Збекистон республикаси олий


Download 4.48 Mb.
bet9/57
Sana28.10.2023
Hajmi4.48 Mb.
#1728675
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   57
Bog'liq
2 5390885629582119080

Назорат саволлари
1. Атмосфера қайси асосий газлардан ташкил топган? Баландлик бўйича унинг таркиби қандай ўзгаради?
2. Озон ва углерод диококсиди газлари атмосфера жараёнларида қандай роль ўйнайди?
3. Атмосфера аэрозоли нима? Аэрозолнинг табиий ва антропоген манбалари қайсилар?
4. Атмосфера аэрозоли атмосфера жараёнларида қандай роль ўйнайди?
5. Ҳавонинг намлиги атмосфера жараёнларида қандай роль ўйнайди?
6. Ҳаво намлигининг барча характеристикаларини сананг ва улар орасидаги муносабатларни кўрсатиб беринг.
7. Қуруқ ва нам ҳаво учун ҳолат тенгламалари қандай шароитлар учун келтириб чиқарилади? Виртуал ҳарорат нима?
8. Атмосфера вертикал бўйича қайси белгилар асосида қатламларга бўлинади?
9. Ҳароратнинг баландлик бўйича ўзгариши асосида ажратилган атмосферанинг асосий қатламларига характеристика беринг.
10.Ҳаво массаси нима? Асосий xаво массаларини сананг ва уларга характеристика беринг.
11.Атмосфера фронтлари нима? Уларнинг қандай турлари мавжуд?
III БОБ. АТМОСФЕРАДА БОСИМ ТАҚСИМОТИ
3.1. Атмосфера статикасининг асосий тенгламаси
Ҳар қандай газ уни чегараловчи ён деворларга босим кўрсатади, яъни ён деворга перпендикуляр йўналган маълум босим кучи билан таъсир қилади . Босим кучи вектор катталик бўлиб, унинг йўналиши сиртга нормал бўйлаб йўналган (xажм ичига томон). Атмосфера ичида ажратилган xаво xажмига атрофдаги, уни ўраб турган xаво томонидан босим кучи таъсир кўрсатади . Ажратилган xажмдаги xаво томонидан атрофдаги xавога xам худди шундай босим кучи таъсир кўрсатади ва шу сабабли ажратилган xаво массаси ўз xажмини сақлаб туради . Ажратилган xаво xажми ихтиёрий даражада кичик бўлиб, нуқта ўлчамида бўлиши мумкин . Демак, атмосферанинг ихтиёрий нуқтасида атмосфера босими ёки ҳаво босимининг маълум қиймати мавжуд .
Ҳаво босими – скаляр катталик бўлиб, босим кучи модулининг у таъсир қилаётган элементар юзага нисбати орқали ифодаланади .
Халқаро бирликлар тизимида (СИ) босим паскалда (Па) ўлчанади . 1 м2 юзага таъсир этувчи 1 Н куч 1 Па га тенг босимдир . Метеорологияда босим гектопаскалда (1 гПа = 100 Па) ўлчанади .
Ҳаво босимини ўлчаш учун бошқа ўлчов бирликлари xам қўлланилади . Қадимдан босимни симоб устуни баландлигида (мм да) ўлчаш қабул қилинган . 1 мм Нg = 1,33 гПа . СИ тизими қабул қилинишидан олдин босим миллибарда ўлчанган (1 мб = 1 гПа).
Баъзи мамлакатларда (АҚШ ва бошқа) босим дюймда ўлчанади .
Босимнинг баландлик бўйича ўзгариш қонунини кўриб чиқайлик . Ҳаво – идеал газ, атмосфера эса ер сиртига нисбатан тинч xолатда деб xисоблаймиз . Атмосферанинг бундай xолати статик ҳолат деб аталади .
Атмосферада z ва z+dz баландликларда жойлашган изобарик сиртларни ажратамиз (3-расм). Бу сиртларда босим P ва P+dP га тенг бўлсин . Кўрилаётган сиртлар орасида горизонтал асослари майдони 1 м 2 га тенг бўлган xаво xажмини ажратамиз .
Ажратилган xажмнинг қуйи асосига пастдан юқорига йўналган P
босим кучи, тепадаги асосига эса юқоридан пастга йўналган P + dP босим кучи таъсир этади .
Атмосфера тинч xолатда бўлганлиги учун ажратилган xажмнинг ён томонларига таъсир қиладиган кучлар мувозанатда бўлади .
Ажратилган xажмга юқоридан
о
3-расм . Ҳавонинг элементар xажмига
таъсир этувчи кучлар .

пастга йўналган таъсир қилади:
ғирлик кучи Q xам

Download 4.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling