли ҳаракатларни етарлича ривожланмаганлиги натижаси бўлган иккиламчи деталларга эътибор қаратиб, энг асосий деталлами акс эттирмайдилар
Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling