Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги фарғона давлат университети


Download 232 Kb.
bet1/4
Sana26.01.2023
Hajmi232 Kb.
#1128548
  1   2   3   4
Bog'liq
Махмудова Нозима


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЬЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

МУСТАҚИЛ ИШ
Maвзу: Итерацион методлар


бажарди: 4-курс 19/122-гурух талабаси:
Махмудова Нозима
кабул килди : A.Исмоилов
Фаргона шахар- 2022 йил
Мавзу: Итерацион методлар
Режа:

  1. Итерацион методлар хақида тушунча.

  2. Итерацион жараённи қуриш принциплари.

  3. Оддий итерация методи.


Итерацион методлар хақида тушунча.
Итерацион методлар аниқ ечим чексиз кетма-кетликларнинг лимити сифатида топилади.
Ҳозирги вақтда ҳар хил принципларга асосланган ҳолда жуда кўп итерацион методлар яратилган. Умуман, бу методларнинг ўзига хос томонларидан яна бири шундан иборатки, улар ўз хатосини ўзи тузатиб боради. Агар аниқ методлар билан ишлаётганда бирор қадамда хатога йўл қўйилса, бу хато охирги натижага ҳам таъсир қилади. Яқинлашувчи итерацион жараённинг бирор қадамида йўл қўйилган хато эса фақат бир неча итерация қадамини ортиқча бажаришгагина олиб келади холос. Бирор қадамда йўл қўйилган хато кейинги қадамларда тузатиб борилади. Методларнинг ҳисоблаш схемалари содда бўлиб, уларни ЭҲМларда реализация қилиш қулайдир. Лекин ҳар бир итерацион методнинг қўлланиш соҳаси чегаралангандир. Чунки итерация жараёни берилган система учун узоқлашиши ёки, шунингдек, секин яқинлашиши мумкинки, амалда ечимни қониқарли аниқликда топиб бўлмайди.
Шунинг учун ҳам, итерацион методларда фақат яқинлашиш масаласигина эмас, балки яқинлашиш тезлиги масаласи ҳам катта аҳамиятга эгадир. Яқинлашиш тезлиги дастлабки яқинлашиш векторининг қулай танланишига ҳам боғлиқдир. Бу параграфда аввал итерацион жараён қуришнинг умумий принципини кўриб чиқамиз, сўнгра эса ҳисоблаш амалиётида кенг қўлланиладиган итерацион методларни келтирамиз.

Download 232 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling