Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

4.Машқлар тўплами - ҳаѐт ва фаолият, ҳаракат ва хулқ-атворни тузатиш 
(коррексиялаш), 
ўзини-ўзи 
назорат 
қилиш, 
ўзини-ўзи 
бошқаришни 
таъминлайди. 
Шахснинг фаоллиги 
Шахс ўзининг фаолияти туфайли теварак-атрофдаги олам билан фаол 
муносабатда бўлади. Шахснинг фаоллиги деганда одамнинг атрофдаги ташқи 
муҳитга кўрсатадиган таъсири тушунилади. Ташқи муҳит билан фақат одамлар 
эмас, ҳайвонлар ҳам ўзаро муносабатда бўладилар. Лекин ҳайвонлар ташқи 
муҳитга мослашиб яшайдилар, одамлар эса ташқи муҳитга мослашибгина 
қолмасдан, уни ўзгартиришга ҳам қодирлар. Шахснинг фаоллиги унинг турли 
қизиқишларида, эҳтиѐжларида намоѐн бўлади. ХХ аср бошларида австриялик 
психолог З.Фрейд шахс фаоллигини қуйидагича тушунтиради. Одам ўзининг 
авлодларидан наслий йўл билан ўтган инстинктив майлларининг намоѐн 
бўлиши туфайли фаолдир, инстинктив майллар асосан жинсий инстинктлар 
шаклида намоѐн бўлади З.Фрейд шахснинг фаоллигини жинсий майллар билан 
боғлайди. Шахснинг фаоллигини ҳозирги замон илмий
психологияси тўғри ҳал қилиб беради. Инсон шахсий фаоллигининг асосий 
манбаи унинг эҳтиѐжлар, деб тушунтиради.
Психологик нуқтаи назардан борлиқ тўғрисида мулоҳаза юритилганда, 
тирик мавжудотларнинг (оддий тузилишга эга бўлганидан тортиб, то 
мураккабигача) теварак-атроф билан ҳаѐтий аҳамиятга эга бўлган турли 
хусусиятли боғланишларни таъминлаб турувчи фаолияти (қайси даражаси, 
шакли эканлигидан қатъий назар) уларнинг барчаси учун умумий бўлган 
хусусият ҳисобланади. Уларнинг фаоллиги туфайли мураккаб тузилишли 
фаолият юзага келиб, (онгнинг маҳсули сифатида) турли-туман моҳиятли ҳар 
хил кўринишдаги эҳтиѐжлар (уларнинг тоифаларга алоқадорлиги келиб чиқиши 
жиҳатидан биологик, моддий, маънавий ва бошқалар)ни қондириш учун хизмат 
қилади. Худди шу боисдан фаоллик фаолиятнинг асосий механизмларидан 
бири бўлиб, тирик мавжудотларнинг ўз имконияти даражасида ташқи олам 
таъсирларига жавоб қилиш уқувчанлигининг таркиби саналади. Шу ўринда 
А.Маслоунинг эҳтиѐжлар иерархиясини келтириб ўтиш зарур. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling