Збекистон республикаси олий


Download 4.48 Mb.
bet4/57
Sana28.10.2023
Hajmi4.48 Mb.
#1728675
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
Bog'liq
2 5390885629582119080

Тиббий (био)метеорология об-ҳавонинг инсон организмига таъсири билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш билан шуғулланади . Бунда об-ҳаво типларини характерловчи метеорологик маълумотлардан фойдаланилади . Ҳарорат, ҳаво намлиги, шамол тезлиги ҳамда қуёш радиацияси каби метеорологик омилларга катта эътибор қаратилади . Бу омилларнинг инсон организмига биргаликдаги таъсири унинг иссиқликни сезишини белгилайди .
Метеорологик маълумотлардан денгиз, темир йўл, автомобил транспортига хизмат кўрсатишда кенг фойдаланилмоқда . Темир йўл ва автомобил транспорти учун қор бўронлар, жала, туман ва бошқаларнинг такрорланувчанлиги ва интенсивлиги ҳақидаги маълумотлар катта аҳамиятга эга . Денгиз транспорти учун довул, шамол, денгиз оқимлари, денгиз тўлқинлари, сув ҳарорати, туманлар ва бошқалар ҳақидаги маълумотлар зарур . Хизмат кўрсатиш объекти билан боғлиқ ҳолда фаннинг денгиз ва транспорт метеорологияси соҳаси юзага келди .
Метеорологик шароитлар турли техник ускуналардан фойдаланишга (техник метеорология), ҳарбий операцияларни ўтказишга (ҳарбий метеорология) ва бошқаларга таъсир кўрсатади .
Сўнгги йилларда инсон жамияти ва табиий муҳит орасидаги муносабат муаммоси, хусусан, саноат ишлаб чиқариши ва транспорт чиқиндилари билан атмосферанинг ифлосланиши муаммоси кескин тус олди . Атмосфера ифлосланиши урбанизациялашган ҳудудларда жуда юқори . Бу аҳоли саломатлигига ёмон таъсир кўрсатмоқда, яъни ўзига хос, шу жумладан, онкологик ва бошқа, турли оғир касалликларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда . Атмосферанинг ифлосланиши ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига ҳам катта таъсир кўрсатмоқда .
Атмосфера ҳавосидаги ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори нафақат чиқинди ҳажмига, балки кўп жиҳатдан метеорологик шароитга ҳам боғлиқ . Атмосфера жараёнларининг хусусиятларини билиш бу шароитни ўрганиш ва ҳимоя йўлларини ишлаб чиқиш имконини беради .
Ҳозирги вақтда инсон томонидан янги энергия манбалари, хусусан, қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланишга катта эътибор қаратилмоқда . Бу турдаги энергия манбалари туганмас бўлиши билан бир қаторда атроф- муҳитни ифлослантирмаслиги билан ҳам жуда қимматли ҳисобланади . Метеорологик маълумотлар шамол двигателлари ва қуёш батареяларини
ўрнатиш учун қулай ҳудудларни танлаш ва ишлаб чиқариладиган энергия миқдорини баҳолаш имконини беради .
Шундай қилиб, метеорология ва иқлимшунослик атроф-муҳит муҳофазаси билан чамбарчас боғлиқ .
Бозор иқтисодиёти шароитида метеорологик маълумотлардан фойдаланишнинг самарадорлигини баҳолаш мақсадга мувофиқ . БЖМТ маълумотига қараганда охирги 50 йилда дунё бўйича йилига табиий ҳодисалардан кўриладиган зарар 10 марта ортган ва 60-70 миллиард долларга етган . Бу зарарнинг 85-87% метеорологик ҳодисалар, яни бўронлар, довуллар, қурғоқчилик, жала, дўл ва бошқалар ҳисобига тўғри келади . Геофизик (Ер қимирлаши, цунами) ва гидрологик (сув олиши, тошқин, сел) характердаги ҳодисалар ҳисобига кўрилган зарар қолган 13% ни ташкил қилади .
Мисол учун, 2005 йилда АҚШнинг жанубий ва жанубий-шарқий қисмида кузатилган биргина “Катрин” тропик довули турли баҳолашлар бўйича 50 дан 150 миллиард долларгача зарар келтирган .
Урбанизация натижасида инсониятнинг табиий офатлар олдидаги ожизлиги ортмоқда .
БЖМТ муттахасислари томонидан ўтказилган ҳисоб-китоблар шуни кўрсатадики, метеорологик маълумотлардан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги жуда юқори: гидрометеорология соҳасига сарфланган хар 1 доллар 7 доллар самара беради . Россия Федерациясида гидрометеорологик маълумотлардан фойдаланишнинг иқтисодий самараси йилига 11 миллиард доллар атрофида .



Download 4.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling