Збекистон республикаси олий
Download 4.48 Mb.
|
2 5390885629582119080
Q = pg . dz .
(3.1) Бу ерда p- ҳаво зичлиги, g - эркин тушиш тезланиши . Статик ҳолатдаги атмосфера қаралаётгани учун ҳажмга таъсир этаётган барча кучлар йиғиндисининг z ўқига проекцияси нолга тенг бўлади: Р- (P+dP)-Q=0. (3.2) Q нинг ўрнига унинг (3.1) формуладаги ифодасини қўйиб, атмосфера статикасининг асосий тенгламасини ҳосил қиламиз: 一 dP = pg . dz (3.3) (3.3.) ифодани икки томонини dz га бўлсак, атмосфера статикаси асосий тенгламасининг бошқа кўринишига эга бўламиз: 一 = pg (3.4) dP 一 dz = Gz катталик босим градиентининг вертикал ташкил этувчисини ифодалайди . (3.4) нинг ўнг томонидаги ҳад ҳавонинг бирлик ҳажмига таъсир қилаётган оғирлик кучини билдиради (Н/м3). Шундай қилиб, атмосфера статикасининг асосий тенгламаси босимнинг вертикал градиенти ва оғирлик кучларининг мувозанатини ифодалайди . Атмосфера статикасининг асосий тенгламасидан учта хулоса келиб чиқади . а) (3.4) тенгламанинг ўнг томони доим мусбат бўлгани учун баландлик ортиши билан (dz>0), босим камаяди (dP<0). Демак, атмосферада юқорига кўтарилган сари ҳаво босими камаяди . Бу хулоса ҳаракатдаги атмосфера учун ҳам ўринли . б) Атмосферада берилган z сатҳдан атмосферанинг zа юқори чегарасигача чўзилган бирлик юзали (1 м2) атмосфера қатламини ажратайлик . dz баландликка эга бўлган элементар ҳаво устунининг оғирлиги pg . dz га тенг бўлганлиги учун кўрилаётган бутун вертикал устуннинг оғирлиги қуйидагича аниқланади: za Q z = j pg . dz (3.5) (3.3) ифоданинг ўнг ва чап томонларини босим Р бўлган z дан, босим нолга тенг бўлган z0 гача интегралласак, қуйидагини ҳосил қиламиз: 0 z0 j P z 一 dP = jpg . dz ёки P=Q (3.6) Шундай қилиб, ҳар бир сатҳдаги ҳаво босими шу сатҳдан атмосферанинг юKори чегарасигача чўзилган бирлик юзали атмосфера устунининг оғирлигига тенг бўлади . Паскал қонуни бўйича, ёпиқ хоналарда ихтиёрий сатҳдаги ҳаво босими хонадан ташқаридаги ҳаво босимига тенг бўлади . Бу метеорологик станцияларда босимни ўлчайдиган асбобларни (симобли барометрлар ёки барометр-анероидлар) хоналарда ўрнатишга имкон беради . в) Атмосфера статикасининг асосий тенгламасидан ҳаво босимининг баландлик бўйича ўзгариш тезлиги ҳақида хулоса қилиш мумкин . (3.3) тенгламага асосан ҳаво зичлиги қанчалик катта бўлса, бир хил баландликка кўтарилганда ҳаво босимининг камайиши шунчалик катта бўлади (эркин тушиш тезланиши ўзгармас деб ҳисобланганда). Баландлик ортиши билан зичлик, одатда, камаяди . Демак, кўрилаётган сатҳ Ер сиртидан Kанча баландда жойлашган бўлса, бир хил баландликка кўтарилишда ҳаво босимининг камайиши шунчалик кичик бўлади. БошKача айтганда, кўрилаётган изобарик сиртларнинг Ер сиртидан баландлиги Kанчалик катта бўлса, бир-биридан босимнинг бир хил Kийматига фарKланувчи Kўшни изобарик сиртлар орасидаги масофа шунчалик катта бўлади . Ҳолат тенгламасига мувофиқ, битта изобарик сиртда жойлашган нуқталарда ҳаво зичлиги фақат ҳаво ҳароратига боғлиқ . Демак, бирорта изобарик сиртга нисбатан баландликнинг бир хил ўзгаришларида (dz=const) совуқ ҳаво массасидаги ҳаво босимининг пасайиши илиқ ҳаво массасига нисбатан каттароқ бўлади, яъни илиK ҳаво массасига Kараганда совуK ҳаво массасида ҳаво босими юKорига кўтарилган сари тезроK ўзгаради . Бу ўрта ва юқори тропосферада совуқ ҳаво массаларида – паст босим, илиқ ҳаво массаларида эса – юқори босим кузатилиши билан исботланади . Атмосфера ҳавосининг нормал шароитларида (p=1,29 кг/м3, g=9,81 м/сек2) денгиз сатҳи яқинидаги ҳаво босими вертикал градиентининг қиймати 12,5 гПа/100 м тенг бўлади, яъни ҳар 100 м баландликка ҳаво босими 12,5 гПа га камаяди . 3.2. Барометрик формулалар Метеорологияда атмосфера статикасининг асосий тенгламаси энг муҳим тенгламалардан бири ҳисобланади . Бу тенглама асосида ҳаво босими, зичлиги ва массасининг вертикал тақсимоти қонуниятлари ўрганилади . Ҳаво зичлигининг турли тақсимотларида (3.3) статика тенгламасининг интеграл кўринишларини ифодаловчи тенгламалар барометрик формулалар деб аталади . Статика тенгламасининг интеграл шаклини ҳосил қилиш учун (3.3) тенгламани денгиз сатҳидан (z=0, P0) кўрилаётган сатҳгача (z, P) интеграллаш керак . Бунда ҳолат тенгламасига асосан ҳавонинг эканлигини ҳисобга оламиз . PjP0 = 一zj0 Бу ифодани интеграллаб, сўнгра потенцирласак z 一 j . g dz P = P0e 0 Rq Tv p = P зичлиги Rq Tv (3.7) (3.8) формулага эга бўламиз . (3.8) ифода интеграл кўринишдаги умумий барометрик формула деб аталади . (3.3) ва (3.8) тенгламалар турли барометрик формулаларни ҳосил қилиш учун фойдаланилади . Умумий ҳолда ҳарорат ва зичлик баландликнинг мураккаб функциялари бўлиб, уларнинг аналитик кўринишини доим ҳам аниқлаб бўлмайди . Шу сабабли ҳарорат ёки зичликнинг вертикал бўйича ўзгаришлари учун бир нечта хусусий ҳолларни қараб чиқамиз . Download 4.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling